ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Паспорт ва виза тизими /

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси тўғрисидаги Низом (ЎзР Президентининг 11.07.2017 й. ПҚ-3126-сонли қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 11 июлдаги

ПҚ-3126-сонли қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш

бош бошқармаси тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси (кейинги ўринларда - Бош бошқарма) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда - ИИВ) марказий аппаратининг паспорт тизими қоидаларига риоя этилишини, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини расмийлаштиришни ва миграция жараёнлари мониторингини таъминловчи таркибий бўлинмасидир.


2. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида"ги ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


3. Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари қуйидагиларни ўз ичига олади:

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси;

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармалари;

туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари).


4. Бош бошқарма ўз бланкасига ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўзининг тўлиқ номи ёзилган муҳрига эга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан таъсис этиладиган, Бош бошқарма фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи рамзига эга бўлиши мумкин.



2-БОБ. БОШ БОШҚАРМАНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Қуйидагилар Бош бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

миграция, фуқароликни расмийлаштириш, паспорт тизими қоидаларига ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартибига риоя этилишини таъминлаш соҳасидаги фаолиятни тизимли ва комплекс таҳлил қилиш, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабабларини ва уларга имкон яратувчи шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш ва бартараф этиш;

ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг зиммаларига юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаш бўйича фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари фаолиятини ташкилий-услубий таъминлаш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш;

паспорт тизими қоидаларига ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартибига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан ҳамкорликни ташкил этиш ва амалга ошириш;

миграция, фуқароликни расмийлаштириш, паспорт тизими қоидаларига ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартибига риоя этилишини таъминлаш соҳасидаги қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


6. Зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ Бош бошқарма қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) миграция, фуқароликни расмийлаштириш, паспорт тизими қоидаларига ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартибига риоя этилишини таъминлаш соҳасидаги фаолиятни тизимли ва комплекс таҳлил қилиш, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабабларини ва уларга имкон яратувчи шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш ва бартараф этиш соҳасида:

миграция, фуқароликни расмийлаштириш, паспорт тизими қоидаларига ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартибига риоя этилишини таъминлаш соҳасидаги ахборотни талаб қилиб олиш, баҳолаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш;

фуқаролардан ва юридик шахсларнинг вакилларидан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш ва уларни ҳал этиш бўйича чоралар кўриш;

келгуси йилда паспортлаштирилиши лозим бўлган фуқаролар сонини, фуқароликни расмийлаштириш, паспорт тизими қоидаларига ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартибига риоя этилишини, шунингдек миграция борасидаги бошқа масалаларни прогноз қилишни ва режалаштиришни ташкил этиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни аниқлаш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар билан бирга профилактик тадбирлар ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ўтишнинг белгиланган тартибини бузишга мойил шахсларни аниқлаш, шунингдек қайтиш гувоҳномаси (сертификати) асосида қайтган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар йўқотиб қўйган паспорти ёки идентификацияловчи ID-карта (яшаш гувоҳномаси) ўрнига янгисини олиш учун мурожаат этганларида, улар билан профилактика суҳбатларини ташкил этиш;

терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов органларига Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ўтиш тартибини бузган шахслар ҳақидаги ахборотни ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;

ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш, аҳоли орасида паспорт тизими соҳасидаги қонунчиликнинг талабларини тушунтириш бўйича тадбирларни амалга ошириш;


б) ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари зиммасига юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаш бўйича фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг паспорт тизими ва фуқаролик масалалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш;

ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг паспорт тизими қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича ишларини ташкил этиш;

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари манзил-маълумот бюроларининг иш фаолиятини мувофиқлаштириш;

ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг чегара зонасига кириш учун рухсатнома ва рухсат бериш бўйича ишини ташкил этиш;

номзодларни танлаш бўйича идоралараро комиссиянинг қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижда меҳнат фаолиятини юритиш учун рухсатномаларни бериш бўйича материалларни кўриб чиқиш;

ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари фаолиятида қонунчилик талабларига риоя этилишини режали текширишларни ташкил этиш ва ўтказиш, уларнинг якунлари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг фуқароликдан чиқиш ҳақидаги, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фуқароликни қабул қилиш ҳақидаги илтимосномаларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганлик бўйича материалларни кўриб чиқиш ва зарур материалларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссияга юбориш;

Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш бўйича масалаларни кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг, шу жумладан 16 ёшга тўлмаган шахсларнинг хорижга вақтинча ва доимий чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш масалалари бўйича мурожаатлари кўриб чиқилишини таъминлаш, улар бўйича қарорлар қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, шу жумладан хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши махсус келишишни талаб этадиган мансабдор шахсларнинг хорижга вақтинча чиқиши учун ҳужжатлар расмийлаштириш тўғрисидаги вазирлик ва идораларнинг илтимосномаларини қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш, улар бўйича қарорлар қабул қилиш;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни таклиф этиш, қабул қилиш (яшаш) қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижда меҳнат фаолиятини юритиш ҳуқуқини амалга оширишида хорижга чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириб бериш орқали кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикасида яшовчи шахсларнинг чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг хусусий тартибда Ўзбекистон Республикасига кириши учун виза беришга рухсат этилиши ҳақидаги аризаларини кўриб чиқиш, улар бўйича қарор қабул қилиш;

чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга уларнинг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш расмийлаштирилишини таъминлаш;

чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишни расмийлаштириш ва яшаш гувоҳномаси бериш масаласини кўриб чиқиш, шунингдек қонунда ўрнатилган тартибда уларни бекор қилиш;

фуқаролиги бўлмаган шахсларга биометрик хорижга чиқиш ҳужжатлари беришни ташкил этиш, хорижга вақтинчалик ва доимий чиқиш учун ҳужжатлар расмийлаштириш;

қарздор жисмоний шахслар ва олиб қўйилиши лозим бўлган болаларни қидиришда мажбурий ижро органлари билан ҳамкорлик қилиш.

в) ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг фаолиятини ташкилий-услубий таъминлаш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш соҳасида:

ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг фаолиятини ўрганиш, паспортларни (йўл ҳужжатларини), хорижга чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш ва бериш, доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ва доимий рўйхатга олинганликни бекор қилишни расмийлаштириш, чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга доимий яшаш учун рухсатномалар беришда аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлаш;

услубий қўлланмалар, тавсиялар ва шарҳлар ишлаб чиқиш, шунингдек ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига паспортлар (йўл ҳужжатлари), хорижга чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш ва беришда, доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ва доимий рўйхатга олинганликни бекор қилишни расмийлаштиришда, чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга доимий яшаш учун рухсатномалар беришда амалий ёрдам кўрсатиш;

Ўзбекистон Республикасига келган, шу жумладан меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар визасининг амал қилиш муддатини узайтириш масаласини кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучидан фойдаланишда иш берувчиларнинг паспорт тизими қоидаларини белгиловчи ҳужжатларга риоя этиши устидан назоратни амалга ошириш;

ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан қонунчилик ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг, шунингдек зиммаларига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини назорат қилишни режалаштириш ва амалга ошириш;

бошқа вазирлик ва идоралардан олинган маълумотларнинг ва бошқа ахборотларнинг сақланишини ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг идентификация рақамини (шахсий кодини) тасдиқлаш;

республикада ва хорижда йўқолган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карталарнинг, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бекор қилинган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карталарнинг ягона маълумотлар базасини юритиш;

миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги ахборот тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш;


г) ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан ҳамкорликни ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасида:

миграция, фуқароликни расмийлаштириш, паспорт тизими қоидаларига, Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартибига риоя этиш, доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ва доимий рўйхатга олинганликни бекор қилиш масалаларида ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари ва давлат органлари билан ўрнатилган тартибда ўзаро ахборот алмашишни ва тадбирлар ўтказишни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази ва бошқа органлар билан фуқароликни қабул қилиш, йўқотиш, фуқароликдан чиқиш, паспорт ва чегара режимини мустаҳкамлаш, аҳоли миграциясини ҳисобга олиш, шунингдек хорижга чиқувчи ва Ўзбекистон Республикасига кирувчи шахсларнинг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш;

қидирувдаги шахслар, бедарак йўқолган шахслар ва узоқ вақт яшаш жойида бўлмаган шахсларнинг паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта маълумотларини тақдим этиш орқали ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари билан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларга қарши курашиш соҳасида ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бўлинмаларига чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларни ўз вақтида ҳисобга қўйишга кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хориждаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсини тасдиқлаш бўйича сўровларини ижро этиш;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа ваколатли органларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш ҳужжатлари расмийлаштирилганлиги тўғрисида ахборот тақдим этиш бўйича сўровларини ижро этиш;

бошқа ваколатли органлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятини юритиш ҳуқуқига эгалиги тасдиқланган чет эл фуқароларининг республика ҳудудида ўрнатилган паспорт тизими қоидаларига риоя этиши устидан назоратни амалга ошириш;

судларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш, унинг ҳудудидан транзит ўтиш қоидаларини бузган чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорлари ижросини таъминлаш;

фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш масалаларида ҳамкорликни ташкил этиш;


д) қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

миграция, фуқароликни расмийлаштириш, паспорт тизими қоидаларига ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартибига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқишда қатнашиш;

миграция соҳасида халқаро шартномалар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашиш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва умумлаштириш, илғор хорижий ва миллий тажрибани ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари фаолиятига жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

ахборот-коммуникация технологияларини давлат хизматларини кўрсатиш жараёнига, шу жумладан биометрик ҳужжатларни олиш, хорижга чиқиш учун материалларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш, доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш, шунингдек манзил-маълумот ахборотларини бериш жараёнига жорий этиш ва улардан фойдаланиш;

паспорт тизими қоидаларига риоя этиш муаммолари бўйича илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари ташкил этиш ва ўтказиш, ахборот материалларини тайёрлаш.

Бош бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.



3-БОБ. БОШ БОШҚАРМАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ,

МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


7. Зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун Бош бошқарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмаларидан ва бошқа ташкилотлардан аҳоли миграцияси масалалари бўйича статистик, таҳлилий материалларни сўраш, талаб қилиш ва олиш;

давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳрига ва Тошкент вилоятига доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тўғрисида илтимоснома бериш тартибига риоя этилишини текшириш;

меҳмонхоналарда ва бошқа ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан паспорт ва виза режими қоидаларига риоя этилишини текшириш;

давлат бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, бошқа ташкилотларга аниқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан паспорт ва виза режимини, шунингдек Тошкент шаҳрига ва Тошкент вилоятига доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тўғрисида илтимоснома бериш тартибини бузиш ҳолларини бартараф этиш ҳақида тақдимномалар киритиш;

паспорт ва виза режими қоидаларини бузган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва мансабдор шахслари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий жазо чоралари қўллаш;

жавобгарлик чораларини қўллаш мақсадида прокуратура, терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов органларига паспорт тизими, Ўзбекистон Республикасига кириш, ундан чиқиш ва унда бўлиш қоидаларини бузган шахслар ҳақида ахборот тақдим этиш;

миграция ва паспорт тизими масалалари бўйича қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни Ўзбекистон Республикаси ИИВга кўриб чиқиш учун киритиш.

Бош бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


8. Бош бошқарма қуйидаги мажбуриятларга эга:

ўз ваколатлари доирасида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш чораларини кўриш;

ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг иш фаолияти ҳақидаги зарур маълумотларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбариятига тақдим этиш.

Бош бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.


9. Бош бошқарма зиммасига юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавобгардир.



4-БОБ. БОШ БОШҚАРМА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Бош бошқармага Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган бошлиқ бошчилик қилади.

Бош бошқарма бошлиғи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан ўрнатилган тартибда лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган икки нафар ўринбосарга, шу жумладан битта биринчи ўринбосарга эга.


11. Бош бошқарма бошлиғи:

Бош бошқарма ишини ташкил этади ва фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, Бош бошқарма зиммасига юклатилган вазифалар, функциялар ва мажбуриятлар лозим даражада бажарилиши учун шахсан жавобгар бўлади;

ўзининг ўринбосарлари ўртасида функционал мажбуриятларни тақсимлайди, уларнинг зиммаларига юклатилган мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилади;

Бош бошқарманинг иш режаларини тасдиқлайди;

ўзининг ваколати доирасида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг барча шахсий таркиби томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар чиқаради ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбариятига фармойишлар лойиҳаларини киритади:

кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, бошқа лавозимга ўтказишни ва уларнинг касбий тайёргарлигини, хизмат интизомига риоя этишини ташкил қилади, ўрнатилган тартибда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малака оширишга юборади;

Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбариятига ўрнатилган тартибда Бош бошқарма ходимларига махсус унвонлар бериш, уларни рағбатлантириш, шу жумладан тақдирлаш, уларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;

Бош бошқарма ходимларини ўрнатилган тартибда хизмат сафарларига юборади;

Бош бошқарма ходимларига ўз ваколати доирасида таътиллар беради;

Бош бошқармада ўрнатилган тартибда сафарбарлик тайёргарлигини, шунингдек фуқаро муҳофазаси тадбирларининг бажарилишини ташкил этади ва таъминлайди;

Бош бошқарма бўлинмаларида махфийлик режими, шу жумладан ахборотни техник ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар ташкил этилиши учун жавоб беради;

бевосита ўзи ва ўринбосарлари орқали миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг фаолиятини назорат қилади;

миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботини эшитади;

миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ходимларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича хатти-ҳаракатларининг қонунийлиги, шунингдек ходимлар томонидан ҳар бир қонунийлик бузилиши ҳолатлари ўрнатилган тартибда текширилишини таъминлайди;

миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг штатлар сонини қайта тақсимлаш ҳақида таклифлар киритади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


12. Бош бошқарма бошлиғи йўқлигида унинг вазифасини биринчи ўринбосари бажаради.


13. Бош бошқарма ходимлари Бош бошқарма бошлиғининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади, сафдорлар таркиби бундан мустасно.


14. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармалари бошлиқлари Бош бошқарма бошлиғи билан келишилган ҳолда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан тайинланади.


15. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) ходимлари туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқларининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


16. Иш юритиш ва махфийлик режими бўйича тадбирлар Бош бошқарма томонидан ўрнатилган тартибда мустақил равишда амалга оширилади.


17. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларини махсус техника ва бошқа моддий-техник воситалар ҳамда мол-мулк билан таъминлаш ўрнатилган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 июль, 28-сон, 644-модда















































Время: 0.1335
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск