ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.07.2017 й. ПҚ-3132-сон "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.07.2017 й.

N ПҚ-3132



"МАҲАЛЛА ИФТИХОРИ"

КЎКРАК НИШОНИНИ ТАЪСИС

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Жамиятимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ва ролини кучайтириш, жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кенг қамровли профилактика тадбирлари ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш, маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаол, ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакилларини тақдирлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4944-сонли Фармонига асосан:


1. "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони таъсис этилсин.


2. Қуйидагилар:

"Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

"Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасининг тавсифлари 2, 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномалари тайёрланишини таъминласин.


4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномаларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан қопланиши тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчаларни киритсин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 13 июлдаги

ПҚ-3132-сонли қарорига

1-ИЛОВА



"Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони тўғрисидаги

НИЗОМ


1. "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони (кейинги ўринларда - кўкрак нишони) билан жамиятимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ва ролини кучайтириш, жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кенг қамровли профилактика тадбирлари ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш, маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаол, ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакиллари тақдирланадилар.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.


2. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан (фуқаролар вакилларининг йиғилишлари қарорлари асосида) туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимларига берилади.

3. Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимларининг кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлари Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари томонидан кўриб чиқилиб, ҳар йилнинг 3 январь санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига (кейинги ўринларда - Вазирлик) тақдим этилади.

4. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш тартиби камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири томонидан белгиланади.

5. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг буйруғи билан кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича доимий комиссия (кейинги ўринларда - комиссия) ташкил этилади.

6. Комиссия хулосаси асосида камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг кўкрак нишони билан тақдирлашга оид буйруғи қабул қилинади.

Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруқ ахборот воситаларида эълон қилинади.

7. Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.

Бир йўла тўланадиган пул мукофотлари Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


8. Кўкрак нишони, унинг гувоҳномаси ва пул мукофоти Маҳалла тизими ходимлари куни арафасида камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири томонидан тантанали вазиятда топширилади.

9. Кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларнинг маҳалла тизими ривожига қўшган муносиб ҳиссаси ва ибратли фаолиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда туман (шаҳар) марказларидаги "Маҳалла маркази" мажмуалари биноларига ўрнатиладиган "Маҳалламиз ифтихорлари" ахборот пешлавҳасининг намунавий шакли камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири томонидан тасдиқланади.

10. Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳисобидан мамлакатимиз санаторийларида даволанишлари учун бир маротабалик бепул йўлланма олиш ҳуқуқига эга бўладилар.


11. Кўкрак нишони такроран берилмайди.


12. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 13 июлдаги

ПҚ-3132-сонли қарорига

2-ИЛОВА



"Маҳалла ифтихори" кўкрак нишонининг

ТАВСИФИ


"Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

Кўкрак нишонининг олд томони юқори қисмида Ўзбекистон Республикасининг харитаси, унинг остида маҳалланинг рамзий дарвозасини ифодаловчи арка тасвири кўтарилаётган қуёш нурлари фонида акс эттирилган.

Кўкрак нишонининг айланаси бўйлаб зарҳал ҳошия билан ўралган кўк рангдаги эмаль доира ичида "MAНALLA IFTIXORI" сўзлари ёзилган. Ҳарфларнинг баландлиги 2,3 миллиметр, ёзувлар зарҳалланган. Унинг пастки қисми марказида иккита саккиз қиррали юлдуз оралиғида фахр-ифтихор ва шараф маъноларини ифода этувчи дафна япроқлари тасвирланган.

Кўкрак нишонининг орқа томони марказида беш қаторда ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр бўлган "MAНALLA", "TIZIMI RIVOJIGA", "QO`SНGAN", "MUNOSIB НISSASI", "UCНUN" сўзлари ёзилган.

Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Тасвирлар ва ёзувлар қабариқдир.

Кўкрак нишонининг олд ва орқа томонларининг четлари қабариқ доира билан ўралган.

Кўкрак нишони илгакчалар ва ҳалқача ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган. Қадағичнинг эни - 26 миллиметр, бўйи - 17 миллиметрдан иборат. Қадағич эни 22 миллиметрли шойи лента билан қопланган бўлиб, лентанинг ўртасидан эни 8 миллиметрли оқ рангли йўл, икки четидан эса ҳар бирининг эни 7 миллиметр бўлган яшил рангли йўл ўтган.

Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.

               

          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 13 июлдаги

ПҚ-3132-сонли қарорига

3-ИЛОВА



"Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони гувоҳномасининг

ТАВСИФИ


"Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони гувоҳномаси 160 х 110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв. м қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) кўк рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.

Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган тўқ кўк рангли ҳошия билан ўралган.

Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда оралиғи 3,5 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "Mahalla iftixori", иккинчи сатрда "ko`krak nishoni" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 17-кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда "GUVOНNOMASI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 17-кегль) сўзи ёзилган. Ёзувлар зарҳал рангида акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) "Тангир" тасвири туширилган оч ҳаво рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.

Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда "GUVOНNOMA" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун "№" белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.

"GUVOНNOMA" сўзидан 11 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда оралиғи 2 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "O`zbekiston Respublikasi", иккинчи сатрда "Kambag`allikni qisqartirish va bandlik", учинчи сатрда "vazirligining" ("Times new Roman Bold" шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "20__ y. "___" ___________dagi", иккинчи сатрда "____-sonli buyrug`iga asosan" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда, марказда оралиғи 5 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда марказда "Mahalla iftixori" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 12-кегль), иккинчи сатрда "ko`krak nishoni bilan mukofotlandi" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.

Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "Kambag`allikni qisqartirish", иккинчи сатрда "va bandlik vaziri" ("Times new Roman Bold" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.


"Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони

ГУВОҲНОМАСИ

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 июль, 28-сон, 647-модда


































Время: 0.1559
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск