ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Дорихона муассасалари. Дори-дармонлар ва тиббий мақсадлар учун белгиланган буюмлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига Шарҳ

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари

билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича

қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига

ШАРҲ



Фуқароларни арзон нархларда зарур дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсати самарали амалга оширилишининг муҳим шарти ҳисобланади.

Шу муносабат билан соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида аҳолини арзон дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш, шунингдек, уларнинг нархларини сунъий ошириб юбориш ҳолатларининг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан улгуржи савдо учун - сотиб олинган қийматнинг 15 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда, чакана савдода эса - улгуржи нархнинг 20 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда чекланган савдо устамалари белгиланди.

Хорижда ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини белгиланган нархларда сотишнинг тизими жорий этилди.

Фармацевтика саноатини ривожлантириш мақсадида тузилмавий ўзгаришлар амалга оширилди, маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотларни кенгайтириш ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш учун маҳаллий дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчиларга солиқ ва божхона имтиёзлари берилди.

Шу билан бирга, аҳолини зарур дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш аҳволига салбий таъсир кўрсатувчи бир қатор жиддий хато ва камчиликлар кузатилмоқда, жумладан:

амалдаги ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини импорт қилишдаги ортиқча тартиб-таомиллар уларни етказиб бериш муддатларининг сунъий кечиктирилиши ва ички бозордаги тақчиллиги юзага келишига олиб келмоқда;

дори воситалари ва тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжни белгилаш бўйича аниқ механизмларнинг мавжуд эмаслиги импорт ва маҳаллий ишлаб чиқариш мувозанатини таъминлаш ҳамда маҳаллий корхоналар томонидан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни прогноз қилиш имконини бермаяпти;

импорт қилинаётган ва республикада ишлаб чиқарилаётган ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига чекланган нархларни белгилаш тартибининг мукаммал эмаслиги кузатилмоқда;

фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг етарли даражада маҳаллийлаштирилмаганлиги маҳаллий фармацевтика корхоналарининг импорт хом ашёси ва материалларига юқори даражада қарамлигини юзага келтирмоқда, оқибатда дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархлари кескин ошмоқда;

дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотиш учун лицензия бериш бўйича ҳудудий комиссияларининг фаолияти тўғри йўлга қўйилмаган, бу лицензия талаб ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, Президентимиз томонидан қабул қилинган ушбу қарорда аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг тақчиллиги вужудга келишига йўл қўймасликка қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда.

Жумладан, ушбу қарорга мувофиқ, 2017 йил 1 августдан бошлаб ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини четдан харид қилиш фақатгина "Ўзмедэкспорт" республика ташқи иқтисодий давлат корхонаси томонидан амалга оширилади. Ушбу корхонага ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини жорий йилнинг иккинчи ярмида қўшимча эҳтиёждан келиб чиқиб етказиб берилишини таъминлаш топширилди.

Бундан ташқари, тиббиёт маҳсулотларини сертификатлаш сифатини янада ошириш мақсадида ушбу фаолиятнинг фақатгина давлат сертификатлаштириш органлари томонидан амалга оширилиши назарда тутилмоқда.

Дорихоналар фаолиятини ташкил этиш бўйича янгидан жорий этилган талабларга асосан, уларнинг дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотиш бўйича амалдаги лицензиялари 2018 йил 1 январга қадар қайта расмийлаштирилиши шартлиги белгиланди. Бунда қайта расмийлаштириш янги лицензияловчи орган - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.

Ушбу мақсадларда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тузилмасида дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотиш соҳасида лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш шуъбалари ташкил этилмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг рўйхатини қайта кўриб чиқиш, натижаси бўйича уни мақбуллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;

Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш;

Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг рўйхатига киритилган дори воситаларининг савдо номлари ва тиббиёт буюмларига белгиланган улгуржи ва чакана нархларни ўрнатиш тартибини такомиллаштириш бўйича таклиф киритиш;

дорихоналар ва уларнинг филиалларини товар чекларини бериш бўйича асбоб-ускуна ва дастурий комплекслар билан жиҳозлаш юзасидан комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, шунингдек, товар чекларини бериш бўйича асбоб-ускуналар мавжуд бўлмаган ёки носоз бўлган ёхуд электр энергияси вақтинча ўчирилган ҳолларда дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотишда фойдаланиладиган товар чеклари китобининг шаклини тасдиқлаш вазифалари юклатилди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш даражасини ошириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ижтимоий дорихона тармоқлари ташкил этилиб, аҳолига дори воситалари ва тиббиёт буюмларини белгиланган нархларда сотиш уларнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Умуман олганда, қабул қилинган қарор фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш, аҳолини арзон нархларда дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга салбий таъсир кўрсатаётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш имконини беради.



"Халқ сўзи", 2017 йил 18 июль































Время: 0.1959
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск