Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хорижий кредитлар ва қарзлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.12.2003 й. 556-сон "Кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар бериш лойиҳаси бўйича Япония Ҳукуматининг беғараз ёрдамидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.12.2003 й.

N 556


КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ УЧУН

СТИПЕНДИЯЛАР БЕРИШ ЛОЙИҲАСИ

БЎЙИЧА ЯПОНИЯ ҲУКУМАТИНИНГ БЕҒАРАЗ

ЁРДАМИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар бериш лойиҳасини амалга ошириш учун Япония Ҳукуматининг 134 млн Япония йени миқдоридаги беғараз ёрдамидан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири С.С.Сафоев Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Айирбошлаш нотаси сифатидаги битимни имзоласин.


2. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига беғараз ёрдамни олиш учун барча тартиб-қоидаларни Япония томони билан келишилган муддатларда расмийлаштириш, шу жумладан стипендиатларни танлаш ва Японияга юбориш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига юқорида кўрсатиб ўтилган беғараз ёрдамга ҳисоб-китоб хизмати кўрсатиш юклансин.


3. Беғараз ёрдам доирасида Ўзбекистон Республикасига келаётган асбоб-ускуналар ва хизматлар божхона тўловлари тўлашдан озод этилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларни яшаш жойи бўйича давлат божи ундирилмасдан вақтинча рўйхатдан ўтказсин ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Э.М. Ғаниев ва А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



























Время: 0.1427
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск