ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортнинг алоҳида турлари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 й. 517-сон "2017-2021 йилларда йилқичилик ва от спортини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
19.07.2017 й.
N 517
2017-2021 ЙИЛЛАРДА
ЙИЛҚИЧИЛИК ВА ОТ СПОРТИНИ
КОМПЛЕКС РИВОЖЛАНТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3057-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 2017-2021 йилларда йилқичилик ва от спортини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси белгиланган тартибда "Марказий ипподром" АЖ устав капиталидаги давлат улушини Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясига ишончли бошқарувга берилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ ва "Марказий ипподром" АЖ бошқарув органларининг:
"Марказий ипподром" АЖ устав капиталини жамиятдаги қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларини якунлаш бўйича тайёрланадиган лойиҳа-смета ҳужжатларида аниқланган қийматга (миқдорга) қўшимча акциялар чиқариш йўли билан ошириш;
"Марказий ипподром" АЖнинг қўшимча чиқарилган акцияларини "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ томонидан сотиб олиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
4. "Марказий ипподром" АЖ объектидаги қолдиқ қурилиш-монтаж ишлари ҳажмини аниқлаш бўйича ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ишчи гуруҳи (З.Т. Мирзаев) (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) бир ой муддатда "Марказий ипподром" АЖ объектидаги қолдиқ қурилиш-монтаж ишлари ҳажмини аниқлаб, лойиҳа-смета ҳужжатларини Халқаро ва Осиё от спорти федерацияси талабларига мувофиқ тайёрлаш бўйича лойиҳалаш ташкилотларига киритсин.
5. "Марказий ипподром" АЖ объектидаги қолдиқ қурилиши бўйича қуйидагилар:
"Марказий ипподром" АЖ - буюртмачи этиб;
"SDS Proekt" МЧЖ - бош лойиҳалаш ташкилоти этиб;
"Binokor maxsus ta`mir qurilish"МЧЖ - бош пудратчи этиб;
"Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидения марказининг қурилаётган объектлар дирекцияси" ДУК - шартнома асосида техник назоратни олиб борувчи этиб белгилансин.
6. Халқаро ва Осиё от спорти федерациясининг от спорти бўйича талаблари шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, "Марказий ипподром" АЖ объектидаги қурилиш ишларини биринчи босқичини жорий йилда якунлаш учун истисно тариқасида "Марказий ипподром" АЖ объектидаги қурилиш-монтаж ва лойиҳалаш ишларини бир вақтда амалга оширишга рухсат этилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси билан биргаликда "Марказий Ипподром" АЖ объектидаги қурилиш ишларини замонавий архитектура талаблари ҳамда Халқаро ва Осиё от спорти федерациялари талабларига мувофиқ амалга оширилишини назорат қилиб бориш вазифаси юклатилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси билан биргаликда от спорти бўйича республика терма жамоасини жаҳон ареналаридаги халқаро турнирларга пухта тайёргарлик кўриши учун "Марказий ипподром" АЖ ва От спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби таркибида От спорти бўйича республика терма жамоаси аъзоларини тайёрлаш марказини ташкил этсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси билан биргаликда 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтига белгиланган қабул квотаси доирасида ҳамда Нукус Олимпия захиралари коллежи, Наманган Олимпия захиралари коллежи ҳамда Тойлоқ Олимпия захиралари коллежида умумий контингент доирасида от спорти йўналишини очилишини таъминласинлар.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Марказий ипподром" АЖнинг от спорти бўйича асосий базасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 27 декабрдаги 317-сон қарорининг 4-банди иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2017 йил 19 июлдаги
517-сон қарорига
1-ИЛОВА
2017-2021 йилларда йилқичилик ва от спортини
комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари
ДАСТУРИ
2017 йил 19 июлдаги
517-сонли қарорига
2-ИЛОВА
"Марказий ипподром" АЖ объектидаги
қолдиқ қурилиш-монтаж ишлари ҳажмини
аниқлаш бўйича ишчи гуруҳи
ТАРКИБИ
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳи раҳбари
|
|
2. Зокиров Б. |
- |
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси, ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари |
3. Қурбанов Р. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси |
4. Усмонов Р. |
- |
Тошкент шаҳар хокими |
5. Ғуломов Р. |
- |
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси |
6. Мирсоатов А. |
- |
"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқаруви раиси |
7. Абдурахмонов М. |
- |
"Алоқабанк" АТБ раиси |
8. Узаков А. |
- |
"Марказий ипподром" акциядорлик жамияти бош директори |
9. Шмелёв С. |
- |
От спортининг тўсиқлардан сакраш тури бўйича мураббий |
10. Назаров Ғ. |
- |
От спортининг тўсиқлардан сакраш тури бўйича Халқаро тоифадаги спорт устаси |
11. Азизов А. |
- |
От спортининг тўсиқлардан сакраш тури бўйича мураббий |
12. Ҳомидов Т. |
- |
"Binokor maxsus ta`mir qurilish" МЧЖ директори |
13. Муртазохўжаев С. |
- |
"SDS Proekt" МЧЖ директори |
14. Низомов Ш. |
- |
"Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение марказининг қурилаётган объектлар дирекцияси" ДУК раҳбари |
15. Баязитов К. |
- |
Вазирлар Маҳкамасининг жисмоний тарбия ва спорт масалалари шўъбаси мудири |
16. Анарбоев Э. |
- |
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раисининг ўринбосари, ишчи гуруҳи котиби. |
Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига янгидан тайинланган ёхуд тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 24 июль, 29-сон, 700-модда