Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Марказий банк Бошқарувининг 24.06.2017 й. 14/7-сон "Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 17.07.2017 й. 2465-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.07.2017 й.

N 2465-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

24.06.2017 й.

N 14/7


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз

ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Электрон тўловлар тўғрисида"ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сонли "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сонли "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 26 апрелдаги 9/1-сон қарори (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 309-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                            М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз

ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 14-банд қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"раҳбар ва бош бухгалтернинг (бош бухгалтер кўзда тутилмаган ҳоллар бундан мустасно) фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда уларнинг имзолари (чек бундан мустасно);".


2. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Агар таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бўлса, ҳисоб-китоб ҳужжатларини тўлдиришда маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчининг қисқартирилган фирма номидан фойдаланиш мумкин.".


3. 27-банддаги "мазкур банк ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи бухгалтернинг" деган сўзлар "мазкур операцияни амалга оширган масъул ходимнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Мемориал ордерлар билан амалга оширилган операцияларнинг тўғрилиги учун банк раҳбари, бош бухгалтери ва ушбу операцияни амалга оширган масъул ходим жавобгар ҳисобланади.".


5. 32-банднинг тўртинчи хатбошиси "ёзма рухсати" деган сўзлардан кейин "ёки электрон шаклдаги мурожаати" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


6. 39-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тўлов талабномаси хўжалик юритувчи субъектларнинг фақат асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига тақдим этилиши мумкин.".


7. 58-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Инкассо топшириқномаси хўжалик юритувчи субъектларнинг фақат асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига тақдим этилиши мумкин.".


8. 59-бандда:

"а" кичик бандда:

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий тўловларни ундириш учун;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловларни ундириш учун;";

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

"в" кичик банддаги "суд ижрочилари" деган сўзлар "давлат ижрочилари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги "в-1" кичик банд билан тўлдирилсин:

"в-1) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий тузилмалари етказиб берилган энергия ресурслари учун қарздорликни истеъмолчилар - юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларига;".


9. 61-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат ижрочилари томонидан қўйиладиган инкассо топшириқномалари давлат ижрочисининг қарорига илова қилинган ҳолда тақдим қилинади.".


10. 66-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"66. Мазкур Низомнинг 59-бандида назарда тутилган инкассо топшириқномаларини тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар инкассо топшириқномаларини электрон шаклда маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этиши ёки чақириб олиши мумкин.

Инкассо топшириқномаси битта операция бўйича такроран тақдим этилиши мумкин эмас, дастлабки инкассо топшириқномаси маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка келиб тушмаган ҳоллар бундан мустасно.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 июль, 29-сон, 710-модда





































Время: 0.2225
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск