ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Тошкент ислом университети /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.1999 й. 224-сон "Тошкент Ислом университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.1999 й.

N 224


ТОШКЕНТ ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент Ислом университетини ташкил этиш тўғрисида" 1999 йил 7 апрелдаги Фармонини бажариш юзасидан, ислом динига оид бой ва ноёб маънавий-маданий меросни чуқур ўрганиш, уни асраб-авайлаш, келажак авлодга етказиш ва ушбу соҳада аҳолининг билим даражасини ошириш, замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент Ислом университетининг тузилмаси ва Низоми 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Тошкент Ислом университетининг олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича давлат таълим стандартларини, ўқув жараёни учун зарур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни жаҳоннинг илғор ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тажрибасини  инобатга олган ҳолда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.


3. 1999/2000 ўқув йилига Тошкент ислом университетининг иккала факультетининг ҳар бирига талабалар қабул режаси 25 тадан давлат гранти ва 25 тадан тўлов-контракт асосида (жами 100 та) белгилансин.

5. Университетга моддий ва маънавий ёрдам берувчи Ҳомийлар кенгаши таркиби ҳамда университет қошидаги исломшунослик илмий-тадқиқот Маркази тузилмаси 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Олий аттестация комиссияси Университет тақдимномасига мувофиқ олий таълим йўналишлари ва ихтисосликлари классификаторига ва илмий ходимлар мутахассисликлари номенклатурасига тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.


7. Тошкент Ислом университети, Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

бир ой муддатда университет қошидаги исломшунослик илмий-тадқиқот Маркази Низомини ва Университетни ривожлантириш жамғармаси Низомини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин;

ислом таълимотига оид манбалар рўйхатини тузиш, уларни жамлаш ҳамда ташкил этилган Манбалар хазинаси фаолиятини амалга ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқсин ва уларнинг бажарилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси университет илмий-тадқиқот йўналишларини давлатнинг илмий-техника дастурлари рўйхатига киритсин ва устувор йўналишлар бўйича грантлар ажратишни назарда тутсин.


9. Мустақил Ватанга ва миллий истиқлол ғояларига садоқатли ҳамда исломшунослик, дин тарихи, ҳуқуқи ва фалсафаси бўйича ушбу университетнинг учинчи ва ундан юқори курс иқтидорли талабалари учун учта Имом ал-Бухорий давлат стипендияси жорий этилсин.

Мазкур стипендиянинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сон Фармонида ўрнатилган давлат стипендиялари миқдорида белгилансин ва уларни тайинлаш Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 мартдаги 157-сон қарори билан тасдиқланган "Давлат стипендиялари тўғрисида Низом ва уларни тайинлаш тартиби" асосида амалга оширилсин. Ушбу тартибга 5-иловага мувофиқ тўлдиришлар киритилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

етук мутахассисларни ишга таклиф этиш, профессор-ўқитувчиларнинг хорижий давлатларда малака оширишлари, халқаро илмий конференцияларда қатнашишлари, талабаларнинг йирик ўқув марказларида таълим олишлари, шунингдек чет элда чоп этиладиган даврий нашрларга обуна бўлиш, дарслик ва ўқув қўлланмаларини харид қилиш, Манбалар хазинасини тўлдириб бориш учун ҳар йили университет буюртмалари бўйича эркин алмаштириладиган валютадаги харажатларни қоплаш учун;

университет, унинг қошида ташкил этилган исломшунослик илмий-тадқиқот Маркази ва академик лицей, шунингдек Манбалар хазинаси фаолиятини молиявий таъминлаш учун;

университетнинг ўз матбаа ва таҳририят-нашриёт базасини барпо этиш учун тақдим этиладиган ҳисоб-китобларга мувофиқ зарур маблағлар ажратсин.


11. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон қарорига мувофиқ қисқартирилаётган енгил автомобиллардан иккитасини Тошкент ислом университети балансига бепул ўтказсин.


12. Тошкент ислом университети Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинадиган қонунлар ва қарорлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вазирликлар ва идораларнинг меъёрий ва йўриқнома ҳужжатлари мажбурий тартибда тарқатиладиган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси:

университетни унинг кутубхонасини тўлдириш учун маҳфий бўлмаган босма асарлар ва китоб маҳсулотининг (ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, табиий) назорат нусхаларини (2 нусхада) бепул олувчи ташкилотлар рўйхатига киритсин;

университет буюртмалари бўйича ўқув-услубий ва илмий маҳсулотларининг ўз вақтида нашр этилишини таъминласин;

университетнинг ўз матбаа ва таҳририят-нашриёт базасини барпо этишга ва унинг фаолиятини ташкил этишга ёрдам берсин.


14. Ўзбекистон Республикаси давлат ва нодавлат ҳамда жамоат ташкилотларининг Тошкент Ислом университетини ривожлантириш жамғармаси ҳомийлари сифатида Жамғармага молиявий ва моддий-техникавий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги таклифлари қўллаб-қувватлансин (6-илова).

Жамғарманинг барча юридик ва жисмоний шахслар, жумладан, хорижий ташкилотлар, уюшмалар, жамғармалар ва фуқаролар учун очиқ эканлиги белгилаб қўйилсин.


15. Жамғарма барча турдаги солиқлардан ва божхона тўловларидан (божхона расмийлаштирувлари учун тўловлардан ташқари) 5 йил муддатга озод қилинсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент Ислом университети ва унинг таркибий тузилмалари ҳамда ётоқхонаси Тошкент шаҳар, Бобур кўчаси, 55-уй (5-сон касб-ҳунар мактаби бинолари комплекси)га жойлаштирилсин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 1999 йил 1 июлга қадар университет биноси хоналарини ўқиш жараёни хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини амалга оширсин ва бинони университет балансига ўтказсин.

Университет, исломшунослик илмий-тадқиқот Маркази ва академик лицейни жойлаштиришга ажратилган бинони реконструкция қилиш, уни зарур асбоб-ускуна ва мебеллар, замонавий компьютер техникаси ва телекоммуникация воситалари билан жиҳозлаш, шунингдек дарсликлар ва ўқув-услубий адабиётлар билан таъминлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан ҳақиқий харажатлар доирасида маблағ билан таъмин этилсин ҳамда 2000 йилдан бошлаб инвестиция дастурига киритилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Тошкент ислом университетини ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказсинлар ҳамда миллий ва хорижий валютада операцияларни амалга ошириш учун университетнинг тегишли ҳисоб рақамларини очсинлар.


18. Ўзбекистон Республикаси Почта ва телекоммуникациялар агентлиги белгиланган тартибда университетни замонавий алоқа воситалари, шу жумладан, ҳукумат алоқаси ва бошқа алоқа турлари билан таъминласин.


19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 19 майдаги 175-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


20. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С.Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 6 майдаги

224-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тошкент Ислом университетининг

Ҳомийлар кенгаши

ТАРКИБИ

1. Комилов А.Х.


-

Ташқи ишлар вазири, кенгаш раиси


2. Тўлаганов К.Н.


-

Тошкент шаҳар ҳокими, кенгаш раисининг ўринбосари


3. Ғуломов С.С.


-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


4. Хусанбоев Б.М.


-

"Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси


5. Мирсафоев С.М.


-

Адлия вазири


6. Жўраев Т.Ж.


-

Фанлар академияси президенти


7. Рўзметов А.Ғ.


-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси бош директори


8. Хабибуллаев П.Қ.


-

Фан ва техника давлат қўмитаси раиси


9. Собиров Ф.


-

Дин ишлари қўмитаси раиси

10. Баҳромов А.


-

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси

11. Иброҳимов Н.И.


-

Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори


12. Хайруллаев М.М.


-

Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти директори


13. Тошмухамедов З.С


-

"Қаноат" мувофиқлаштириш маркази раҳбари


14. Лавозимига кўра


-

Тошкент ислом университети ректори






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 6 майдаги

224-сон қарорига

5-ИЛОВА



"Давлат стипендиялари тўғрисида Низом ва

уларни тайинлаш тартиби"га тўлдиришлар

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 мартдаги 157-сон қарори билан тасдиқланган "Давлат стипендиялари тўғрисида Низом ва уларни тайинлаш тартиби"нинг:


1-банди "Улуғбек" сўзидан кейин "Имом ал-Бухорий" сўзлари билан;


8-бандининг 6-қатори "Улуғбек давлат стипендияси совриндори" сўзларидан сўнг "Имом ал-Бухорий давлат стипендияси совриндори" сўзлари билан тўлдирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 6 майдаги

224-сон қарорига

6-ИЛОВА



Тошкент Ислом университетини

ривожлантириш жамғармаси ҳомийлари

РЎЙХАТИ

1. Ташқи ишлар вазирлиги.


2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги.


3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.


4. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази.


5. Халқ таълими вазирлиги.


6. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги.


7. Адлия вазирлиги.


8. Фанлар академияси.


9. Фан ва техника давлат қўмитаси.


10. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита.


11. Давлат мулк қўмитаси.


12. Ўзбекистон мусулмонлари идораси.


13. Ўзбекистон банклар уюшмаси.


14. Ўзбектуризм миллий компанияси.


15. Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси.


16. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.


17. Тошкент шарқшунослик институти.


18. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси.


19. "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси.


20. "Қаноат" мувофиқлаштириш маркази.


Ушбу рўйхат, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, Жамғармага ҳомий бўлиш истагини билдирган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, жумладан, хорижий ва халқаро ташкилотлар учун очиқдир.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)













































Время: 0.2114
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск