ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 11-2017-сон, Адлия вазирлигининг 7-сон "Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модуль тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 17.07.2017 й. Қарори (АВ томонидан 21.07.2017 й. 2780-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.07.2017 й.

N 2780-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.07.2017 й.

N 11-2017


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.07.2017 й.

N 7


ҚАРОРИ



Тошкент давлат юридик университетида

ўқитишнинг модуль тизими шароитларида

талабалар билимини назорат қилиш тартиби

ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2932-сон "Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги "Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 347-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг 2016 йил 22 апрелдаги 1-2016 ва 4-сон қарори (рўйхат рақами 2780, 2016 йил 22 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 16-сон, 172-модда) билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модуль тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Олий ва ўрта-махсус таълим вазири

И. Маджидов

Адлия вазири

М. Икрамов

      





Қарорга

ИЛОВА



Тошкент давлат юридик университетида

ўқитишнинг модуль тизими шароитларида

талабалар билимини назорат қилиш тартиби

ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1. Модулнинг ўқув дастури мазмунини ўзлаштириш кредитни - талабаларнинг ўқув юклама ҳажмини аниқлашнинг шартли бирлигини қўллаган ҳолда белгиланади.

Кредит талаба томонидан тегишли ўқув ишларини (модуль хусусияти ва бўлажак мутахассисни шакллантириш учун ўқув ишларининг муҳимлигидан келиб чиқиб университет томонидан белгиланадиган) бажаришга кетадиган вақт (соатлар)дан ташкил топади. Ҳар бир модуль мустақил кредит ҳисобига эга бўлади.

Университет бир кредит таркибини, ҳар бир модул бўйича кредитлар сонини, шунингдек ҳар бир курсни ва умуман ўқиш даврини тамомлаш учун талаба томонидан тўпланиши лозим бўлган кредитларнинг умумий сонини мустақил равишда белгилайди.

Талаба мазкур Низомга мувофиқ модуль ўқув дастури мазмунини ўзлаштирган (олган рейтинг баллидан қатъи назар) тақдирда, у тегишли модул бўйича кредитларнинг зарур сонини тўплаган деб ҳисобланади.".


2. 7-банднинг иккинчи хатбошисида "ишчи ўқув дастурида" сўзлари "ўқув дастурида" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Агар университет Ўқув-услубий кенгаши қарорида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, барча модуллар бўйича оралиқ назорат талаба томонидан ўқув хонасида (ёзма имтиҳон) ёки ўқув хонасидан ташқарида тайёрланадиган ёзма иш шаклида семестр давомида бир маротаба ўтказилади. Оралиқ назоратининг аниқ шакли университетнинг Ўқув-услубий кенгаши қарори билан белгиланади.

Ёзма иш талаба томонидан тегишли семестр давомида мазкур Низомнинг 59-бандида белгиланган муддатларда топширилади.".


4. 13-банднинг бешинчи хатбошисидан "ва ўз ичига ўқув дастурида акс этган назарий ва амалий саволларни қамраб олиши" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. 17-банд учинчи хатбошисининг охирги жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Титул варағининг қирқиш чизиғига бошқарманинг штампи босилади.".


6. Қуйидаги мазмундаги 18-1-банд билан тўлдирилсин:

"18-1. Ёзма имтиҳон шаклидаги оралиқ назоратини ўтказишда имтиҳон саволлари, қоида тариқасида, вазиятли масалаларни ўз ичига олади ва талабаларга олдиндан тақдим этилмайди. Бунда имтиҳон вақтида уларга адабиётлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланишга имконият берилади.

Ёзма имтиҳон, агар мазкур бобда бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса, мазкур Низомнинг 5-бобида кўрсатилган тартибга мувофиқ ўтказилади.".


7. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Ёзма имтиҳон саволлари, қоида тариқасида, мантиқий саволлар ва муаммоли вазиятларни ўз ичига олади. Модуллар бўйича якуний назорат саволларининг мазмуни кафедралар томонидан белгиланади.

Ёзма имтиҳон саволлари бўйича баллар миқдори университет Ўқув-услубий кенгаши қарори билан тақсимланади.".


8. 30-банднинг биринчи хатбошисидагиқув-услубий бошқарма бошлиғи" сўзлари "Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосари, шунингдек деканлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. 35-банднинг биринчи хатбошиси "маълумотномалар ва бошқа адабиётлар" сўзларидан кейин "норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар" сўзлари билан тўлдирилсин.


10. 39-бандда "уч кун" сўзлари "беш кун" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. 60-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Амалиёт (стажировка) бўйича имтиҳонни ташкил қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Амалиёт (стажировка)ни ўташ назарий билимлар билан навбатланиш йўли орқали амалга оширилганида унинг натижалари университет Ўқув-услубий кенгаши қарорига асосан жорий назорат доирасида баҳоланиши мумкин.".


12. 62-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Шу муддат давомида модулни ўзлаштира олмаган талаба Ўқув-услубий бошқарма бошлиғининг тавсиясига кўра, белгиланган тартибда ректорнинг буйруғи билан талабалар сафидан четлаштирилади, мазкур Низомнинг 63-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно" сўзлари чиқариб ташлансин.


13. 63-бандда:

биринчи хатбошисидан "ва семестр якуни бўйича тўрттадан кўп бўлмаган ўқув фанлари бўйича академик қарздорлиги бўлган" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошисидаги "белгиланган тартибда талабалар сафидан чиқарилади" сўзлари "кредитлар тўпланмаган модулларни қайта ўқиш учун тегишли курсда қолдирилади. Бу ҳолатда бошқа модуллар бўйича тўпланган кредитлар сақланиб қолинади ва бунда талаба ушбу модуллар бўйича ўқув машғулотларида иштирок этиши мумкин" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. 65-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"65. Ушбу Низомнинг 63-бандида белгиланган тартибда келгуси семестрда ўқишни давом эттираётган талаба ўқишнинг тегишли курсида қолдирилганда, у академик қарздорлик вужудга келган курсда қолдирилган деб ҳисобланади. Ушбу талаба қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда талабалар сафидан четлаштирилганда, талабалар сафидан четлаштириш асосидан қатъи назар, академик қарздорлик пайдо бўлган курсидан четлаштирилган деб ҳисобланади.

Академик қарздорлик туфайли тегишли курсда қолдирилган талаба академик қарздорлик вужудга келган семестрдан такрорий ўқишни ўтайди.".


15. 69-банддаги "рейтинги" сўзи "рейтинги, шунингдек модуллар бўйича тўпланган кредитлар сони" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. 70-банддаги "рейтинглар йиғиндиси" сўзларидан кейин "ва тўпланган кредитлар сони" сўзлари билан тўлдирилсин.


17. 2-иловада:

"Сизнинг жавобингиз қуйидаги баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади" сўзларидан кейин "(оралиқ назорати бир мартадан ортиқ ўтказилганда, умумий балл тегишли сонга бўлинади)" сўзлари билан тўлдирилсин;

"Қабул қилувчининг Ф.И.О. ва имзоси" сўзлари чиқариб ташлансин".


18. 3-иловадаги:

"иккита" сўзи "(сон)" сўзи билан алмаштирилсин";

"Иккита савол учун максимал 25 балл (ҳар бир савол учун 12,5 балл)" сўзлари чиқариб ташлансин";

"битта" сўзи "(сон)" сўзи билан алмаштирилсин";

"Бир казус учун 25 балл" сўзлари чиқариб ташлансин.


19. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Тошкент давлат юридик университети билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 июль, 29-сон, 721-модда
















































Время: 0.1996
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск