ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.07.2017 й. 499-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.07.2017 й.

N 499



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи

савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2017 йил 13 апрелдаги ПФ-5012-сон Фармони ва Ўзбекистон

Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо

вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"

2017 йил 13 апрелдаги ПҚ-2887-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 апрелдаги ПФ-5012-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 апрелдаги ПҚ-2887-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розукулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 14 июлдаги

499-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1992 йил 24 октябрдаги 491-сон қарорининг 15-банди биринчи хатбошидаги ва 20-бандидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибининг 6-банди "а" кичик бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 22 майдаги 225-сон қарорининг 2-банди учинчи хатбошидаги, 6 ва 8-бандларидаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси тўғрисидаги низомнинг 10-банди еттинчи хатбошидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва" сўзлари "Ташқи" сўзи билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, идоралар ва бошқа республика органлари ходимларининг чет эл хизмат сафарларига боришини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 9 сентябрдаги 417-сон қарорининг 8-банди иккинчи хатбошидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва" ҳамда "Ташқи иқтисодий" сўзлари тегишли равишда "Ташқи" ва "Ташқи савдо" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 10-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисидаги низомга илованинг олтинчи хатбошидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва" сўзлари "Ташқи" сўзи билан алмаштирилсин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти 35-бандининг иккинчи хатбошидаги "Ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ масалалар бўйича эса - Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги" сўзлари "ташқи савдо фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича эса - Ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.

19. Вазирлар Маҳкамасининг "Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 19 майдаги 129-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 27-модда):


а) 1-банддаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва" сўзлари "Ташқи" сўзи билан алмаштирилсин;


б) Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божларини қўлланиш мақсадида текшириш ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди биринчи хатбошидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва" сўзлари "Ташқи" сўзи билан алмаштирилсин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва" сўзлари "Ташқи" сўзи билан алмаштирилсин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатининг 51 - 51-2-позициялари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

51.

Ўзбекистон Республикаси экспорт қилувчилари маълумотлар базаси


Ташқи савдо вазирлиги

".


51-1.

Асосий хом ашё товарлари котировкалари маълумотлар базаси



51-2.

Инвестиция лойиҳаларининг маълумотлар базаси


Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

24. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 23 августдаги 181-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 8-сон, 50-модда) билан тасдиқланган Базавий интерактив давлат хизматлари реестрининг 33 - 35-позициялари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

33.

Ташқи савдо статистикаси бўйича ахборотлар тақдим этиш.


Ташқи савдо вазирлиги



34.

Инвестиция лойиҳалари тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, инвестиция таклифларини қабул қилиш.


Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси



35.

Давлат электрон харидларини ташкил қилиш тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.


Иқтисодиёт вазирлиги

".

25. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига 9-илованинг I бўлими "Касбий таваккалчилик класслари бўйича иқтисодиёт тармоқлари (кичик тармоқлар)" 4-устунининг 4-позициясидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг" сўзлари "Ташқи савдо вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.

27. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 июндаги 123-сон қарори билан тасдиқланган Гиёҳвандликнинг олдини олиш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш соҳасида хорижий, халқаро ташкилотлар ёки чет эл давлатлари, шунингдек бошқа юридик шахслар томонидан молиялаштириладиган техник кўмаклашиш лойиҳалари/дастурларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга илованинг "Экспертиза органлари" устунидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


28. Вазирлар Маҳкамасининг "Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш ва амалга ошириш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 21 июлдаги 154-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 7-сон, 38-модда):


а) 2-банддаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


б) Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда:


1-банднинг иккинчи хатбошидаги, 5-банднинг иккинчи хатбошидаги, 6-банддаги, 8-банднинг биринчи хатбошидаги, 24-банднинг "б" кичик банди биринчи хатбошидаги, 25-банддаги, 32-банднинг "в" кичик банди биринчи хатбошидаги, "г" кичик банди иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги, "ж" кичик банди биринчи хатбошидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 10-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари тегишли келишик ва сонда "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банддаги "Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари комплекси" сўзлари "Иқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, инвестициялар, банк ва молия тизимларини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш комплекси" сўзлари билан алмаштирилсин.


1-иловада:

"ТИАИСВ" қисқартмаси "ТСВ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

"Субъектлар" устунининг биринчи ва еттинчи блокларига "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари қўшилсин;


2-илованинг номидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) Олиб келинаётган технологик асбоб-ускуналарни ва уларга эҳтиёт қисмларни, шунингдек компонентлар, хом ашё ва материалларни маҳаллийлаштириладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиганлар тоифасига киритиш тартиби тўғрисидаги низомда:


13-банддаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари ва "ТИАИСВ" қисқартмаси тегишли равишда "Ташқи савдо вазирлиги" сўзлари ва "ТСВ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


16-банднинг учинчи хатбошидаги, 17, 21 ва 22-бандлардаги "ТИАИСВ" қисқартмаси "ТСВ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


Низомга 1-иловадаги "ТИАИСВ" қисқартмаси "ТСВ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


5 ва 6-иловалардаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" ҳамда "Tashqi iqtisodiy aloqalar, investitsialar va" сўзлари тегишли равишда "Ташқи савдо вазирлиги" ҳамда "Tashqi" сўзлари билан алмаштирилсин.


29. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 132-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 34-модда) билан тасдиқланган Импорт қилишда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 211-моддасининг 6-бандида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар татбиқ қилинмайдиган доривор воситалар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди тўртинчи хатбошидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Туркманистондаги Савдо ваколатхонасини тузиш ва фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 16 сентябрдаги 262-сон қарорида:


а) 3-бандда:

иккинчи - тўртинчи хатбошилардаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги мутасаддилик қиладиган "Ўзинтеримпекс" ДАТК, "Ўзмарказимпекс" ДАТК, "Марказсаноатэкспорт" ДАТК, "Узпроммашимпекс" ДАК компаниялари" сўзлари "Ташқи савдо вазирлиги мутасаддилик қиладиган "Ўзсаноатэкспорт" АЖ ва "Ўзтрейд" АЖ ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


4-банддаги, 7-банднинг бешинчи, олтинчи, ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошиларидаги, 8-банддаги, 14 - 16-бандлардаги ва 18-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банддаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" ва "Ўзинтеримпекс" ДАТК, "Ўзмарказимпекс" ДАТК, "Марказсаноатэкспорт" ДАТК, "Узпроммашимпекс" ДАК компаниялари" сўзлари тегишли равишда "Ташқи савдо вазирлиги ва "Ўзсаноатэкспорт" АЖ ва "Ўзтрейд" АЖ ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-банддаги "Ўзинтеримпекс" ДАТК, "Ўзмарказимпекс" ДАТК, "Марказсаноатэкспорт" ДАТК, "Узпроммашимпекс" ДАК компаниялари" сўзлари "Ўзсаноатэкспорт" АЖ ва "Ўзтрейд" АЖ ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


31. Вазирлар Маҳкамасининг "Экспорт операцияларини "бир дарча" тамойили бўйича амалга ошириш механизмини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 17 ноябрдаги 305-сон қарорида:


а) 4 ва 5-бандлардаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг 6-банди "а" кичик бандининг биринчи хатбошидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари ва "ОАЖ" қисқартмаси тегишли равишда "Ташқи савдо вазирлиги" сўзлари ва "АЖ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


32. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 5 декабрдаги 342-сон қарорининг 2-бандидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


33. Вазирлар Маҳкамасининг "Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ноозиқ-овқат истеъмол товарларининг ярмарка савдосини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 30 декабрдаги 377-сон қарорига 2-илова 1, 3 ва 7-позицияларининг "Масъул бажарувчилар" устунидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


35. Вазирлар Маҳкамасининг "Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи тўғрисидаги Битимни амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар ҳақида" 2013 йил 23 январдаги 16-сон қарорининг 2-бандидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

37. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 204-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Хорижий ҳарбий бўлмаган кемалар ва ҳарбий кораблларнинг Ўзбекистон Республикаси ички сувларига, портларига (рейд учун) кириши ва унда бўлиши тартиби ҳақидаги низомнинг 39-банди тўртинчи хатбошидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


38. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида Бирлашган Миллатлар Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ваколатхоналари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 26 ноябрдаги 321-сон қарорининг 6-бандидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


40. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 июндаги 164-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 6-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган классификатори (ХАЛИКК-2015)га 2-илованинг 2696-позициясидаги "Хизматчиларнинг лавозим номлари" устунидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг вакили" сўзлари "Ташқи савдо вазирлигининг вакили" сўзлари билан алмаштирилсин.


41. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 9 октябрдаги 289-сон қарорига 1-иловада:


"Объектнинг юқори турувчи ташкилоти" ва "Объект берилаётган ташкилотнинг номи" устунларида:


214, 215, 217 - 220-позициялардаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


216-позициядаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

44. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида Жаҳон бозорлари, инвестициялар ва технологияларни таҳлил қилиш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 5 майдаги 143-сон қарорининг 6-банди учинчи хатбошидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


45. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 июндаги 206-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш юзасидан давлат буюртмаси тўғрисидаги низомнинг 6-бандидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


46. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорининг бажарилиши ҳақида" 2016 йил 5 августдаги 252-сон қарорига 2-иловадаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


47. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 августдаги 262-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 8-сон, 78-модда) билан тасдиқланган Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига биринчи навбатда уланадиган электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг II бўлими 14-бандидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


48. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимига кирувчи телерадиоканаллар эфирини юқори сифатли теле-радио маҳсулотлари билан тўлдириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 23 августдаги 272-сон қарорининг 2-банди тўртинчи хатбошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 8-сон, 80-модда) "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


49. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатининг 27-бандидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


50. Вазирлар Маҳкамасининг "Сурхондарё вилоятида қишлоқ хўжалиги экин майдонлари таркибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 1 ноябрдаги 378-сон қарорининг 11-бандидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


51. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги регламентига илованинг 7-бандидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


52. Вазирлар Маҳкамасининг "Айдар-Арнасой кўллар тизимининг биологик ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 7 мартдаги 124-сон қарорига 3-илова III бўлимининг 14-бандидаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


53. Вазирлар Маҳкамасининг "2017 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 мартдаги 153-сон қарорида:


2-иловада:

1.2 - 1.4, 1.6, 1.7, 1.15, 1.16, 1.20, 2.1, 2.3, 2.5, 2.6, 2.8 - 2.12, 2.14, 2.16, 2.18, 2.20, 3.9, 4.1 ва 4.10-бандлардаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари "Ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Масъул бажарувчилар" устунининг 1.2, 1.6, 2.6, 2.10, 2.14-бандларига "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари қўшилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 июль, 29-сон, 693-модда













































Время: 0.1322
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск