ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Оммавий ахборот воситалари / Телерадиоузатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.2017 й. 502-сон "Рақамли телеэшиттиришларга ўтиш ва ер усти аналог телеэшиттиришларни тўхтатишга доир амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.07.2017 й.

N 502



РАҚАМЛИ ТЕЛЕЭШИТТИРИШЛАРГА ЎТИШ

ВА ЕР УСТИ АНАЛОГ ТЕЛЕЭШИТТИРИШЛАРНИ

ТЎХТАТИШГА ДОИР АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида рақамли телеэшиттиришларга техник ва технологик жиҳатдан ўтиш давлат дастури тўғрисида" 2012 йил 17 апрелдаги ПҚ-1741-сон қарорини бажариш юзасидан, рақамли телеэшиттиришларга тўлиқ ўтишни таъминлаш ва ер усти аналог телеэшиттиришларни босқичма-босқич тўхтатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ер усти рақамли телевидениени ривожлантириш учун Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япония тижорат банкларининг имтиёзли кредитини жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 3 апрелдаги ПҚ-2157-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг "Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение" ДУК томонидан "Ўзбекистон Республикасида ер усти рақамли эшиттириш тармоғини ривожлантириш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида 2017 йил охиригача:

республиканинг барча ҳудудларида 90 комплект юқори қувватли ва 404 комплект кам қувватли рақамли телеэшиттириш узаткичларини ўрнатиш ва фойдаланишга топшириш ҳисобига республиканинг барча аҳоли пунктлари рақамли телеэшиттиришлар билан қамраб олинишини таъминлаш;

аҳоли рақамли телеэшиттириш хизматларидан кенг фойдаланишини, шу жумладан хорижий йўлдош алоқаси операторидан йўлдош сегментини ижарага олиш ҳисобига давлат телерадиодастурларининг умумфойдаланишдаги ижтимоий пакетини узоқ ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктларигача етказишни таъминлаш назарда тутилганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, жадал ривожлантириш ва диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 февралдаги ПҚ-2772-сон қарорига мувофиқ "Ўзэлтехсаноат" АК корхоналари томонидан 5 йил мобайнида 3,0 млн та рақамли телевизорлар ишлаб чиқариш ва йиғиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикасида ер усти аналог телеэшиттиришларни босқичма-босқич тўхтатиш жадвали иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, хўжалик субъектларининг республикада аналог телеэшиттиришларни тўхтатишни самарали ташкил этиш масалалари бўйича фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминласин;

манфаатдор давлат бошқаруви органлари билан биргаликда хўжалик субъектларининг нодавлат телеканалларини ер усти рақамли телеэшиттиришлар тармоғига киритиш тартибини белгиласин;

зарурат бўлганда, ҳудудларда аналог телеэшиттиришларни ўчиришнинг ушбу қарорга иловада кўрсатилган якуний муддатларининг ўзгаришига йўл қўймаган ҳолда, ер усти аналог телеэшиттиришларни тўхтатиш муддатларига ўзгартириш киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларига:

"Маҳалла" хайрия жамоат фондини жалб этган ҳолда аҳолига, шу жумладан аҳолининг кам таъминланган қатламларига ва пенсионерларга рақамли телеэшиттиришларни қабул қилувчи телевизорлар, тюнерлар ва бошқа қурилмаларни харид қилиш учун имтиёзли истеъмол кредитлари берилишини кенгайтириш тавсия этилсин;


5. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари рақамли телеэшиттиришларга ўтишнинг мақсад ва афзалликлари аҳоли орасида кенг тушунтирилишини, республика ҳудудида рақамли телеэшиттиришлар қамровини кенгайтириши ва ер усти аналог телеэшиттиришларни босқичма-босқич тўхтатишни таъминлашга доир амалга оширилаётган ишлар, шунингдек рақамли телеэшиттиришлар дастурларини қабул қилишнинг зарур шартлари мунтазам ёритиб борилишини таъминласинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 июль, 29-сон, 695-модда





















































Время: 0.1841
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск