Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.1999 й. 391-сон "2000 йил ҳосили учун бошоқли дон экинларини навлар бўйича жойлаштириш ва кузги экишни ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари, дон етиштириш ва давлат ресурсларига харид қилиш ҳажмлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.08.1999 й.

N 391



2000 ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН БОШОҚЛИ ДОН

ЭКИНЛАРИНИ НАВЛАР БЎЙИЧА ЖОЙЛАШТИРИШ

ВА КУЗГИ ЭКИШНИ ЎТКАЗИШНИНГ ТАШКИЛИЙ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ, ДОН ЕТИШТИРИШ ВА

ДАВЛАТ РЕСУРСЛАРИГА ХАРИД ҚИЛИШ

ҲАЖМЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика минтақаларининг тупроққлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда юқори технологик хоссаларга эга бўлган бошоқли дон экинларининг серҳосил ва истиқболли навларини оқилона жойлаштириш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўриш, бунинг учун зарур миқдорда уруғлик ғамлаш, шунингдек 2000 йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари экишни муваффақиятли ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Бошоқли дон экинларининг нон тайёрлаш жиҳатидан юқори сифатларга эга бўлган янги серҳосил навлари селекцияси, уруғчилиги, навини янгилаш, жорий этиш ҳамда уларни мамлакатнинг турли тупроққлим шароитларида мақбул равишда жойлаштириш соҳасидаги ишларни ҳар томонлама такомиллаштириш ва жадаллаштириш устувор давлат вазифаси ҳисоблансин.

Вилоятлар, туманлар ва хўжаликлар айрим раҳбарларининг ўзларининг ишларни тўғри ташкил этишдаги уқувсизлигига ва бошоқли дон экинлари етиштириш агротехникасининг мунтазам равишда бузилишига ноқулай иқлим шароитларини баҳона қилиш амалиёти қаттиқ қоралансин.

Бошоқли дон экинлари етиштиришнинг илмий асосланган технологиясига қатъий риоя қилиш юзасидан шахсан жавобгарлик Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва дон экувчи хўжаликлар раҳбарлари зиммасига юклансин.


2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг ғаллачилик соҳасидаги фаолияти асосий йўналишлари этиб белгилансин:

селекция ва уруғчиликни такомиллаштириш юзасидан давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, буғдой ва арпанинг маҳаллий шароитларга мослашган янги юқори маҳсулли навларини тезроқ яратиш, навларни жойлаштириш ва навларни янгилашнинг йиллик ва истиқболга мўлжалланган дастурларини ишлаб чиқиш;

бошоқли дон экинлари уруғликларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш, уларни етиштириш ва тайёрлаш бўйича буюртмаларни ижрочиларга етказиш;

бошоқли дон экинлари уруғликларини етиштириш, тайёрлаш, тозалаш, навларга ажратиш, сархиллаш, сертификациялаш, қоплаш, сақлаш ва сотишни ташкил этиш, шунингдек уруғлик материалнинг нав тозалигини ва кондицияга мослигини таъминлаш устидан назоратни амалга ошириш;

мулкчилик шаклларидан, хўжалик юритиш усуллари ва идоравий мансублигидан қатъи назар, бошоқли дон экинларининг дастлабки, элита, кенг кўламли уруғчилиги ва уларни тайёрлаш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг элита уруғликлар етиштириш бўйича ихтисослаштирилган хўжаликлар ташкил этиш ва республикада бошоқли дон экинлари уруғчилигини ташкил этиш схемаси тўғрисидаги таклифларига 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари уруғчиликни ташкил этишнинг белгиланган тартибига қатъий риоя қилинишини таъминласинлар, уни ўзбошимчалик билан ўзгартириш ҳолларига барҳам берсинлар.


4. Бошоқли дон экинлари навларини янгилаш ва уларни навларга кўра жойлаштириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича доимий ишловчи республика комиссиясининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган 2000 йил ҳосили учун бошоқли дон экинларининг рўйхатдан ўтказилган ва истиқболли навларини жойлаштириш, уларнинг экин майдонлари, ҳосилдорлиги, ялпи ҳосили бўйича таклифлари 2-3-иловаларга мувофиқ қабул қилинсин.


5. Махфий.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги жаҳон бозори конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган доннинг, шунингдек хўжаликлардан харид қилинадиган уруғликнинг харид (прейскурант) нархлари юзасидан ҳар йили 1 майгача таклифлар киритсинлар.


7. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси:

бошоқли дон экинлари уруғликларига пухта ишлов бериш, уларни навларга ажратиш, сархиллаш, дорилаш ва қопларга жойлаш бўйича 5-иловага мувофиқ уруғлик тозалаш цехлари қурилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Андижон вилоятида бошоқли дон экинлари уруғчилигини ташкил этиш масалалари" тўғрисида 1996 йил 25 декабрдаги 458-сон қарорига мувофиқ 2000 йил ҳосили учун республиканинг элита-уруғчилик хўжаликлари учун бошоқли дон экинларининг 2 минг тонна суперэлита ва элита уруғликлари келтирилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бошоқли дон экинларининг юқори сифатли уруғлари 6 ва 6а-иловаларга мувофиқ ҳажмларда тайёрланишини ва етказиб берилишини таъминласин;

"Ўзкимёсаноат" уюшмаси билан биргаликда келгуси йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари уруғларини дорилашга заҳарли кимёвий дорилар ҳар йили биринчи майгача етказиб берилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги "Ўзбекистон" ва Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманидаги Улуғбек номидаги элита-уруғчилик хўжаликлари негизида Андижон ғаллачилик институтининг мамлакатнинг жанубий минтақалари учун бошоқли дон экинларининг юқори маҳсулли навлари уруғлигини етиштирувчи филиалларини ташкил этсинлар, ушбу мақсадларда "Қашқадарёдонмаҳсулот" ва "Самарқанддонмаҳсулот" уюшмалари таркибида моддий-техника базасига эга бўлган тегишли бўлинмалар ташкил этсинлар ва уларга самарали фаолият кўрсатиш учун зарур шарт-шароитлар яратсинлар.

"Самарқанддонмаҳсулот" уюшмасига 2000 йил ҳосилидан вилоят хўжаликларидан буғдойнинг 40 минг тонна юқори репродукцияли навли уруғлигини харид қилиш, уруғликни кейинчалик асосан жанубий минтақаларнинг қишлоқ хўжалиги корхоналарига сотиш топшириғи белгилансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бир ой муддатда бошоқли дон экинларининг янги серҳосил, касалликларга чидамли навларини яратиш бўйича истиқболга мўлжалланган дастурни ишлаб чиқсинлар. Ғаллачилик муаммолари бўйича илмий-тадқиқотларни кенгайтиришни назарда тутсинлар, Андижон суғориладиган ерларда дон ва дуккакли дон етиштириш илмий-тадқиқот институти ва унинг филиаллари тадқиқотлари мавзуларини қайта кўриб чиқсинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат кимё комиссияси бошоқли дон экинлари ўстиришнинг минтақалар ва навлар бўйича технологик хариталарини ишлаб чиқсинлар ва кузги экиш ўтказилгунгача хўжаликларга етказсинлар, уларда бегона ўтлар, зараркунандалар ва касалликларга қарши курашишнинг самарали чора-тадбирларини кўрсатсинлар. Бошоқли дон экинларининг занг билан касалланишига йўл қўймаслик юзасидан махсус чора-тадбирлар кўрсинлар, 1999 йилда Сурхондарё вилояти хўжаликларида юз берган ҳоллардан тўғри хулосалар чиқарсинлар.


11. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси дон экинларига солинадиган азотли, фосфорли ва калийли ўғитларга дон экувчи хўжаликларнинг эҳтиёжи ҳисоб-китобидан келиб чиқиб, уларнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича 7-иловага мувофиқ етказиб берилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси дон сеялкалари тузатилиши ва тайёрланишини 1999 йил 10 сентябргача тугалласинлар, "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси эса хўжаликларнинг буюртманомаларига биноан дон сеялкалари ҳамда уларга эҳтиёт қисмлар тайёрланиши ва етказиб берилишини ташкил этсин.


13. "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагросуғурта" компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2000 йил ҳосилидан дон харид қилиш юзасидан контрактация шартномалари шу йил 1 октябргача тузилишини таъминласин.


14. "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси:

хўжаликларга берилаётган уруғликни ҳисобга олган ҳолда харид қилинаётган дон қийматининг камида 50 фоизи миқдорида 2000 йил 1 июнгача хўжаликларга босқичма-босқич аванс беришни таъминласинлар, бунда 1999 йил ҳосилининг прейскурант ва шартномавий нархини база сифатида қабул қилсинлар;

2000 йил ҳосилига прейскурант нархлар тасдиқлангандан кейин тузилган контрактация шартномаларига тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.


15. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси, "Ўздавстандарт" маркази, "Ўздавдонинспекция" 2000 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикаси стандартини (ЎзРСТ-880-98. Буғдой. "Тайёрлаш ва етказиб беришга қўйиладиган талаблар") қайта кўриб чиқсинлар ва унга муайян тупроққлим шароитларидан ва илмий муассасалар тавсияномаларини ҳисобга олган ҳолда бошоқли дон экинлари навларини ўстириш технологияларидан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчаларни киритсинлар.


16. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси, "Ўзкимёсаноат" уюшмаси, "Ўзнефтмаҳсулот" компанияси кузги дон экишни ўтказишда ва энг аввало минерал ўғитлар, нефть маҳсулотларини ўз вақтида етказиб беришда, ҳайдов тракторлари, сеялкаларни тайёрлашда, уларга эҳтиёт қисмлар, узеллар ва агрегатлар келтиришда хўжаликларга аниқ ёрдам кўрсатиш бўйича бир ҳафта муддатда тадбирлар ишлаб чиқсинлар ва тасарруфларидаги бўлинмаларга етказсинлар.


17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 17 августдаги

391-сон қарорига

1-ИЛОВА



Бошоқли дон экинлари уруғлиги етиштирувчи

элита - уруғчилик хўжаликлари

РЎЙХАТИ

Туманлар


Хўжаликлар


Суғориладиган ерларда

Андижон вилояти


Шаҳрихон


Саримсоқов номидаги


Жиззах вилояти


Дўстлик


қ олтин"


Самарқанд вилояти


Тайлоқ


Улуғбек номидаги


Қашқадарё вилояти


Қарши


Я.Омонов номидаги


Яккабоғ


"Ўзбекистон"


Сурхондарё вилояти


Денов


С.Раҳимов номидаги


Хоразм вилояти


Урганч


"Пахтакор"


Лалми ерларда


Жиззах вилояти


Ғаллаорол


"Ғаллаорол"


Қашқадарё вилояти


Қамаши


"Ғаллакор"


Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 17 августдаги

391-сон қарорига

1а-ИЛОВА



Бошоқли дон экинларининг янги истиқболли

навлари уруғчилигини ташкил этиш

СХЕМАСИ


Илмий-тадқиқот институтлари

(ИТИ) - навлар оригинаторлари




Супер-элита уруғликлар етиштириш

учун илмий-тадқиқот институтларининг

тажриба-ишлаб чиқариш хўжаликлари




Уруғчилик хўжаликлари - супер-элита

уруғликларни олувчилар ва элита

уруғликларни етиштирувчилар



Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 17 августдаги

391-сон қарорига

2-ИЛОВА



2000 йил ҳосили учун бошоқли дон экинларини

навлар бўйича жойлаштириш


(минг га)


Экин майдони


Шу жумладан суғориладиган ерларда навлар бўйича


Жами

шу жумладан:


"Ку

па

ва"


"Пол

овча

нка"


"Дем

етра"


"Офе

лия"


"Кро

шка"


"Кня

жна"


"Ума

нка"


на"


"Уну

мли

буғд

ой"


суғор

илад

иган


лал

ми


Қорақалпоғистон

Республикаси


28

28


16,8


10,6


0,2

0,1

0,3



вилоятлар:














Андижон


70

70






9,9

3,8

47,3



Бухоро


60

60


27,5

8,6

7

1,4

0,4

0,2

0,6



Жиззах


211

101

110

59,4

9,6

3,4


0,2

0,1

0,3



Қашқадарё


244

152

92

68,4

15,1

20


0,2

0,1

0,3



Навоий


37

35

2

8,5

5,6

5,3

4

0,2

0,1

0,3



Наманган


70

70


41,7

5,7

7,8

2,3

0,2

0,1

0,3



Самарқанд


126

93

74

8,7

5,1

5


0,2

0,1

0,3



Сурхондарё


111

96

15

48,2

41,7



2,7

1,1

0,3



Сирдарё


89

89


32,4

10

5


0,2

0,1

0,3



Тошкент


115

98

17

41,8


41,3


0,2

0,1

0,3


2,3

Фарғона


92

92


53,4

21,7

10


0,2

0,1

0,3



Хоразм


16

16


4,1

5

0,8


0,2

0,1

0,3

1


Жами


1310

1000

310

410,9

128,1

116,2

7,7

15,0

6,1

51,2

1

2,3

(минг га)


Шу жумладан суғориладиган ерларда навлар бўйича


Янги

навлар


"Темур" арпаси

"Улуғбек-

600"


"Сангзор-

8"


"Сангзор-

4"


Ёнбош


"Интен

сив"


"Леукур

ум-21"


Қорақалпоғистон

Республикаси










вилоятлар:










Андижон







1

8


Бухоро


5

1,8





3,2

4,3

Жиззах


20







8

Қашқадарё


19

18,5

2




2

6,4

Навоий


5

2,8






3,2

Наманган


5

1,1

2




1,8

2

Самарқанд


68






0,5

5,1

Сурхондарё


2








Сирдарё


40






1


Тошкент


8




2,6



1,4

Фарғона


5






0,3

1

Хоразм





0,6

3,5


0,4


Жами


177

24,2

4

0,6

6,1

1

17,2

31,4


Шу жумладан лалми ерларда навлар бўйича


Арпа

"Красно

водопад

ская

210"


"Сурх

ак

-5688"


Оқ

буғд

ой


Тез-

пи

шар


"Гре

кум

-439"


"Инт

енси

в"


"Қал

дир

ғоч"


"Унум

ли

буғ

дой"


"Сан

гзар-

6"


"Уну

мли

арпа


"Нут

анс-

799"


Қорақалпоғистон

Республикаси













вилоятлар:













Андижон













Бухоро













Жиззах



80,6

6,3

0,5


4,7




17,9


Қашқадарё


35,5

4,2

11,9

21,2





10,5

2,5

6,2

Навоий



1,2




0,8






Наманган













Самарқанд


36

17



1

20






Сурхондарё


7,5

4,5



3

4






Сирдарё













Тошкент



0,7





3,8

7

1,5



Фарғона













Хоразм













Жами


79

108,2

18,2

21,7

4,0

29,5

3,8

7,0

12,0

20,4

6,2

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 17 августдаги

391-сон қарорига

3-ИЛОВА



2000 йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари

майдони ва ялпи ҳосили


Экин майдони,

минг га


Ҳосилдорлик, ц/га


Қишлоқ хўжалиги корхоналарида

ялпи дон ҳосили, минг тонна


Бундан

ташқари

деҳқон

хўжалик-

ларидаги

экин

майдони,

минг га


Деҳқон

хўжалик-

ларидаги

ялпи дон

ҳосили,

минг

тонна

қ

кор-

хона-

лари

да

шу жумладан:

Ҳам

маси

шу жумладан

Ҳам

маси


шундан


шу

жумла

дан,

буғдой


суғорилад

иган


лал

ми

суғор

илад

иган


лал

ми


суғорилад

иган


лал

ми

Қорақалпоғистон

Республикаси


28

28


28,2

28,2


79,0

79,0


79,0

9

20

вилоятлар:














Андижон


70

70


56,0

56,0


392,0

392,0


392,0

6,5

35

Бухоро


60

60


34,7

34,7


208,0

208,0


188,2

17

62

Жиззах


211

101

110

20,6

32,2

10

435,0

325,0

110

396,0

3,5

6

Қашқадарё


244

152

92

23,5

31,7

10

574,1

482,1

92

544,5

25

55

Навоий


37

35

2

32,4

33,6

10

119,7

117,7

2

119,7

5

19

Наманган


70

70


44,4

44,4


311,0

311,0


294,0

9

30

Самарқанд


167

93

74

25,9

38,5

10

432,4

358,4

74

391,0

20

85

Сурхондарё


111

96

15

34,9

38,8

10

387,4

372,4

15

375,2

17

90

Сирдарё


89

89


32,4

32,4


288,0

288,0


288,0

3,5

10

Тошкент


115

98

17

34,9

39,2

10

401,0

384,0

17

401,0

2

9

Фарғона


92

92


44,1

44,1


405,8

405,8


405,8

18,5

95

Хоразм


16

16


41,6

41,6


66,6

66,6


66,6

14

84

Республика

бўйича жами


1310

1000

310

31,3

37,9

10

4100,0

3790,0

310

3941,0

150

600


Шу жумладан лалми ерларда навлар бўйича


Красн

овадоп

адская

-210


Сурха

к 5688


Оқ

буғдой


Тез-

пишар


Греку

м-439


Интен

сив


Қалди

рғоч


Унум

ли

буғдой


Санг

зар

-6


Унум

ли

арпа


Нутан

с-799


Қорақалпоғистон

Республикаси













вилоятлар:













Андижон













Бухоро













Жиззах



80,6

6,3

0,5


4,7




17,9


Қашқадарё


35,5

4,2

11,9

21,2





10,5

2,5

6,2

Навоий



1,2




0,8






Наманган













Самарқанд


10

3



1

20






Сурхондарё


7,5

4,5



3

4






Сирдарё













Тошкент



0,7





3,8

7

1,5



Фарғона













Хоразм
























Республика

бўйича жами


53

94,2

18,2

21,7

4,0

29,5

3,8

7,0

12,0

20,4

6,2

(минг га)


Шу жумладан суғориладиган ерларда навлар бўйича


янги

навлар


"Темур"

арпаси


"Улуғбек

"-600


"Сангзор

"-8


"Сангзор

"-4


"Ёнбош"


Интен

сив


"Леукуру

м"-21


Қорақалпоғистон

Республикаси










вилоятлар:










Андижон







1

8


Бухоро


5

1,8





3,2

4,3

Жиззах


20







8

Қашқадарё


13

18,5

2




2

6,4

Навоий


5

2,8






3,2

Наманган


5

1,1

2




1,8

2

Самарқанд


68






0,5

5,1

Сурхондарё


2








Сирдарё


30






1


Тошкент


8




2,6



1,4

Фарғона


5






0,3

1

Хоразм





0,6

3,5


0,4










Республика

бўйича жами


161

24,2

4

0,6

6,1

1

17,2

31,4

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 17 августдаги

391-сон қарорига

5-ИЛОВА



2000 йилда "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорациясининг

дон қабул қилиш корхоналарида уруғлик тозалаш

цехлари қурилиши бўйича

ТОПШИРИҚ


1999 йилда мавжуд

бўлганлари сони


2000 йилда

қурилади (та)

Жами


Қорақалпоғистон

Республикаси


0

1

1

вилоятлар:





Андижон


8

0

8

Бухоро


1

1

2

Жиззах


1

1

2

Қашқадарё


1

2

3

Навоий


0

1

1

Наманган


1

1

2

Самарқанд


4

2

6

Сурхондарё


1

1

2

Сирдарё


0

1

1

Тошкент


1

0

1

Фарғона


1

1

2

Хоразм


1

1

2

Жами:


20

13

33

Изоҳ: Қуриладиган цехлар "Петкус" (Германия) фирмаси асбоб-ускуналари билан жиҳозланади, ҳар бири 120 тонна/сутка қувватга эга бўлади ёки мавсум мобайнида 10,8 минг тонна донни тозалайди. Ишлаётган цехларни ҳисобга олган ҳолда 33 та уруғлик тозалаш цехининг мавсум мобайнидаги умумий қуввати 290 минг тонна тайёр уруғликни ташкил қилади.

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 17 августдаги

391-сон қарорига

6-ИЛОВА



2000 йилда "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси

корхоналари томонидан бошоқли дон экинлари

уруғлиги тайёрлаш ҳажми

(минг тонна)


Бошоқли

дон

yeeiea?e

уруғлиги

тайёрлаш

ҳаммаси


Шу жумладан:


Суғорила

диган

ерлар

учун

уруғлик

тайёрлаш


улардан:


Лалми

ерлар

учун

уруғлик

тайёрлаш


улардан:

элита

уруғи


I репро-

дукциял

и уруғ


элита

уруғи


I репро-

дукцияли

уруғ


II

репродук

цияли

уруғ


Қорақалпоғистон

Республикаси


1

1

0,36

0,64





вилоятлар:










Андижон


150

150

17,5

132,5





Бухоро


7

7

0,6

6,4





Жиззах


18

4,8

0,7

4,1

13,2

0,5

3,4

9,3

Қашқадарё


21

10

0,8

9,2

11

0,5

3

7,5

Навоий


2,4

2,2

0,3

1,9

0,2



0,2

Наманган


6

8

0,6

7,4





Самарқанд


48,9

40

4,74

35,26

8,9



8,9

Сурхондарё


9,1

7,3

0,6

6,7

1,8



1,8

Сирдарё


3,2

1,2

0,2

1





Тошкент


9,1

7

0,6

6,4

2,1



2,1

Фарғона


7,5

7,5

0,6

6,9





Хоразм


4

4

0,4

3,6





Жами:


287,2

250

28

222,0

37,2

1

6,4

29,8

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 17 августдаги

391-сон қарорига

6а-ИЛОВА



2000 йилда "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси

корхоналари томонидан суғориладиган ерлар учун

бошоқли дон экинлари уруғлиги етказиб бериш

ҲАЖМИ


(минг тонна)


Ҳаммаси


Шу жумладан:


Андижон дон

маҳсулоти

корхонасидан


Самарқанд

дон маҳсулоти

корхонасидан


вилоятларнинг бошқа

хўжаликлари томонидан

дон маҳсулотлари

корхоналарига уруғлик

кейинчалик қайтариб бериш

шарти билан экишгача

бўлган кондицияларга

етказиш учун топширилади


Қорақалпоғистон

Республикаси


7

6


1

вилоятлар:






Андижон


17,5

17,5



Бухоро


15

8


7

Жиззах


25,3

16,5

4

4,8

Қашқадарё


38

28


10

Навоий


8,8

6,6


2,2

Наманган


17,5

7,5

2

8

Самарқанд


23,3


23,3


Сурхондарё


24

16,2

0,5

7,3

Сирдарё


22,3

15,1

6

1,2

Тошкент


24,3

15,1

2,2

7

Фарғона


23

13,5

2

7,5

Хоразм


4



4

жами:


250

150

40

60

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 17 августдаги

391-сон қарорига

7-ИЛОВА



2000 йил ҳосили учун дон экинларига ишлатиш

мақсадида қишлоқ хўжалигига етказиб

бериладиган минерал ўғитлар ҳажми

(100 % ф.м. ҳисобида минг тонна)


Азотли ўғитлар


Фосфорли ўғитлар


Калийли ўғитлар


Қорақалпоғистон

Республикаси


4,9

1,0

0,4

вилоятлар:





Андижон


16,8

3,8

2,5

Бухоро


11,9

2,9

1,4

Жиззах


28,1

6,9

1,4

Қашқадарё


35,1

8,6

2,3

Навоий


10,8

1,6

0,8

Наманган


11,5

3,2

1,9

Самарқанд


20,1

5,0

1,9

Сурхондарё


20,3

4,3

1,8

Сирдарё


17,0

3,9

1,4

Тошкент


20,5

4,5

1,7

Фарғона


19,5

4,4

2,4

Хоразм


3,3

0,8

0,5

Жами:


219,8

50,9

20,4

Изоҳ: Илмий муассасаларнинг экспериментал хўжаликларига ва элита-уруғчилик хўжаликларига фосфорли, калийли, азотли ўғитларни озиқ моддаларнинг қатъий нисбатида ва товар дон экувчи хўжаликлар учун белгиланган нормадан 10 фоиз ортиқ етказиб бериш таъминлансин.

Экишдан олдин ва кузги бошоқли дон экинларини экиш билан бир вақтда солиш учун фосфорли ва калийли ўғитларни етказиб бериш ҳар йили 10 октябргача, азотли ўғитларни етказиб бериш эса 1 апрелгача тугаллансин.




























Время: 0.1651
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск