ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 й. 526-сон "Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиалларида мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизматлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.07.2017 й.

N 526



РЕСПУБЛИКА ШОШИЛИНЧ

ТИББИЙ ЁРДАМ ИЛМИЙ МАРКАЗИ

ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ ФИЛИАЛЛАРИДА

МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ-ДИСПЕТЧЕРЛИК

ХИЗМАТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизими самарадорлигини таъминлаш, шунингдек тез тиббий ёрдам фаолиятини такомиллаштириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4985-сон Фармони билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиалларида мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизматлари (кейинги ўринларда Мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизматлари деб аталади) 2019 йил 1 январдан бошлаб фаолият кўрсатиши, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва "Ўзтрансгаз" АЖнинг шошилинч хизматлари билан ўзаро ҳамкорлик механизмлари жорий этилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Соғлиқни сақлаш" тармоғи бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизматлари фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.


3. Қуйидагилар мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизматларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

тез тиббий ёрдамнинг тезкорлигини, сифати ва ундан фойдаланиш даражасини ошириш;

республиканинг барча ҳудуди бўйича тез тиббий ёрдам чақириқларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш;

тез тиббий ёрдам хизмати сайёр бригадалари фаолиятини тезкор бошқариш ва мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва "Ўзтрансгаз АЖ" нинг тезкор хизматлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;

тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятида тезкор статистик ахборот ва ҳисоботларни шакллантириш.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

ўн кун муддатда - Мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизматлари фаолияти тўғрисидаги низомни;

бир ой муддатда - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва "Ўзтрансгаз" АЖ билан биргаликда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиалларининг Мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизматларини тезкор хизматлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


5. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиалларининг Мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизматлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда Чора-тадбирлар дастури деб аталади) иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда ҳар йили Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган вазифаларни бажариш учун зарур бюджет ажратмалари ажратилишини назарда тутсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда Чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларнинг тўлиқ ва белгиланган муддатларда бажарилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизматларининг ташкил этилаётган Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимига 2018 йил 31 октябргача бўлган муддатда уланишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Қ. Шадманов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 июль, 29-сон, 707-модда






















































Время: 0.1990
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск