ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / Автомобилсозлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.09.1999 й. 413-сон "ЎзКамминзМотор" Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.09.1999 й.

N 413


"ЎЗКАММИНЗМОТОР" ЎЗБЕКИСТОН-АМЕРИКА

ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Замонавий "Камминз" дизель двигателлари билан жиҳозланган тракторлар, юк автомобиллари, автобуслар ва бошқа техникаларни қўллаш йўли билан қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқлардаги ишлар самарадорлигини ошириш, шунингдек "Кейс" компаниясининг тракторлари ва пахта териш машиналарини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш  дастурини амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Американинг "Камминз Энджин" компанияси, "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси, "Ўзавтосаноат" уюшмаси, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси  Ҳукумати томонидан  ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклидаги "ЎзКамминзМотор" қўшма қорхонасини ташкил этиш тўғрисида Битим протоколи имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

"ЎзКамминзМотор" қўшма корхонаси устав жамғармасининг дастлабки миқдорини 1-иловага* мувофиқ 19,8 млн АҚШ долларига тенг миқдорда шакллантириш ва "Камминз Энджин" компанияси ва Ўзбекистон томони ўртасида улушларни тенг тақсимлаш тўғрисидаги таклифларга, унинг таркиби ва шакллантириш муддатларига розилик берилсин.


2. Лойиҳанинг 2000 йилда 6 мингта двигатель ишлаб чиқариш ва 2004 йилга маҳаллийлаштириш даражасини 48 фоизгача ўтказган ҳолда уларни eшлаб чиқаришни 12 мингтагача кўпайтириш назарда тутилаётган техник-иқтисодий асосларининг асосий кўрсаткичлари 2-4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар:

умумий қиймати 33 млн АҚШ доллари миқдорига тенг бўлган лойиҳани маблағ билан таъминлаш "ЎзКамминзМотор" қўшма корхонасининг 19,8 млн АҚШ доллари миқдоридаги устав жамғармаси маблағлари ва 13,2 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарзга олинган маблағлар ҳисобига амалга оширилиши;

"ЎзКамминзМотор" қўшма корхонаси томонидан қуввати 100 дан 210 от кучига эга бўлган тўрт ва олти цилиндрли дизель двигателларини ишлаб чиқариш ташкил этилиши;

Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ва 100-210 от кучи диапазондаги дизель двигателларига эга бўлган барча техника, шу жумладан "ЎзКейсТрактор" қўшма корхонаси, “ЎзКейсмаш” қўшма корхонаси, Тошкент трактор заводи тракторлари ва пахта териш машиналари, "Самарқанд автомобиль заводи" МЧЖ автобуслари ва юк автомобиллари "ЎзКамминзМотор" қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқариладиган двигателлар билан жиҳозланиши;

қўшма корхона доирасида йиғиш, бўяш ва синаб янгидан ясаш, шунингдек тирсакли вал тайёрлаш бўйича ишлаб чиқариш ташкил этилиши;

"ЎзКамминзМотор" қўшма корхонаси "Мотор заводи" акциядорлик жамиятининг эксперимент корпусига жойлаштирилиши, уни реконструкция қилиш ва модернизациялаш қўшма корхонанинг 11,1 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари ҳисобига амалга оширилиши;

"ЎзКамминзМотор" қўшма корхонасининг ишлаб чиқариш биносини қуриш ва тайёрлаш даврида двигателларни йиғиш "Мотор заводи" акциядорлик жамиятида амалга оширилиши;

лойиҳада тайёрловчи компания томонидан "Мотор заводи" акциядорлик жамиятининг "Краузе" йиғув линиясини "Камминз" двигателларини йиғиш учун "ЎзКамминзМотор" қўшма корхонасининг 4,9 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари ҳисобига (шу жумладан "Камминз Энджин" компанияси томонидан киритиладиган 2,0 млн АҚШ доллари), шунингдек тайёрловчи компания томонидан "Либхерр" тирсакли валга ёшлов бериш автоматик линиясини Ўзбекистон томонининг 7,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари ҳисобига модернизациялаш aа қайтадан жойлаштириш  назарда тутилганлиги;

ишлаб чиқариш корпуси, йиғиш, тирсакли валга ёшлов бериш автоматик линиялари, бўяш-қуритиш комплекси ва синов станцияси "ЎзКамминзМотор" қўшма корхонаси томонидан "Мотор заводи" акциядорлик жамиятидан 12 йил муддатга ижарага олиш шартларида, ижара тўловлари 2 йилга  кечиктирилган ҳолда ва ижара ҳақи ижарага илинган мулкни "ЎзКамминзМотор" қўшма корхонасининг мулки қилиб сотиб олишга фойдаланилиши қайд этилсин.


4. "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси, "Мотор заводи" акциядорлик жамияти "Камминз Энджин" компанияси билан биргаликда Таъсис шартномасини, Oставни, Таъсис шартномасига илова ҳисобланган Технология ва техник ҳужжатларни бериш тўғрисидаги Битим, Бошқарув хизматлари ҳақидаги шартномани ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва рўйхатдан ўтказиш ишларини уч ой муддатда тугалласинлар.


5. Белгилансинки, 3-иловага мувофиқ ҳажмларда ишлаб чиқариладиган двигателлар ҳар йили "ЎзКамминзМотор" қўшма корхонаси томонидан:

Тошкент трактор заводи, "ЎзКейсмаш" қўшма корхонаси, "ЎзКейсТрактор" қўшма корхонаси, "Самарқанд автомобиль заводи" МЧЖ ва бошқа истеъмолчилар билан;

"ЎзКамминзМотор" қўшма корхонаси двигателларини етказиб бериш шартномалари билан таъминланмаган миқдорлари двигателларни сотиб олиш юзасидан мажбурият "Ўзагросуғурта" компаниясининг суғурта қопламаси остида "Ўзагромашсервис" уюшмаси билан шартномалар тузиш йўли билан сотилади.

6. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда республика минтақаларида сервис марказларини жойлаштиришни, норматив cаҳираларни тўлдириш учун сотиб олинадиган эҳтиёт қисмлар номенклатураси ва сарфланадиган материаллар ҳажмини назарда тутувчи "ЎзКамминзМотор" қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган двигателларга техника хизмати кўрсатиш, сервис ва капитал тузатишни ташкил этиш ва маблағ билан таъминлаш дастурини икки ой муддатда ишлаб чиқсин.


7. "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳамда Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан биргаликда "Мотор заводи" акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқаришга ҳамда "Камминз" двигателларини маҳаллийлаштиришга жалб қилинган қувватлари қурилишини вақтинча тўхтатиш тўғрисидаги таклифларини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. "Ўзавтосаноат" уюшмаси "СамКочавто" қўшма корхонаси билан биргаликда "Камминз" двигателларидан фойдаланган ҳолда юк автомобиллари ва автобуслар ишлаб чиқаришни ташкил этиш масалаларини икки ой муддатда "Камминз Энджин" ва "Отайўл" (Туркия) компаниялари билан келишиб олсин.


9. "Ўзстандарт" агентлиги "Камминз" двигателлари ишлаб чиқаришни ва уларга сервис хизмати кўрсатишни ташкил этиш учун "Камминз Энджин" компанияси томонидан етказиб берилаётган асбоб-ускуналар ва бутловчи қисмлар сертификациялаштириш белгиланган тартибда таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги "ЎзКамминзМотор" қўшма корхонаси ташкил этилиши ва "Камминз" двигателларига бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини белгиланган тартибда 2000 йилги ва кейинги йиллардаги Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритсин.


11-17. Махфий.


18. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "ЎзКамминзМотор" қўшма корхонасининг буюртманомалари бўйича кўрсатиб ўтилган лойиҳанинг хорижий қатнашчилари учун кириш визаларини консуллик йиғимлари ундирмасдан расмийлаштириш масалаларини ўз вақтида кўриб чиқсин.

19. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "ЎзКамминзМотор" қўшма корхонасининг буюртманомалари бўйича "ЎзКамминзМотор" қўшма корхонасини ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишда қатнашувчи хорижий қатнашчиларни давлат божи ундирмасдан вақтинча рўйхатдан ўтказсин ҳамда уларни яшаш жойига вақтинча рўйхатдан ўтказишни узайтирсин.

20. "ЎзКамминзМотор" қўшма корхонасини ташкил этиш лойиҳаси доирасида ишлаш учун келаётган чет эллик мутахассисларга яшаганлиги ва транспортнинг барча турларидан юрганлиги учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.


21. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



















































Время: 0.1457
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск