Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / Озиқ-овқат ва тамаки саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.1999 й. 462-сон "Нестле Ўзбекистон" Ўзбекистон-Швейцария қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.10.1999 й.

N 462


"НЕСТЛЕ ЎЗБЕКИСТОН" ЎЗБЕКИСТОН-

ШВЕЙЦАРИЯ ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Республика аҳолисининг юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини янада тўлиқ қондириш, экспортбоп ва импортнинг ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзгўштсутсаноат" уюшмасига қарашли "Нафосат" очиқ турдаги акциядорлик жамияти (Наманган шаҳри)нинг "Нестле С.А." (Швейцария) компанияси билан биргаликда масъулияти чекланган жамият шаклидаги "Нестле Ўзбекистон" Ўзбекистон-Швейцария қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. "Нестле Ўзбекистон" қўшма корхонаси устав жамғармасининг 7,0 млн АҚШ долларини ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин, улардан:

пул маблағлари, асбоб-ускуналар ва айланма сармоя (хом ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотлар) тарзида қўшиладиган 80 фоизи ёки 5,6 млн АҚШ доллари - "Нестле С.А." компаниясига тегишлидир. Бунда тайёр маҳсулот тарзида қўшиладиган улуш мўлжалдаги инвестициялар умумий ҳажмининг 10 фоизидан ошиб кетмайди;

асосий ва айланма маблағлар (шу жумладан ерлардан фойдаланиш ҳуқуқи) тарзида қўшиладиган 20 фоизи ёки 1,4 млн АҚШ доллари - "Нафосат" очиқ турдаги акциядорлик жамиятига тегишлидир.


3. Қурилишга ва янги заводни жиҳозлашга, шунингдек халқаро стандартларга мувофиқ болалар озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда бошқа хил маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида ишлаб турган қувватларни реконструкция қилишга йўналтириладиган 30,0 млн АҚШ долларини 6 йил мобайнида республика иқтисодиётига инвестициялашни назарда тутувчи "Нестле С.А." компаниясининг инвестиция дастури маъқуллансин (илова).

Инвестиция дастурининг амалга оширилиши натижасида "Нестле Ўзбекистон" қўшма корхонасининг устав жамғармаси фойдани қайта инвестициялаш йўли билан қўшиладиган маблағларга ва лойиҳа қатнашчиларининг қўшимча инвестицияларига мутаносиб равишда ўзгартирилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Нафосат" очиқ турдаги акциядорлик жамияти томонидан умумий қиймати 1,4 млн АҚШ долларига тенг миқдордаги асосий ва айланма маблағларнинг (шу жумладан ерлардан фойдаланиш ҳуқуқининг) "Нестле Ўзбекистон" қўшма корхонаси устав жамғармасига берилишини белгиланган тартибда расмийлаштирсин.


5. "Нестле Ўзбекистон" қўшма корхонаси устав жамғармасига улуш қўшиш учун ҳамда "Нестле С.А." компаниясининг инвестиция дастурини рўёбга чиқариш доирасида келтириладиган асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар ва таркибий қисмлар учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштириши учун йиғимлар бундан мустасно) озод қилинсин.


6. "Нестле С.А." компанияси "Нестле Ўзбекистон" қўшма корхонаси фаолиятида қатнашишдан олинган даромадлар бўйича даромад (фойда) солиғи тўлашдан 6 йил муддатга озод қилинсин.


7. "Нестле Ўзбекистон" қўшма корхонасига:

Ўзбекистон Республикасида ҳам, чет элларда ҳам исталган суғурта ташкилотларида суғурталашни амалга ошириш;

қўшма корхонанинг хорижий ходимлари билан, чет эл валютасини уларнинг Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги валюта ҳисобварақларига ўтказиш йўли билан чет эл валютасида иш ҳақи тўлаган ҳолда, меҳнат шартномалари тузиш;

тайёр маҳсулотнинг сифатини ва мувофиқлигини аниқлаш бўйича лаборатория синовларини бажариш учун зарур бўлган кимёвий воситалар ҳамда реагентларни белгиланган тартибда импорт қилиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нақд маблағларга фермер, деҳқон хўжаликларидан ва жисмоний шахслардан мустақил равишда сут харид қилиш ҳуқуқи берилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги "Нестле Ўзбекистон" қўшма корхонаси ва "Сосьете де Продюи Нестле С.А." компанияси ўртасидаги бош лицензия битимини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


9. Наманган вилояти ҳокимлиги:

"Нестле Ўзбекистон" қўшма корхонасини корхонанинг ишлаб чиқариш мақсадлари учун зарур миқдорда хом ашё билан таъминлашда ёрдам кўрсатсин;

"Нестле Ўзбекистон" қўшма корхонасини маҳаллий ҳокимият органлари томонидан жорий этилган маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг барча турларидан рўйхатдан ўтказилган вақтидан бошлаб 6 йил муддатга озод қилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги "Нестле Ўзбекистон" қўшма корхонаси буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишга жалб этиладиган хорижий ходимларнинг ишлаши учун рухсатномаларнинг белгиланган тартибда берилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Нестле Ўзбекистон" қўшма корхонаси буюртманомаларига биноан лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга, уларни консуллик йиғимлари тўлашдан озод қилган ҳолда, келиш визаларининг белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Нестле Ўзбекистон" қўшма корхонаси буюртманомаларига биноан лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга, уларни давлат божлари тўлашдан озод қилган ҳолда, кўп марталик келиш визалари беришни ва визаларнинг муддатини узайтиришни, шунингдек уларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтиришни белгиланган тартибда таъминласин.


13. "Нестле Ўзбекистон" қўшма корхонасида ишлаш учун келишаётган хорижий мутахассисларга республика ҳудудида яшаш ва транспортда юриш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича миллий валютада ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов













































Время: 0.1427
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск