ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / Электротехника саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.1999 й. 463-сон "ЎзКоджи" Ўзбекистон-Корея қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.10.1999 й.

N 463


"ЎЗКОДЖИ" ЎЗБЕКИСТОН - КОРЕЯ

ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 декабрдаги 548-сон ва 1999 йил 13 январдаги 16-сон қарорларини бажариш юзасидан ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда республика автомобиль саноати ишлаб чиқариш базасини шакллантириш ва ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзавтосаноат" уюшмасининг "Андижонкабель" акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш майдонларида Жанубий Кореянинг "Коджи Индастри Ко.Лтд" компанияси технологияси бўйича "ЎзДЭУавто" акциядорлик жамияти автомобиллари учун сим ўровлари ишлаб чиқарадиган, йилига 160 минг тўплам автомобиль ўровлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган "ЎзКоджи" Ўзбекистон - Корея қўшма корхонаси ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

"ЎзКоджи" қўшма корхонаси устав жамғармаси тузилмаси ва ишлаб чиқариш дастури 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


2. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

Жанубий Кореянинг "Коджи Индастри Ко.Лтд" компанияси қўшма корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларини реконструкция қилиш учун импорт технологик асбоб-ускуналар ҳамда материаллар бир қисми қийматининг 85 фоизини тўлаш учун "ЎзКоджи" қўшма корхонасига 870,3 минг АҚШ доллари миқдорида кредит беради;

хорижий кредит ва унинг бўйича фоизлар 2-иловага мувофиқ "ЎзКоджи" қўшма корхонасининг ўз маблағлари ҳисобига тўланади;

импорт асбоб-ускуналар ва материаллар қийматининг 15 фоизига тенг бўлган 153,6 минг АҚШ доллари миқдоридаги аванс тўлов "ЎзКоджи" қўшма корхонасининг устав жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

ишга туширишгача қилинадиган харажатларни маблағ билан таъминлаш, айланма маблағларни шакллантириш ва ишлаб чиқариш қувватларини реконструкция қилиш харажатлари "ЎзКоджи" қўшма корхонаси устав сармояси ҳамда тижорат банклари кредитлари ҳисобига амалга оширилади.


3. Махфий.


4. Кредитлар ва улар бўйича фоизларни тўлаш даврида "ЎзКоджи" қўшма корхонаси импорт қилинадиган асбоб-ускуна, хом ашё, материаллар ва мазкур лойиҳа бўйича зарур бўлган бутловчи буюмлар учун божхона тўловларидан озод қилинсин, божхона расмийлаштириши учун йиғимлар бундан мустасно.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири мазкур лойиҳани амалга ошириш учун жалб этиладиган кредитлар, шу жумладан хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар харид қилиш юзасидан контрактлар бўйича "ЎзКоджи" қўшма корхонасининг муддати узайтирилган тўловлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан белгиланган тартибда кафолатлар беришга вакил қилинсин.


6. "ЎзКоджи" қўшма корхонасига, лойиҳа ҳужжатларини 2000 йил 1 ноябргача тасдиқлаган ҳолда, ишчи чизмалар бўйича корхонани лойиҳалаш ва қуриш ишларини бир пайтда олиб боришга, истисно тариқасида, рухсат этилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "ЎзКоджи" қўшма корхонаси буюртманомаларига биноан хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар беришни ва уларнинг муддатини узайтиришни, шунингдек, уларни давлат божлари тўлашдан озод қилган ҳолда, яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин.


8. "ЎзКоджи" қўшма корхонаси масалалари бўйича ишларни бажариш учун келаётган хорижий мутахассисларга республика ҳудудида яшаш ва транспортнинг барча турларида юриш учун миллий валютада ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тариф ставкалари бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.


9. Ташкил этилаётган "ЎзКоджи" қўшма корхонасига "ЎзДЭУавто" акциядорлик жамияти автомобиллари учун бутловчи буюмлар ишлаб чиқарувчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 5 ноябрдаги 509-сон қарорининг 8-банди жорий қилиниши маълумот учун қабул қилинсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов

*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



















































Время: 0.1822
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск