ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаво транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.1999 й. 483-сон "Uzbekistan Airways Technics" авиакорхонаси базасида Ғарбда ишлаб чиқарилган самолётларга техник хизмат кўрсатиш марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.1999 й.

N 483



"UZBEKISTAN AIRWAYS TECHNICS"

АВИАКОРХОНАСИ БАЗАСИДА ҒАРБДА

ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН САМОЛЁТЛАРГА

ТЕХНИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МАРКАЗИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг Ғарбда ишлаб чиқарилган самолётларнинг кенгайиб бораётган паркига техник хизмат кўрсатувчи ўз базасини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ғарбда ишлаб чиқарилган самолётларга техник хизмат кўрсатиш марказини ташкил этиш бўйича лойиҳа буюртмачиси этиб "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси "Uzbekistan Airways Technics" авиакорхонаси белгиланганлиги;

лойиҳанинг умумий суммаси 18,80 млн АҚШ доллари бўлган ҳукумат кафолати остидаги хорижий кредитларни уч босқичда, шу жумладан:

1-босқич - 2000-2002 йиллар - 5,00 млн АҚШ доллари;

2-босқич - 2003-2004 йиллар - 6,50 млн АҚШ доллари;

3-босқич - 2004-2005 йиллар - 7,30 млн АҚШ доллари миқдорида жалб қилган ҳолда амалга оширилиши;

лойиҳанинг биринчи босқичини амалга ошириш учун буюртмачи томонидан "Uzbekistan Airways Technics" авиакорхонаси базасида ташкил этилаётган Ғарбда ишлаб чиқарилган самолётларга техник хизмат кўрсатиш марказини жиҳозлаш ва техник қўллаб-қувватлаш учун "Люфтганза Техник" ва "Гидро-Гератебау" компаниялари (Германия) билан умумий суммаси 5,00 млн  АҚШ доллари бўлган контрактлар тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилансинки, тузилган контрактларни биринчи босқичда маблағ билан таъминлаш қуйидагича амалга оширилади:

контрактлар қийматининг 0,75 млн АҚШ долларини ташкил этадиган 15 фоизи "KFW" (Германия) банки маблағларини қайта молиялаштириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси  Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки  кредити ҳисобига, шу жумладан:

"Люфтганза Техник" компанияси билан тузилган контракт бўйича - 0,56 млн АҚШ доллари;

"Гидро-Гератебау" компанияси билан тузилган контракт бўйича - 0,19 млн АҚШ доллари;

контрактлар қийматининг 4,25 млн АҚШ долларини ташкил этадиган 85 фоизи "Гермес" (Германия) жамияти суғурта қопламаси остида "KFW" банки маблағларини қайта молиялаштириш йўли билан  Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки  кредити ҳисобига, шу жумладан:

"Люфтганза Техник" компанияси билан тузилган контракт бўйича - 3,17 млн АҚШ доллари;

"Гидро-Гератебау" компанияси билан тузилган контракт бўйича - 1,08 млн АҚШ доллари.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:

"Uzbekistan Airways Technics" авиакорхонаси билан биргаликда лойиҳанинг иккинчи ва учинчи босқичларини маблағ билан таъминлаш схемасини лойиҳадаги қувватларни ишга туширишга мувофиқ муддатларда ишлаб чиқсин;

бир ой муддатда кредит  битимларини тузсин ва биринчи босқич бўйича "Uzbekistan Airways Technics" авиакорхонасига "KFW" банки маблағларини қайта молиялаштиришни  таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири мазкур лойиҳа учун жалб қилинадиган кредитлар бўйича: хорижий банкка - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мажбуриятлари бўйича ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига - "Uzbekistan Airways Technics" авиакорхонаси мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан кафолатлар беришга вакил қилинсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатлари юзасидан хорижий банк учун мақбул бўлган шакл бўйича юридик хулосани белгиланган тартибда расмийлаштирсин.


6. Белгилансинки, асосий қарз, фоизлар, воситачилик ҳақлари ва кредитга хизмат кўрсатиш бўйича бошқа харажатларни тўлаш кредит  битимлари шартларига мувофиқ Фуқаро авиациясининг 243-сон авиатаъмирлаш заводи хўжалик фаолияти ҳисобига 1 ва 2-иловаларга мувофиқ амалга оширилади.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси  Бош вазирининг ўринбосарлари Л.А. Ахметов  ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил  30 октябрдаги

483-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Uzbekistan Airways Technics" авиакорхонаси

билан "Люфганза Техник" ва "Гидро-Гератебау"

(Германия) фирмалари ўртасидаги контракт

қийматининг 15 фоизини тўлаш учун Ташқи

иқтисодий фаолият миллий банки томонидан

қайта молиялаштириладиган "KFW" банки

кредитини тўлаш

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Кредит суммаси


-

750 000 АҚШ доллари


Кредитнинг фоиз ставкаси

-

Либор+2 % ("Ўзмиллийбанк"нинг

маржасини ҳисобга олган ҳолда)


Кредитни тўлаш муддати

-

2 йил


Мажбурият учун воситачилик ҳақи


-

йиллик фойданинг 0,25 %


Ташкил этиш учун воситачилик ҳақи

-

кредит суммасининг 0,75 %


АҚШ долларида

Тўлов номи


Йиллар


Ҳаммаси


1999


2000


2001


2002


2003


2004


2005


2006


Асосий қарз


0

187500

375000

187500

0

0

0

0

750000

Фоизлар


0

52393

35408

7035

0

0

0

0

94836

Воситачилик

ҳақлари


5781

0

0

0

0

0

0

0

5781

Жами


5781

239893

410408

194535

0

0

0

0

850617

Изоҳ: Кўрсаткичлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан "KFW" (Германия) банки ўртасида кредит шартномалари тузилгандан сўнг аниқлаштирилади ва тўлов санасидаги Либор ставкаси даражасига боғлиқ бўлади.






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил  30 октябрдаги

483-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Uzbekistan Airways Technics" авиакорхонаси

билан "Люфганза Техник" ва "Гидро-

Гератебау" (Германия) фирмалари ўртасидаги

контракт қийматининг  85 фоизини тўлаш учун

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки

томонидан қайта молиялаштириладиган

"KFW" банкининг "Гермес" жамияти суғурта

қопламаси остидаги кредитини тўлаш

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Кредит суммаси


-

4250000 АҚШ доллари

Кредитнинг фоиз ставкаси

-

Либор+1% ("Ўзмиллийбанк"нинг 0,5 %

маржасини ҳисобга олган ҳолда)


Кредитни тўлаш муддати

-

5 йил


Мажбурият учун воситачилик ҳақи


-

йиллик фойданинг 0,25 %


Ташкил этиш учун воситачилик ҳақи

-

кредит суммасининг 0,125 %


АҚШ долларида

Тўлов номи


Йиллар


Ҳаммаси


1999


2000


2001


2002


2003


2004


2005



Асосий қарз


0

0

850000

850000

850000

850000

850000

4250000

Фоизлар


20721

186488

146398

176462

129600

82696

35275

777640

Воситачилик

ҳақлари


7697

1830

0

0

0

0

0

9527

Жами


28418

188318

996398

1026462

979600

932696

885275

5037167

Изоҳ: Кўрсаткичлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан "KFW" (Германия) банки ўртасида кредит шартномалари тузилгандан сўнг аниқлаштирилади ва тўлов санасидаги Либор ставкаси даражасига боғлиқ бўлади.













































Время: 0.1873
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск