Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўрмон хўжалигини ташкиллаштириш /

Ўзбекистон Республикасида ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш Қоидалари (ЎзР ВМ 22.11.1999 й. 506-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 22 ноябрдаги

506-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасида ўрмонни

парвариш қилиш учун кесиш

ҚОИДАЛАРИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидалар "Ўрмон тўғрисида", "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва республиканинг бошқа меъёрий ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.



II. ЎРМОННИ ПАРВАРИШ

ҚИЛИШ УЧУН КЕСИШ


2. Ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш мустаҳкам ва юқори маҳсулли, хўжалик жиҳатидан қимматли дарахтлар ўстирилишига қаратилган муҳим ўрмон хўжалиги тадбири ҳисобланади.


3. Ҳар хил турдаги дарахтларнинг парвариш қилиш учун кесиш бўйича ёши қуйидагича:

Парвариш қилиш учун

кесиш турлари


Дарахтлар ёши (йил)


Игна

баргли дарахтлар

(қарағай, қорақа-

рағай


Япроқли дарахтлар


Писта, ёнғоқ,

эман


Қайрағоч,

шумтол,

заранг,

акация, олма,

қайин


Терак, тол,

бодом,

тўранғи


Сийраклаштириш


20 ёшгача

20 ёшгача

10 ёшгача

5 ёшгача

Тозалаш


21-40

21-40

11-20

6-10

Яганалаш


41-80

41-80

21-40

11-20

Ўтиш жойи очиш


81 ва ундан

юқори

81 ва ундан

юқори


41 ва ундан

юқори


21 ва ундан

юқори


4. Қуйидагилар парвариш қилиш учун кесишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

- ўрмоннинг ҳимоя, сувни муҳофаза қилиш, санитария-гигиена ва бошқа фойдали хоссаларини сақлаб қолиш ва кучайтириш;

- дарахтларнинг тури таркибини яхшилаш;

- дарахтларнинг сифати ва мустаҳкамлигини ошириш;

- ўрмоннинг санитария ҳолатини яхшилаш;

- дарахтларнинг мева бериши шароитларини яхшилаш;

- ёғочдан фойдаланиш ҳажмини кўпайтириш ва техник жиҳатдан етилган ёғоч етиштириш муддатини қисқартириш.



III. ПАРВАРИШ ҚИЛИШ УЧУН КЕСИШ УСУЛИ,

ДАРАХТЛАРНИ ЕТИШТИРИШ ВА КЕСИШ

УЧУН ТАНЛАШ


5. Парвариш қилиш учун кесишда асосан ўрмон хўжалигида шаклланган, ўзида дарахтнинг қуйи ва юқори қисмини парвариш қилишни қўшиб олиб борувчи усул қўлланилади. Таснифлашга мувофиқ энг яхши ва ёрдамчи фойдали дарахтлар етиштириш учун қолдирилади, кесилиши керак бўлганлари олиб ташланади. Дарахтларнинг таркибига, ҳолатига ва дарахт турларининг биологик хусусиятларига қараб кўланка остидаги кесиладиган дарахтлар кесиб ташланади.


6. Дарахтларни сийраклаштириш ва ўтиш жойлари очиш учун кесишда дарахтларни танлаш участканинг бутун майдонида амалга оширилади, технология йўлаклари ва юклаш пунктлари бундан мустасно.


7. Ёш дарахтлар ўсаётган жойларда дарахтларни танлаш (сийраклаштириш ва тозалаш) ҳам бутун майдон бўйлаб, ҳам майда ер участкалари (йўлаклар) бўйлаб ҳамда тўп-тўп дарахтзорларда олиб борилади.

Ёнғоқ мевали дарахтларнинг энг яхшилари якка тартибда етиштириш ва қўриқлаш учун ажратиб олинади. Участкаларнинг кенглиги дарахтларнинг баландлиги ҳамда асосий навларнинг етарлича миқдорини қолдириш ҳисобга олинган ҳолда белгиланади. Бунда ўрмонни парвариш қилиш учун бир марта кесишда участка майдонининг камида 50 фоизига ишлов берилиши керак.



IV. ДАРАХТЛАРНИ ПАРВАРИШ ҚИЛИШ

УЧУН КЕСИШНИ ТАЙИНЛАШ


8. Парвариш қилиш учун кесиш энг аввало юқори бонитетли дарахтларга нисбатан белгиланади. Бонитети V классли дарахтларга нисбатан парвариш қилиш учун кесиш, қоидага кўра, белгиланмайди.

Соф дарахтзорларда парвариш қилиш учун кесишга танаси жуда чўзилиб кетган, шох-шаббалари ривожланмаган, ўсишдан кеч қолган, беўхшов шаклдаги поялари кўп бўлган ҳамда нуқсонлари бўлган дарахтлардан иборат, сунъий равишда барпо этилган қалин ўсган участкалар ажратилади.


9. Аралаш дарахтзорларда парвариш қилиш учун кесиш таркиби қониқарсиз бўлган ўрмон участкаларида белгиланади. Бунда номақбул навларни қисман ёки тўлиқ кесиш ҳисобига уларнинг асосий дарахтларга нохуш таъсири бартараф этилади ва асосий навлар устунлик қилган дарахтзор барпо этилади.


10. Кўланкаси зичлиги 0,7 дан паст бўлган соф дарахтзорларда, зичлиги 0,6 дан паст бўлган аралаш дарахтзорларда сийраклаштириш ва ўтиш жойлари очиш учун кесиш қоидага кўра белгиланмайди. Дарахтлар тўп-тўп бўлиб жойлашган соф ва аралаш дарахтлар мажмуида, башарти айрим тўп-тўп дарахтларда (дарахтлар гуруҳида) асосий навларнинг иккинчи даражали навлар томонидан бўғиб қўйилиши хавфи мавжуд бўлса, парвариш қилиш учун кесиш уларнинг умумий зичлиги ва тўлиқлигидан қатъи назар белгиланади.


11. Янгилаш учун кесиш истиқболли ёш дарахтлар сони етарли бўлган етилган ва ортиқча туриб қолган дарахтзорларда ўтказилади. Ёш дарахтлар учун қулай шароитлар яратилади, қуриб қолаётган ўртача ёшли ёки етилаётган дарахтзорларда - вегетатив ёш дарахт олиш мақсадида тўнкага (ўрмонзордаги пакана қайрағоч учун) дарахт экиш йўли билан янгиланади.


12. Қайтадан барпо этиш учун кесиш бир ёшдаги дарахтларни ҳар хил ёшли дарахтларга айлантириш мақсадида ўтказилади.



V. ПАРВАРИШ ҚИЛИШ УЧУН КЕСИШНИ

БЕЛГИЛАШ НАВБАТИ


13. Кесиш учун биринчи навбатда:

а) номақбул навлар босиб кетган асосий навларнинг ёш дарахтлари (ёнғоқ, писта, арча, Қрим қарағайи ва бошқалар);

б) асосий ковакчалари иккинчи даражали дарахтлар остида бўлган арзонбаҳо ёш дарахтлар;

в) қиммат навли қалин ўсган соф ёш дарахтлар (ёнғоқ, арча, қарағай ва бошқалар), шунингдек уруғдан ва бачкидан ўсиб чиққан ёш дарахтлар;

г) асосий нави иккинчи даражали дарахтлар остида жойлашган аралаш дарахтзорлар кесиш учун белгиланади.


14. Иккинчи навбатда:

а) соф дарахтзорларда сийраклаштириш;

б) соф дарахтзорларда ўтиш жойлари очиш;

в) янгилаш учун кесиш;

г) қайта барпо этиш учун кесиш амалга оширилади.



VI. ДАРАХТЛАРНИ ПАРВАРИШ ҚИЛИШ

УЧУН КЕСИШГА АЖРАТИШ


15. Майдонлар ажратиш, етиштиришга ва кесишга дарахтларни танлаш, уларни тамғалаш, қайта ҳисоблаш, синов майдонлари барпо қилиш барглар тўкилгунгача ёз даврида, игна баргли дарахтзорларда эса йилнинг бошқа мавсумларида ҳам амалга оширилади. Дарахт ажратиш ишлари кесишдан бир йил олдин ўтказилади.


16. Парвариш қилиш учун бир йилда кесиш участкаларини танлаш ўрмон тузиш материаллари бўйича амалга оширилади. Участкалар ўрмон участкаси мудири ёки унинг ёрдамчиси томонидан бевосита ўрмоннинг ўзида кўздан кечириб чиқилади.

Ўрмон тузиш маълумотлари участкаларнинг ҳақиқий ҳолатига мувофиқ бўлмаган тақдирда, бундай участкалар маълумотлар фарқ қилиши тўғрисида далолатнома тузилган ҳолда кесишдан чиқариб ташланади.


17. Ёш дарахтзорларда (сийраклаштириш, тозалаш) бутун участкада кесиш мўлжалланган дарахтларга белги қўйилмайди, балки бир хилдаги жойларда тўғри бурчак шаклида бир ёки бир неча ёхуд узун синов майдонлари барпо этилади, уларда бутун участкада парвариш қилиш учун кесишда намуна бўлиб хизмат қилувчи кесиш амалга оширилади. Синов майдонлари катталиги участка майдонининг 3-5 фоизини ташкил этиши керак. Бутун участкада кесилиши керак бўлган ёғоч заҳираси синов учун кесиладиган ёғоч миқдори бўйича аниқланади.


18. Сийраклаштириш, ўтиш жойлари очиш, шунингдек танлаб санитария кесишларида, янгилаш ва қайта барпо этиш билан боғлиқ кесишларда диаметри кўкрак баландлигида 8 сантиметр ва ундан юқори бўлган кесиш белгиланган дарахтларга узунасига чизиқ тортилади ва илдизи бўғзидан тамғаланади. Кесиладиган ёғоч заҳираси кесиш белгиланган дарахтларни ялпи қайта ҳисоблаш асосида аниқланади. Диаметри 8 сантиметрдан ортиқ бўлган кесилиши керак бўлган дарахтлар заҳираси махсус барпо этиладиган синов майдонларида жойлаштириш ўлчовлари билан аниқланади.


19. Қайир (тўқай)лардаги ўрмонларда парвариш қилиш учун кесиш дарахтларнинг ҳимоя ва қирғоқни мустаҳкамлаш хусусиятларини ошириш, дарахтлар мажмуини соғломлаштириш ва уларнинг маҳсулдорлигини ошириш учун амалга оширилади.

Кенглиги 150 метр бўлган дарё бўйидаги қирғоқни ҳимоя қилувчи дарахтзорлар сифатидаги алоҳида ҳимоя участкаларида ва каналлар бўйидаги, кўллар ҳамда кенглиги 250 метр бўлган бошқа сув ҳавзалари атрофидаги тўранғи, жийда, тол ва юлғиндан иборат табиий дарахтзорларда дарахтларнинг (шикастланган, қуриётган ва зараркунандалар уя қўйган дарахтлар) фақат танлаб санитария мақсадида кесилишига йўл қўйилади.


20. Табиий толзорлар, тўранғизорлар, жийдазорларда парвариш қилиш учун кесиш сийраклаштириш ва ўтиш жойлари очиш мақсадида кесилади. Ёш дарахтзорларда парвариш қилиш учун кесиш бир мартада 40 фоиздан ортиқ бўлмаган дарахт танасини танлаган ҳолда 4-5 ёшда, сийраклаштириш заҳира бўйича 25 фоизини танлаган ҳолда 10-12 ёшда, ўтиш жойлари очиш учун кесиш 21 ёшдан катта дарахтзорларда танлаш заҳира бўйича 10-15 фоиздан ортиқ бўлмаган ҳолда амалга оширилади.

Табиий толзорлар, тўранғизорлар, жийдазорларда ҳимоя хоссаларини йўқотган, етилган ва узоқ туриб олган дарахтларни янгилаш учун кесиш ўрмоннинг янги авлодини барпо этиш мақсадида ўтказилади. Етилган узоқ туриб қолган дарахтлар қолган тўнкаларни жонлаштириш ва бачки кўчатларни тиклаш учун ҳамда кесишдан кейин участканинг камида 50 фоиз майдони ўрмон билан қопланадиган қилиб 30-50 м кенгликда ялпи тор полоса қилиб кесилади. Ўрмон участкасининг иккинчи ярми биринчи ярмида ишончли ёш дарахт олингандан ва улар сийраклаштирилгандан кейин кесилади.

Агар етилаётган, етилган ва узоқ туриб қолган дарахтлардан иборат табиий қайирлардаги ўрмонларда юқори қисми қуриган, қуриган дарахтлар 50 фоиздан ортиқ бўлса, ялпи санитария кесиши ўтказилади. Кесиш йўналиши технология йўлакларини ҳар 50 метрдан кейин дарё оқимига тик жойлаштирган ҳолда дарё оқимига қарши белгиланади.

Парвариш қилиш учун кесиш асосан қиш даврида тупроқ музлаган пайтда ўтказилади.


21. Ёнғоқзорларни парвариш қилиш учун кесиш зичлиги (тўлиқлиги) 0,6 ва ундан юқори бўлганда ўтказилади, бунда дарахтлар асосан икки турга - мевали ва кейин кесиб ташланадиган номақбул дарахтларга ажратилади. Парвариш қилиш учун кесишнинг қуйидаги турлари амалга оширилади:

а) дарахтларни сийраклаштириш уларнинг 6-7 ёшида бир марта ўтказилади. Бунда ўсишдан қолган, музлаган ва шикастланган дарахтлар олиб ташланади;

б) тозалаш мева тугиш палласига кирган дарахтларнинг 10-15 ёшида ўтказилади. Тозалашнинг асосий вазифаси хўжалик жиҳатидан қимматли мева берадиган дарахтларни танлаш, уларни майдон бўйлаб бир текис жойлаштиришдан иборатдир, шох-шаббалар зичлиги бунда 0,4 дан кам бўлмаслиги керак. IV-V бонитетли ёнғоқзорларда дарахтлар парвариш қилиш учун кесилмайди;

в) яганалаш мева берувчи дарахтларни якунловчи шакллантиришда белгиланади. Парвариш қилиш учун кесишда дарахтлар икки турга ажратилади. Булар: асосий дарахтлар, улар дарахтзорни шакллантириш тугаллангандан кейин мевали дарахтларни ташкил этиши керак ва номақбул дарахтларга айланувчи ёрдамчи дарахтлар, улар кейинчалик парвариш қилиш учун кесишда изчил равишда олиб ташланади.

Сўнгги кесишлар 1-гуруҳ баландликдаги ёнғоқзорларда 40 ёшгача, 2- гуруҳга кирувчи ёнғоқзорларда 50 ёшгача, 3-гуруҳга кирувчи ёнғоқзорларда 60 ёшгача, 4-гуруҳга кирувчи ёнғоқзорларда 70 ёшгача тугалланиши керак. Охирги кесишдан кейин дарахтларнинг зичлиги 0,4 дан паст бўлмаслиги керак. Ўсиш шароитларига қараб асосий дарахтлар 1 гектарда 30 тадан 70 тагача бўлиши керак. Бунда уларни бир текис жойлаштириш назарда тутилиши зарур.


22. Кўланкаси остида ёнғоқ ниҳоли ёки дарахти бўлган заранг, олма, олча ва бошқа дарахтлар кўп бўлган табиий дарахтзорларда қайта барпо этиш (таркиби бўйича) ҳар 5 йилда кесган ҳолда амалга оширилади. Биринчи навбатда заранг, олма, олча ҳамда бошқа ёш ниҳолларга соя солувчи дарахтлар кесилади. Табиий равишда ўсган турли ёшдаги ёнғоқ дарахтлари, шунингдек узоқ туриб қолган дарахтлар остида ёнғоқ дарахти экилган участкаларда парвариш қилиш учун комплекс кесиш ўтказилади. V класс ёшдаги ва ундан катта классдаги дарахтлар янгилаш учун кесилади. Бундай кесишнинг вазифасига ёнғоқнинг уруғдан кўкаришини ривожлантириш, улар билан дарахтзорнинг кекса авлодини аста-секин алмаштириш учун шарт-шароитлар яратиш киради. Ёруғлик тушадиган оралиқлар очилади, мева бермайдиган дарахтлар олиб ташланади. Дарахтларнинг (олма, олча ва бошқаларнинг) иккинчи поғонасини парвариш қилиш қалин ўсган гуруҳларни кесишдан, мевали дарахтларни қисилишдан халос қилиш ва уларни ёшартиришдан иборатдир. Санитария ҳолатига кўра, шамол, қор синдирган ҳамда синиб тушган дарахтларни олиб ташлаш парвариш қилиш учун кесиш комплексига киради.

Парвариш қилиш учун кесиш жадаллиги дарахтнинг зичлигига ва ёш гуруҳига, шунингдек тоғ ёнбағирларининг тиклигига боғлиқ равишда аниқланади. Қиялиги 25 градусдан ортиқ бўлган ёнбағирда эрозия билан ювиб кетиш хавфи ошади.


23. Табиий пистазорларда зичлик паст бўлади (0,3-0,4), шу сабабли улар парвариш қилиш учун кесилмайди. Қуриган, юқори қисми қуриб қолган, касал ва касалликка чалинган писта дарахтлари танлаб санитария мақсадларида кесиб ташланади.

Сунъий равишда барпо этилган қалин пистазорларда парвариш қилиш учун кесиш биринчи класс ёш дарахтларда уларнинг зичлиги 0,7 га ва ундан юқорига етганда ёки уларнинг яхшироқ мева бериши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 1 гектарда 500-600 тупдан ортиқ дарахтлар бўлган тақдирда белгиланади.

Парвариш қилиш учун кесишдан кейин пистазорларда 1 гектарда камида 150-200 дарахт қолиши керак. Имкони борича плантацияларда эркак ва аёл дарахтлар сони 1 : 5 ёки 1 : 7 нисбатга мувофиқ бўлиши керак.

Тўнкадан кўкарган новдаларни йўқотиш мақсадида амалдаги тавсияларга мувофиқ кимёвий усул қўлланилади.


24. Меваси ширин ва аччиқ бўлган қалинлашган бодомзорларда парвариш қилиш учун кесиш II-III класс ёшда (10-15 ёш) уларнинг зичлиги 0,7-0,8 га ёки ундан юқорига етганда ёки 1 гектардаги дарахтлар тупи 600-700 дан ортиқ бўлганда белгиланади.

Қаторлар оралиғи 3-4 метр бўлган бодомзорларда алоҳида қаторларни кесилмайдиган қаторлар билан навбатлаштирган ҳолда кесиш зарур.

15 ёшда озиқлантириш майдони 22-28 квадрат метрни ёки дарахтлар сони 1 гектарда қарийб 400 тани ташкил этиши керак.

Оддий бодом дарахтларини кесиш мевалар етилганда ва таъмига қараб уларнинг ширин ёки аччиқлигини аниқлаш мумкин бўлган ёз пайтида (июнь-август ойларида) белгиланади.


25. Турли ёшдаги олма ва олча дарахтларига нисбатан парвариш қилиш учун кесиш шох-шаббанинг зичлиги 0,7 дан паст бўлмаганда белгиланади. Ёввойи ҳолда ўсувчи олма ва олча дарахтларининг бундай участкаларида қалинлик 0,5 гача етказилган ҳолда ўтиш жойи барпо қилиш учун кесилади. Мева бераётган дарахтлардан энг аввало шох-шаббасини тиклашга қодир бўлмаган қуриётган, касал ва касалликка дучор бўлаётган дарахтлар кесилади.

Қиялиги 20 градусдан ортиқ бўлган участкаларда мўлжалланган дарахтлар кесилгандан кейин I ва II поғонадаги дарахтларнинг зичлиги 0,5 дан паст бўлмаслиги керак.



VII. ЭРОЗИЯГА ҚАРШИ ЎРМОНЛАР


26. Ушбу ўрмонларда, шу жумладан тик тоғ ёнбағирларидаги участкалардаги ўрмонларда парвариш қилиш учун кесиш табиий жараёнлар давомида ўрмонларнинг қиймати ёмонлашган тақдирдагина амалга оширилади. Зарафшон арчаси, нимюмалоқ ва Туркистон арчасидан иборат эрозияга қарши ўрмонлар жуда сийраклиги туфайли уларни парвариш қилиш учун кесиш белгиланмайди. Фақат танлаб санитария кесишлари ўтказилади.



VIII. ТАНЛАБ САНИТАРИЯ КЕСИШЛАР


27. Танлаб санитария кесишлар дарахтзорларни қониқарли санитария ҳолатида сақлаш учун амалга оширилади. Мустақил тадбир сифатида улар парвариш қилиш учун кесишнинг асосий турлари ўтказилиш билан бир вақтда амалга оширилиши мумкин бўлмаган пайтларда ўтказилади.

Санитария кесишларида қуриган, қуриётган, шамолга эгилувчи, қордан синувчи, механик ёки биологик шикастланган, замбуруғлар туфайли юзага келадиган касалликларига чалинган дарахтлар олиб ташланади. Қониқарсиз санитария ҳолатига эга бўлган ва шикастланган дарахтларнинг барчаси, агар уларни олиб ташлаш зичликни 0,5 дан камайтирмаса, кесиб ташланади.



IX. КЕСИШ ЖОЙЛАРИНИ ТОЗАЛАШ


28. Ўсиб чиқиш жойи шароитларига ва кесилган қолдиқларни сотиш имкониятларига қараб кесилган жойларни тозалаш қуйидагича ўтказилади:

а) кесилган қолдиқларни арава йўлига жойлаштириш;

б) кесилган қолдиқларни кейинчалик ёқилғига ишлатиш ёки қайта ишлаш учун тўплаш;

в) уларни чиритиш учун жойида қолдирган ҳолда тўплаш;

г) майда кесилган қолдиқларни майдон бўйлаб бир текис сочиб юбориш;

д) ёнғин хавфсизлиги чораларини таъминлаган ҳолда узун йўл, сайҳон ва ялангликларга ташиш ва тўплаб ёқиш.

Тозалаш усуллари ўрмончилик хўжалиги томонидан белгиланади ва ўрмон чиптасида кўрсатилади.



X. ЎРМОННИ ПАРВАРИШ ҚИЛИШ УЧУН

КЕСИШГА РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБИ


29. Ўрмонни парвариш қилиш учун кесишга қарамоғида давлат ўрмон фонди бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан рухсат берилади.

Ўрмонларнинг хусусиятларига ва уларнинг мақсадли вазифасига, ёғоч-тахта ва биологик массанинг муайян турини тайёрлашнинг хўжалик жиҳатидан мақсадга мувофиқлигига боғлиқ равишда тузиладиган санаш ведомости ҳамда ўрмон хўжалиги юритувчи корхона раҳбарияти томонидан тасдиқланадиган парвариш қилиш учун кесиш технологияси юзасидан қабул қилинган қоидалар баён қилинадиган иш ҳужжатлари дарахтларни кесишга рухсат бериш учун асосий ҳужжат ҳисобланади.

Ўрмон хўжалиги корхоналари парвариш қилиш учун кесиш ўтказилишига рухсат берилгандан кейин участка ёки ўрмон участкаси раҳбарларига кесиш жойи, кесиладиган майдон ва ёғоч массаси миқдори, ёғочни ташиб чиқариш ва жойлаштириш, кесиш жойларини текшириш, кесилган қолдиқлардан тозалаш тартиби кўрсатилган белгиланган намунадаги ўрмон чиптасини ёзиб беради.

Участка ёки ўрмон участкаси раҳбарлари ўрмонни парвариш қилиш учун кесишда ўрмонларда ёнғин хавфсизлигининг, хавфсизлик техникасининг, санитария нормаларининг барча талабларига риоя қилишлари шарт ҳамда дарахтларни кесиш қоидалари аниқ бузилганлиги ва барча талабларга риоя этилмаганлиги учун кесишни бевосита амалга оширувчи шахсларни ишдан четлатиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Кесиш тартиби бузилишига ва ўрмон чиптасида қайд этилган бошқа талаблар барбод этилишига йўл қўйган мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



XI. ТУРЛИ МАҚСАДЛАРДАГИ ЎРМОННИ

ПАРВАРИШ ҚИЛИШ УЧУН КЕСИШ


30. Тақиқланган ўрмонларда, дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари қирғоқларидаги ўрмонларда парвариш қилиш учун кесиш дарахтлар ва буталар навларини танлаган ҳолда соғлом ва мустаҳкам дарахтлар етиштиришга қаратилгандир. Ҳар бир кесишда дарахтлар зичлиги 0,7-0,8 тўлиқликдан паст бўлмаслиги керак. Ушбу жойларда парвариш қилиш учун кесиш юза оқимни тупроққа ўтказиш ва тупроқ эрозиясининг олдини олиш учун юқори қисми зич дарахтзор барпо этишга қаратилган.

Темир йўллар ва автомобиль йўллари бўйлаб экилган ҳимоя дарахтларини парвариш қилиш учун кесиш дарахтларнинг қорни сингдириш, шамолнинг тезлигини пасайтириш ва тупроқни мустаҳкамлаш хоссаларини оширишга қаратилгандир. Кесиш жадаллиги чекланган ва тўлиқлиги 0,7 дан кам бўлмаслиги керак.

Шаҳарлар, аҳоли пунктлари ва саноат марказлари атрофидаги яшил зоналарда юқори рекреацияли зўриқишга дучор бўлган ҳамда муҳим ҳимоя аҳамиятига эга бўлган шаҳар ўрмонзорларида, ўрмон-боғларда парвариш қилиш учун кесиш муайян мақсадли йўналишга - ўрмонлар ва дарахтлар сифат таркибини яхшилаш мақсадига эга бўлган турли хил ландшафтли дарахтзорлар барпо этиш учун якка тартибдаги лойиҳалар бўйича олиб борилади.

Сув объектлари, табиий курорт ҳудудлари ва дам олиш ҳудудларининг санитария муҳофазаси зоналаридаги, 0,5-1 км радиусдаги ўрмон участкаларидаги ўрмонларда парвариш қилиш учун кесиш зичлиги 0,5-0,7 бўлган кўп йиллик ва мустаҳкам, юқори маҳсулли дарахтлар етиштиришга қаратилган. Парвариш қилиш учун кесиш жадаллиги ҳудуд жойлашган жой ҳисобга олинган ҳолда дарахтларнинг зичлигига боғлиқ равишда белгиланади.

31. Ўрмонларда, давлат қўриқхоналарида, комплекс (ландшафт) заказникларда, табиий боғлар ва давлат биосфера резерватларининг қўриқхона ҳудудларида, илмий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган ўрмонларда ва табиий ёдгорликларда парвариш қилиш учун кесиш амалга оширилмайди.

32. Табиий боғлари ва давлат биосфера резерватларида (уларнинг қўриқхона ҳудудларидан ташқари) ўрмонларида парвариш қилиш учун кесиш якка тартибдаги лойиҳалар бўйича бажарилади.





































Время: 0.2150
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск