ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Паспорт ва виза тизими /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.07.2017 й. ПҚ-3126-сон "Ички ишлар органларининг миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

11.07.2017 й.

N ПҚ-3126



ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ

МИГРАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ ВА ФУҚАРОЛИКНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТИНИ

ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сонли "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, шунингдек ички ишлар органларининг миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида:


1. Миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш самарадорлигини оширишнинг қуйидаги асосий йўналишларини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг энг муҳим вазифаси ҳисоблансин:

биринчидан - миграция ва фуқароликни расмийлаштириш республика, ўрта ва қуйи бўлинмалари фаолиятини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тартибини ўрнатиш, бунда уларнинг асосий вазифалари ва функциялари аниқ белгиланиши ва тақсимланиши, раҳбарлар ва ходимларнинг зиммаларига юкланган мажбуриятларни лозим даражада бажариши учун шахсий жавобгарлигини назарда тутиш;

иккинчидан - аҳолини паспортлаштириш, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш, унга кириш ва унда бўлиш, фуқароликни қабул қилиш, йўқотиш ва фуқароликдан чиқиш, сиёсий бошпана бериш жараёнларини таҳлил қилиш, баҳолаш ва прогноз қилишнинг таъсирчан, соҳа фаолиятини самарали режалаштириш ва ташкил этишни таъминловчи механизмларини жорий этиш;

учинчидан - миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ходимлари ўртасида профилактик тадбирларни кучайтириш, аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида, шу жумладан бошқарилмайдиган навбатлар таъсири остида вужудга келадиган коррупция ва ваколатни суиистеъмол қилиш ҳолатларига барҳам бериш;

тўртинчидан - паспорт тизими қоидаларини бузиш, ноқонуний миграция фактларига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни комплекс ўрганиш асосида уларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга барҳам бериш тизимини такомиллаштириш;

бешинчидан - паспорт тизими қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш, мазкур соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги халқаро келишувларни амалга ошириш масалаларида вазирлик ва идоралар билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш;

олтинчидан - хорижий, аввало Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тез-тез бўладиган давлатларнинг миграция соҳасидаги қонунчилигини тизимли равишда ўрганиш, ташқи миграция ҳолатини доимий таҳлил қилиш, мамлакат фуқароларига қулай шароитлар яратишга қаратилган халқаро шартномаларни тузиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

еттинчидан - давлат хизматларини кўрсатишнинг шаффофлигини таъминлаш ва тартиб-таомилларини соддалаштиришга қаратилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ўз фаолиятида кенг қўллаш, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари фаолиятига давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳамда паспорт тизими масалалари бўйича фуқаролар қабулини тартибга солишнинг бевосита алоқа қилинмайдиган мулоқот шаклини таъминловчи электрон тизимини жорий қилиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:

давлат хизматлари, шу жумладан биометрик ҳужжатларни бериш, хорижга чиқиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш, доимий ва вақтинчалик прописка олиш, турган жойи бўйича ҳисобга олиш, шунингдек манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг соддалаштирилган тартиб-таомилларини таъминловчи электрон тизимни ишлаб чиқсин ва 2018 йил 1 майдан эътиборан амалга киритсин;

икки ой муддатда туман (шаҳар) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларини паспорт тизими масалалари бўйича фуқаролар қабулини электрон тартибга солиш учун асбоб-ускуналар ва дастурий таъминот билан босқичма-босқич жиҳозлаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси таркибида умумий белгиланган штатлар сони доирасида Электрон ахборот тизимлари бошқармаси ташкил этилсин, унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

давлат хизматлари, шу жумладан биометрик ҳужжатларни бериш, хорижга чиқиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш, доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш, шунингдек манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг электрон тизимларини жорий этиш ва ривожлантириш;

доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш, унга кириш ва унда бўлиш, фуқароликни қабул қилиш, йўқотиш ва ундан чиқиш, сиёсий бошпана бериш соҳасида интеграциялашган маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, шунингдек ахборот тизимларининг хавфсизлигини ва уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш;

миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятларни аниқлаш ва фош этиш, қидирув ишларини олиб боришда кўмаклашиш масалаларида идоралараро электрон ҳамкорликни амалга ошириш.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 февралга қадар миграция соҳасидаги давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро келишувларни танқидий ўргансин, ташқи миграция ҳолатини чуқур таҳлил қилсин ва белгиланган тартибда қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлар киритсин:

хорижий, аввало Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сон жиҳатдан энг кўп бўладиган давлатлар ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг миграция соҳасидаги ваколатли органлари ваколатхоналарини очиш ва фаолиятини ташкил этиш;

аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан хорижий давлатларда рўйхатдан ўтиш ва ишга жойлашишга рухсат олиш тартибини соддалаштириш орқали яратиш.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлашни назарда тутувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

2017 йил 1 ноябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда мазкур қарор талабларига мувофиқ миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришни назарда тутувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

паспорт тизими қоидаларига, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг республика ҳудудига кириш, ундан чиқиш ва унда бўлиш тартибига риоя этилиши устидан назоратни, шу жумладан тузилган халқаро шартномалар доирасида мазкур соҳада хорижий давлатлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш ҳамда тажриба алмашиш орқали кучайтирсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси бир ой муддатда чет эл паспортини жорий этишнинг аниқ босқичлари, муддатлари, техник шартлари ва молиявий харажатларини назарда тутган ҳолда чет эл паспортини жорий этиш юзасидан асослантирилган таклифлар киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг асослантирилган ҳисоб-китобларига биноан ушбу қарорда кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.


11. Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 июль, 28-сон, 644-модда
































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск