ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.1999 й. 526-сон "Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг Ўзбекистонга оид қисми янги таркибини тузиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
11.12.1999 й.
N 526
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН
ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЎРТАСИДА
ИККИ ТОМОНЛАМА ҲАМКОРЛИК БЎЙИЧА
ҲУКУМАТЛАРАРО ҚЎШМА КОМИССИЯНИНГ
ЎЗБЕКИСТОНГА ОИД ҚИСМИ ЯНГИ
ТАРКИБИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг Қозоғистонга оид қисми таркиби янгиланиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг Ўзбекистонга оид қисми янги таркиби иловага мувофиқ тузилсин.
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг Ўзбекистонга оид қисми аъзолари бошқа ишга ўтганларида уларнинг лавозимларига янгидан тайинланган шахслар унинг таркибига киритиладилар.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг Ўзбекистонга оид қисмини тузиш тўғрисида" 1998 йил 20 ноябрдаги 483-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1999 йил 11 декабрдаги
526 -сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон
Республикаси ўртасида икки томонлама
ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма
комиссиянинг Ўзбекистонга оид қисми
ТАРКИБИ
Отаев Валерий Йўлдошевич |
- |
Бош вазирнинг ўринбосари, комиссия раиси |
Асқаров Маҳмуджон Аҳматович |
- |
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари |
Ёқубов Носир Норович |
- |
Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси |
Комилов Ўткир Толипович |
- |
Давлат божхона қўмитаси раиси |
Тешаев Ғофуржон Қодирович |
- |
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита раиси |
Маҳмудов Абдуманнон Мирғофурович |
- |
Вазирлар Маҳкамаси Департаменти бошлиғининг ўринбосари |
Толмачев Геннадий Михайлович |
- |
Энергетика ва электрлаштириш вазирининг биринчи ўринбосари |
Жалолов Абдураҳим Абдураҳмонович |
- |
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари |
Мирзақулов Умат Маматқулович |
- |
Тошкент вилояти ҳокими |
Сидиқназаров Қаҳрамон Мелибоевич |
- |
"Ўзавтотранс" давлат-акциядорлик корпорацияси раиси |
Абдуллаев Шуҳрат Юрьевич
|
- |
Молия вазирининг ўринбосари |
Бекмуродов Адҳам Шарипович |
- |
Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари |
Парпиев Ботир Раҳматович |
- |
Ички ишлар вазирининг ўринбосари |
Саматов Пўлат Азизович |
- |
Адлия вазирининг ўринбосари |
Раҳимов Саидаҳмад Бориевич |
- |
Марказий банк раисининг ўринбосари |
Бахолдин Владимир Яковлевич |
- |
"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси раисининг ўринбосари |
Жулин Николай Иванович |
- |
"Ўзгазузатиш" акциядорлик компаниясининг бош директори |
Аъзамхўжаев Алишер Анварович |
- |
Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ бошқармаси бошлиғи, комиссиянинг масъул котиби |
Носиров Анвар Жамолитдинович |
- |
Ташқи ишлар вазирлигининг Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси бўлими бошлиғи |