Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.1999 й. 533-сон "Ўзбекистон Республикаси билан Япония ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.12.1999 й.

N 533


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН

ЯПОНИЯ ЎРТАСИДАГИ ҲАМКОРЛИКНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси делегациясининг 1999 йил ноябрь ойида Японияга ташрифи давомида эришилган Япония Ҳукумати билан аҳдлашувларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ташриф давомида:

Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини ривожлантириш ҳамда Самарқанд, Бухоро ва Урганч шаҳарларидаги аэропортларни реконструкция қилиш лойиҳаларининг иккинчи босқичини амалга ошириш учун Япония Ҳукуматининг узоқ муддатли имтиёзли кредитлари ажратилиши тўғрисида  ноталар айирбошланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси  Ташқи ишлар вазирлиги билан Япония Ташқи ишлар вазирлиги  ўртасида мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар тўғрисидаги қўшма коммюнике имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси билан Япония ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни  янада ривожлантиришга доир тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Махфий.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекслари раҳбарлари зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 20 декабрдаги

533-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси билан Япония

ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни

янада ривожлантиришга доир тадбирлар

РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар


Бажариш

муддатлари


Бажариш учун

масъул идоралар


1.

Япония Бош вазирининг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифини ташкил этиш масалаларини ишлаб чиқиш


2000 йил

Ташқи ишлар

вазирлиги (Комилов)


2.

Япониянинг ташқи ишлар, молия, ташқи савдо ва саноат, транспорт, фан, спорт, таълим ва маданият вазирларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этиш масалаларини  ишлаб чиқиш


2000-2001

йиллар

Ташқи ишлар

вазирлиги (Комилов),

Молия вазирлиги

(Азимов), Ташқи

иқтисодий алоқалар

вазирлиги (Ғаниев),

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги

(Ғуломов)


3.

Имзоланган Коммюникега мувофиқ Япония Ташқи ишлар вазирлиги билан мунтазам  сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш


Мунтазамлилик

асосида

Ташқи ишлар

вазирлиги (Комилов)


4.

Макроиқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш  ва валюта режимини  эркинлаштириш масалалари бўйича Япония экспертлари билан ҳамкорлик қилиш дастурини ишлаб чиқиш


2000 йил

Молия вазирлиги 

(Азимов),

Макроиқтисодиёт ва

статистика вазирлиги 

(Ғофуров), Марказий

банк (Муллажонов)


5.

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш учун имтиёзли иена кредитларини жалб этиш ва улардан фойдаланиш бўйича ҳамкорликнинг ўртача муддатли ва узоқ муддатли дастурларини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлаш


2000 йил

Макроиқтисодиёт ва

статистика вазирлиги 

(Ғофуров), Молия

вазирлиги  (Азимов),

Ташқи иқтисодий

алоқалар вазирлиги

(Ғаниев)


6.

Япония Молия вазирлиги  экспертларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси  Молия вазирлиги  тизимини институционал ривожлантириш масалалари бўйича ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш


2000 йил

Молия вазирлиги

(Азимов)

7.

Иккала мамлакат ўртасидаги молиявий ва техникавий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича Япониянинг тегишли вазирликлари ва идоралари билан идоралараро маслаҳатлашувлар ўтказиш амалиётини давом эттириш


Мунтазамлилик

асосида

Ташқи иқтисодий

алоқалар вазирлиги

(Ғаниев)


8.

Саноат сиёсатини ўтказиш, экспортга кўмаклашиш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, шунингдек мазкур тармоқларда Япония томони грантлари ҳисобига кадрлар тайёрлашга техникавий ёрдам кўрсатиш дастури борасида Япония Ташқи савдо ва саноат вазирлиги билан эришилган аҳдлашувларни амалга ошириш


2000 йил

Ташқи иқтисодий

алоқалар вазирлиги

(Ғаниев)


9.

Япония томони билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Кадрлар тайёрлаш миллий дастури  доирасида коллежлар ва лицейларни  техникавий жиҳозлаш бўйича зарур  тадқиқот ишлари бажарилишини ҳамда узоқ муддатли имтиёзли иена кредитини жалб қилиш тартиботлари  тугалланишини таъминлаш


2000 йилнинг

биринчи ярим

йиллиги


Ташқи иқтисодий

алоқалар вазирлиги

(Ғаниев), Олий ва

ўрта махсус таълим

вазирлиги  (Ғуломов),

Молия вазирлиги

(Азимов),

"Ўзмиллийбанк"

(Мирхўжаев)


10.

2020 йилгача  таълим ва соғлиқни сақлаш  тизимларини ривожлантириш ва Японияда Ўзбекистон мутахассисларини тайёрлашнинг бош режаларини ишлаб чиқиш бўйича техникавий ёрдам кўрсатиш доирасида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан ҳамкорликни ривожлантириш


2000-2001

йиллар

Ташқи иқтисодий

алоқалар вазирлиги

(Ғаниев), Олий ва

ўрта махсус таълим

вазирлиги (Ғуломов),

Соғлиқни сақлаш

вазирлиги (Назиров)

11.

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) орқали Япония халқаро ҳамкорлик банки томонидан  бериладиган узоқ муддатли иена билан молиявий таъминлаган ҳолда лойиҳаларни техник-иқтисодий  асослашларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун Япония экспертларини доимий жалб этиш


2000 йилнинг

биринчи ярим

йиллиги


Молия вазирлиги

(Азимов), Ташқи

иқтисодий алоқалар

вазирлиги (Ғаниев)


12.

Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида Япония ташқи савдо ташкилоти (JETRO) ваколатхонасини очиш ва аккредитация қилиш


2000 йил

Ташқи иқтисодий

алоқалар вазирлиги

(Ғаниев), Ташқи

ишлар вазирлиги

(Комилов)


13.

Японияда Ўзбекистон Республикаси  савдо-саноат кўргазмаси ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлаш


2000 йил

декабрь

Ташқи иқтисодий

алоқалар вазирлиги

(Ғаниев), Ташқи

ишлар вазирлиги

(Комилов)


14.

Таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва Япония томонига тақдим этиш


2000 йил


Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги

(Ғуломов), Ташқи

ишлар вазирлиги

(Комилов)


15.

Япония Ҳукумати грантлари ҳисобига Япония университетларида республиканинг 20 вакилини ўқитиш, шу жумладан тадқиқотчиларни танлаш ва Японияга юбориш лойиҳасини амалга ошириш бўйича Япония томони билан биргаликда зарур тартиботларни амалга ошириш


2000 йил

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги

(Ғуломов), Ташқи

иқтисодий алоқалар

вазирлиги  (Ғаниев),

"Умид" жамғармаси

(Азимов)


16.

Япониянинг етакчи олий  ўқув юртлари ва коллежлари  билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни  фаоллаштириш


Доимий

равишда

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги 

(Ғуломов)


17.

2000 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси билан Япония ўртасида мунтазам ҳаво йўлини очиш юзасидан  Япония томони билан амалий музокаралар олиб бориш


2000 йил

"Ўзбекистон ҳаво

йўллари" миллий

авиакомпанияси

(Рўзметов)






















Время: 0.0193
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск