Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Никоҳ ва оила /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.02.1999 й. 73-сон "Оилада, давлат ва жамият қурилишида аёлларнинг ролини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий ва маънавий манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш юзасидан 1999 йил учун чора-тадбирлар Давлат дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.02.1999 й.

N 73



ОИЛАДА, ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИДА

АЁЛЛАРНИНГ РОЛИНИ КУЧАЙТИРИШ, УЛАРНИНГ

ҲУҚУҚИЙ, ИЖТИМОИЙ, ИҚТИСОДИЙ ВА МАЪНАВИЙ

МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЮЗАСИДАН 1999 ЙИЛ

УЧУН ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАВЛАТ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Аёлларнинг ижтимоий ва моддий аҳволини янада яхшилаш, уларнинг оила ва жамиятдаги ролини кучайтириш, аёлларнинг ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини ислоҳ қилишда, давлат ва жамият қурилишида фаол иштирок этишлари учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек кишилар онгида ва жамиятимиз ҳаётида юксак ахлоқий ва маънавий қадриятларни мустаҳкамлаш манфаатларини кўзлаб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Аёллар манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш юзасидан 1999 йил учун чора-тадбирларнинг қуйидагиларга йўналтирилган Давлат дастури иловага* мувофиқ тасдиқлансин;

аёллар манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, уларнинг давлат, жамият ва маданий қурилишдаги, жамиятни демократик ва маънавий янгилашдаги ролини ошириш;

аёллар манфаатларини, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича қабул қилинган халқаро, давлат, бошқа қонунчилик ҳамда ҳуқуқий нормаларнинг амалга оширилиши юзасидан мониторинг тизимини ишлаб чиқиш ва таъминлаш;

барча даражалардаги бошқарув тузилмаларида аёлларнинг ролини ошириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотларда ва жамоат бирлашмаларида аёлларнинг фаол иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш;

оналар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлаш, жисмоний тарбияни ривожлантириш, таълим даражасини оширишни таъминловчи шарт-шароитларни шакллантириш;

оилада қулай маънавий-ахлоқий оилавий муҳитни, болаларни тарбиялаш шарт-шароитларини, моддий-маиший турмуш шароитларини шакллантиришда аёлларнинг мақоми ва ролини ошириш;

иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда аёлларнинг фаол иштирокини таъминлаш;

гендер муаммолари, шу жумладан ёш авлодни тарбиялашда, оилани шакллантиришда, ижтимоий-иқтисодий қайта ўзгартиришларда ва жамиятни маънавий-ахлоқий ривожлантиришда аёллар ролини ошириш бўйича илмий ва ижтимоий тадқиқотларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш.


2. Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар томонидан аёллар манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш бўйича чора - тадбирларнинг тегишли минтақавий ва тармоқ дастурлари лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги, улар Давлат дастури параметрларидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланиши маълумот учун қабул қилинсин.

Вазирликлар ва идоралар, ҳудудий бошқарув органлари, ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар ва жамоат ташкилотлари кўрсатиб ўтилган Давлат, минтақавий ва тармоқ дастурлари топшириқларининг уларда кўрсатилган муддатларда сўзсиз бажарилишини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар ва компаниялар, Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, манфаатдор органлар ва тузилмаларни жалб қилган ҳолда, аёллар манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш бўйича чора- тадбирлар тегишли дастурларининг бажарилишини йилнинг ҳар чорагида ўз мажлисларида кўриб чиқсинлар. Ҳар чорак якунлари бўйича йил чорагидан кейинги ойнинг 5- кунигача ҳисобот даврида Давлат дастури топшириқларининг амалга оширилиши якунлари ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий ахборот тақдим этсинлар.


4. Ушбу қарор билан тасдиқланган аёллар манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш юзасидан Давлат дастурини амалга ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштириб бориш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 1998 йил 9 декабрдаги Ф-919-сон фармойиши билан тузилган Республика комиссиясига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг  Оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш ҳамда Ижтимоий комплекслари котибиятлари Республика комиссиясининг ишчи органи этиб белгилансин.


5. Давлат матбуот қўмитаси, "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, республика оммавий ахборот воситалари аёллар манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш юзасидан 1999 йил учун қабул қилинган чора-тадбирлар Давлат дастурида назарда тутилаётган чора-тадбирлар роли ва аҳамиятини кенг тушунтиришни таъминласинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг  Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган
















































Время: 0.0029
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск