ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.02.1999 й. 78-сон "Ўзбекистон тарихи Давлат музейида "Мустақил Ўзбекистон" экспозициясини яратиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.02.1999 й.

N 78




ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИДА

"МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН" ЭКСПОЗИЦИЯСИНИ

ЯРАТИШ ТЎҒРИСИДА



Ватанимизнинг кўп минг йиллик тарихи билан бирга мустақил Ўзбекистоннинг ҳозирги салоҳиятини, унинг жаҳон ҳамжамиятига дадил кириб боришини ва хорижий давлатларнинг мамлакатимиз билан олиб бораётган сиёсий, иқтисодий, илмий-маданий алоқаларини кўрсатиш, хорижий давлатлар томонидан мустақиллик йилларида Ўзбекистон эришган ютуқларни эътироф этиб тақдим этилган мукофот ва турли совғаларни намойиш қилиш, халқимиз ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий тафаккурида рўй бераётган туб ўзгаришларни акс эттириш ҳамда ёш авлодни истиқлол самараларидан фахрланиш руҳида тарбиялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўзбекистон тарихи Давлат музейи кўргазма залларида "Мустақил Ўзбекистон" экспозицияси ташкил этилсин.


2. "Мустақил Ўзбекистон" экспозициясини ташкил этиш ишчи гуруҳи иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

Ишчи гуруҳи "Мустақил Ўзбекистон" экспозицияси Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 8 йиллиги арафасида очилишини назарда тутиб, экспозицияни яратиш чора-тадбирлари дастурини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Маданият ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Телерадио компанияси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Меъморлар уюшмаси тегишли ижодий ташкилотлар билан биргаликда яратиладиган экспозициянинг илмий концепциясини, мавзу-экспозиция режасини энг замонавий техник қурилмалар, кўргазма жиҳозлари, бадиий безаш воситаларидан фойдаланишни кўзда тутган ҳолда 1 ой муддатда ишлаб чиқсинлар.


4. “Мустақил Ўзбекистон” экспозициясини яратиш учун зарур бўлган барча тарихий ҳужжатлар, ашёлар, ҳукуматимизга берилган олий даражадаги мукофотлар, табрикнома ва совғалар, қайси вазирлик ва ташкилотларда сақланаётганлигидан қатъи назар, белгиланган тартибда, тегишли ҳужжатлар асосида Ўзбекистон тарихи Давлат музейи ихтиёрига топширилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1999 йилда  Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига Ўзбекистон тарихи Давлат музейида “Мустақил Ўзбекистон” экспозициясини яратиш учун зарур пул маблағларини академия тақдим этган сметага мувофиқ ажратсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси “Мустақил Ўзбекистон” экспозициясини яратиш учун  хорижий мамлакатлардан олиб келинадиган музей жиҳозлари ва техника воситаларини республикамиз ҳудудига киритилиши учун олинадиган барча бож тўловларидан озод этилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини  назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Махкамасининг

1999 йил 24 февралдаги

78-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон тарихи Давлат музейида

"Мустақил Ўзбекистон" экспозициясини

ташкил этиш ишчи гуруҳининг

ТАРКИБИ

       

Қўзиев Т.К.

-

Ўзбекистон Бадиий академиясининг президенти, гуруҳнинг рахбари


Матёқубов О.

-

Маданият ишлари вазирининг биринчи ўринбосари


Рўзиев Ф.Қ.

-

"Ўзтелерадио" компанияси раисининг биринчи ўринбосари


Ҳакимов Р.Н.

-

Давлат матбуот қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Абдуллаев Ш.Ю.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Рахимов А.М.

-

Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими


Иноятов Қ.Ҳ.

-

Фанлар академиясининг Ўзбекистон тарихи Давлат музейи директори


Тохтаев А.Т.

-

Меъморлар уюшмасининг раиси


Саъдуллаев Т.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг "Янги тарих" маркази директори


Ҳабибуллаев Н.Н.

-

"Ўзбекмузей" жамғармасининг раиси, Темурийлар тарихи Давлат музейининг директори


Сиддиқов М.А.

-

Ўзбекистон тарихи Давлат музейи директорининг ўринбосари


Время: 0.2380
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск