Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.02.1999 й. 84-сон "Импорт қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланишни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.02.1999 й.

N 84



ИМПОРТ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

ТЕХНИКАСИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ

ЯХШИЛАШ ЮЗАСИДАН КЕЧИКТИРИБ

БЎЛМАЙДИГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурига мувофиқ республикада қишлоқ хўжалигини замонавий юқори унумли техника билан жиҳозлаш чора-тадбирлари режали амалга оширилмоқда.

Машина-трактор паркларига 1550 та кучли "Магнум" ҳайдов тракторлари плуглар билан биргаликда ва 800 дан ортиқ "Кейс" ғалла ўриш комбайнлари етказиб берилди. "ЎзКейсмаш" қўшма корхонасида горизонтал шпинделли пахта териш машиналарини, Тошкент трактор заводида эса Американинг "Камминз" фирмаси двигатели ўрнатилган пахтачилик ва универсал ҳайдов тракторларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

Шу билан бирга ўтказилган текширишлар кўплаб машина-трактор паркларида ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида қимматбаҳо импорт техникадан самарали фойдаланиш таъминланмаётганлигини кўрсатмоқда, техника хизмати кўрсатиш даврийлиги ва ундан фойдаланиш қоидалари бузилмоқда, сервис пунктлари ва тузатиш базаси тармоғи секин ривожланмоқда, тракторларга тиркаладиган машиналар тўпламини тайёрлаш масалалари ҳал этилмаган. Махсус мойлар ва сифатли дизель ёқилғиси етказиб беришда узилишларга йўл қўйилмоқда, бу тракторларнинг бекор туриб қолишига ва муддатидан олдин эскиришига олиб келмоқда. Кўпинча янги мураккаб техника малакаси паст ва етарли иш тажрибасига эга бўлмаган механизаторларга берилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив  қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги импорт машиналардан фойдаланиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни сақлашнинг ҳолати устидан давлат назоратини ташкил этиш, машина-трактор парклари учун зарур норматив ва техник ҳужжатларни давлат тилида нашр этиш, янги техникада ишлаш учун мутахассислар ва операторлар тайёрлаш масалалари билан ўз фаолиятларида шуғулланмаяптилар.

Мураккаб импорт техникадан самарали фойдаланишни таъминлаш, унинг учун зарур сервис ва тузатиш базаси ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси (Юсупов), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Бобожонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қимматбаҳо импорт техникадан, айниқса "Магнум" ҳайдов тракторларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича ишлари қониқарсиз деб ҳисоблансин.

"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, "Агромашсервис" Қорақалпоғистон ва вилоятлар бирлашмалари, машина-трактор парклари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг "Ўздавтехназорат" инспекцияси раҳбарлари импорт машина ва механизмларидан тежаб ва юқори унумли фойдаланишни ташкил этиш, улардан фойдаланиш ва уларнинг ҳолати учун шахсан жавоб беришлари тўғрисида огоҳлантирилсин.

2. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари импорт техниканинг узоқ ишлаши ва иш қобилиятини сақлаб қолиш мақсадида:

15 кун муддатда "Магнум" ҳайдов агрегатлари, "Кейс" фирмасининг ғалла ва шоли ўриш комбайнлари ва горизонтал шпинделли пахта териш машиналари ишлаши учун далаларни тайёрлаш бўйича агротехника талабларини ишлаб чиқсинлар ва барча хўжаликларга етказсинлар, уларнинг сўзсиз бажарилишини таъминласинлар;

1999-2000 йилларда ҳар бир машина-трактор паркида импорт техникага техник хизмат кўрсатиш пунктлари ташкил этсинлар. Ҳар бир трактор ва машинага хизмат кўрсатиш жадвалини ишлаб чиқилсин ва унга қатъий риоя қилинсин;

Тошкент тажриба тузатиш-механика заводини "Камминз" фирмасининг норматив-техник ҳужжатлари талабларига қатъий мувофиқ ҳолда "Камминз" двигателларини тузатишга ихтисослаштириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсинлар;

"Магнум" тракторларига норматив-техник ҳужжатларсиз тайёрланган қишлоқ хўжалиги асбоб-ускуналари ва мосламалари уланишини тақиқласинлар;

махсус тайёргарликдан ўтмаган шахслар импорт машина ва механизмларда ишлашга қўйилмасин. Бир ой муддатда 1999-2000 йиллар даврида импорт техника операторлари, унга сервис хизмати кўрсатиш ва уни тузатиш бўйича мутахассислар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашнинг биргаликдаги комплекс дастурини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


3. "Ўзбекнефтгаз" ва "Ўзбекнефтмаҳсулот" компаниялари:

"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси билан биргаликда зарур ёнилғи-мойлаш материаллари ишлаб чиқариш ва улар билан импорт техникани таъминлаш дастурини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ҳамда уни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этсинлар;

машина-трактор парклари ва хўжаликларга ёнилғи-мойлаш материаллари, шу жумладан, импорт машиналари учун дизель ёқилғисини 1999 йилдан бошлаб 1-иловага* мувофиқ ҳажмда устун даражада Бухоро нефтни қайта ишлаш заводидан етказиб берсинлар;

мотор, гидравлик ва трансмиссия мойларининг етишмаётган миқдори улар республикада ишлаб чиқарилгунга қадар импорт бўйича харид қилинишини таъминласинлар.

Жаҳон стандартлари талабларига жавоб берувчи юқори сифатли ёнилғи-мойлаш материаллари ишлаб чиқариш мақсадида Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи реконструкция қилинаётганлиги ва 2000 йилда фойдаланишга топширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


4. "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Магнум" ҳайдов тракторлари ва СХ-100 ва МХ-135 универсал шудгорлаш тракторларининг иш билан таъминланганлигини ошириш мақсадида:

ушбу тракторларга 2-иловага мувофиқ қишлоқ хўжалиги машиналари тўпламини ишлаб чиқишни ва ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни таъминласинлар;

республиканинг саноат корхоналарида хорижий фирмаларнинг техник ҳужжатларига мувофиқ импорт тракторлар ва машиналарга эҳтиёт қисмлар тайёрланишини ташкил этсинлар.


5. Тажриба-конструкторлик ва амалий ишларни жадаллаштириш мақсадида "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси корхоналарига ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (ишлар, хизматлар)га нархларни белгилашда илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларини маблағ билан таъминлашга харажатларни назарда тутишга рухсат берилсин, улар сотилган маҳсулот таннархининг бир фоизи миқдорида холдинг компаниясини барқарорлаштириш ва ривожлантириш фондига ва Қўмитанинг янги техникани жорий этиш фондига ўтказилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўздавтехназорат" инспекцияси:

"Кейс" фирмаси ва бошқа хорижий фирмаларнинг тракторларига ва ўрим-йиғим машиналарига техник ҳужжатлар ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминласинлар;

ушбу машиналардан фойдаланиш, тузатиш, сақлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя қилиниши, уларнинг малакали механизаторлар (операторлар) билан таъминланиши устидан мунтазам назорат ўрнатсинлар;

импорт техникага жинояткорона-эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлишнинг ҳар бир факти бўйича материалларни айбдорларни жавобгарликка тортиш учун прокуратура органларига берсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Прокуратура органлари билан биргаликда импорт техникадан фойдаланишнинг ҳолати устидан назоратни кучайтирсин, бундай машиналардан фойдаланишни ташкил этишда масъулиятсизлик ва хўжасизликка йўл қўяётган раҳбарларга нисбатан жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган қатъий таъсир кўрсатиш чора-тадбирларини кўрсин.


7. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда банклар билан биргаликда ҳосилни йиғиштириш мавсумигача ғалла ўриш ва шоли ўриш комбайнларини импорт бўйича келтириш масалаларини бир ой муддатда хорижий фирмалар билан ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. Олимжонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов

*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
























































Время: 0.1964
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск