Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.1999 й. 88-сон "Журналист кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.02.1999 й.

N 88


ЖУРНАЛИСТ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ

ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Республика олий таълим муассасаларида журналист кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг бугунги ҳолати қониқарсизлиги, таълим ва тарбия тизими, журналистика мутахассислиги бўйича ўқув режа ва дастурлари, дарслик ва ўқув қўлланмалари ҳамда бошқа турдаги адабиётларнинг жаҳон андазаларига жавоб бермай қолганлиги, шунингдек моддий-техник базасининг заифлиги сабабли ўқув жараёнини ташкил этишда, ўқитиш усулларида жиддий камчиликларга йўл қўйилмоқда. Мавжуд нуқсонларни бартараф этиш, журналист кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда дунё андазалари даражасига кўтариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Мирзо Улуғбек номидаги Тошкент давлат университети журналистика факультети замон талабларига мувофиқ тарзда қайта ташкил этилсин, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида халқаро журналистика факультети очилсин ва 1999/2000 ўқув йилидан бошлаб олий маълумотли журналист кадрлар тайёрлаш ана шу ўқув юртларида амалга оширилиши, бошқа олий ўқув юртларидаги (Қорақалпоқ давлат университетидан ташқари) журналистика факультетлари (бўлимлари) тугатилиши белгилаб қўйилсин.

Журналистлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш Тошкент давлат университети ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети журналистика факультетлари негизида мақсадли усулда амалга оширилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

бир ой муддатда олий таълим таркибидаги журналистика факультетларининг янги тузилмасини ҳамда шу соҳадаги бакалавриат ва магистратура бўйича  Давлат таълим стандартларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:

1999/2000 ўқув йилигача журналистика факультетларида аттестация натижалари асосида замон талаблари даражасида журналист кадрлар тайёрлашга қодир етук профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантирсин.

Бу ишга мамлакатимиз ва хорижий давлатлардаги чуқур билим ва катта тажрибага эга бўлган  таниқли амалиётчилар ҳамда соҳа мутахассислари кенг жалб этилсин;

1999/2000 ўқув йилигача журналистика факультетларининг моддий-техника базасини инвентаризациядан ўтказиб, уларни ўқув дастурлари ҳамда мазкур миқдорда компьютер техникаси, ўқув теле- ва радиостудиялари, чет тилларини мукаммал ўрганиш учун техник ускуналар билан таъминлансин;

Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси билан келишган ҳолда 1999/2000 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат университетининг журналистика факультети қошида ўқув-услубий қўлланмалар, дарсликлар, соҳани яхшилаш бўйича таҳлилий тавсиялар тайёрлаш, журналистика истиқболларини прогнозлаш масалалари билан шуғулланувчи хўжалик ҳисобидаги илмий-услубий марказни ташкил этсин;

Давлат тест маркази билан биргаликда 1999/2000 ўқув йилидан бошлаб:

журналистика факультетларига қобилиятли талабалар қабул қилиш мақсадида абитуриентларни тест синовлари билан бир қаторда ижодий имтиҳонлардан ўтказишни ташкил эстин;

ҳар йили ягона мезонлар асосида журналистика факультетларининг  рейтингини аниқлаш ва таҳлил этиш, улардаги таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва амалий иш олиб боришни йўлга қўйсин.


3. Давлат матбуот қўмитаси, "Ўзтелерадио" компанияси, ЎзА, "Жаҳон" ахборот агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда:

журналистика факультетларида юқори босқич талабалари учун ихтисосликлар бўйича машҳур ва таниқли журналистларнинг ўқув студияларини ҳамда ўз таҳририятлари қошида журналистика факультеларининг ҳаракатдаги филиаллари ёки ўқув марказларини ташкил этсинлар;

қобилиятли, ўз маҳоратларини намоён эта бошлаган талабаларнинг амалий тажрибаларини ошириб бориш мақсадида уларни иш ўрганувчи сифатида таҳририятларга ижодий ходимликка қабул қилиш чораларини кўрсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 5 февралдаги "Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ 1999/2000 ўқув йилидан бошлаб мустақил Ватанга ва миллий истиқлол ғояларига садоқатли, юқори журналистик иқтидорини намоён этган, фаол жамоатчи, хорижий тилларни яхши биладиган талабалар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг қўшимча Давлат стипендияси таъсис этилсин.

Давлат стипендиясининг совриндорларини аниқлаш ва стипендияни молиялаштириш Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 мартдаги 157-сонли қарорида кўрсатилган тартиб бўйича амалга оширилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси, "Умид", "Устоз", Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармалари ва бошқа манфаатдор идоралар журналистика факультетларининг илғор педагоглари ва иқтидорли талабларининг хорижий давлатларнинг етакчи ўқув ва илмий марказлари, оммавий ахборот воситалари таҳририятларида ҳамда халқаро ташкилотларнинг матбуот хизматларида мақсадли ўқув амалиёти ва стажировкалар ўташи учу шарт-шароит яратсин ва амалга оширсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги журналистика факультетларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, хусусан, уларни замонавий компьютер ҳамда лингофон хоналари, ўқув теле- ва радиостудиялари ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлаш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртмасига мувофиқ маблағ ажратсин.


7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов










































Время: 0.2114
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск