Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Оммавий ахборот воситалари /

"Овози тожик" газетаси таҳририятининг Устави (ЎзР ОМК 24.12.2003 й. 586-II-сон ва ЎзР ВМ 565-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

“Овози тожик” газетаси

тарҳирияти меҳнат

жамоасининг умумий

йиғилиши томонидан

(2003 йил 12 ноябрдаги

8-сонли баённома)

ҚAБУЛ ҚИЛИНГАН


Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Кенгаши ва

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 24 декабрдаги

586-II/565-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН

 

“Овози тожик” газетаси таҳририятининг

УСТАВИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Устав “Овози тожик” газетаси таҳририятининг (бундан кейин матнда “Таҳририят” деб юритилади) ҳуқуқий асосини белгилайди.


2. Газетанинг муассислари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (бундан кейин матнда “Муассислар” деб юритилади) саналади.


3. “Овози тожик” газетаси ижтимоий-сиёсий газета бўлиб, ҳафтасига икки марта, тожик тилида чоп этилади.


4. Таҳририят билан Муассислар ўртасидаги ўзаро муносабатлар мазкур Устав aа Қонун ҳужжатлари асосида йўлга қўйилади.


5. Таҳририят Устави Таҳририят ходимларининг умумий йиғилишида қабул қилинади ва Муассислар томонидан тасдиқланган вақтдан бошлаб кучга киради. Таҳририят белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин юридик шахс ҳуқуқига эга бўлади.


6. Таҳририят ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Уставга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига aмал қилади.


7. Таҳририят Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги асосида ўз ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини Муассислар томонидан бериладиган дотация (ёрдам пуллари) асосида амалга оширади, ўз мустақил балансига, гербли муҳрга, штампга ва “Овози тожик” деб ёзилган расмий босма иш қоғозларига, банкларда ҳисоб рақами ва валюта ҳисоб рақамига эга бўлади.

Таҳририят манзили: Тошкент шаҳри, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй.



II. ТАҲРИРИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ МАҚСАДИ,

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ЙЎНАЛИШЛАРИ


8. Миллий, умуминсоний қадриятларни қайта тиклаш, кишиларда урф-одатларимиз, анъаналаримизга ҳурмат-эҳтиром уйғотиш, халқлар тинчлиги ва тотувлигини таъминлаш, дўстликни тарғиб қилиш борасидаги материалларни чоп этиш, Ҳукуматнинг ички ва ташқи сиёсатини халққa, шу жумладан, республиканинг тожик миллатига мансуб аҳолисига тушунтириш Таҳририятнинг асосий вазифаси ҳисобланади.


9. Таҳририят Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сессиялари, Олий Мажлис Кенгаши ва Вазирлар Маҳкамаси мажлислари материалларини, Ўзбекистон Республикаси Қонунларини, Олий Мажлис қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларини, Қонун ҳужжатлари лойиҳаларини чоп этади.

Таҳририят Олий Мажлис Кенгаши ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган бошқа расмий материалларнинг чоп этилишини таъминлайди.


10. Таҳририят Ўзбекистон Республикасида ва хорижда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларни ёритади, турли нуқтаи назар ва фикр-мулоҳазаларни изҳор этиш учун газета саҳифасидан жой беради.


11. Таҳририят вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, қўшма корхоналар, чет эл ваколатхоналари ва бошқа ташкилотлар, муассасалар билан келишув ва шартномага мувофиқ, турли фаолият йўналишларга оид ахборотларни, шунингдек, давлат, юридик ва жисмоний шахсларнинг реклама ҳамда эълонларини ҳақ олиш йўли билан босиб чиқаради.


12. Таҳририят газетани матбуотнинг ўзига хос хусусиятига мувофиқ белгиланган тартибда ва ўз вақтида чиқаришни таъминлайди.


13. Таҳририят ўз мақсадларини амалга ошириш учун:

- чоп этилаётган материалларнинг юксак касб маҳорати даражасида бўлишини таъминлайди;

- ходимлар меҳнатига уларнинг касб маҳоратлари даражаси, иш ва ижодий жиҳатдан қўшган ҳиссаси, ўз вазифасига масъулият билан ёндашишига мувофиқ ҳaқ тўлайди;

- ишлаб чиқариш ва меҳнат интизомини мустаҳкамлайди;

- жамоада иш жараёнида ҳар бир ходимнинг касб салоҳиятини тўла намоён этишига имкон берадиган қулай вазиятни вужудга келтиради, хизмат вазифаларини бажариш учун зарур моддий-техник шарт-шароитни яратиб беради;

- ходимларнинг ижодий ютуқларини маънавий ва моддий рағбатлантиради, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш ҳақида ғамхўрлик қилади;

- Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлардаги вақтли нашрлар, ижодий уюшмалар ва жамоат бирлашмалари билан алоқалар ўрнатади.



III. МУАССИСЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


14. Муассислар Таҳририятдан Қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини холисона ёритиш, Ўзбекистон Республикаси Қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини ҳамда матбуот учун мўлжалланган материалларни кўрсатилган вақтда эълон қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.


15. Муассислар Таҳририят фаолиятининг асосий йўналишларини белгилашда қатнашади, Бош муҳаррир, унинг ўринбосарини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади.


16. Зарур ҳолларда моддий, молиявий ва бошқа хил ёрдам кўрсатади.

Таҳририятнинг молия-хўжалик фаолияти тафтиш қилинишини таъминлайди.


17. Муассислар Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда газетани нашр этишни тўхтатади.


18. Муассислар Таҳририятнинг мажбуриятлари юзасидан, Таҳририят Муассисларнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.



IV. ТАҲРИРИЯТНИ БОШҚАРИШ


19. Таҳририят фаолиятининг жорий ва истиқболга мўлжалланган масалаларини ҳал этиш учун Бош муҳаррир, унинг ўринбосари, масъул котиб, етакчи бўлим муҳаррирлари, журналистлар, Муассислар ва жамоатчилик вакилларидан иборат таҳрир ҳайъати тузилади. Таҳрир ҳайъатининг таркиби ва сони ҳамда унга киритиладиган ўзгартиришлар Бош муҳаррир таклифига биноан Муассислар томонидан тасдиқланади. Таҳрир ҳайъати маслаҳат берувчи орган ҳисобланади ва газета фаолиятининг энг муҳим масалаларига доир қарорлар чиқариш ҳуқуқига эга. Бундай масалалар жумласига қуйидагилар киради:

- мавзу йўналишларининг тамойиллари ҳақидаги сиёсат;

- таҳририят ходимларининг иш сифати ҳақидаги;

- таҳририятнинг ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки унга ўзгартиш киритиш ҳақидаги;

- газетанинг чиқиши, унинг ҳажми, даврийлиги, катта-кичиклиги, нархи ҳақидаги;

- молиявий-хўжалик, тижорат ва реклама-эълонларни чоп этиш билан боғлиқ фаолияти бўйича;

- ички меҳнат тартиб-қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги;

- таҳририят ходимлари сонини қисқартириш ёки кўпайтириш, қўшимча ёрдам пулларини ва ҳоказоларни бекор қилиш, ходимнинг ойлик маошини, мукофотини камайтириш ёки кўпайтириш ҳақидаги ва бошқа масалалар.

Бош муҳаррир билан таҳрир ҳайъатининг кўпчилиги ўртасида келишмовчилик келиб чиққaн тақдирда низо меҳнат жамоасининг Муассислар вакиллари иштирок этган умумий йиғилиши томонидан ёки Муассислар томонидан ҳал этилади.


20. Бош муҳаррир мазкур Устав қоидаларидан келиб чиқувчи талабларнинг бажарилиши учун Муассислар олдида жавобгардир.

Бош муҳаррир:

- таҳрир ҳайъати ва газета таҳририятининг ишига раҳбарлик қилади, Муассислар, ношир, муаллифлар, давлат идоралари, жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг бошқа уюшмалари ва фуқаролар билан муносабатларда, шунингдек, судда газета номидан иш юритади;

- таҳрир ҳайъати аъзолигига номзодлар ҳақидаги таклифларни Муассисларга тақдим этади;

- амалдаги Қонунларга мувофиқ Таҳририят мансабдор шахсларини, журналистлар жамоаси аъзоларини, бошқа ходимларни ишга қабул қилиш тўғрисида меҳнат шартномаларини тузади ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилади;

- кредитларни тасарруф этувчи ҳисобланади;

- Таҳририят фаолиятининг таҳрир ҳайъати, журналистлар ва меҳнат жамоати ваколатига кирмайдиган бошқа масалаларини ҳал этади;

- ўз ваколати доирасида Таҳририят меҳнат жамоасининг аъзолари ижро этиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради;

- матбуот тўғрисидаги Қонунларга, мазкур Уставда риоя қилиниши учун жавобгар ҳисобланади;

- меҳнат жамоаси аъзоларининг ойлик иш ҳақига Қонун ҳужжатларига мувофиқ устама ҳақ тўлашни амалга оширади;

- даромад ва харажатлар сметаси доирасида штат жадвалига ўзгартиришлар киритади.


21. Бош муҳаррир вақтинча ишда бўлмаган вақтда унинг вазифаларини бош муҳаррир ўринбосари бажаради.


22. Журналистлар жамоаси Таҳририятнинг бутун меҳнат жамоаси асосини ташкил этиб, унинг таркибига Бош муҳаррир, унинг ўринбосари, масъул котиб, бўлимларнинг муҳаррирлари, ўз мухбирлари, катта мухбирлар, мухбирлар, таржимонлар киради. Бош муҳаррир Таҳририят тузилмасидан келиб чиқиб, уни ўзгартириши мумкин.



V. ТАҲРИРИЯТНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ-ХЎЖАЛИК

ВА МОЛИЯВИЙ ФАОЛИЯТИ


23. Таҳририят Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги асосида ўз ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини Муассислар томонидан бериладиган дотация (ёрдам пуллари) асосида амалга оширади.


24. Таҳририят юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлмаган бўлинмаларни, филиалларни, ваколатхоналарни, корхоналарни, қўшма ёрдамчи хўжаликларни ва таҳририятнинг асосий фаолияти билан боғлиқ бошқа ташкилотларни ташкил этиш ҳуқуқига эга.


25. Таҳририят ўзига қарашли мол-мулкка ўз мажбуриятлари бўйича жавоб беради.


26. Таҳририятнинг молиявий манбаини қуйидагилар ташкил этади:

- газета ўз харажатларини қопламай қолган тақдирда бюджетдан бериладиган ёрдам пуллари;

- газета обунаси ва газетанинг чакана савдосидан тушадиган даромадлар;

- қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ноширлик, реклама ва тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар;

- банк ва бошқа кредит ташкилотларидан олинадиган қарзлар;

- ташкилотлар, корхоналар, хўжаликлар ва фуқароларнинг беғараз ёки хайрия бадаллари, эҳсонлари;

- амалдаги Қонунлар билан ман этилмаган бошқа манбалар.


27. Таҳририят мулк сифатидаги бино ва иншоотларга, ускуналарга, жиҳозларга, юк ва енгил автомобилларга, маданий-маърифий ва соғломлаштириш ишларига мўлжалланган мол-мулкка, техника воситаларига, компьютерларга, пул маблағлари, акция ва бошқа қимматли қоғозларга ҳамда ўз фаолиятини моддий-техник таъминлаш учун бошқа зарур мол-мулкка эга бўлиши мумкин.


28. Таҳририят Қонун ҳужжатларига мувофиқ, юридик ва жисмоний шахслар билан молия-тижорат битимларини тузади, кредитлар олади, мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўлади ва улар юзасидан тегишлича жавобгар бўлади.


29. Таҳририят ўз мол-мулки ва Қонуний асосда олинган мол-мулк билан бошқа хўжалик субъекти фаолиятида иштирок этиш, корхоналар барпо этиш ёки барпо этишда муассислардан бири бўлиш ҳуқуқига эга бўлади.


30. Таҳририят мазкур Уставда назарда тутилган ўз вазифаларини бажарар экан, қуйидагиларга ҳам ҳақлидир:

- қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ишлаб чиқариш, тижорат, молия фаолияти билан шуғулланиш;

- ахборот, реклама, дизайн, матбаачилик соҳаларида хизмат кўрсатиш;

- юридик ва жисмоний шахсларнинг маслаҳат хизматига оид эҳтиёжларини қондириш;

- чет эл инвестицияларининг мамлакатимиз иқтисодиётига кириб келишига кўмаклашиш;

- муайян тартибда ва доимий сарлавҳалар остида илова нашрлар чиқариш;

- фаолиятнинг Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа турларини амалга ошириш.


31. Даромад таҳририят хўжалик фаолияти натижаларининг якуний кўрсаткичи ҳисобланади. Солиқлар ва бошқа тўловлар тўланганидан сўнг қолган маблағлар тўлиқ Таҳририят ихтиёрига ўтади. Улардан қандай мақсадда фойдаланишни таҳририятнинг ўзи мустақил белгилайди.


32. Таҳририят ходимларининг иш ҳақи фондидан келиб чиқиб, таҳририятнинг таркибий тузилишини, лавозимлар жадвалини, ходимларнинг ойлик маошларини мустақил белгилайди. Аммо ойлик иш ҳақи Қонун билан белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.


33. Таҳририят газетанинг даврийлигини, ҳажмини, катта-кичиклигини, бир сонининг нархини, шунингдек, бажараётган ишлар ва кўрсатаётган хизматларининг баҳосини белгиланган тартибда ўзгартириши мумкин.


34. Таҳририят ношир, вақтли матбуот нашрларини етказиб берувчи, тарқатувчи корхоналар, ташкилотлар ва бошқа муассасалар билан тузилган шартномалар бўйича ўзининг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини режалаштиради, ўз фаолияти натижаларининг тезкор ва бухгалтерлик ҳисоб-китобларини мустақил равишда амалга оширади, белгиланган тартибдаги статистик ҳисоботларини олиб боради. Таҳририятнинг молия-хўжалик фаолияти Қонун билан белгиланган тартибда текширилади.



VI. ТАҲРИРИЯТ ВА ХОДИМЛАР ЎРТАСИДАГИ

МУНОСАБАТЛАР. ТАҲРИРИЯТ УСТАВИ


35. Таҳририят жамоасидаги меҳнат муносабатлари амалдаги Қонунлар, ушбу Устав, жамоа шартномаси, ички меҳнат тартиб-қоидалари, мансабга оид йўриқномалар ҳамда таҳририятнинг бошқа ҳужжатлари билан тартибга солинади. Журналистлар жамоасининг аъзолари учун лавозим йўриқномалари таҳрир ҳайъати томонидан, таҳририятнинг бошқа ходимлари учун йўриқномалар Бош муҳаррир томонидан қабул қилинади.


36. Таҳририят журналистлар жамоаси аъзоларини ишга қабул қилиш Бош муҳаррир томонидан, таҳрир ҳайъати тавсияномаларини ҳисобга олиб, амалга оширилади. Бошқа ходимларни бевосита Бош муҳаррир ишга қабул қилади.

Таҳририят ходимлари ва штатда турмайдиган муаллифларга (таҳрир ҳайъатининг қaрори билан) гувоҳномалар берилади.


37. Таҳририят Устави меҳнат жамоаси таркибининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлган умумий йиғилишда кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва Муассислар томонидан тасдиқланади. қабул қилинган Устав, лавозимидан қатъи назар, Таҳририят барча ходимларининг бажариши учун мажбурийдир.



VII. ТАҲРИРИЯТ ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ.

ТАҲРИРИЯТНИ ТУГАТИШ


38. Таҳририят ўз фаолиятини:

- Муассисларнинг қўшма қарорига биноан;

- суд қарорига асосан тўхтатади.


39. Таҳририятни тугатиш Муассислар томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


































Время: 0.1698
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск