Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Оммавий ахборот воситалари /

"Нурлы жол" газетаси таҳририятининг Устави (ЎзР ОМК 24.12.2003 й. 587-II-сон ва ЎзР ВМ 566-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

"Нурлы жол" газетаси

таҳририяти меҳнат

жамоасининг умумий

йиғилиши томонидан

(2003 йил 12 ноябрдаги

13-сонли баённома)

ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Кенгаши ва

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 24 декабрдаги

587-II/566-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



“Нурлы жол” газетаси таҳририятининг

УСТАВИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Устав “Нурлы жол” газетаси таҳририятининг (бундан кейин матнда “Таҳририят” деб юритилади) ҳуқуқий асосини белгилайди.


2. Газетанинг муассислари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (бундан кейин матнда “Муассислар” деб юритилади) ҳисобланади.


3. “Нурлы жол” газетаси ижтимоий-сиёсий газета бўлиб, ҳафтасига икки марта, қозоқ тилида чоп этилади.


4. Таҳририят билан Муассислар ўртасидаги ўзаро муносабатлар мазкур Устав ва қонун ҳужжатлари асосида йўлга қуйилади.


5. Таҳририят Устави Таҳририят ходимларининг умумий йиғилишида қабул қилинади ва Муассислар томонидан тасдиқланган вақтдан бошлаб кучга киради. Таҳририят белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин юридик шахс ҳуқуқига эга бўлади.


6. Таҳририят ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Уставга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


7. Таҳририят юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида ўз ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини Муассислар томонидан бериладиган дотация (ёрдам пуллари) асосида амалга оширади, ўз мустақил балансига, гербли муҳрига, штампига ва “Нурлы жол” деб ёзилган расмий босма иш қоғозларига, банкларда ҳисоб рақами ва валюта ҳисоби рақамига эга бўлади.


8. Таҳририят манзили: Тошкент шаҳри, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй.



II. ТАҲРИРИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ ЙЎНАЛИШИ,

МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


9. Таҳририятнинг бош вазифаси - мамлакатимиз халқига, шу жумладан, республиканинг қозоқ миллатига мансуб аҳолисига Ўзбекистон қонунлари, Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларини тушунтириш, республика халқлари дўстлиги ва бирдамлигини мустаҳкамлашдир.


10. Таҳририят Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолияти, Ўзбекистонда рўй бераётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа жараёнлар ҳақида ахборотлар олиш ва тарқатишни таъминлайди.

Газета Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сессиялари материаллари, Олий Мажлис томонидан қабул қилинган қонун ва қарорлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва фармойишларини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларини чоп этади, уларнинг жойлардаги ижросини ёритиб боради. Таҳририят Олий Мажлис Кенгаши ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган бошқа расмий материалларнинг чоп этилишини таъминлайди.


11. Мазкур Устав ва фаолият дастурига биноан “Нурлы жол” газетаси таҳририяти газетани чоп этади, тижорат ва нотижорат йўналишдаги реклама-ахборот фаолиятини амалга оширади, Республика қозоқ миллий маданий маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қозоқ адабиёти секцияси ва бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда айтишувлар, танловлар, фестиваллар, миллий анъаналар танловлари ва бошқа тадбирларни уюштиради.



III. МУАССИСЛАРНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


12. Муассислар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- Бош муҳаррирни, унинг ўринбосарини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш;

- таҳрир ҳайъати таркибини тасдиқлаш;

- таҳририятнинг молия-хўжалик фаолиятига тегишли маълумотларни олиш;

- таъсис шартномаси, Устав ва таҳририят билан тузилган шартномада белгиланган ваколатлари доирасида оммавий ахборот воситаси ишини бошқаришда иштирок этиш;

- таҳририят фаолиятини тўхтатиш.


13. Муассисларнинг вазифаларига қуйидагилар киради:

- маҳаллий ҳокимият органларида обунани ташкил этишга кўмаклашиш;

- таҳририятнинг моддий-техник таъминотини яхшилашга йўналтирилган молиявий лойиҳаларни молиялашда иштирок этиш;

- таҳририят эҳтиёжи учун бинолар ва иншоотларни олиш ёки қурилишига ёрдам бериш;

- таъсис шартномаси ва таҳририят билан тузилган шартнома доирасидаги талабларни бажариш;

- таҳририятга ўз фаолиятини амалга оширишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш.



IV. ТАҲРИРИЯТНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


14. Таҳририят ўз Устави, Муассислар билан тузилган шартнома ва амалдаги қонунлар доирасида қуйидагиларга ҳақлидир:

- юридик шахс сифатида ўзининг алоҳида мулкига эгалик қилиш;

- қонунда тақиқланмаган турли хил ишлаб чиқариш, реклама ва бошқа тижорат фаолиятини амалга ошириш;

- турли тадбирлар, ёрдамчи хўжаликлар ва корхоналарни ташкил этиш ёки уларнинг фаолиятида ҳаммуассис сифатида иштирок этиш;

- амалдаги қонунчилик доирасида ўз даромадига ихтиёрий равишда эгалик қилиш;

- ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, шу жумладан, ўз газетасини ҳамда нашр маҳсулотларини хорижда тарқатиш билан шуғулланиш ва молиявий имкониятлар бўлганда бошқа мамлакатларда ўз мухбирлик пунктларини очиш.


15. Таҳририят ўз фаолиятини амалга ошириш учун қуйидагиларни ўз зиммасига олади:

- таъсис ҳужжатлари талабларини бажариш;

- Муассислар томонидан берилган кўрсатмаларни ижро этиш;

- оммавий ахборот воситалари ҳақидаги қонунларга қатъий амал қилиш.



V. МУАССИСЛАР, БОШҚА ТАШКИЛОТЛАР

ВА ФУҚАРОЛАР БИЛАН МУНОСАБАТ


16. Таҳририят ўз фаолияти дастурини тўла касбий мустақиллик асосида амалга оширади.


17. Таҳририят ноширлик, реклама ва ахборот, ташқи иқтисодий, қонун билан тақиқланмаган ишлаб чиқариш, тижорат ва молия фаолияти билан шуғулланишга, шунингдек, чет эл нашрлари билан ижодий алоқалар ўрнатишга ҳақлидир.


18. Таҳририятнинг ижодий ҳамда ишлаб чиқариш, тижорат ва молиявий фаолияти билан боғлиқ асосий масалалари Муассислар билан келишилган ҳолда газета таҳрир ҳайъатида кўрилиб, ҳал қилинади.



VI. ТАҲРИР ҲАЙЪАТИ, БОШ МУҲАРРИР ВА

ЖУРНАЛИСТЛАР ЖАМОАСИНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


19. Таҳрир ҳайъати таркибига бош муҳаррир (раис), бош муҳаррир ўринбосари, масъул котиб ва асосий бўлимлар муҳаррирлари киради. Таҳрир ҳайъати таркибини ва унга киритиладиган ўзгаришларни Муассислар тасдиқлайди.

Таҳрир ҳайъати маслаҳат органи ҳисобланади ҳамда истиқболга мўлжалланган иш режасини, асосий масалалар ва йўналишлар бўйича газета позициясини белгилайди.

Бош муҳаррир ва таҳрир ҳайъати аъзолари ўртасида келишмовчилик пайдо бўлган ҳолларда баҳсни Муассислар вакиллари иштирокида умумий йиғилиш ҳал қилади.


20. Бош муҳаррир таҳририят фаолияти дастуридан ҳамда мазкур Устав бандларидан келиб чиқадиган талабларнинг бажарилиши учун масъулдир.

Бош муҳаррир:

таҳрир ҳайъати ва таҳририят ишларига умумий раҳбарлик қилади, Муассислар, ношир, муаллифлар, давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг бошқа бирлашмалари билан муносабатларда, шунингдек судда унинг номидан иш кўради;

Муассисларга таҳрир ҳайъати аъзолигига номзодларни тасдиқлаш ёки хизмат вазифасидан озод қилиш ҳақида таклиф киритади;

амалдаги қонунларга биноан меҳнат жамоаси аъзолари ҳамда мансабдор шахсларни меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилади, ишдан бўшатади, лавозимга тайинлайди, вазифасидан озод қилади;

ўз ваколати доирасида таҳририятнинг барча аъзолари учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради.


21. Таҳририят журналистлар жамоаси ижодий ходимлардан иборат бўлиб, унинг таркибига Бош муҳаррир, бош муҳаррир ўринбосари, масъул котиб, бўлим мудирлари, мухбирлар ва таржимонлар киради.

Журналистлар жамоаси:

жамоанинг журналистик ҳаётига оид масалаларни ҳал қилади. Журналистлар жамоаси ваколатига кирмайдиган масалалар меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида ҳал қилинади.


22. Таҳририят меҳнат жамоасини унинг фаолият кўрсатишига ўз меҳнати билан ҳисса қўшаётган ходимлари ташкил этади. Таҳририятнинг меҳнат жамоаси амалдаги қонунлар ҳамда мазкур Уставга биноан берилган ваколатларни амалга оширади ва газетанинг узлуксиз чиқиб туришини таъминлайди.



VII. УСТАВ ЖАМҒАРМАСИ


23. Таҳририят ўтган йиллар даромади ҳисобига ташкил этилган ўз Устав жамғармасига эга бўлади.


24. Устав жамғармасини кўпайтириш ёки камайтириш таҳририят Устави асосида умумий йиғилишда белгиланади.



VIII. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


25. Таҳририят юридик шахс сифатида ўз фонди ва айланма маблағларига, шунингдек, қиймати мустақил балансда кўрсатилган буюмларга эгалик қилади.


26. Таҳририят фондини ҳосил қилиш манбалари қуйидагилардир: обунадан тушган маблағ;

газета тиражини ўз агентлари орқали сотишдан тушадиган маблағ;

давлат дотацияси;

муассислардан тушадиган йиллик бадаллар, техника ва жиҳозлар;

банклардан ва бошқа кредит ташкилотларидан олинадиган кредитлар;

ташкилотлар, корхоналар, хўжаликлар ва фуқаролардан ҳамда чет эл фондларидан тушадиган хайрия бадаллари ва беғараз моддий-техник воситалар;

реклама-эълонлардан ҳамда оммавий ахборот воситалари билан боғлиқ маркетинг ва бошқа хизматлар кўрсатишдан тушадиган даромад;

қонунда тақиқланмаган бошқа манбалар.


27. Таҳририят хўжалик фаолиятининг умумлаштирувчи молиявий кўрсаткичи - даромаддир. Даромад ҳисобидан бюджет учун солиқлар, бошқа тўловлар тўланади, қолган қисм - фойда эса тўлалигича таҳририят ихтиёрига ўтади. Таҳририят ўз фойдасига Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида эгалик қилади.

Жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлар келгуси йилга ўтказилади.


28. Таҳририят ходимлар иш ҳақи фондидан келиб чиққан ҳолда таҳририят тузилиши ва штатларини, ойлик маош ҳажмини қонунда кўзда тутилганидан кам бўлмаган миқдорда мустақил белгилайди.


29. Таҳририят Муассислар билан келишган ҳолда газетанинг даврийлиги, ҳажми, номи ва битта сони нархини ўзгартириши мумкин.


30. Таҳририят ўз ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятини мустақил режалаштиради, иш натижалари бўйича тезкор ва бухгалтерлик ҳисоб-китобини юритади, белгиланган шаклда статистик ҳисоб-китоб олиб боради.


31. Таҳририятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини назорат қилиш, тафтиш қилиш Муассислар ташаббуси, розилиги ва тегишли ҳужжатлар асосида амалга оширилади.



IX. ТАҲРИРИЯТ ВА ХОДИМЛАР ЎРТАСИДАГИ

МУНОСАБАТЛАР. ТАҲРИРИЯТ УСТАВИ


32. Таҳририят жамоасидаги меҳнат муносабатлари амалдаги қонунлар, мазкур Устав, ички тартиб қоидалари ва лавозимга тааллуқли йўриқномалар билан белгиланади. Журналистлар жамоасининг лавозимга оид йўриқномалари таҳрир ҳайъати, бошқа ходимлар учун эса Бош муҳаррир томонидан қабул қилинади.


33. Таҳририят Устави журналистлар жамоаси ёки меҳнат жамоаси умумий йиғилишида кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва Муассислар томонидан тасдиқланади. Тасдиқланган Уставга қатъий амал қилиш таҳририятнинг барча ходимлари учун мажбурийдир.



X. ТАҲРИРИЯТ ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ


34. Таҳририят фаолияти Муассислар ёки суд қарори билан тўхтатилади.





































Время: 0.1288
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск