ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Хўжалик бошқаруви органлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.12.2003 й. ПФ-3366-сон "Хўжалик бошқарув органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

22.12.2003 й.

N ПФ-3366


ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Бозор ислоҳотларининг ҳозирги босқичи талабларига мувофиқ иқтисодиётни бошқаришни янада эркинлаштириш, маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш, корпоратив бошқаруви меъёр ва тамойилларини кенг жорий этиш, хўжалик бирлашмаларини унификациялаш ва улар фаолиятини ташкил қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Белгилаб қўйилсинки, қуйидаги асосий ташкилий-ҳуқуқий шаклларда ташкил этиладиган хўжалик бирлашмалари хўжалик бошқаруви органлари ҳисобланади:

таркибига кирувчи корхоналарнинг хўжалик бирлашмасига тегишли бўлган акция пакетлари орқали ана шу корхоналарнинг хўжалик бошқарувини амалга оширувчи акциядорлик компаниялари, шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялари;

муассис-корхоналар томонидан улар фаолиятига кўмаклашиш учун муассис-корхоналарнинг акциялари пакетларини бошқариш ҳуқуқисиз айрим умумий вазифаларни уларга топшириш йўли билан ихтиёрийлик асосида ташкил қилинадиган уюшмалар.


2. Хўжалик бирлашмаларининг асосий вазифалари ва функциялари қуйидагилардан иборат деб ҳисоблансин:

тармоқ ва иқтисодиёт соҳаларини барқарор ривожлантиришнинг истиқболли стратегиясини белгилаш;

маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни (ишлар, хизматларни) ўзлаштириш, уларнинг жаҳон бозорларига кириб боришига кўмаклашиш;

корхоналарни модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта қуроллантириш, ушбу мақсадларга хорижий инвестицияларни кенг жалб қилишда ёрдам бериш;

улар таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларга ахборот хизматлари кўрсатиш;

кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш.


3. Белгилансинки, давлат бошқаруви, шу жумладан тақсимлаш вазифалари, шунингдек уларнинг таркибига кирувчи корхоналар фаолиятига маъмурий аралашув хўжалик бошқаруви органларининг ваколатига кирмайди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 20 июндаги Ф-1791-сон Фармойиши билан тузилган маъмурий ислоҳотни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллашгиришга оид таклифларни тайёрлаш бўйича Республика комиссиясининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин:

а) Ўзбекистон машинасозлик корхоналари уюшмаси "Ўзмашсаноат"ни;

"Ўзбекқоғозсаноат" уюшмасини;

Ўзбекистон давлат транспорт қурилиши корхоналари уюшмаси "Ўзбектрансқурилиш"ни;

Ўзбекистон Республикаси Қизилқум нодир металлар ва олтин давлат концерни "Қизилқумнодирметаллолтин"ни;

"Махсусқотишма" республика ташкилотини;

"Шойи" акциядорлик компаниясини;

"Пилла холдинг" компаниясини тугатиш;

б) Ёғ-мой ва тамаки саноати корхоналари "Ёғмойтамакисаноат" уюшмаси ҳамда қандолатчилик, чой ва пиво-алкоголсиз ичимлик саноати корхоналари "Озиқовқатсаноат" уюшмаси негизида Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасини ташкил қилиш;

в) Ўзбекистон автомобилсозлик корхоналари уюшмасини "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси этиб;

"Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорациясини "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси этиб;

Тошкент шаҳар йўловчилар ташиш транспорти корхоналари давлат уюшмасини "Тошшаҳарйўловчитранс" акциядорлик компанияси этиб;

"Ўзагромашсервис" уюшмасини "Ўзагромашсервис" акциядорлик компанияси этиб;

"Дори-дармон" давлат-акциядорлик уюшмасини "Дори-дармон" акциядорлик компанияси этиб;

Ўзбекистон фармацевтика саноати давлат-акциядорлик концернини "Ўзфармсаноат" уюшмаси этиб;

Ўзбекистон гўшт ва сут саноати давлат-акциядорлик уюшмасини "Ўзгўштсутсаноат" уюшмаси этиб;

"Ўзқишлоқхўжаликкимё" давлат-акциядорлик компаниясини "Ўзқишлоқхўжаликкимё" уюшмаси этиб;

"Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компаниясини "Ўзқурилишматериаллари" уюшмаси этиб қайта ташкил қилиш.


5. Маъмурий ислоҳотни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштиришга оид таклифларни тайёрлаш бўйича Республика комиссияси (Азимов):

бир ой муддатда мазкур Фармонда кўзда тутилган хўжалик бирлашмаларини тугатиш бўйича ташкилий тадбирларни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;

ушбу Фармонга мувофиқ қайта ташкил этиладиган хўжалик бошқаруви органларининг ташкилий тузилмалари ва функциялари тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун график ишлаб чиқсин ҳамда босқичма-босқич тақдим этсин.


6. Акциядорлик компаниялари, уюшмалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргалиқда иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳ қилишнинг ҳозирги босқичи талабларига, ушбу Фармон қоидаларига мувофиқ уч ой муддатда ўзларининг бошқарув ташкилий тузилмаларини қайта кўриб чиқсинлар ҳамда уларни белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар, шунингдек ўз Низомларига тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.

7. Маъмурий ислоҳотни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштиришга оид таклифларни тайёрлаш бўйича Республика комиссияси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда хўжалик бирлашмаларининг устав жамғармаларидаги давлат улушини қисқартириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқсин ҳамда уларни акциядорлик компаниялари ва уюшмаларининг бошқаруви ташкилий тузилмаларини такомиллаштириш тўғрисидаги қарор лойиҳалари билан бир вақтда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонунчиликка мазкур Фармондан келиб чиқадиган қўшимча ва ўзгартиришлар тайёрланиши ҳамда белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.

9. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А.Худойбергенов зиммаларига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          И. Каримов






































Время: 0.1556
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск