Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Марказий банк Бошқарувининг 24.06.2017 й. 14/16-сон "Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 24.07.2017 й. 2706-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.07.2017 й.

N 2706-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

24.06.2017 й.

N 14/16


ҚАРОРИ



Банкка алоқадор бўлган шахслар билан

тузиладиган битимлар тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал ва Хўжалик процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПФ-5022-сон "Иқтисодий ночор корхоналарни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада кенгайтириш ҳамда тижорат банкларининг кўчмас мулк объектлари негизида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/15-сон қарори (рўйхат рақами 2706, 2015 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 31-сон, 418-модда) билан тасдиқланган Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                        М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Банкка алоқадор бўлган шахслар билан

тузиладиган битимлар тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 2-банднинг иккинчи хатбошиси "факторинг" деган сўздан кейин "репо, своп," деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Мазкур Низомнинг 16 ва 17-бандларига мувофиқ банкка алоқадор битта шахсга тўғри келувчи таваккалчилик суммасини аниқлашда кредит ва кредит линиялари, овердрафт, лизинг, факторинг, репо, своп, кредит шартларининг ўзгартирилишини барча шакллари, берилган кафолатлар ва улар бўйича тўлаб берилиб, ундирилмаган маблағлар, қимматли қоғозлар ва ҳар қандай кўринишдаги инвестициялар, қимматли қоғозларни ёхуд хорижий валютани сотиб олиш бўйича ҳар қандай ҳуқуқий асосланган мажбуриятнома, босқичма-босқич тўлаш шарти билан активларни сотиш, аккредитивлар очиш, мол-мулклар сотиб олиш, ҳисобланган фоизлар, балансдан ташқари моддаларда акс эттирилган мажбуриятлар ва бошқа молиялашлар билан боғлиқ битимлар ҳамда қарздорни тўлов мажбурияти бўйича банкрот деб эълон қилиниши натижасида бекор қилинган ҳолатдан ташқари ҳисобдан чиқарилган барча суммалар ҳисобга олинади.".


3. 19-банднинг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сон "Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ банкларга танлов савдоларда мулк сифатида сотилган ишлаб чиқариш корхоналари мулки негизида тузилган корхоналарга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сон фармойиши билан тасдиқланган Иқтисодий ночор корхоналарни танлов савдоларида банкларга реализация қилиш тартибига мувофиқ иқтисодий судларнинг қарорларига кўра тугатиш қиймати бўйича банклар балансига қабул қилинган корхоналар мулки негизида тузилган янги корхоналарга берилган кредитлар.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 31 июль, 30-сон, 745-модда


















































Время: 0.1616
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск