Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Марказий банк Бошқарувининг 24.06.2017 й. 14/18-сон "Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 24.07.2017 й. 1894-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.07.2017 й.

N 1894-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

24.06.2017 й.

N 14/18


ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан қимматли

қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга

ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида

қатнашишига  қўйиладиган  талаблар  тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва 2017 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-428-сон "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал ва Хўжалик процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПФ-5022-сон "Иқтисодий ночор корхоналарни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада кенгайтириш ҳамда тижорат банкларининг кўчмас мулк объектлари негизида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 27 декабрдаги 30/2-сон қарори (рўйхат рақами 1894, 2009 йил 2 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                           М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари томонидан қимматли

қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга

ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида

қатнашишига  қўйиладиган  талаблар  тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 3-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу банднинг "а" ва "б" кичик бандларида белгиланган чекловлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сонли "Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ тижорат банкларига танлов савдоларда мулк сифатида сотилган ишлаб чиқариш корхоналари мулки негизида тузилган корхоналар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПФ-5022-сонли "Иқтисодий ночор корхоналарни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада кенгайтириш ҳамда тижорат банкларининг кўчмас мулк объектлари негизида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига кўра тижорат банклари томонидан аввал тақдим қилинган кредитларнинг қайтмаслиги натижасида улар мулкига қабул қилинган кўчмас мулк объектлари негизида ташкил этилган янги корхоналар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сонли фармойиши билан тасдиқланган Иқтисодий ночор корхоналарни танлов савдоларида банкларга реализация қилиш тартибига асосан иқтисодий судларнинг қарорларига кўра тугатиш қиймати бўйича банклар балансига қабул қилинган корхоналар мулки негизида тузилган янги корхоналар ҳамда банк инвестицияларини бошқариш учун таъсис этиладиган бошқарув компаниялари устав капиталида иштирок этишини истисно қилган ҳолда ҳисобланади.".


2. 4-банднинг "д" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сонли "Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ тижорат банкларига танлов савдоларда мулк сифатида сотилган ишлаб чиқариш корхоналари мулки негизида тузилган корхоналар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПФ-5022-сонли "Иқтисодий ночор корхоналарни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада кенгайтириш ҳамда тижорат банкларининг кўчмас мулк объектлари негизида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига кўра тижорат банклари томонидан аввал тақдим қилинган кредитларнинг қайтмаслиги натижасида улар мулкига қабул қилинган кўчмас мулк объектлари негизида ташкил этилган янги корхоналар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сонли фармойиши билан тасдиқланган Иқтисодий ночор корхоналарни танлов савдоларида банкларга реализация қилиш тартибига асосан иқтисодий судларнинг қарорларига кўра тугатиш қиймати бўйича банклар балансига қабул қилинган корхоналар мулки негизида тузилган янги корхоналар ҳамда банк инвестицияларини бошқариш учун таъсис этиладиган бошқарув компаниялари устав капиталидаги иштироки.".


3. 5-банд "банклари" деган сўздан кейин "мазкур Низомнинг 4-бандидаги истисноларни қўллаган ҳолда" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 31 июль, 30-сон, 746-модда


















































Время: 0.1935
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск