ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бошқа мажбурий тўлов турлари /Молия вазирининг 14.07.2017 й. 104-сон "Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш, шу жумладан, умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларнинг реализация қилиниши ҳуқуқи учун йиғимни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.07.2017 й. 2907-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
28.07.2017 й.
N 2907
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
14.07.2017 й.
N 104
БУЙРУҒИ
Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо
қилиш, шу жумладан, умумий овқатланиш корхоналари
томонидан алкоголли маҳсулотларнинг реализация
қилиниши ҳуқуқи учун йиғимни тақсимлаш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ва 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш, шу жумладан, умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларнинг реализация қилиниши ҳуқуқи учун йиғимни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. Ходжаев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 31 июль, 30-сон, 760-модда