Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бошқа мажбурий тўлов турлари /

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларнинг реализация қилиниши ҳуқуқи учун йиғимни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 28.07.2017 й. 2907-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 14.07.2017 й. 104-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 28 июлда 2907-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2017 йил 14 июлдаги

104-сон буйруғига

ИЛОВА



Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо

қилиш, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари

томонидан алкоголли маҳсулотларнинг реализация

қилиниши ҳуқуқи учун йиғимни тақсимлаш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ва 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ, алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларнинг реализация қилиниши ҳуқуқи учун йиғимларни (бундан буён матнда йиғим деб юритилади) тақсимлаш тартибини белгилайди.


1. Йиғимлар Ягона ғазна ҳисобварағига келиб тушади.


2. Тўловчилар йиғимларни тўлаш учун тўлов ҳужжатининг тўлов мақсадида йиғим тури ва мақсади ҳамда ўзи жойлашган ҳудуд учун очилган шахсий ғазна ҳисобварағини кўрсатган ҳолда Ягона ғазна ҳисобварағига ўтказади.


3. Ягона ғазна ҳисобварағига келиб тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ахборот тизимида ("ЎРМВ" АТ) қуйидаги тартибда тақсимланади:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда маблағларнинг 90 фоизи Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига, 10 фоизи "ягона дарча" марказлари фаолиятини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг шахсий ғазна ҳисобварағига;

Тошкент шаҳрида маблағларининг 80 фоизи Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига, 10 фоизи "ягона дарча" марказлари фаолиятини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг шахсий ғазна ҳисобварағига ва 10 фоизи Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва истеъмол товарларини ишлаб чиқариш департаментининг ҳисоб рақамига ўтказилади.


4. Йиғимларнинг тўлиқ ҳажмда келиб тушиши, тўғри тақсимланиши ва тасарруф этувчилар томонидан мақсадли ишлатилиши бўйича назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.


5. Мазкур Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 31 июль, 30-сон, 760-модда






































Время: 0.2096
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск