Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 24.07.2017 й. 2901-сон билан рўйхатга олинган 23.06.2017 й. Мудофаа вазирлигининг 19-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 17-Қ/Қ-сон, Молия вазирлигининг 90-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 24 июлда 2901-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Мудофаа вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлиги

ҳамда Молия вазирлигининг

2017 йил 23 июндаги

19, 17-Қ/Қ ва 90-сон қарорига

ИЛОВА



Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни

олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий

ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига

ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПФ-4960-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари пенсионерларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон "Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни (бундан буён матнда пенсионерлар деб юритилади) олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига ишга қабул қилиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига (бундан буён матнда олий ҳарбий таълим муассасалари деб юритилади) татбиқ этилади.


2. Пенсионерларни ишга қабул қилиш уларни ёшларни ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат ва содиқлик руҳида тарбиялаш жараёнига янада кенгроқ жалб этиш мақсадида амалга оширилади.


3. Ишга қабул қилинадиган пенсионерлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасидан танлаб олинади.



2-БОБ. ОЛИЙ ҲАРБИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ

ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ВА ЎҚИТУВЧИЛАРИ

ЛАВОЗИМЛАРИГА ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


4. Тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва юксак ахлоқий сифатларга эга бўлган шахслар олий ҳарбий таълим муассасаларида педагогик фаолият билан шуғулланиши мумкин.


5. Олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига ишга қабул қилишда илмий даража ва илмий унвонга ҳамда чуқур касбий билим ва тажрибага эга бўлган номзодларга устунлик берилади.


6. Пенсионерлар олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда танлаб олинади.


7. Олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига танловда иштирок этиш хоҳишини билдирган пенсионерлар таълим муассасасига қуйидаги ҳужжатларни топшириши лозим:

ариза;

пенсия гувоҳномаси нусхаси;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги ҳарбий хизматчининг гувоҳномаси;

белгиланган шаклда тўлдирилган сўровнома;

таржимаи ҳол;

тегишли илмий даражаси ҳақидаги дипломнинг нусхаси (мавжуд бўлса);

тегишли илмий унвони ҳақидаги аттестатнинг нусхаси (мавжуд бўлса);

илмий ишлар рўйхати (мавжуд бўлса);

илмий ишлар ҳамда ихтироларга тегишли ҳужжатлар ва бошқа муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (мавжуд бўлса).

8. Пенсионерлар олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олий ҳарбий таълим муассасаларининг раҳбари томонидан тайинланади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


9. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 31 июль, 30-сон, 743-модда













































Время: 0.2075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск