Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

"Ўзагросервис" АЖ корхоналари томонидан кўрсатилган механизация хизматлари ҳақини тўлаш тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 27.07.2017 й. 2903-сон билан рўйхатга олинган қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 05.07.2017 й. 37-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 27 июлда 2903-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг

2017 йил 5 июлдаги

37-сон буйруғига

ИЛОВА



"Ўзагросервис" АЖ корхоналари

томонидан кўрсатилган механизация

хизматлари ҳақини тўлаш тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 майдаги ПҚ-2969-сон "Жиззах ва Сирдарё вилоятлари қишлоқ хўжалигининг техник жиҳозланишини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ "Ўзагросервис" АЖ корхоналари томонидан давлат хариди учун пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига (бундан буён матнда фермер хўжаликлари деб юритилади) кўрсатилган механизация хизматлари ҳақини тўлаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


23210 (23220) - махсус маблағлар ҳисобварағи - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасидан (бундан буён матнда - Жамғарма деб юритилади) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ажратиладиган мақсадли маблағлар ҳисобварағи.


механизация хизматлари - "Ўзагросервис" АЖ корхоналари томонидан фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги техникалари орқали кўрсатиладиган хизматлар (ер ҳайдаш, экин экиш, ишлов бериш, минерал ўғит солиш, ҳосилни йиғиш, ташиш ва бошқалар).


2. Давлат хариди учун пахта ва ғаллани етиштиришга кўрсатиладиган механизация хизматлари учун ҳисоб-китоблар қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:

Жамғармадан ажратиладиган мақсадли маблағлар;

фермер хўжаликларининг ўз маблағлари;

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 апрелдаги 106-сонли қарори билан тасдиқланган Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган давлат бюджетидан ажратиладиган молиявий қўллаб-қувватлаш маблағлари;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа молиявий манбалар.



2-БОБ. ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ ЙЎНАЛТИРИШ


1-§. Пахта ва ғаллани етиштириш харажатларини

молиялаштириш учун ажратиладиган имтиёзли

кредит ресурсларини йўналтириш


3. "Ўзагросервис" АЖ корхоналари ва фермер хўжаликлари ўртасида механизация хизматларини кўрсатиш бўйича тузилган шартномага асосан механизация хизмати кўрсатилганидан кейин 60 кун мобайнида узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш шарти билан, олдиндан 50 фоиз ҳақ тўлаш асосида механизация хизмати кўрсатилади.


4. Жамғарма маблағлари ҳисобидан фермер хўжаликларига давлат хариди учун пахта ва ғаллани етиштириш харажатларини молиялаштириш учун "Агробанк" акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда тижорат банки деб юритилади) филиаллари орқали белгиланган тартибда имтиёзли кредитлар ажратилади ва фермер хўжаликлари ажратилган кредитлар ҳисобидан "Ўзагросервис" АЖ корхоналари томонидан кўрсатилган механизация хизматлари учун тўловларни амалга оширадилар.


5. "Ўзагросервис" АЖ корхоналари ҳар ойнинг 3-санасигача фермер хўжаликлари билан тузилган шартномаларга асосан бажариладиган ишлар ҳажмлари учун мавжуд дебиторлик ва кредиторлик қарздорликни ҳисобга олган ҳолда талаб этиладиган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар бир фермер хўжалиги кесимида, тижорат банки филиалларига тақдим этади.


6. Тижорат банки филиаллари маълумотларни текшириб, кредитлаш учун белгиланган меъёр доирасида фермер хўжаликларнинг мурожаатлари асосида ҳудудий вилоят бошқармалари орқали тижорат банкининг Бош офисига белгиланган тартибда кредит буюртмасини тақдим этади.

Тижорат банкининг Бош офиси ҳудудий вилоят бошқармалари томонидан тақдим этилган кредит буюртмаларини қонун ҳужжатларига тўғри келишини текшириб, умумлаштирилган маълумотлар асосида Жамғармага белгиланган тартибда кредит буюртмасини тақдим этади.


7. Кўрсатилган механизация хизматлари бўйича қарздорликни ундириш мақсадида "Ўзагросервис" АЖ корхоналари тўлов талабномаларини фермер хўжаликларга хизмат кўрсатувчи тижорат банки филиалларига топширади ва топширилганлиги тўғрисида тижорат банки филиалининг тасдиғини олади.


8. Тижорат банки филиаллари доимий равишда "Ўзагросервис" АЖ корхоналари томонидан бажарилган ишлар ҳажми билан қўйилган тўлов талабномаларининг мутаносиблигини назорат қилиб борадилар.


9. Жамғарма кредит буюртмаларига мувофиқ тижорат банкининг Бош офиси орқали тижорат банкларига фермер хўжаликларга кўрсатилган ва кўрсатиладиган механизация хизматлари учун тўловларни амалга ошириш мақсадида босқичма-босқич маблағ ажратади.

Тижорат банклари тақдим этилган буюртма ва мавжуд тўлов ҳужжатлари асосида ҳисобга олинган механизация хизматлари тўловлари учун фермер хўжаликларининг ҳисобварағидан "Ўзагросервис" АЖ корхоналарининг тегишли 23210 (23220) - махсус маблағлар ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради.


10. Муқобил машина-трактор парклари, қишлоқ хўжалик механизация хизмати кўрсатувчи хўжалик субъектларининг 23210 (23220) - махсус маблағлар ҳисобварағига механизация хизматлари учун келиб тушган маблағлар "Ўзагросервис" АЖ корхоналари олдидаги мавжуд қарздорликлар тўловига йўналтирилади. Шунингдек, муқобил машина-трактор парклари, қишлоқ хўжалик механизация хизмати кўрсатувчи хўжалик субъектлари томонидан "Ўзагросервис" АЖ корхоналарига кўрсатиладиган хизматлар учун олдиндан тўловларни амалга оширишга рухсат этилади.

Агар, муқобил машина-трактор парклари, қишлоқ хўжалик механизация хизмати кўрсатувчи хўжалик субъектларининг "Ўзагросервис" АЖ корхоналари олдида қарздорлиги мавжуд бўлмаган тақдирда, кредиторлик қарзи йўқлигини тасдиқловчи солиштирма далолатномага асосан маблағлар уларнинг асосий депозит ҳисобварақларига ўтказилиб, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишлатилади.



2-§. Ғалла ҳосили якуний ҳисоб-китоби учун

ажратиладиган маблағларни йўналтириш


11. Ғалла ҳосили якуний ҳисоб-китоби учун ажратиладиган маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда "Ўздонмаҳсулот" АК корхоналарининг 22602-сонли аккредитив ҳисобварақларидан фермер хўжаликлари томонидан тақдим этилган тўлов ҳужжатларига мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


12. "Ўзагросервис" АЖ корхоналари ўрим мавсуми бошлангунга қадар ғалла ҳосилини топширувчи фермер хўжаликлари билан тузилган шартномаларга асосан:

ўриладиган ғалла майдонларини;

ғалла ўрими бўйича бажариладиган ишлар ҳажмларини;

дебиторлик ва кредиторлик қарздорликни ҳисобга олган ҳолда тўловларни амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар бир фермер хўжалиги кесимида хизмат кўрсатувчи тижорат банки филиаллари билан биргаликда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тегишли тижорат банкининг ҳудудий бошқармаларига тақдим этадилар.

Тижорат банкининг ҳудудий бошқармалари ўз навбатида тижорат банкининг Бош офиси орқали умумлаштирилган маълумотларни Жамғармага тақдим этади.


13. "Ўзагросервис" АЖ корхоналари ҳар бир фермер хўжалигига хизмат кўрсатилишидан олдин, шартномага асосан бажариладиган иш ҳажмини, дебиторлик ва кредиторлик қарздорликни ҳисобга олган ҳолда мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома расмийлаштиради ва тегишли механизация хизматини кўрсатади.

Тегишли далолатнома тузилмасдан (хизмат ҳақи олдиндан 100 фоиз тўланган ҳолатлар бундан мустасно) хизмат кўрсатиш, тақиқланади.

Иш куни якунида далолатнома 3 нусхада тузилади. Биринчи нусхаси механизация хизматини кўрсатган "Ўзагросервис" АЖ корхонасига фермер хўжалигига хизмат кўрсатувчи тижорат банкига тўлов талабномаси қўйиш учун берилади, иккинчи нусхаси фермер хўжалигида қолади, учинчи нусхаси "Ўзагросервис" АЖ корхонасида сақланади.

"Ўзагросервис" АЖ корхоналари далолатнома асосида фермер хўжалигига хизмат кўрсатувчи тижорат банки филиалларига қўйилган тўлов талабномалари бўйича реестр шакллантиради.


14. "Ўзагросервис" АЖ корхоналари тўлов талабномалари реестрини 2 кун ичида фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи тижорат банки филиалларига белгиланган тартибда тўловларни ундириш учун топширади ва топширилганлиги тўғрисида тижорат банки филиалининг тасдиғини олади.

Тижорат банки филиаллари тўлов талабномаларни 1 банк иш куни давомида фермер хўжаликларининг 2-сонли картотекасига (тўлов муддатини кутаётган ҳужжатлар) кирим қилиши зарур.


15. Тижорат банки филиаллари "Ўзагросервис" АЖ корхоналари томонидан ҳақиқатда тақдим этилган тўлов ҳужжатлари тўғрисидаги (ҳар бир туман ва фермер ҳўжаликлари кесимида) маълумотларни умумлаштирган ҳолда дон корхоналарига хизмат кўрсатувчи тижорат банки филиалларига ва "Ўзагросервис" АЖ корхоналарига мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотни тақдим этадилар.


16. Дон корхоналарига хизмат кўрсатувчи тижорат банки филиаллари "Ўзагросервис" АЖ корхоналари билан биргаликда фермер хўжаликларининг ҳисобварақларига ҳақиқатда қўйилган ва уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банки филиаллари томонидан тасдиқланган тўлов талабномалари тўғрисидаги (ҳар бир туман ва фермер ҳўжаликлари кесимида) маълумотларни умумлаштиради.


17. Тижорат банкининг ҳудудий бошқармалари "Ўзагросервис" АЖ корхоналарига фермер хўжаликлари томонидан тақдим этилган ПК-10 ва ПК-10А квитанцияларига асосан фермер хўжаликларига топширилган ғалла ҳосили учун ҳақиқатда тўланадиган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни туманлар ва фермер хўжаликлари кесимида тақдим этади.


18. Тижорат банкининг ҳудудий бошқармалари топширилган ғалла ҳосили учун ҳақиқатда тақдим этилган ПК-10 ва ПК-10А квитанциялари ва фермер хўжаликларининг ҳисобварақларига "Ўзагросервис" АЖ корхоналари томонидан қўйилган тўлов талабномалари тўғрисидаги маълумотлардан келиб чиқиб, "Ўзагросервис" АЖ корхоналари томонидан кўрсатилган механизация хизматлари учун ажратиладиган маблағларга буюртма тайёрлайди.

Тижорат банкининг ҳудудий бошқармалари тайёрланган буюртмани тижорат банкининг Бош офисига тақдим этади. Тижорат банкининг Бош офиси буюртмани "Ўздонмаҳсулот" АК билан бирга тасдиқлаган ҳолда белгиланган тартибда Жамғармага тақдим этади.


19. Жамғарма тақдим этилган буюртмага мувофиқ "Ўзагросервис" АЖ корхоналари томонидан кўрсатилган механизация хизматлари учун босқичма-босқич маблағ ажратади.


20. Тижорат банки тақдим этилган буюртма ва мазкур Низомнинг 16-бандидаги маълумотларга асосан ҳақиқатда топширилган ғалла ҳосили учун фермер хўжаликларининг махсус ҳисобварақларига мос равишда маблағларни ўтказиб беради.


21. Ғалла ҳосили якуний ҳисоб-китоблари учун фермер хўжаликларининг махсус ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар белгиланган тартибда тўлов талабномаларига асосан ғалла ҳосилини етиштириш ва ўриб олиш бўйича кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш учун "Ўзагросервис" АЖ корхоналарининг 23210 (23220) - махсус маблағлар ҳисобварағига ўтказилади.



3-§. Пахта ҳосили якуний ҳисоб-китоби учун

ажратиладиган маблағларни йўналтириш


22. Пахта якуний ҳисоб-китоб учун ажратиладиган маблағлар қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда "Ўзпахтасаноат" АЖ корхоналарининг 23210 (23220) - махсус маблағлар ҳисобварағи орқали фермер хўжаликлари томонидан тақдим этилган тўлов ҳужжатларига мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


23. "Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари етиштирилган пахта ҳосили якуний ҳисоб-китобидан маблағлар олиши лозим бўлган фермер хўжаликлари тўғрисидаги маълумотни туманлар ва фермер хўжаликлари кесимида "Ўзагросервис" АЖ корхоналарига тақдим этади.

"Ўзагросервис" АЖ корхоналари ҳар бир фермер хўжалиги олиши лозим бўлган маблағлар ҳажмини, бажарилган ишлар, кўрсатилган механизация хизматлари учун мавжуд кредитор қарзлари ва тўловга тақдим этилган тўлов талабномалари билан солиштирган ҳолда "Ўзагросервис" АЖнинг корхоналари томонидан олиниши лозим бўлган маблағлар бўйича ҳисоб-китобларни фермер хўжаликлари кесимида тайёрлайди ҳамда "Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиалларига ҳамда тижорат банкининг ҳудудий бошқармаларига тақдим этади.


24. Тижорат банкининг ҳудудий бошқармалари, "Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари билан биргаликда кўрсатилган механизация хизматлари учун фермер хўжаликларининг ҳисобварақларига "Ўзагросервис" АЖ корхоналари томонидан қўйилган тўлов талабномалари тўғрисидаги маълумотлардан келиб чиқиб, шу куннинг ўзида механизация хизматлари тўлови учун ажратиладиган маблағларга буюртма тайёрлайди.

Тижорат банкининг ҳудудий бошқармалари тайёрланган буюртмани тижорат банкининг Бош офисига тақдим этади. Тижорат банкининг Бош офиси буюртмани "Ўзпахтасанаот" АЖ билан бирга тасдиқлаган ҳолда белгиланган тартибда Жамғармага тақдим этади.


25. Жамғарма "Ўзпахтасаноат" АЖ томонидан тасдиқланган ҳисоб-китобларга асосан топширилган пахта қиймати учун пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида 23210 (23220) - махсус маблағлар ҳисобварағи орқали босқичма-босқич маблағ ажратади.


26. Пахта тозалаш заводларига келиб тушган маблағлар фермер хўжаликлари билан ўзаро расмийлаштирилган далолатномаларга мувофиқ тузилган ҳисоб-китобларга асосан топширилган пахта ҳосили қиймати ҳисобидан олиниши мумкин бўлган маблағлар доирасида фермер хўжаликларининг 23210 (23220) - махсус маблағлар ҳисобварақларига ўтказиб берилади.


27. Фермер хўжаликларининг 23210 (23220) - махсус маблағлар ҳисобварағига келиб тушган маблағлар кўрсатилган механизация хизматлари учун "Ўзагросервис" АЖнинг корхоналарига йўналтирилади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


28. Мазкур Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.


9. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси", "Ўзпахтасаноат" АЖ, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси, "Агробанк" АТБ, "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ ва "Ўзагросервис" АЖ билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА


томонидан ____йил ғалла ҳосилини етиштириш

(ҳудудий "Агросервис" АЖ корхонаси номи)


учун бажарилган ва ғалла ҳосилини ўриш

бўйича бажариладиган ишлар ҳажми ва якуний

ҳисоб-китобдан талаб этиладиган маблағлар

ҲИСОБ-КИТОБИ

     

Т/р

Фермер

хўжалиги


Банк МФО


Уникал

код


СТИР


01.05.201__ йил

ҳолатига қарздорлик,

минг сўм


Туман ҳокимлиги

қарорига асосан


Шартномага

асосан ____ йилда

ўриладиган ғалла

майдони (га)


ДТ

КТ


ғалла экилган

майдон

(га)


ялпи ҳосил

(тн)


А

В


1

2

3

4

5

6

7

8

1.











2.











3.











...











МЧЖ бўйича жами:










Раҳбар




Хизмат кўрсатувчи

банк раҳбари






(имзо)


(Ф.И.Ш.)


(имзо)


(Ф.И.Ш.)












(М.Ў.)




(М.Ў.)













Бош ҳисобчи




Бош ҳисобчи






(имзо)


(Ф.И.Ш.)


(имзо)


(Ф.И.Ш.)


Жадвалнинг давоми

Т/р

Шартномага

асосан

бажариладиган

ишлар ҳажми

(минг сўм)


Давлат эҳтиёжлари

учун топширила-

диган дон


Ажратилган

имтиёзли

кредит

(минг сўмда)


Олинган

уруғликнинг

1 май ҳолатига

қолдиқ қиймати

(минг сўмда)


Якуний ҳисоб-

китобларда тўланиши

кутилаётган маблағ

(минг сўмда)

14 = 11 - 12 - 13


МЧЖ томонидан

ўзлаштирилиши

кутилаётган

маблағ ҳажми


тонна


қиймати

минг сўм


А

9


10

11

12

13

14

15

1.









2.









3.









...















      





Низомга

2-ИЛОВА



Бажарувчи: ________________________ туман МЧЖ

Буюртмачи: _____________ тумани ___________ хўжалиги 201_ йил "__"

                           (туман)                 (фермер хўжалигининг номи)

_______даги


_____ -сонли шартномага асосан бажарилган

иш (кўрсатилган хизмат) бўйича тузилган

ДАЛОЛАТНОМА N ______________

"____" ___________ 201__ йил

Техника


Бажарилган иш


Бир гектар (тонна)да

бажарилган иш баҳоси,

сўм


Жами суммаси,

минг сўм


русуми


завод рақами


тури


гектар, (тн)


















Ж А М И:





Тўланиши керак бўлган сумма _______________________

                                                                              (сумма рақамда)

(_________________________________________________________________)

                                                                  (сумма ёзувда)

_________________ фермер хўжалиги 201__ йил "___" ________ ҳолатига

(фермер хўжалигининг номи)

_________ туман ___________дан бўлган ________ минг сўм

                                  (ташкилот номи)

қарзини ҳисобга олган ҳолда жами __________________

                                                                                (сумма рақамда)

(________________________________) тўлаб бериш мажбуриятини олади.

                            (сумма ёзувда)


Ушбу далолатнома иш бажарувчи (хизмат кўрсатувчи) томонидан буюртмачининг ҳисоб рақамига тўлов талабнома қўйиш ва тўловларни амалга ошириш учун асос бўлади.

Б А Ж А Р У В Ч И :


Б У Ю Р ТМ А Ч И :



(МЧЖ) раиси




Хўжалик раҳбари






(имзо)


(Ф.И.Ш.)


(имзо)


(Ф.И.Ш.)


Бош ҳисобчи




Бош ҳисобчи






(имзо)


(Ф.И.Ш.)


(имзо)


(Ф.И.Ш.)


(М.Ў.)




(М.Ў.)

(муҳр мавжуд бўлганда)













Хизмат кўрсатувчи банк бўлими

(филиали) номи: _________________________________






Низомга

3-ИЛОВА



________________ вилояти "Агросервис МТП" МЧЖ томонидан

______________ банк филиалига қўйилган тўлов талабномалари,

имтиёзли кредит қолдиғи тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т

Т/р

Фермер

хўжаликлари

номи


Банк

МФО


Уникал

коди


СТИР


Ажратилган

кредит

қолдиғи

(минг сўмда)


шундан:


Вилоят

"Агросервис

МТП" МЧЖ

томонидан

тақдим этил-

ган тўлов

талабномаси

(минг сўм)


К-2 га

кирим қилинган

тўлов

талаб-

номаси

(минг сўм)


201__ йил

ғалла

имтиёзли

кредит


201__ йил

ғаллани

озиқлан-

тириш

бўйича


А

В


1

2

3

4

5

6

7

8

1.











2.











3.





















МЧЖ бўйича жами:










Банк раҳбари





(имзо)


(исми, фамилияси)

(М.Ў.)

Бош ҳисобчи





(имзо)


(исми, фамилияси)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 31 июль, 30-сон, 752-модда
















































Время: 0.2309
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск