ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона назорати ва олиб чиқиш ва олиб киришдаги бошқа назорат /

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида авто ва темир йўл транспорт воситаларида божхона назорати остидаги товарлар ташилганда юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйиш Қоидалари (АВ томонидан 27.07.2017 й. 2904-сон билан рўйхатга олинган Давлат божхона қўмитасининг 18.07.2017 й. 01-02/12-24-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 27 июлда 2904-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитасининг

2017 йил 18 июлдаги

01-02/12-24-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида

авто ва темир йўл транспорт воситаларида божхона

назорати остидаги товарлар ташилганда юк бўлимларига

махсус божхона пломбалари қўйиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ божхона ҳудудига божхона назорати остида кираётган, ундан чиқаётган ҳамда транзит тартибида ўтаётган авто ва темир йўл транспортининг (бундан буён матнда транспорт воситаси деб юритилади) товарлар ортилган юк бўлимларига божхона органлари томонидан махсус божхона пломбалари қўйиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


махсус божхона пломбаси - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (бундан буён матнда Божхона қўмитаси деб юритилади) раҳбарияти томонидан тасдиқланган шакл, ўлчам ва кўринишдаги, белгиланган серия ва тартиб рақамли, товар ва транспорт воситаларини идентификациялашда бир марта фойдаланиладиган, шунингдек транспорт воситаларини бошқариш ва назорат қилишнинг онлайн механизмини назарда тутадиган навигацион божхона идентификациялаш воситаси;

жўнатувчи божхона пости - божхона назорати остидаги товарлар ортилган транспорт воситалари юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйган божхона комплекси ёки пости;


манзил божхона пости - божхона назорати остидаги товарлар ортилган транспорт воситасининг етиб бориш божхона комплекси ёки пости.


2. Божхона кодексининг 197-моддасига мувофиқ махсус божхона пломбаси божхона органлари томонидан ўзгартирилиши, олиб ташланиши ёки йўқ қилиниши мумкин, бундан товарларнинг ва транспорт воситаларининг йўқ қилиниши, қайта тиклаб бўлмайдиган тарзда йўқотилиши ёки жиддий тарзда бузилиши ҳақиқий хавфи бўлган ҳоллар мустасно. Божхона органларига божхона идентификациялаш воситалари ўзгартирилганлиги, олиб ташланганлиги ёки йўқ қилинганлиги тўғрисида дарҳол хабар берилади ва ҳақиқий хавф мавжудлигининг далиллари тақдим этилади.



2-БОБ. ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ

ТОВАРЛАР ОРТИЛГАН ЮК БЎЛИМЛАРИГА

МАХСУС БОЖХОНА ПЛОМБАЛАРИНИ ҚЎЙИШ


3. Божхона назорати остида товарлар ташилаётган барча транспорт воситаларининг юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйилиши лозим, бундан мазкур Қоидаларнинг 4-бандида келтирилган ҳоллар мустасно.


4. Қуйидаги ҳолларда божхона назорати остидаги товарлар ортилган транспорт воситаларининг юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйилмайди:

бир транспорт воситасида контейнерлар эшиклари бир-бирига қараб жойлаштирилганлиги натижасида пломба қўйишнинг имкони бўлмаса;

товарлар усти очиқ транспорт воситасига юкланса;

темир йўл станцияларида юқори кучланишли электр симлари ўтган жойлардаги вагон ва контейнерларига махсус божхона пломбаларини қўйиш ходимнинг ҳаёти ва саломатлигига жиддий хавф солса;

"экспорт" божхона режимида божхона юк декларацияси "яшил" ва "сариқ" йўлаклар орқали расмийлаштирилган ҳолларда, бундан мазкур Қоидаларнинг 5-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатлар мустасно;

товар сифатидаги автотранспорт ташишда фойдаланиладиган транспорт воситасига;

чегара божхона постлари ҳудудларига туташ жойларда жойлашган божхона терминалларига юбориладиган автотранспорт воситаларига;

махсус божхона пломбалари қўйишнинг имкони бўлмаган бошқа асосли ҳолларда.


4-1. Хорижий давлатлар божхона органлари, транспорт ва экспедиторлик ташкилотлари томонидан товар ва транспорт воситаларига қўйилган идентификация воситалари қаторида товарларни ишлаб чиқарувчилар ва ушбу товарларни юборувчиларнинг идентификация воситалари ҳам тан олинади.

5. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилаётган, божхона ҳудудидан олиб чиқилаётган ва транзит тартибида ҳаракатланаётган товарлар ортилган транспорт воситаларининг юк бўлимлари жўнатувчи божхона постларида божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилганидан сўнг, махсус божхона пломбалари қўйилади.

"Экспорт" божхона режимида божхона юк декларацияси "яшил" ва "сариқ" йўлаклар орқали божхона расмийлаштирувидан ўтказилиб, товарлар Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини расмийлаштирилган ҳолда олиб чиқилаётганда, шунингдек юк жўнатувчилар ва (ёки) ташувчиларнинг талабига кўра махсус божхона пломбалари чегара божхона постларида транспорт воситаларининг юк бўлимларига ўрнатилади.

6. Товарлар ортилган транспорт воситаларининг юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйиш транспорт воситаларидан товар ёки буюмларни тушириш, шунингдек транспорт воситаларига бошқа товар ва буюмларни ортиш имкониятини истисно этиши лозим.


7. Махсус божхона пломбаси тўғрисидаги маълумот товар ва транспорт воситаларига расмийлаштирилган транзит декларациясида ёки Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасида, шунингдек олиб чиқиладиган товарлар ортилган транспорт воситалари учун божхона юк декларациясида қайд этилади.

8. Транспорт воситаларининг божхона ҳудудига киришида, божхона ҳудудидан чиқишида уларнинг товарлар ортилган юк бўлимларига қўйилган махсус божхона пломбаларининг мавжудлиги ва пломба қўйилган жиҳозлар (вагон/контейнер конструкцияси, тиркаманинг троси, тенти, том, пол қисмлари ва ҳ. к.) (бундан буён матнда пломба қўйилган жиҳозлар деб юритилади) божхона пости ходими томонидан текширилади ҳамда транспорт ҳужжатларидаги маълумотлар билан солиштирилади.

Манзил божхона постларида махсус божхона пломбалари ҳамда пломба қўйилган жиҳозларга зарар етказилмаганлигига ходим томонидан ишонч ҳосил қилингандан сўнг белгиланган тартибда божхона расмийлаштируви амалга оширилади.

Махсус божхона пломбалари ҳамда пломба қўйилган жиҳозларга зарар етказилганлиги аниқланганда тегишли тартибда божхона қоидаларининг бузилиши юзасидан иш материаллари юритилиб, товарлар божхона кўригидан ўтказилади.


9. Транспорт воситаларига ортилган товарлар Ўзбекистон Республикасининг икки ва ундан ортиқ ташқи иқтисодий фаолият (бундан буён матнда ТИФ деб юритилади) қатнашчиларига олиб келинаётган тақдирда жўнатувчи божхона пости томонидан пломбаланган транспорт воситаси энг яқин ҳудуддаги ТИФ қатнашчиси жойлашган жойдаги манзил божхона постига йўналтирилади.

Биринчи манзил божхона постида товарлар ортилган транспорт воситаси билан мазкур Қоидаларнинг 8-бандига мувофиқ тегишли ҳаракатлар амалга оширилгандан сўнг ушбу божхона пости томонидан кейинги энг яқин ҳудуддаги ТИФ қатнашчиси жойлашган жойдаги манзил божхона постига янги махсус божхона пломбалари қўйилган ҳолда йўналтирилади. Бу бўйича тегишли маълумотлар Божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади.

10. Божхона кодексининг 224-моддасига мувофиқ, авария ёки енгиб бўлмас куч таъсири ёхуд товарларни тайин қилинган жойга ташишга тўсқинлик қиладиган бошқа вазиятлар оқибатида ташувчи:

товарнинг, транспорт воситасининг бутлигини сақлаш ва улардан фойдаланилишига йўл қўймаслик учун зарур чора-тадбирларни кўриши;

энг яқин божхона органига тегишли вазиятлар, товарнинг ва транспорт воситасининг турган жойи тўғрисида дарҳол хабар бериши;

товарларни энг яқин божхона органига ёки божхона органи кўрсатган бошқа жойга олиб бориши ёхуд, агар унинг транспорт воситаси бузилган бўлса, олиб борилишини таъминлаши шарт.

Божхона органи божхона назоратини таъминлаш учун қўлланиладиган чора-тадбирларни содир бўлган ҳодисанинг хусусиятига, товар сифатининг йўқотилиш даражаси ва товар ташилишини амалга ошираётган транспорт воситасининг техник ҳолатига боғлиқ равишда белгилайди.

Бунда, божхона органи томонидан транспорт воситасининг юк бўлимига янгидан махсус божхона пломбалари қўйилади ва бу тўғрисида транспорт ҳужжатлари ҳамда Божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига маълумотлар киритилади.


3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


11. Товарларни бир (божхона) омбордан бошқа (божхона) омборга олиб ўтиш жараёнида божхона постлари томонидан махсус божхона пломбаларини қўйиш ҳамда текшириш мазкур Қоидаларнинг 2-бобида қайд этилган тартибда амалга оширилади.


12. Транспорт воситаларининг товарлар ортилган бўлимларидан ечиб олинган махсус божхона пломбаларидан такроран фойдаланилишига йўл қўйилмайди.


13. Мазкур Қоидаларда кўрсатилган талабларнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 31 июль, 30-сон, 755-модда













































Время: 0.1910
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск