ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Ўрта таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.2017 й. 539-сон "Андижон шаҳрида Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ва Муҳаммад Юсуфнинг бюсти ўрнатилган хиёбонни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.07.2017 й.

N 539




АНДИЖОН ШАҲРИДА МУҲАММАД ЮСУФ НОМИДАГИ

ОНА ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ ФАНИНИ ЧУҚУРЛАШТИРИБ

ЎҚИТИШГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБ ВА

МУҲАММАД ЮСУФНИНГ БЮСТИ ЎРНАТИЛГАН

ХИЁБОННИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбек шеъриятининг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган нодир истеъдод соҳиби, Ватан куйчиси, бадиий теран, фалсафий шеърлари билан халқимиз кўнглидан чуқур жой олган Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф номини абадийлаштириш, шоир издошларини кашф этиш ҳамда уларнинг истеъдодларини кенг намоён қилишларига шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Андижон вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Андижон давлат университети қошидаги 4-сон академик лицей ҳудудида Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб (кейинги ўринларда ихтисослаштирилган мактаб деб аталади) ва Муҳаммад Юсуфнинг бюсти (кейинги ўринларда бюст деб аталади) ўрнатилган хиёбонни ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, 2017-2018 ўқув йилида ихтисослаштирилган мактабнинг 5-6-7-8-синфларига ҳамда 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб 5-синфига 30 нафардан ўқувчилар қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига ихтисослаштирилган мактабнинг моддий-техника базаси, педагог кадрларнинг салоҳияти ҳамда эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Андижон вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси билан биргаликда 2017 йил 1 сентябргача:

Андижон давлат университети қошидаги 4-сон академик лицей биносининг 1-қаватида 150 ўринли ўқув биносини ихтисослаштирилган мактабга мослаштириш бўйича таъмирлаш ишларини амалга ошириш ва уни фойдаланишга топшириш;

бюстнинг ижодий ва техник параметрларини ишлаб чиқиш ҳамда уни сифатли яратиш;

Андижон давлат университети қошидаги 4-сон академик лицей ҳудудида бюст ўрнатилган хиёбонни ташкил этиш чораларини кўрсин.


4. Андижон вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ва Ўзбекистон Бадиий академиясининг ихтисослаштирилган мактабда таъмирлаш ҳамда бюст ўрнатилган хиёбонни ташкил этиш ишларини амалга ошириш бўйича:

буюртмачи этиб - Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниясини;

бош лойиҳачи ташкилот этиб - "Андижонфуқаролойиҳа" МЧЖни белгилаш;

пудратчи ташкилотни, истисно тариқасида, танлов савдолари ўтказилмасдан энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали аниқлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


5. Белгилаб қўйилсинки, ихтисослаштирилган мактабда таъмирлаш ишлари, бюст яратиш ҳамда бюст ўрнатиладиган хиёбонни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар Андижон вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказсин ва қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифатли бажарилиши устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини тизимли равишда амалга оширсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб ихтисослаштирилган мактабнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида уни ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, ўқув-методик мажмуалар, ўқитувчилар учун методик қўлланмалар ҳамда бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб ихтисослаштирилган мактабга иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш мақсадида она тили ва чет тили фанларидан тест синови ҳамда психологик-педагогик диагностика ўтказсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида "Таълим" соҳасига ажратилган маблағлар доирасида 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб ихтисослаштирилган мактабнинг таъминоти учун зарур маблағларни назарда тутсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири У.И. Иноятов ва Андижон вилоятининг ҳокими Ш.К. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 31 июль, 30-сон, 738-модда








































Время: 0.2111
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск