язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Тураржой ва нотурар жойларнинг олди-сотдиси, ижараси, алмаштирилиши ва улар билан боғлиқ бошқа битимлар. Риэлторлик фаолияти/ Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 06.07.2017 й. 01/19-10/14-сон "Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 24.07.2017 й. 2236-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.07.2017 й.

N 2236-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАРГА

КЎМАКЛАШИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

06.07.2017 й.

N 01/19-10/14


ҚАРОРИ



Риэлторнинг малака сертификатини

бериш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сонли "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 419-сонли "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2011 йил 17 майдаги 01/19-18/02-сонли қарори (рўйхат рақами 2236, 2011 йил 10 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 24-сон, 252-модда) билан тасдиқланган Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                          Р. Гулямов






Қарорга

ИЛОВА



Риэлторнинг малака сертификатини

бериш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-банддаги "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 3-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Риэлторнинг малака сертификатини

бериш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

      

         

O`zbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan

korxonalarga ko`maklashish va raqobatni

rivojlantirish davlat qo`mitasi


_____________ - sonli


RIELTORNING MALAKA SERTIFIKATI


3 х 4

Тоshkent sh.




(berilgan vaqti)


     

O`zbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga ko`maklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qo`mitasi tomonidan

            

(kimga - rieltorning F.I.О.)

          

(rieltorning malaka sertifikati berilgan sana va amal qilish muddati)

Pasport malumotlari:



Vakolatli shaxs




(F.I.O.)

Muhr o`rni



(imzo)

Rieltor malaka sertifikatining muddati 20___ y. "___" __________ dan


20___ y. "___" __________ gacha uzaytirildi.


Imzo ________________ Muhr o`rni".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 31 июль, 30-сон, 748-модда