ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Электр энергетикаси. Иссиқлик энергетикаси /

Республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни миллий валютада сотишдан тушадиган Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбаси сифатида белгиланган маблағларни ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 24.07.2017 й. 2902-сон билан рўйхатга олинган 20.07.2017 й. Молия вазирлигининг 85-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2017-33-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 24 июлда 2902-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2017 йил 20 июлдаги

85 ва 2017-33-сон қарорига

ИЛОВА



Республика истеъмолчиларига электр энергияси

ва табиий газни миллий валютада сотишдан тушадиган

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасини

шакллантириш манбаси сифатида белгиланган маблағларни

ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни миллий валютада сотишдан келиб тушадиган, Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасини (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) шакллантириш манбаси сифатида белгиланган маблағларни ҳисоб-китоб қилиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонининг 6-бандига мувофиқ республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни сотишдан тушган маблағларнинг 10 фоизи Жамғармани шакллантириш манбаларидан бири сифатида белгиланган.



2-БОБ. РЕСПУБЛИКА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИГА ЭЛЕКТР

ЭНЕРГИЯСИ ВА ТАБИИЙ ГАЗНИ СОТИШДАН

ТУШАДИГАН МАБЛАҒЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ


2. Республика истеъмолчиларига электр энергиясини сотишдан тушадиган маблағлар, мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган маблағлар бундан мустасно, ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр энергиясидан тушадиган пул маблағларини жамлайдиган ягона махсус ҳисобварағига (22636) ўтказилади ва қўшилган қиймат солиғини чегирган ҳолда қуйидаги тартибда тақсимланади:

маблағларнинг 10 фоизи ҳар куни кейинги банк кунидан кечиктирмай, мемориал ордер асосида, "тўлов мақсади" графасида тўлов мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилганлигини кўрсатган ҳолда, Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварағига йўналтирилади;

маблағларнинг 90 фоизи ҳар куни мемориал ордер асосида ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг махсус ҳисобварағига (22604) кейинчалик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мутаносибликка мувофиқ тақсимлаш учун ўтказилади.

Чегирилган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва "Ўзбекэнерго" АЖнинг электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналари солиқ мажбуриятларини белгиланган тартибда бажаришга йўналтирилади.


3. Республика истеъмолчиларига табиий газни сотишдан тушадиган маблағлар, мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган маблағлар бундан мустасно, "Ўзтрансгаз" АЖнинг табиий газдан тушадиган пул маблағларини жамлайдиган ягона махсус ҳисобварағига (22634) ўтказилади ва қўшилган қиймат солиғини чегирган ҳолда қуйидаги тартибда тақсимланади:

маблағларнинг 10 фоизи ҳар куни, кейинги банк кунидан кечиктирмай мемориал ордер асосида, "тўлов мақсади" графасида тўлов мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилганлигини кўрсатган ҳолда, Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварағига йўналтирилади;

маблағларнинг 90 фоизи ҳар куни мемориал ордер асосида "Ўзтрансгаз" АЖнинг асосий ҳисобварағига (20210) кейинчалик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мутаносибликка мувофиқ тақсимлаш учун ўтказилади.

Чегирилган қўшилган қиймат солиғи суммаси "Ўзтрансгаз" АЖ ва "Ўзбекнефтегаз" АЖ корхоналарининг солиқ мажбуриятларини белгиланган тартибда бажаришга йўналтирилади.


4. Мазкур Низомнинг 2 ва 3-бандларида кўрсатилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони кучга кирган пайтдан Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.


5. Мазкур Низомнинг 2 ва 3-бандларида ўрнатилган тартиб Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларига мувофиқ ажратиладиган, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги ташкилотлари томонидан истеъмол қилинадиган электр энергияси ҳақини тўлашдан келиб тушадиган мақсадли маблағларга татбиқ этилмайди.


6. Республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни сотишдан тушган маблағлар бўйича Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварағига ортиқча (хато) ўтказилган маблағлар республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни сотишдан келгусида тушадиган маблағлар ҳисобидан қайта ҳисоб-китоб қилинади ёки ўзаро ҳисоб-китоблар амалга оширилади.

6-1. Ортиқча (хато) ўтказилган маблағларнинг ўзаро ҳисоб-китоб қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади.

Истеъмолчилар, электр энергияси ва табиий газ учун ортиқча (хато) ўтказилган маблағларни қайтариш юзасидан "Ўзбекэнерго" АЖ ёки "Ўзтрансгаз" АЖга ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларига ёзма ёки электрон шаклда ("Ўзбекэнерго" АЖ ёки "Ўзтрансгаз" АЖнинг расмий веб-сайти) ариза (бундан буён матнда ариза деб юритилади) билан мурожаат қилади.

Истеъмолчиларнинг мазкур аризасига асосан "Ўзбекэнерго" АЖ ёки "Ўзтрансгаз" АЖнинг ҳудудий бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлими томонидан электр энергияси ёки табиий газ учун ортиқча (хато) тўланган маблағларни қайтариш тўғрисида далолатнома тузилади ҳамда мазкур бўлинмаларнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари томонидан имзоланади.

Ортиқча (хато) тўланган маблағларни қайтариш тўғрисида далолатнома икки иш куни ичида "Ўзбекэнерго" АЖ ёки "Ўзтрансгаз" АЖга тақдим этилади.

Ҳудудий бўлинмалар томонидан тақдим этилган далолатномалар асосида, бир иш куни ичида "Ўзбекэнерго" АЖ ёки "Ўзтрансгаз" АЖ томонидан истеъмолчиларнинг ортиқча (хато) тўланган пул маблағларини қайтариш тўғрисидаги далолатномалар рўйхати тузилади ва мазкур рўйхат Жамғармага тақдим қилинади.

Жамғарма, тақдим этилган рўйхат асосида икки иш куни давомида "Ўзбекэнерго" АЖ ҳудудий бўлинмаларининг махсус ҳисобварағига (22604) ёки "Ўзтрансгаз" АЖнинг асосий ҳисобварағига (20210) мазкур Низомнинг 6-2-бандида келтирилган формулага мувофиқ ҳисоб-китоб қилиб, ортиқча (хато) тўланган маблағларни қайтаради.

"Ўзбекэнерго" АЖ ёки "Ўзтрансгаз" АЖ бир иш куни давомида Жамғарма томонидан қайтарилган маблағларга ортиқча (хато) тўланган маблағларнинг қолган қисмини қўшган ҳолда (далолатномада кўрсатилган маблағ) истеъмолчиларнинг ҳисобварағларига ўтказиб беради.

"Ўзбекэнерго" АЖ ёки "Ўзтрансгаз" АЖ ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ортиқча (хато) тўланган маблағлар истеъмолчиларнинг ҳисобварағига қайтаришда банклар томонидан хизмат ҳақи ундиримайди.

6-2. Жамғарма томонидан қайтиралидиган маблағ миқдори қуйидаги формулага асосан аниқланади:


S (қайтариш) = (S ортиқча(хато)) - ((S ортиқча(хато)) х 20/120) х 10/100


Бунда:


S (қайтариш) = Жамғарма томонидан қайтариб бериш лозим бўлган маблағ миқдори;


S ортиқча(хато) = истеъмолчи томонидан ортиқча (хато) ўтказилган маблағ;


20/120 = истеъмолчи томонидан ортиқча (хато) ўтказилган маблағда қўшимча қиймат солиғи ҳиссаси;


10/100 = истеъмолчи томонидан ортиқча (хато) ўтказилган маблағда Жамғарма ҳиссаси.


3-БОБ. "ЎЗБЕКЭНЕРГО" АЖ ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ

ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАЛАРИ ҲАМДА

"ЎЗТРАНСГАЗ" АЖнинг ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ

ҲАРАКАТИ БЎЙИЧА МОНИТОРИНГ


7. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (бундан буён матнда Бюро деб юритилади) мазкур Низомнинг 2, 3 ва 5-бандларидаги маблағларнинг ҳаракати бўйича:

тегишли ҳисобварақлари бўйича банк операцияларини тўлиқ кўриб туриш;

зарурат туғилганда "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖлардан уларнинг банк ҳисобварақларидан қилинган харажатлар тўғрисидаги маълумотларни ушбу харажатларнинг мақсадли йўналтирилганлигини тўлиқ кўрсатган ҳолда олиш орқали мониторингни амалга оширади.


8. "Ўзбекэнерго" АЖ, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва "Ўзтрансгаз" АЖ томонидан бошқа банк ҳисобварақларини очиш ва улардан харажат қилиш тақиқланади.


9. "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖ ҳар ойда, кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмаган ҳолда Бюрога барча ҳисобварақларидан қилинган харажатлар тўғрисида маълумот тақдим этади.

Маълумотларда харажатларнинг тўлиқ мақсади, шу жумладан:

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўланиши;

олинган кредитларга хизмат кўрсатиш ва қайтарилиши;

дивидендларнинг тўлови;

иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг, шунингдек, улар бўйича ажратмаларнинг тўланиши;

газ қазиб олувчи корхоналарга ишлаб чиқарилган электр энергияси ва уларни етказиб бериш учун қилинган харажатларнинг тўланиши;

"Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖ объектларини қўриқлаш хизмати бўйича тўловлар;

электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш бўйича дастурларнинг амалга оширилиши билан боғлиқ харажатлар;

хато ўтказилган маблағларининг қайтарилиши;

бошқа харажатлар кўрсатилади.

Бунда тақдим этилган маълумот ўзида тегишли ойдаги барча банк ҳисобварақларидан амалга оширилган харажат операцияларининг тўлиқ ҳажмини ўз ичига олиши лозим.

Зарур ҳолларда, Бюро юқорида кўрсатилган йўналишлардаги харажатларнинг мазмунини талаб қилиш ҳуқуқига эга.


10. "Ўзбекэнерго" АЖ, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва "Ўзтрансгаз" АЖнинг пул маблағлари ҳаракатларини мониторинг қилиш давомида қонунчилик талаблари бузилганлиги аниқланганда, Бюро ўзининг ваколати доирасида уларни бартараф этиш ҳамда айбдор шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш чораларини кўради.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


11. Республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни сотишдан тушган маблағларни мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳисобварақларга ўтказиш ва пул ўтказмаларини амалга ошириш билан боғлиқ амалиётларни бажариш тақиқланади.

Ягона махсус ҳисобварақларга (22636) ва (22634) келиб тушадиган маблағларга нисбатан тақиқ қўйилмайди ва уларга қонунчиликда белгиланган пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби қўлланилмайди.


12. Мазкур Низомга риоя қилиниши учун жавобгарлик "Ўзбекэнерго" АЖ корхоналарининг ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг, шунингдек, "Ўзтрансгаз" АЖнинг бевосита раҳбарлари ва бош ҳисобчилари (ҳисобчилари) зиммасига юклатилади.


13. Хизмат кўрсатувчи банклар маблағларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мемориал ордер асосида ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилиши учун жавобгар ҳисобланади.


14. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Геология, ёқилғи-энергетика мажмуаси, кимё, нефткимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзбекнефтегаз" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 31 июль, 30-сон, 749-модда

















































Время: 0.1609
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск