Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 25.07.2017 й. 541-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 25 июлдаги

541-сон қарорига

ИЛОВА



Ички истеъмол бозорида нарх-навони

барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси

маблағларидан фойдаланиш тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3082-сон қарорига мувофиқ Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) мақсади ва вазифаларини, шунингдек Жамғарма маблағларидан фойдаланиш ва уларнинг келиб тушиши тартибини белгилайди.


2. Жамғарма ўз фаолиятини юридик шахс ташкил этмасдан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг махсус жамғармаси тарзида амалга оширади ҳамда унинг маблағларидан фақат Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) қарорлари бўйича фойдаланилади.


3. Жамғарма маблағлари ички бозорда озиқ-овқат товарларига, биринчи навбатда, гўшт, ўсимлик ва ҳайвон ёғи, ғалла, ун, картошка, сабзи, бошпиёз, шунингдек бошқа муҳим ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларини (кейинги ўринларда озиқ-овқат товарлари деб аталади) ички бозордаги озиқ-овқат турларига бўлган талаб ва таклифларнинг мавсумий ва жадал тебранишларини силлиқлаштиришга йўналтирилади.


4. Жамғарма маблағларини мақсадли молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ушбу Вақтинчалик низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ОЗИҚ-ОВҚАТ ТОВАРЛАРИГА ЭҲТИЁЖНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш бўйича доимий фаолият кўрсатадиган ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади) раҳбарлари ўз қарори билан уларга озиқ-овқат товарларини чакана сотиш юкланадиган озиқ-овқат товарларини сақлаш ва сотишни (савдо шохобчаларини) ташкил этиш учун омборхоналар рўйхатларини тасдиқлайдилар ва уларни Республика комиссиясига тақдим этадилар.


6. Ҳудудий комиссиялар ҳар куни озиқ-овқат товарларига амалдаги ва кутилаётган нархлар мониторингини амалга оширадилар ҳамда мониторинг натижаларига кўра ўз вақтида, жорий ойнинг 25-кунидан кечикмай Республика комиссиясига кейинги ойда кутилаётган нархлар бўйича асосланган таклифларни тақдим этадилар.


7. Ҳудудий комиссиялар раҳбарлари жорий ойнинг 25-кунидан кечикмай Республика комиссиясига омборхоналар ва савдо ташкилотларидаги (савдо шохобчаларидаги) қолдиқлар, шунингдек кейинги ойда озиқ-овқат товарларига эҳтиёжлар тўғрисидаги маълумотларни, уларнинг ички ва ташқи бозорлардаги рўйхати ва ҳажмларини аниқлаган ҳолда Республика комиссиясига киритадилар.


8. Республика комиссияси жорий ойнинг охиригача Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигига импорт контрактлари бўйича харид қилинадиган озиқ-овқат товарлари рўйхатини тақдим этади.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги Республика комиссиясига импорт контрактлари бўйича Жамғарма маблағлари ҳисобига озиқ-овқат товарларини етказиб беришга нархлар бўйича тавсияларни уч кун мобайнида тақдим этади.


10. Республика комиссияси, Ҳудудий комиссиялар раҳбарларига тақдим этилган нархлар ва ҳажмлар бўйича таклифларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги тавсияларини кўриб чиқиб, Жамғарма маблағлари ҳисобига харид қилинадиган озиқ-овқат товарлари рўйхатини уларни харид қилиш ва тайёрловчи ташкилотлар томонидан ҳудудлар бўйича сотиб олиш ҳажмларини ва (ички ва ташқи) бозорларни кўрсатган ҳолда тасдиқлайди.



3-БОБ. ОЗИҚ-ОВҚАТ ТОВАРЛАРИНИ СОТИШ ТАРТИБИ


11. Жамғарма маблағлари ҳисобига сотиб олинган озиқ-овқат товарлари тайёрловчи ташкилотлар томонидан Республика комиссияси тасдиқлайдиган нархлар бўйича сотилади.


12. Республика комиссияси томонидан тасдиқланган нархлар бўйича Жамғарма маблағлари ҳисобига сотиб олинган озиқ-овқат товарларини охирги истеъмолчига кафолатли етказиб бериш мақсадида ушбу товарларни сотиш фақат ушбу Вақтинчалик низомнинг 5-бандида кўрсатилган савдо шохобчаларида амалга оширилади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


13. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида махсус ҳисоб рақами очилади.


14. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 400 млрд. сўм бўлган бирламчи бадали ҳисобидан шакллантирилади.

15. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қайтарилиш асосида фоизсиз қарз тарзида тайёрловчи ташкилотларга ажратилади, уларнинг рўйхати озиқ-овқат товарларини етказиб берувчи ва тайёрловчи ташкилот ўртасида тузилган шартномаларга (контрактларга) мувофиқ ҳажмларда харид қилишни таъминлаш учун Республика комиссияси (кейинги ўринларда тайёрловчи ташкилотлар деб аталади) томонидан тасдиқланади.

Бунда ички етказиб берувчилар учун маблағларни тўлаш миллий валютада, озиқ-овқат товарларини импорт қилишда эса - АҚШ долларида амалга оширилади.


16. Жамғарма маблағларини ажратиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тайёрловчи ташкилотлар ва хизмат кўрсатадиган тижорат банклари билан, етказиб бериладиган озиқ-овқат товарларига тўлаш учун фоизсиз қарз бўйича уч томонлама шартномалар тузилади, шартномаларда қарзни қайтариш жадваллари ва қарзни қайтариш бўйича тайёрловчи ташкилотга хизмат кўрсатадиган банкларнинг кафолатлари назарда тутилади.


17. Қарзларни Жамғармага қайтариш тайёрловчи ташкилотлар томонидан фоизсиз қарзнинг уч томонлама шартномаларида назарда тутилган жадвалларга мувофиқ амалга оширилади.


18. Жамғарма маблағларининг ўтишини ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш мақсадида хизмат кўрсатадиган тижорат банклари 22 626 - "Корхоналар ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари" махсус ҳисоб рақамини (кейинги ўринларда махсус ҳисоб рақами деб аталади) тайёрловчи ташкилотлар учун очадилар.

Тайёрловчи ташкилотларнинг ҳисоб рақамига озиқ-овқат товарларини сотишдан тушадиган маблағлардан қатъиян мақсадли тарзда ва ушбу Вақтинчалик низом талабларига мувофиқ қарзни қайтариш учун фойдаланилади.


19. Жамғармага маблағларнинг ўз вақтида қайтарилиши учун жавобгарлик тегишли тайёрловчи ташкилотларга ва уларга хизмат кўрсатадиган тижорат банкларига фоизсиз қарзнинг тузилган шартномалари шартларига мувофиқ юкланади.


20. Тайёрловчи ташкилотлар ва хизмат кўрсатадиган тижорат банклари томонидан фоизсиз қарзнинг тузилган шартномаларига мувофиқ жамғарманинг мақсадли маблағларини қайтариш бўйича ўз мажбуриятлари бажарилмаганда ёки зарур даражада бажарилмаганда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қарздорларнинг барча банк ҳисоб рақамларидаги хизмат кўрсатадиган тижорат банкларининг корреспондент ҳисоб рақамларидаги қолдиқлар ҳисобига қарзларни рўйхатдан чиқариш юзасидан қатъий устунлик ҳуқуқи берилади.



5-БОБ. ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМНИНГ

БАЖАРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


21. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мунтазам равишда ички бозорларда озиқ-овқат товарлари нархларининг асоссиз ёки сунъий равишда оширишга йўл қўймасликка йўналтирилган тушунтириш ишларини олиб борадилар.


22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси Жамғарманинг ажратилган маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни белгиланган тартибда таъминлайди.


23. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси белгиланган тартибда Жамғарма маблағлари ҳисобига харид қилинадиган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари ҳаракати юзасидан, шунингдек савдо тармоғида улар нархларининг сунъий равишда оширилишига йўл қўйилмаслиги юзасидан таъсирчан назоратни таъминлаш чора-тадбирларини кўради.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


24. Ушбу Вақтинчалик низом 2018 йил 1 апрелгача амал қилади ва унинг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан узайтирилиши мумкин.






Вақтинчалик низомга

ИЛОВА



Ички истеъмол бозорида нарх-навони

барқарорлаштиришга кўмаклашиш Жамғармаси

маблағларини мақсадли молиялаштириш

СХЕМАСИ

     

Субъектлар

Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

Ҳудудий комиссиялар

       

1.Қуйидаги рўйхатларни тасдиқлаш:

озиқ-овқат товарларини сақлаш учун омборхоналар;

озиқ-овқат товарларини чакана сотиш учун савдо ташкилотлари (савдо шохобчалари).


2. Озиқ-овқат товарларига амалдаги ва кутилаётган нархлар мониторингини амалга ошириш.


3. Келгуси ой учун кутилаётган нархлар бўйича асосланган таклифларни Республика комиссиясига тақдим этиш.


4. Қуйидагиларни Республика комиссиясига киритиш:

омборхоналарда ва савдо ташкилотларидаги (савдо шохобчаларидаги) озиқ-овқат товарлари қолдиқлари тўғрисидаги маълумотлар;

ички ва ташқи бозорларда сотиб олиш учун зарур бўлган озиқ-овқат товарларининг ҳажмлари кўрсатилган ҳолдаги рўйхатлари.

       


2017 йил 25 июлгача



Ҳар куни



Ҳар ойда, жорий ойнинг 25-кунидан кечикмай




















Республика комиссияси

     

Импорт контрактлар бўйича харид қилинадиган озиқ-овқат товарлари рўйхатини Ташқи савдо вазирлигига тақдим этиш.

         


Ҳар ойда, жорий ойнинг охиригача












Ташқи савдо вазирлиги

      

Импорт контрактлари бўйича озиқ-овқат товарларини етказиб бериш учун нархлар бўйича тавсияларни Республика комиссиясига тақдим этиш.

       


3 кун мобайнида












Республика комиссияси

       

Жамғарма маблағлари ҳисобига харид қилинадиган озиқ-овқат товарлари рўйхатларини тасдиқлаш, ҳудудлар бўйича уларни сотиб олиш ҳажмларини ва (ички ва ташқи) бозорларни ҳамда тайёрловчи ташкилотларни кўрсатган ҳолда.

         


3 кун мобайнида












Молия вазирлиги, хизмат кўрсатадиган тижорат банклари, тайёрловчи ташкилотлар

          

1. Етказиб бериладиган озиқ-овқат товарлари тўлови учун фоизсиз қарзнинг уч томонлама шартномаларини тузиш.


2. Хизмат кўрсатадиган тижорат банкида тайёрловчи ташкилотга махсус ҳисоб рақами очиш.


3. Етказиб берувчи ва тайёрловчи ташкилот ўртасида тузилган озиқ-овқат товарлари харид қилиш бўйича шартномада кўрсатилган суммада Жамғармадан тайёрловчи ташкилотнинг махсус ҳисоб рақамига Молия вазирлиги томонидан маблағлар юбориш.

        


Озиқ-овқат товарлари харид қилиш бўйича шартнома тузилгандан кейин уч кун мобайнида













Тайёрловчи ташкилотлар

     

1. Озиқ-овқат товарларини, шу жумладан импорт контрактлари бўйича харид қилиш.


2. Озиқ-овқат товарларини фақат рўйхати ҳудудий комиссиялар томонидан тасдиқланган савдо ташкилотлари (савдо шохобчалари) орқали сотиш.


3. Омборхоналардаги ва савдо ташкилотларидаги (савдо шохобчаларидаги) озиқ-овқат товарлари қолдиқларини сақлаш.


4. Фоизсиз қарзнинг уч томонлама шартномаларида назарда тутилган жадвалларга мувофиқ қарзни Жамғармага қайтариш.

         


Аҳоли эҳтиёжларига мувофиқ


Жадвалларга мувофиқ





"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 31 июль, 30-сон, 740-модда




































Время: 0.1871
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск