ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

"Сирдарё" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасининг Устави (ЎзР ВМ 25.07.2017 й. 542-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 25 июлдаги

542-сон қарорига

5-ИЛОВА



""Сирдарё" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси"

давлат унитар корхонасининг

УСТАВИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. ""Сирдарё" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) оператив бошқарув ҳуқуқи билан унга берилган давлат мулки бўлган мулк базасида давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилган тижорат ташкилоти ҳисобланади, у ўзига бириктирилган мулкка нисбатан, қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, мулкдор (ёки унинг топшириғи билан - у томонидан масъул этиб тайинланган давлат органи - муассис) топшириқларига ва мол-мулкнинг белгиланган мақсадига мувофиқ эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади.

2. Дирекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига ва фармойишларига, ушбу Уставга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.


3. Дирекция юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, шу жумладан валюта ҳисоб рақамларига, эмблемага, штамплар ва бланкаларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бошқа реквизитларга эга бўлади.


4. Дирекциянинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - ""Sirdaryo" erkin iqtisodiy zona Direktsiyasi" Davlat unitar korxonasi;

қисқартирилган номи - ""Sirdaryo" EIZ Direktsiyasi" DUK;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Государственное унитарное предприятие "Дирекция свободной экономической зоны "Сирдарё"";

қисқартирилган номи - ГУП "Дирекция СЭЗ "Сирдарё"";

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи -"Directorate of free economic zone "Sirdarya"" State Unitary Company;

қисқартирилган номи -"Directorate of FEZ "Sirdarya"" SUC.

5. Дирекциянинг жойлашган жойи (почта манзили): Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Ўзбекистон кўчаси, 98-уй.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дирекциянинг муассиси (кейинги ўринларда Муассис деб аталади) ҳисобланади.


7. Дирекция ўз номидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ва амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши, низоларни ҳал этишда бошқа органларда вакиллик қилиши мумкин.


8. Дирекция Муассиснинг розилигига кўра тижорат ташкилотларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйиладиган нотижорат ташкилотларда қатнашчи (акциядор, аъзо) бўлиши мумкин.


9. Дирекция бошқа давлат корхонасининг муассиси бўлиши мумкин эмас.



2-БОБ. ДИРЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИНГ

МАҚСАДИ ВА АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


10. "Сирдарё-фарм" ва "Сирдарё" эркин иқтисодий зоналари (кейинги ўринларда "Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗ деб аталади) фаолиятини, шу жумладан, "Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗ ни ривожлантириш давлат дастурларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини, "Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗ ҳудудида алоҳида ҳуқуқий режимга риоя этилишини таъминлаш йўли билан тезкор бошқариш, шунингдек "Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗ ҳудудидаги хўжалик фаолияти қатнашчиларига ("Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗ қатнашчилари" деб аталади) хизматлар кўрсатишдан ҳамда ушбу Уставда назарда тутилган бошқа ишларни бажаришдан (хизматлар кўрсатишдан) фойда олиш Дирекция фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади.

11. Қуйидагилар Дирекция фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

"Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг реестрини юритиш, уларга тегишли гувоҳномалар бериш;

"Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗ ҳудудида "Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗ қатнашчилари ҳисобланмайдиган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобини юритиш;

белгиланган тартибда танланган инвесторлар билан Сирдарё вилоятининг махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) қарорларига мувофиқ "Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗ ҳудудида инвестиция киритиш тўғрисида битимлар, "Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗ қатнашчилари билан давлат мулки бўлган фаолият кўрсатмаётган ташкилотларни ва мол-мулкни нолга тенг харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида шартномалар тузиш;

белгиланган тартибда танланган инвесторлар томонидан ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилишини назорат қилиш, кейинчалик унинг натижаларини Маъмурий кенгашга тақдим этиш;

"Сирдарё-фарм" ЭИЗ ҳудудида фармацевтика маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни қидириш ва жалб этиш;

ишлаб чиқилган "Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗ бош режаси ва Маъмурий кенгаш қарорлари билан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш;

доривор ўсимликларнинг саноат плантациялари ташкил этилишида иштирок этиш, кейинчалик дори воситалари чуқур қайта ишланиши ва ишлаб чиқарилишини ташкил этиш;

"Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектларини Дирекцияга берилган ваколатлар доирасида бошқариш;

"Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗ қатнашчиларига инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш, ташкилотларни ишга тушириш ва уларнинг фаолияти учун зарур бўлган инфратузилма (электр энергияси, газ ва сув таъминоти, канализация, кириш йўллари ва бошқалар) билан таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда кўмаклашиш;

"Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗ қатнашчиларига, шу жумладан давлат органларида уларнинг манфаатларини ифодалаш йўли билан хизматлар кўрсатиш;

Маъмурий кенгаш ваколатларига кирувчи масалалар бўйича унинг мажлисларида кўриб чиқиш учун материаллар тайёрлаш;

"Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗ фаолиятини оператив бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга ошириш.

Қонун ҳужжатларида ушбу Уставда назарда тутилган тегишли фаолият турининг лицензияланиши зарурлиги белгиланган тақдирда, Дирекция фаолиятнинг ушбу турини лицензия олмасдан, тегишли лицензияловчи орган билан тузилган лицензия битими асосида амалга оширишга ҳақлидир.

12. Дирекция қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириши мумкин.



3-БОБ. ДИРЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ


13. Дирекция Муассисга ва маъмурий кенгашга ҳисобот беради.

14. Муассис қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Дирекция фаолиятининг мақсади ва йўналишларини белгилаш;

Дирекция Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

Дирекциянинг ортиқча, фойдаланилмаётган ёхуд белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган мулкини олиб қўйиш ва тасарруф этиш;

Дирекцияга берилган мулкдан фойдаланишдан олинган соф фойданинг бир қисмини ёки ҳаммасини олиш;

Дирекция мулки билан амалга оширилган битимларни ҳаққоний эмас деб эътироф этиш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш;

Дирекцияга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида даъво тақдим этиш;

Дирекцияни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ва тугатиш балансини тасдиқлаш;

меҳнатга оид қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Дирекция раҳбари билан меҳнат шартномасини муддатидан олдин тўхтатиш.

Муассис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


15. Маъмурий кенгаш Дирекция фаолиятига раҳбарлик қилади ва назоратни амалга оширади.

"Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗ мустақил бюджети ва "Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Маъмурий кенгаш томонидан амалга оширилади.

16. Вазирлар Маҳкамаси ваколатларига қуйидагилар киради:

Дирекциянинг "Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗни ривожлантириш бўйича фаолияти стратегик вазифалари ва йўналишларини белгилаш;

Дирекциянинг молия-хўжалик фаолиятини ҳар чоракда ўрганишни ташкил қилиш;

ҳар чоракда Дирекция фаолияти ҳақидаги ҳисоботни эшитиш;

Дирекция директорини ёллаш ҳақида меҳнат шартномаси (контракт) тузиш ва бекор қилиш;

Дирекция бошқаруви аппаратининг тузилмасини маъқуллаш;

Дирекциянинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар.

17. Маъмурий кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун Дирекция фаолиятига тааллуқли ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга. Олинган ҳужжатлардан Маъмурий кенгаш томонидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилади.


18. Дирекциянинг жорий фаолиятига раҳбарликни Маъмурий кенгашининг ваколатли давлат органи билан келишилган тақдимномасига кўра Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Директор амалга оширади.

19. Директор ижро этувчи орган ҳисобланади.


20. Директор:

қонун ҳужжатлари талабларини бажаришга, Дирекция ходимларининг меҳнат шароитларини муҳофаза қилиш ва яхшилашга, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга риоя этилишини таъминлашга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқади ва жорий этади;

"Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗни ривожлантириш дастурлари амалга оширилишини ташкил қилади;

Дирекциянинг асосий фаолиятини такомиллаштиришга, бошқаришнинг энг янги усулларини жорий этишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш чора-тадбирларини кўради;

Дирекция номидан ишончномасиз иш кўради, барча ташкилотларда, шу жумладан хорижий ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди;

ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузади ҳамда уларни ўзгартиради ва амал қилишини тўхтатади;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;

кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирларини кўради;

Дирекциянинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

Дирекциянинг ички иш тартибини ва хўжалик фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлайди;

Дирекция томонидан қонун ҳужжатларига риоя қилинишини ташкил этиш ва назорат қилишни таъминлайди;

Дирекцияга юкланган мақсадлар ва вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа функцияларни амалга оширади.


21. Директор Муассис олдида Дирекция фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда ҳисобот беради.

22. Директор ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва вазифаларини бажаришда Дирекция манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳаракат қилиши лозим ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар, иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши, меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи барча талабларнинг ва уларга тенглаштирилган тўловларнинг қондирилиши, бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ эҳтиёжларга маблағлар ўтказилмаганлиги, Дирекциянинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан, шу жумладан Дирекцияга берилган давлат мол-мулки йўқотилган тақдирда, етказилган зарар юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.


23. Директор "Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗнинг Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланадиган мустақил бюджет маблағларининг тасарруф этувчиси ҳисобланади ҳамда "Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗнинг мустақил бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни белгиланган тартибда тақдим этади.

24. Директор ўз зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши, шунингдек Дирекцияга берилган давлат мулкининг сақланиши ва ундан мақсадли фойдаланилиши юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.



4-БОБ. ДИРЕКЦИЯНИНГ УСТАВ ФОНДИ


25. Дирекциянинг устав фонди "Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗ фаолиятини оператив бошқаришни амалга ошириш учун Муассис томонидан ўзига берилган маблағлар, мол-мулк ва бошқа активлар йиғиндисидан иборат бўлади.

26. Дирекция устав фондининг миқдори 300 млн сўмни ташкил қилади.



5-БОБ. ДИРЕКЦИЯНИНГ УСТАВ ФОНДИНИ

КЎПАЙТИРИШ ВА КАМАЙТИРИШ ТАРТИБИ


27. Дирекциянинг устав фондини кўпайтириш ёки камайтириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Муассис қарорига биноан амалга оширилади.



6-БОБ. ДИРЕКЦИЯ МУЛКИНИ ТАСАРРУФ ЭТИШ


28. Муассис томонидан Дирекцияга оператив бошқарув ҳуқуқи билан биркитилган асосий фондлар ва айланма маблағлар Дирекция мол-мулкини ташкил қилади.


29. Дирекциянинг асосий фондлари ва айланма маблағлари бўлинмайди ва улушлар (ҳиссалар, пайлар) бўйича тақсимланиши мумкин эмас.


30. Маъмурий кенгаш Дирекцияга берилган давлат мулкидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини ва унинг сақланишини, шунингдек ўзгага берилишини Муассис номидан назорат қилади.

31. Директор Муассис билан келишган ҳолда Дирекция мулкини қуйидаги ҳолатларда тасарруф этиши мумкин:

асосий воситаларни сотиш, уларни ижарага бериш ёки гаровга қўйиш;

мол-мулкни бошқа хўжалик жамиятининг устав фондига улуш сифатида киритиш;

бошқа хўжалик жамиятларининг акциялари (улушлари)ни сотиб олиш (бошқа давлат корхоналари бундан мустасно);

давлат корхонаси фаолияти мақсадларига мувофиқ мол-мулкни бошқача тарзда тасарруф этиш.



7-БОБ. ДАРОМАДЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


32. Дирекция даромади:

хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;

давлат мулки бўлган ва "Сирдарё-фарм" ЭИЗ ва "Сирдарё" ЭИЗ ҳудудида жойлашган бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан тушумларнинг бир қисми;

Маъмурий кенгаш томонидан белгиланган миқдорда ЭИЗ қатнашчилари ажратмалари;

Ўзбекистон Республикасининг тегишли йилга Инвестиция дастурида белгиланган мақсадли бюджет маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.



8-БОБ. ЗАХИРА ФОНДИНИ ВА БОШҚА ФОНДЛАРНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


33. Дирекция ўз тасарруфида қоладиган соф фойда ҳисобига захира фондини, шунингдек бошқа фондларни ташкил этиши мумкин, уларнинг миқдори ва шакллантирилиши тартиби Муассис томонидан тасдиқланади.



9-БОБ. ДАРОМАД (ФОЙДА)НИ ТАҚСИМЛАШ

ВА ЗАРАРЛАРНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


34. Дирекцияда қоладиган соф фойда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва муассисга ажратмалар тўлангандан кейин корхона тасарруфида қолади ва ундан Муассис қарорига кўра фойдаланилади.

35. Муассис ўз қарори билан ўзга юридик ва жисмоний шахсларга хайрия мақсадлари учун йўналтириладиган пул маблағларининг чекланган суммасини, уларни тасарруф этиш ҳуқуқини Директорга берган ҳолда белгилайди.


36. Дирекциянинг хўжалик фаолияти натижасида кўрилган зарарларини қоплаш ушбу мақсадлар учун ташкил этилган захира фонди маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.



10-БОБ. ҲИСОБОТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


37. Дирекция ҳисобот даври тугагач ваколатли органларга молия ҳисоботини ва рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг давлат томонидан сақлашга берилиши юзасидан белгиланган тартибда жавоб беради.


38. Дирекциянинг хўжалик субъекти сифатидаги фаолиятини назорат қилиш Республика кенгаши томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

39. Директор ҳар чоракда Дирекция фаолияти натижалари ва тасдиқланган ривожлантириш дастурларининг амалга оширилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.


11-БОБ. ДИРЕКЦИЯНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


40. Дирекция ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мулк билан жавоб беради. Муассис Дирекциянинг мулки етарли бўлмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавоб беради.


41. Дирекция Муассиснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.



12-БОБ. ДИРЕКЦИЯНИ ТУГАТИШ

ВА ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ


42. Дирекция Муассиснинг қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ёки суд қарорига биноан тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши мумкин.


43. Дирекцияни тугатиш ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмаган ҳолда Дирекция фаолиятининг тўхтатилишига сабаб бўлади.

Дирекция қайта ташкил этилган тақдирда, ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворисга ўтади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 31 июль, 30-сон, 741-модда



















































Время: 0.1998
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск