язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Олий таълим (бакалавриат, магистратура)/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2017 й. ПҚ-3151-сон "Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.07.2017 й.

N ПҚ-3151



ОЛИЙ МАЪЛУМОТЛИ МУТАХАССИСЛАР

ТАЙЁРЛАШ СИФАТИНИ ОШИРИШДА ИҚТИСОДИЁТ

СОҲАЛАРИ ВА ТАРМОҚЛАРИНИНГ ИШТИРОКИНИ

ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА*


Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга мувофиқ кадрлар тайёрлашнинг мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш, халқаро стандартлар даражасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлашга зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2909-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан олий таълим даражасини сифат жиҳатидан ошириш ва тубдан такомиллаштириш, олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш, замонавий ўқув-илмий лабораториялари, ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш бўйича Олий таълим тизимини 2017-2021 йилларда комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланди.

Шу билан бирга, республикамиз ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали кадрларни ўз вақтида зарур ихтисосликлар бўйича иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тайёрлаш, олий таълим мазмунини бевосита корхоналар, муассасалардаги техника, технология, ишлаб чиқариш муносабатларига ҳамда истиқболли ривожланиш дастурларига мувофиқ шакллантириш, кадрларни эгаллаган касби ва мутахассислиги бўйича ишга жойлаштиришга доир қатор долзарб масалалар тўлиқ ечимини топмаган.

Хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича қўмитаси (UNЕSCО) ва консалтинг ташкилоти (DGP Rеsеarch & Cоnsulting) ҳамкорлигида жалб қилинган нуфузли хорижий экспертлар гуруҳи томонидан 2017 йилнинг январь - июнь ойларида Ўзбекистон Республикаси таълим тизимини комплекс ўрганиш бўйича ўтказилган таҳлиллар натижалари асосида берилган хулосаларда олий таълим жараёнида назария ва амалиёт яхлитлиги таъминланмаганлиги, талабаларнинг малакавий амалиётларини ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказиш самарали ташкил этилмагани оқибатида битирувчиларнинг аксарият қисми тайёр мутахассис бўлиб чиқиш ўрнига, ишга жойлашгандан кейин қайтадан ўз касбини, мутахассислигини ўрганаётганлиги, шунингдек, таълим сифатини назорат қилиш механизми замонавий талабларга жавоб бермаслиги, таълим муассасаларида малакали педагог ва бошқарув кадрларининг етишмаслиги, хорижий таълим муассасалари билан самарали ҳамкорлик етарлича йўлга қўйилмаганлиги каби камчиликлар қайд этилган.

Бундан ташқари, иқтисодиёт соҳаларининг истиқболда кадрлар тайёрлашга буюртмаларини шакллантириш, битирувчиларга қўйиладиган малакавий талабларни ишлаб чиқиш, тармоққа зарур бўлган мутахассисларни тайёрлаш сифатини таъминлаш жараёнидаги иштироки талабга жавоб бермайди. Олий таълим дастурларининг ўзгарувчан меҳнат бозори талабларига ҳамоҳанглигини таъминлаш учун иш берувчилар томонидан тизимли ишлар амалга оширилмаяпти.

Олий таълим - илм-фан - ишлаб чиқариш ўртасида узилишлар мавжуд, интеграция таъминланмаган. Илмий-тадқиқот институтлари олий таълимда кадрлар тайёрлаш жараёнига зарур даражада жалб этилмаган, уларда илмий изланишлар иқтисодиёт соҳаларининг реал эҳтиёжларидан келиб чиқмасдан амалга оширилмоқда. Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларнинг тизимли тайёрланмаслиги олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятининг пасайишига олиб келмоқда.

Хорижий экспертлар гуруҳи томонидан таклиф этилган тавсияларни инобатга олган ҳолда олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш орқали республика олий таълим тизимида юқори малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг мазмунини мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти истиқболлари, жамият эҳтиёжлари, илм-фан, маданият, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда тубдан такомиллаштириш мақсадида:


1. Қайд этилсинки, Олий таълим тизимини 2017-2021 йилларда комплекс ривожлантириш дастурига мувофиқ "Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш "Истеъдод" жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 27 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5121-сон Фармони ва "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 18 июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 515-сон қарори қабул қилинди.


2. Иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларини олий таълим тизимидаги кадрлар тайёрлаш жараёнига кенг жалб этиш, уларнинг таълим муассасалари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш учун республика олий таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Бош вазирнинг ўринбосарлари - комплекс раҳбарлари, мутасадди раҳбарларга тармоқ (соҳа)лар бўйича тегишлигига кўра 1-иловага мувофиқ бириктирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари раҳбарлари, тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарлари қуйидаги асосий вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирларини кўрсинлар:

бир ой муддатда кадрлар буюртмачилари ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда мутахассислар тайёрлаш мазмуни, битирувчиларнинг билим ва кўникмасига қўйиладиган талабларни мужассамлаштирувчи олий таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг малакавий талаблари, ўқув режалари ва дастурларини соҳа эҳтиёжидан келиб чиқиб, янгидан ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;

ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларининг мутахассислар тайёрлаш сифатига бўлган талабларини бевосита таълим мазмунини шакллантириш билан шуғулланадиган олий таълим муассасалари профиль кафедраларининг профессор-ўқитувчилари томонидан тизимли ўрганиб борилишини ташкил этиш мақсадида стажировкалар жорий қилиш;

жорий йилнинг 1 сентябригача ривожланган хорижий давлатларнинг энг илғор тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда ўқув режалари ва фан дастурлари, ўқув адабиётлари, шу жумладан ўқув-методик комплексларнинг халқаро стандартлар асосида замонавий, мутлақо янги талаблар асосида ишлаб чиқилиши ва босқичма-босқич жорий этилишини ташкил қилиш;

олти ой муддатда комплекслар таркибидаги вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли тармоқ (соҳа) ҳамда ҳудудларнинг жорий ва истиқболли ривожланиш дастурларини ҳисобга олиб, олий малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни йиллар кесимида аниқ манзилли, касб ва таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликларини кўрсатган ҳолда, аниқ баланс берадиган ҳисоб-китоблар асосида ишлаб чиқиш;

олий таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишлари бўйича ҳар бир талабасининг 2-курсдан бошлаб тегишли тармоқ (соҳа)нинг муайян ташкилотлари ва корхоналарида малакавий амалиётлари тизимли равишда ўтказилишини, шунингдек уларнинг амалий машғулотларини бевосита ишлаб чиқаришда ташкиллаштириш ҳамда битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича аниқ чоралар кўриш;

ишлаб чиқариш, илм-фан ва таълим ўртасида интеграцияни чуқурлаштириш учун комплекслар таркибидаги вазирликлар ва идораларга қарашли тармоқлар (соҳалар)ни илмий-техник ривожлантириш йўналишлари муаммоларига бағишланган мавзулар базасини шакллантириш ҳамда бу муаммоларни олий таълим муассасалари билан хўжалик шартномалари тузган ҳолда ҳал этишга уларнинг илмий салоҳиятини, айниқса, ёш олимлар ва тадқиқотчиларни тизимли тарзда жалб этиш;

иқтидорли ёш педагоглар ва докторантларни етакчи хорижий таълим муассасаларига тажриба орттиришга юбориш, улар учун махсус стипендиялар таъсис этиш, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва талабаларининг халқаро тажриба алмашинувларини ташкил этиш орқали илмий ва педагогик салоҳиятини ошириш;

ўқитишнинг замонавий шакллари ва методларини, компьютер ва ахборот-коммуникация технологияларини таълим жараёнига жорий этиш, олий таълим муассасаларини замонавий ўқув-лаборатория анжомлари ва ўқув-методик адабиётлар билан таъминлаш, илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, олий таълим муассасаларининг замонавий илмий лабораторияларини ташкил этиш ва ривожлантириш чораларини кўриш;

ҳар ойда Комплекс раҳбари, тегишли вазирлик ва идора раҳбари бириктирилган ҳар бир олий таълим муассасасининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан тармоққа (соҳага) оид янгиликлар, ривожлантириш истиқболлари, таълим мазмунини такомиллаштириш, илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш ва келгусидаги вазифаларни белгилаб олиш юзасидан учрашувлар ўтказиб бориш.


4. Қуйидагилар:

Олий таълим муассасаларида таълим сифатини таъминлаш борасида ўқув йили давомида амалга ошириладиган ҳаракатларнинг намунавий режаси (Йўл харитаси) 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари таркибидаги вазирликлар ва идораларнинг олий маълумотли кадрлар тайёрлаш юзасидан буюртмаларни шакллантириш, тасарруфидаги олий таълим муассасаларида мутахассисларни тайёрлаш даражаси ва сифатини тубдан яхшилаш ҳамда тизимдаги корхоналар ва ташкилотларда талабалар амалиётларини ўтказиш, илмий ишларни ҳамкорликда бажариш, олий таълим муассасалари битирувчиларининг ишга жойлашишини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларга қуйидаги вазифалар юклансин:

2017/2018 ўқув йилидан бошлаб ҳар бир олий таълим муассасасида барча курсларда камида 2 та гуруҳда мутахассислик фанларини инглиз тилида ўқитишни босқичма-босқич ташкил этиш, инглиз тилида дарс ўтадиган профессор-ўқитувчиларни мақсадли тайёрлаш, уларнинг хорижда тегишли тайёргарликдан ўтишини ташкил этиш, шунингдек, ўқув машғулотларини олиб боришга хорижий мутахассисларни жалб қилиш, машғулотларни ривожланган давлатлар олий таълим муассасаларида бугунги кунда фойдаланилаётган замонавий ўқув адабиётлари асосида ўқитилишини йўлга қўйиш;

истиқболли илмий-педагогик кадрларни, биринчи навбатда,муҳандислик-техника ва архитектура таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари педагогларининг ривожланган давлатлар, хусусан, Жанубий Корея, Япония ва Германияда 2-3 ойлик курсларда ўзаро ҳамкорлик бўйича тузилган шартномалар, ҳомийлик ва халқаро ташкилотлар грантлари маблағлари ҳисобидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг чет элда стипендиатларнинг малакасини ошириш, стажировка ўташ ва таълим олишини ташкиллаштириш "Истеъдод" жамғармаси орқали мутахассислиги бўйича янги билимларни эгаллашга йўналтирилган малака оширишларини ташкил этиш, олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёнига етакчи хорижий мутахассисларни мунтазам равишда жалб этиш;

2017/2018 ўқув йилидан бошлаб магистратурада кадрлар тайёрлаш тизимини танқидий таҳлил қилиш, магистратура таълими жараёнининг барча босқичларини такомиллаштириш, уларни замонавий ёндашувлар асосида ташкил этиш чораларини кўриш;

докторантлар, магистратура талабаларини корхона (муассаса)ларнинг муаммоли масалаларига бағишланган диссертация мавзулари устида ишлашини, шунингдек, тажриба-синовларни корхона(муассаса)ларда ўтказиш, амалиётга татбиқ этилган ишлар муаллифлари бўлган ҳамда ихтирочилик патентини қўлга киритган докторант ва магистрларни ўқитувчи лавозими бўйича ойлик иш ҳақи миқдорининг 10 баробаригача корхона ва ташкилотлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш чораларини кўриш;

икки ой муддатда республика олий таълим муассасаларининг ҳар йилги рейтингини аниқлаш бўйича миллий тизимни такомиллаштириш, бунда асосий устувор кўрсаткич сифатида олий таълим муассасалари битирувчиларининг меҳнат бозорида талабгорлиги ва профессор-ўқитувчиларининг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш бўйича тузилган шартномалар асосида ишлаб топилган молиявий маблағларнинг салмоғига алоҳида эътибор қаратиш, шунингдек, миллий рейтинг тизимида юқори кўрсаткичларни қайд этган олий таълим муассасаларига ўқув жараёнининг алоҳида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини мустақил ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ваколатини бериш орқали академик эркинликни босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш юзасидан таклифларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

2017/2018 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари кафедраларининг мақомини кўтариш, бунда уларнинг таълим сифатини ошириш бўйича масъулиятини кучайтириш, кафедра ва профессор-ўқитувчилар томонидан юритиладиган турли статистик ва бошқа ҳисоботлар сонини оптималлаштириш орқали уларни тайёрлаш жараёнларини электрон форматга ўтказиш чораларини кўриш.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишига моддий шарт-шароитлар яратиш мақсадида уларнинг стипендиясининг 50 фоизигача моддий рағбатлантирилиши ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлари ҳисобидан амалга оширилишини, докторантура битирувчилари олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларига йўлланма асосида юборилишини, уларнинг меҳнат фаолиятини рағбатлантириш учун базавий докторантуранинг 2-курсидан имтиёзли ипотека кредитини 25 йил муддатга ажратиш механизми жорий этилишини назарда тутувчи Ҳукумат қарорини қабул қилсин.


7. Олий таълим муассасаларига бириктирилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари икки ой муддатда:

тегишли вазирликлар ва идоралар ҳузурида олий таълим муассасаларида ўқув-методик раҳбарликни амалга ошириш, шу жумладан, ўқув режалари ва дастурларини такомиллаштириш, таълим сифатини ошириш, илмий ишларнинг самарали олиб борилишини ташкил қилиш каби вазифаларни амалга ошириш учун олий таълим муассасалари раҳбарлари, соҳанинг етук мутахассислари, профессор-ўқитувчиларидан иборат таркибдаги Мувофиқлаштирувчи кенгашларини ташкил этсин;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2909-сон қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб бириктирилган ҳар бир олий таълим муассасасини 2030 йилгача бўлган даврда ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, шунингдек, қарорда олий таълим муассасаси бўйича белгиланган параметрларни сўзсиз бажариш, шу жумладан, илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларни хорижий таълим муассасаларига малака ошириш ва стажировкага, иқтидорли битирувчиларни магистратура ва докторантурага юбориш, шунингдек, ўқув лаборатория базасини янгилаш бўйича белгиланган топшириқларнинг бажарилишини ҳар чорак якуни бўйича мунтазам муҳокама қилиб боришни йўлга қўйсин;

2021 йилгача бириктирилган олий таълим муассасаларидан камида биттасининг нуфузли халқаро рейтинг агентликлари томонидан эътироф этилишини (рейтинг рўйхатида эълон қилинишини) таъминлаш бўйича аниқ мақсадли чора-тадбирларни ишлаб чиқсин.


8. Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги биргаликда тўрт ой муддатда:

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларида магистратура босқичида таълим муассасаларининг бошқаруви мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш;

педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилишда абитуриентларни кириш тест синовлари билан бир қаторда уларнинг касбий лаёқатини аниқлаш бўйича ижодий суҳбат ўтказиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш;

ҳудудларнинг педагог кадрларга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида педагогика таълим йўналишларига давлат грантлари асосидаги қабул квоталари улушини ошириш орқали мақсадли қабулни ташкил этиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифалари топширилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги бир ой муддатда:

ўқув-методик ва моддий-техника базаси замонавий талабларга жавоб бермайдиган, олий таълим муассасаларидан узоқда жойлашган, таълим сифати ва битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари паст бўлган академик лицейларни тугатиш, академик лицейларни фақат юқори илмий ва педагогик салоҳиятга эга олий таълим муассасалари таркибида биттадан қолдириш;

ўз фаолиятини давом эттирадиган академик лицейларга умумтаълим мактабларини битирган энг билимли, қобилиятли ёшларни қабул қилиш механизмини ишлаб чиқиш ва 2018/2019 ўқув йилидан жорий қилиш;

академик лицейларда ўқитиш сифатини тубдан ўзгартириш, битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичларини кескин ошириш, бунда олий таълим муассасалари ректорларининг шахсий масъулиятини кучайтириш бўйича таклиф тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар таянч олий таълим муассасалари ҳузуридаги педагог ва раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида дарс берадиган педагоглар, жалб этилган мутахассисларнинг фаолиятини таҳлил қилиш асосида самарали дарс бераётган профессор-ўқитувчилар, мутахассисларни рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази билан биргаликда:

профессор-ўқитувчилар томонидан талабалар билан олиб бориладиган маънавий-маърифий ишларни ҳар бир муайян талаба билан олиб бориш, уларда мафкуравий иммунитетни оширишнинг таъсирчан чораларини кўриш юзасидан услубий асосларни яратсин;

талаба-ёшларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, уларда юксак ахлоқий сифатларни тарбиялаш, уларнинг касбий компетентлиги билан инсоний фазилатларини уйғунлаштириш, профессор-ўқитувчиларнинг тарбиявий масъулиятини ошириш, таълим ва тарбия уйғунлигини амалда таъминлаш учун фанларнинг ҳар бир мавзусидаги тарбиявий мақсаддан унумли фойдаланилишини таъминлаш механизмларини икки ой муддатда ишлаб чиқсин;

бугунги кунда ёшлар тарбияси ўта долзарб масала эканини инобатга олиб, олий таълим муассасаларидаги маънавий-маърифий ишлар бўйича проректорларнинг функционал вазифаларини қайта кўриб чиқиб, уларнинг даврий малакасини ошириш чораларини ишлаб чиқсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда уч ой муддатда:

олий таълим муассасаси учун психолог ва ҳар бир талабалар турар жойи учун тарбиячи-педагог штатини жорий этиш;

меҳнатга ҳақ тўлаш разряди бўйича олий таълим муассасалари маънавият ва маърифат бўлими бошлиғининг лавозим разрядини 16-разрядга, бўлим ходимларининг лавозим разрядини 14-разрядга кўтариш;

олий таълим муассасалари гуруҳ мураббийларининг фаолияти самарадорлиги ва масъулиятини янада ошириш, уларнинг доимий рағбатлантириб борилишини таъминлаш мақсадида ҳар бир гуруҳ мураббийига (жумладан мураббийлар кенгаши раҳбарларига) ойлик маошининг 25 фоизигача миқдорда устама ҳақ тўланишини таъминлаш;

ҳар ўқув йилида маънавий-маърифий ишларни молиялаштириш мақсадида таълим муассасаси харажатлари сметасининг камида 5 фоизини юқорида назарда тутилган харажатлар учун ажратиш чораларини кўрсин. Ушбу маблағларнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан шахсий масъулият олий таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори зиммасига юкланиши белгилаб қўйилсин.


12. Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Марказий банк, Ўзбекистон касаба Уюшмалари Федерациясига биргаликда уч ой муддатда таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган педагог кадрларнинг ижтимоий нуфузини ошириш, жамиятда педагогик фаолиятнинг обрўсини юксалтириш, педагогларни ёшларга намуна ва ўрнак даражасига кўтариш, шунингдек, турли танловлар ва конкурсларда совриндор бўлган, ўқувчи-талабалари республика ва халқаро олимпиадаларда, танловларда юқори натижаларни қўлга киритган педагогларга уй-жой, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янги автомобиль, маиший-хўжалик жиҳозлари сотиб олишлари учун имтиёзли ипотека ва истеъмол кредитларини ажратиш тартибини жорий этиш юзасидан таклифларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси топширилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ижарада, қариндоши ёки танишининг уйида яшовчи талабаларни рўйхатга олиш тартибининг қулай ва соддалаштирилган шаклини ишлаб чиқсин ва икки ой муддатда амалиётга жорий қилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази мамлакатимизда ижтимоий соғлом муҳитни шакллантириш, ёшлар тарбиясининг таъсирчан механизмларини жорий этиш, шахснинг маънавий камол топишини психологик қўллаб-қувватланишини таъминлаш, соҳа мутахассисларининг психологик билим ва кўникмаларини шакллантириш, мазкур жараёнларнинг илмий-амалий асосларини яратиш ва методик таъминотини ишлаб чиқиш ҳамда жамиятда психологик билимларни кенг тарғиб этиш мақсадида Тошкент давлат педагогика университети таркибида Психология ўқув-илмий марказини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклиф киритсин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н. Юнусходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев



"Халқ сўзи", 2017 йил 28 июль






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 27 июлдаги

ПҚ-3151-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Бош

вазирнинг ўринбосарлари  комплекс раҳбарлари,

мутасадди раҳбарларга бириктирилган

олий таълим муассасалари

РЎЙХАТИ

       

Т/р

Комплекс раҳбарлари,

мутасадди раҳбарлар


Т/р

Бириктирилган олий

таълим муассасалари


1.

Арипов Абдулла Нигматович, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири - Таълим ва илм-фан, ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплексининг раҳбари

1.

Ўзбекистон миллий университети


2.

Тошкент ахборот технологиялари университети


3.

Тошкент шаҳридаги Инха университети


4.

М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети Тошкент шаҳридаги филиали


5.

Тошкент давлат шарқшунослик институти


6.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти


7.

Миллий рассомлик ва дизайн институти


8.

Ўзбекистон давлат консерваторияси


9.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти


10.

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби


2.

Раматов Ачилбай Жуманиязович, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси - Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплексининг раҳбари

1.

Тошкент темир йўл муҳандислари институти


2.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти


3.

Тошкент архитектура-қурилиш институти


4.

Наманган муҳандислик-қурилиш институти


5.

Термиз давлат университети


6.

Урганч давлат университети


7.

Қорақалпоқ давлат университети


8.

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


3.

Кучкаров Джамшид Анварович, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Иқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, инвестициялар, банк ва молия тизимларини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплексининг раҳбари

1.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети


2.

Тошкент молия институти


3.

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


4.

Тошкент Халқаро Вестминстер университети


5.

Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали


6.

Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти


4.

Мирзаев Зойир Тоирович, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири - Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплексининг раҳбари

1.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти


2.

Тошкент давлат аграр университети


3.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти


4.

Андижон қишлоқ хўжалиги институти


5.

Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти


6.

Наманган муҳандислик-технология институти


7.

Самарқанд давлат университети


8.

Самарқанд давлат чет тиллар институти


5.

Ибрагимов Ғуломжон Иномович, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплексининг раҳбари

1.

Тошкент кимё-технология институти


2.

И.М. Губкин номидаги Россия нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали


3.

Тошкент давлат техника университети


4.

Бухоро давлат университети


5.

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


6.

Навоий давлат кончилик институти


7.

Қарши давлат университети


8.

Бухоро муҳандислик-технология институти


6.

Розукулов Улуғбек Убайдуллаевич, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси бошқаруви раиси - Ташқи иқтисодий фаолият, экспорт салоҳияти, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари

1.

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети


2.

Андижон машинасозлик институти


3.

Андижон давлат университети


4.

Наманган давлат университети


5.

Жиззах политехника институти


6.

Фарғона давлат университети


7.

Фарғона политехника институти


7.

Нарбаева Танзила Камаловна, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси

1.

Тошкент давлат педагогика университети


2.

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


3.

Навоий давлат педагогика институти


4.

Жиззах давлат педагогика институти


5.

Қўқон давлат педагогика институти


6.

Нукус давлат педагогика институти


7.

Тошкент ислом университети


8.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


9.

Гулистон давлат университети


8.

Юнусходжаев Ахматходжа Нигманович, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси

1.

Тошкент тиббиёт академияси


2.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти


3.

Тошкент фармацевтика институти


4.

Тошкент давлат стоматология институти


5.

Андижон давлат тиббиёт институти


6.

Бухоро давлат тиббиёт институти


7.

Самарқанд давлат тиббиёт институти


9.

Абдуллаев Ихтиёр Бахтиёрович, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори


1.

Тошкент давлат юридик университети


10.

Камилов Абдулазиз Хафизович,

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири


1.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


            

Изоҳ: бириктирилган мутасадди раҳбарлар бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг ўрнига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёхуд вазифаси юклатилган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 27 июлдаги

ПҚ-3151-сон қарорига

2-ИЛОВА



Олий таълим муассасаларида таълим сифатини

таъминлаш борасида ўқув йили давомида

амалга ошириладиган ҳаракатларнинг

НАМУНАВИЙ РЕЖАСИ

(Йўл харитаси)

          

Т/р

Тадбирлар мазмуни


Молиялаштириш

манбаси


Ижро этиш

муддати


Кутилаётган натижа


1.

Комплексга қарашли тармоқ (соҳа)нинг корхоналарини юқори малакали кадрлар билан таъминланганлиги мониторингини амалга ошириш ва бириктирилган олий таълим муассасаларини истиқболли ривожлантириш ҳар йилги режасини ишлаб чиқиш.

Олий таълим муассасаларида васийлик кенгашлари фаолиятини такомиллаштирган ҳолда қайта ташкил этиш.


-

Август

Бириктирилган олий таълим муассасаларини истиқболли ривожлантириш ҳар йилги режаси ва Васийлик кенгашлари таркибини белгилаш


2.

Ҳудудларда янги барпо этилаётган, қайта тикланаётган, реконструкция қилинаётган замонавий корхоналар ҳамда иқтисодиётни диверсификация ва модернизация қилинаётганлигини инобатга олган ҳолда, янги касб ва мутахассисликларга бўлган талаб-эҳтиёжларни қоплаш мақсадида аниқ баланс ҳисоб-китобларига асосланган олий таълимга қабул квоталарини шакллантириш.


-

Август -

декабрь

Олий маълумотли кадрлар тайёрлаш бўйича буюртмалар портфелини шакллантириш


3.

Малакали кадрлар тайёрлаш жараёни ва ўқув-услубий таъминоти, ўқув режа ва дастурларини кадрлар истеъмолчиларининг етакчи мутахассислари томонидан танқидий таҳлил этилишини таъминлаш, олий таълим йўналишлари (мутахассисликлари) малака талаблари, ўқув режа ва дастурлари мазмунига қўйиладиган талабларни иш берувчи корхоналар ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда шакллантириш.


-

Август

Олий таълим йўналишлари (мутахассисликлари) малака талаблари, ўқув режа ва дастурлари мазмунига кадрлар истеъмолчилари томонидан қўйиладиган талабларни белгилаш


4.

Ўқиш билан амалиётни биргаликда олиб бориш, талабаларнинг бевосита ишлаб чиқаришда амалий машғулотларини ва малакавий амалиётларини ўтказишни ташкил этиш мақсадида олий таълим муассасасининг тегишли йўналишларини тармоқнинг муайян ташкилотига бириктириш ва ушбу жараёнларни назорат қилиш учун масъул ходимларни тайинлаш.


-

Сентябрь

Талабаларнинг ишлаб чиқаришда амалий машғулотларини ва малакавий амалиётларини ўтказишни самарали ташкил этиш


5.

Ўқув материалларини корхоналарнинг истиқболли вазифалари ва муаммолари асосида янгилаш ва бойитиб бориш, ўқув жараёни шаклини тубдан янгилаш, фақатгина назарий билимлар бериш эмас, балки уни амалиётда юз бераётган ўзгаришлар, янгиланишлар билан

чамбарчас боғлиқ ҳолда амалга оширишга эришиш чораларини кўриш.


-

Доимий

Амалиётга йўналтирилган ўқув жараёни ва унинг замонавий ўқув-методик таъминотини яхшилаш

6.

Қобилиятли ёш педагогларни хорижий олий таълим ва илмий муассасаларда стажировкадан ўтиши ва илмий даражаларини ҳимоя қилиши учун юбориш мақсадида олий таълим муассасасига моддий ёрдам кўрсатиш.


Корхона ва ташкилотларнинг ушбу мақсадларга йўналтирилган маблағлари, хорижий ҳамкорлар ва инвестиция дастурлари маблағлари


Ўқув йили давомида, шартномаларга мувофиқ


Бириктирилган олий таълим муассасасининг илмий ва педагогик салоҳиятини ошириш


7.

Иқтидорли талабаларни етакчи хорижий таълим муассасаларига тажриба орттириш, улар учун махсус стипендиялар таъсис этиш, талабалар ўртасида танловлар ташкил этиш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиб тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш.


Корхона ва ташкилотларнинг ушбу мақсадларга йўналтирилган маблағлари, хорижий ҳамкорлар ва инвестиция дастурлари маблағлари


Октябрь -

декабрь

Ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этишнинг рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш


8.

Комплексга қарашли тармоқ (соҳа) ҳамда корхонанинг илмий-техник ривожлантириш йўналишлари муаммоларига бағишланган мавзулари базасини шакллантириш ва бу муаммолар бўйича олий таълим муассасалари билан хўжалик шартномалари (грантлар лойиҳалари) тузиш.

Корхона ва ташкилотларнинг ушбу мақсадларга йўналтирилган маблағлари

Октябрь -

декабрь

Олий таълим - илм-фан - ишлаб чиқариш интеграцияси асосида амалиётга йўналтирилган илмий фаолиятни йўлга қўйиш

Ишлаб чиқариш корхоналарининг илмий-технологик муаммолари асосида битирув малакавий ишлар, магистрлик ва докторлик диссертациялари мавзулари банкини шакллантириш ҳамда олий таълим муассасасига тақдим этиш.


Январь - июль

9.

Олий таълим муассасалари педагог кадрларининг меҳнат шароитларини яхшилаш ҳамда уларнинг корхоналарда ва хорижда малака оширишларини ташкил этиш.

Профессор-ўқитувчиларнинг замонавий талаблар асосида билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналарида амалга оширилаётган технологик янгиланишлар, жорий этилаётган янги технологиялар тўғрисида маълумот олиши ҳамда илмий-тадқиқот ишларини тажриба-синовдан ўтказишда тегишли шарт-шароитлар яратиш.


Корхона ва ташкилотларнинг ушбу мақсадларга йўналтирилган маблағлари


Корхона ва олий таълим муассасалари билан тузилган шартнома асосида


Бириктирилган олий таълим муассасасининг илмий ва педагогик салоҳиятини илғор хорижий тажриба ва ишлаб чиқаришни модернизациялаштириш даражасидан келиб чиқиб такомиллаштириш


10.

Талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан тармоқ (соҳа)даги янгиликлар, ривожлантириш истиқболлари каби масалалар юзасидан олий таълим муассасаси ва корхона (муассаса)ларда учрашувлар ва семинар-тренинглар ташкил этиш.


-

Ҳар ойда

Тармоқ(соҳа)ларни ривожлантириш истиқболлари ҳақидаги билимларни шакллантириш


11.

Соҳадаги малакали ва тажрибали мутахассисларни олий таълим муассасалари ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари ўқув жараёнига жалб этиш.

Олий таълим муассасалари ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказлари маблағлари


Сентябрь -

июнь

Ўқув жараёни мазмунини ишлаб чиқариш, соҳадаги илғор тажриба билан мослаштириш


12.

Бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш сифатини ҳамда илмий-тадқиқотлар самарадорлигини текшириб бориш ва натижаларини Комплекснинг кенгайтирилган йиғилишларида муҳокама қилиш, ижобий ютуқларни рағбатлантириш.


-

Ҳар ўқув семестр якунида

(январь, июль)

Кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини амалга ошириш ва натижаларни таҳлил қилиш


13.

Олий таълим муассасаларининг моддий-техника, ўқув-методик базасини мустаҳкамлаш, талабалар турар жойлари шароитларини, ижтимоий ва маиший инфратузилмасини яхшилаш ва уларнинг ҳудудларини ободонлаштириш.


Корхона ва ташкилотларнинг ушбу мақсадларга йўналтирилган маблағлари, ҳомийлик маблағлари, хорижий ҳамкорлар ва инвестиция дастурлари маблағлари


Ўқув йили давомида (алоҳида тузилган график асосида)


Олий таълим муассасаларининг моддий-техника ва ўқув-методик базасини такомиллаштириш


14.

Таълим жараёни сифати ва натижадорлигини ошириш, келгусида меҳнат бозори ривожланишини ҳисобга олган ҳолда мутахассислар ва илмий-техника кадрларини тайёрлашнинг истиқболи йўналишларини белгилаш.


-

Февраль -

апрель

Ишлаб чиқариш соҳалари учун кадрлар тайёрлаш бўйича устувор йўналишларни белгилаш


15.

Мутахассислар тайёрлаш сифатига кўмаклашадиган истиқболли дастурларни молиялаштириш, олий таълим муассасалари фаолиятининг изчил ривожлантирилишини таъминлаш учун ҳомийлик, техникавий кўмаклашиш (грантлар) ва бошқа маблағларни жалб этиш.


Корхона ва ташкилотларнинг ушбу мақсадларга йўналтирилган маблағлари


Ўқув йили давомида, дастурларни бажариш жараёнида


Бириктирилган олий таълим муассасалари фаолиятини изчил ривожлантиришнинг молиявий таъминотини яхшилаш


16.

Корхоналар раҳбарлари ва мутахассисларини битирувчиларнинг якуний давлат аттестацияларида иштирок этишини таъминлаш.


Олий таълим муассасалари маблағлари


Май-июнь


Бириктирилган олий таълим муассасасида кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолаш


17.

Таътиллар даврида талабаларнинг дам олишини ташкил этиш, уларни корхоналарда вақтинчалик иш билан таъминлаш.


Корхона ва ташкилотларнинг ушбу мақсадларга йўналтирилган маблағлари


Июль-август


Талабаларни моддий рағбатлантириш


18.

Олий таълим муассасаларини компьютер ва ахборот-коммуникация технологиялари, электрон таълим ресурслари учун воситалар, шу жумладан, интернет тармоғидан фойдаланишини, замонавий ўқув-лаборатория анжомлари ва ўқув-методик адабиётлар билан таъминлаш, илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, олий таълим муассасасининг замонавий илмий лабораторияларини шакллантириш ва ривожлантириш.


Корхона ва ташкилотларнинг ушбу мақсадларга йўналтирилган маблағлари, инвестиция дастурлари маблағлари


Ўқув йили давомида, олий таълим муассасаси талабномаси асосида


Бириктирилган олий таълим муассасасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга ва илмий фаолиятни ривожлантиришга шароитлар яратиш


19.

Дарслик, ўқув қўлланма, методик қўлланмалар, тавсияномалар, дидактик материаллар ҳамда бошқа ўқув-методик ҳужжатларни нашр этиш.


Корхона ва ташкилотларнинг ушбу мақсадларга йўналтирилган маблағлари


Олий таълим муассасаси талабномаси асосида


Ўқув жараёнининг замонавий адабиёт таъминотини яратиш


20.

Битирувчиларни Комплексга қарашли корхоналарга ишга жойлаштириш, корхоналардаги бўш вакант ўринларни малакали битирувчилар билан тўлдириб бориш.


-

Июль-август

Битирувчиларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш


21.

Тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасалари ректорлари иштирокида Комплекс раҳбари ҳузурида ҳисобот йиғилишини ўтказиш. Келгуси ўқув йили режаларини тасдиқлаш.


-

Август


Ўтган ўқув йили натижаларини таҳлил қилиш ва навбатдаги вазифаларни белгилаш


        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 27 июлдаги

ПҚ-3151-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

комплекслари таркибидаги вазирликлар ва идораларнинг

олий маълумотли кадрлар тайёрлаш юзасидан буюртмаларни

шакллантириш, тасарруфидаги олий таълим муассасаларида

мутахассисларни тайёрлаш даражаси ва сифатини тубдан

яхшилаш ҳамда тизимдаги корхоналар ва ташкилотларда

талабалар амалиётларини ўтказиш, илмий ишларни

ҳамкорликда бажариш, олий таълим муассасалари

битирувчиларининг ишга жойлашишини

таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар


Ижро

муддати


Масъул вазирлик ва идоралар


          

I. МУТАХАССИС КАДРЛАРГА БЎЛГАН ТАЛАБНИ

ВА ТАЪЛИМ МАЗМУНИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

       

1.

Вазирлик ва идоралар ҳузурида соҳалар бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи кенгашларни ташкил этиш ва бундай кенгашларнинг вазифалари этиб қуйидагиларни белгилаш:

тегишли соҳага кадрлар тайёрловчи олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, шунингдек педагог кадрлар ва соҳа мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасаларига ўқув-методик раҳбарлик қилиш ва илмий-методик базани шакллантиришни мувофиқлаштириш;

илғор хорижий тажриба ҳамда соҳа эҳтиёжларини, ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этилишини инобатга олган ҳолда ихтисослаштирилган олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режа ва дастурларини тизимли такомиллаштириб бориш;

соҳага оид илмий-техник масалалар бўйича фундаментал, амалий ва инновациявий илмий изланишлар олиб борилишини мувофиқлаштириш;

ихтисослаштирилган олий ва ўрта махсус таълим муассасалари илмий-педагогик салоҳиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширилишини таъминлаш, шу жумладан илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш, соҳани ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан келиб чиқиб раҳбарлар ва мутахассисларни сифатли қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш.


2017 йил

20 август

Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Навоий тоғ-металлургия комбинати, Маданият вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Бадиий Академия, "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, Гидрометеорология хизмати Маркази, Адлия вазирлиги


2.

Тасарруфдаги олий таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарор билан тасдиқланган ҳар бир олий таълим муассасасини ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлашни назорат қилиш.


2017-2021

йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Навоий тоғ-металлургия комбинати, Маданият вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Бадиий Академия


3.

Соҳаларнинг истиқболли талабларидан келиб чиқиб таълим мазмунига, битирувчиларнинг билим ва кўникмаларига талабларни белгилаш ва тегишли олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига тақдим этиб бориш.


ҳар йили

1 декабрга


Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Навоий тоғ-металлургия комбинати, Маданият вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Бадиий Академия, "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, Гидрометеорология хизмати Маркази


4.

Таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режаларни ишлаб чиқишда соҳанинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, мутахассислик фанлар бўйича соатлар тақсимоти ҳамда мазмунини буюртмачи билан келишиб шакллантиришни амалиётга жорий этиш.


2017/2018

ўқув йилидан

бошлаб


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази

5.

Муҳандислик-техника йўналишида кадрлар тайёрлайдиган олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқув режа ва дастурларида умуммуҳандислик фанлари (иссиқлик техникаси, металлар технологияси, машина деталлари ва бошқа фанлар) бўйича дарс соатларини мақбуллаштириш ҳисобига кўпайтириш.


2017 йил

30 август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида муҳандислик-техника йўналишида кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар


     

II. ПЕДАГОГЛАР ТАРКИБИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА УНИНГ ИЛМИЙ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ

    

6.

Соҳа корхоналарининг истиқболли ривожланиши асосланган давлатларнинг техника-технологиялари, соҳада кутилаётган ўзгаришлар, корхоналар модернизацияси техник тараққиёти йўналишлари ҳақидаги маълумотларни тегишли олий таълим муассасаларига тақдим этиб бориш.


ҳар йили

1 декабрга


Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Навоий тоғ-металлургия комбинати, Маданият вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Бадиий Академия, "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, Гидрометеорология хизмати Маркази


7.

Хорижий ҳамкорлик қилинаётган, соҳага ўз инвестициялари ва технологияларини олиб кираётган компаниялар, корхоналар фаолиятининг техника, технологияларини ўрганиш учун тасарруфидаги олий таълим муассасалари педагогларининг малака оширишини ташкил этиш.


2018 йилдан

бошлаб


Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Навоий тоғ-металлургия комбинати, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, Гидрометеорология хизмати Маркази


8.

Инвестициялар бўйича тузилаётган шартномаларда олий таълим муассасалари педагогларини хорижий компания ва ташкилотларда малакасини ошириш, стажировкасини ўтказишни ташкил этишни назарда тутиш.


2018 йилдан

бошлаб


Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Навоий тоғ-металлургия комбинати, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, Гидрометеорология хизмати Маркази


9.

Малака ошириш марказларининг тингловчилари учун кўчма машғулотларни корхоналарда ташкил этиш учун шароитлар яратиш (масъул ходим ажратиш; жиҳозланган аудитория ташкил қилиш ва ҳ. к.).


2017-2018

ўқув йилидан

бошлаб


Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Навоий тоғ-металлургия комбинати, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, Гидрометеорология хизмати Маркази


   

III. БИТИРУВЧИЛАРНИНГ АМАЛИЙ КЎНИКМАЛАРИНИ

ТАЛАБ ДАРАЖАСИДА ШАКЛЛАНТИРИШ

     

10.

Амалиёт ўташ жойида талабага масъул ходимни бириктириш, бунда бириктирилган ходим амалиётчи билан ишлаш кўникмасига эга бўлишини таъминлаш, ташкилотларда амалиётчидан унумли фойдаланишни йўлга қўйиш.


2017/2018

ўқув йилидан

бошлаб


Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Навоий тоғ-металлургия комбинати, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, Гидрометеорология хизмати Маркази


11.

Амалиётчилар учун иш жойи ва амалиёт даврида фойдаланиш учун зарурий материаллар ажратилишини ташкил этиш.


2017/2018

ўқув йилидан бошлаб


Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Навоий тоғ-металлургия комбинати, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, Гидрометеорология хизмати Маркази


12.

Корхона ва ташкилотларда амалиётчига бириктирилган масъул ходимларни рағбатлантиришни йўлга қўйиш.


2017/2018

ўқув йилидан

бошлаб


Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Навоий тоғ-металлургия комбинати, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, Гидрометеорология хизмати Маркази


13.

Ўқув режада белгиланган ишлаб чиқариш ва малака амалиётларини ўташ даврида талабаларга амалиётчи мақомини бериш ва амалиёт даври давомида имконият доирасида иш ҳақи тўланадиган лавозимга ишга қабул қилиш.


2017-2018

ўқув йилидан

бошлаб


"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


14.

Олий таълим муассасалари талабалари иш жойларига дастлабки тақсимлашни битирувчи курс сўнгида эмас, балки мос равишда учинчи ва иккинчи курсда таҳсил олаётган даврда ўтказиш ва барча турдаги амалиётларни ишга йўлланма оладиган корхона, ташкилот ёки муассасада ўташни йўлга қўйиш.


2017-2018

ўқув йилидан

бошлаб


Касб-ҳунар таълими маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар

15.

2017 йил ва ундан кейинги йилларга мўлжалланган мақсадли дастурлар, шу жумладан, саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги йўналишларидаги лойиҳалар доирасида ташкил этиладиган янги иш ўринларига таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлашишига кўмаклашиш.


2017-2018

ўқув йилидан

бошлаб


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги


16.

Янгиланган "Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори"га мос равишда ишлаб чиқилган таснифлагичга киритилган касбларнинг ўқув даврийлигини касбларнинг мураккаблик даражасини инобатга олган ҳолда табақалаштириш.


2017 йил

декабрь


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази


17.

Чекка ҳудудлардаги корхона ва ташкилот, шу жумладан, касб-ҳунар коллежларига ишлаш учун юборилган олий таълим муассасалари битирувчиларини доимий ишлаши учун қулай шароитлар яратиш, жумладан, уй-жойлар билан таъминлашга имтиёзли кредитлар, автокредитлар ажратиш ҳамда ишлаган даврига қараб ойлик иш ҳақларига устамалар белгилаш тизимини йўлга қўйиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2017 йил

декабрь


Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги


      

IV. ТАЪЛИМ-ФАН-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИНТЕГРАЦИЯСИНИ ТАЪМИНЛАШ

       

18.

Таълим мазмунини соҳа истиқболидан келиб чиқиб белгилаш, уни илмий асосда узлуксиз янгилаб бориш, соҳада таълим-фан-ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш ишларини ривожлантириш учун вазирлик ва идоралар ҳузурида Илмий-техник кенгашларни ташкил этиш ҳамда уларга шахсан соҳа раҳбарларининг ўзлари бошчилик қилишини таъминлаш.


2017 йил

август


Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Навоий тоғ-металлургия комбинати, Маданият вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Бадиий Академия, Адлия вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, Гидрометеорология хизмати Маркази


19.

Олий таълим муассасаларида илмий изланишлар олиб бораётган докторантларни, иқтидорли талаба-ёшларни соҳанинг илмий мавзулари билан шуғулланишга жалб этиш, тадқиқот ишлари учун ишлаб чиқариш корхоналари, илмий-тадқиқот ва лойиҳа институтларида тажриба-синов ишлари учун шароит яратиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш.


2017 йил

сентябрь

ойидан

бошлаб


Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Навоий тоғ-металлургия комбинати, Маданият вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Бадиий Академия, Адлия вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, Гидрометеорология хизмати Маркази


20.

Ҳамкорликда фойдаланадиган илмий лабораторияларга илмий буюртмалар бериш, уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этилишини таъминлаш.


2017-2018

ўқув йилидан

бошлаб


Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Навоий тоғ-металлургия комбинати, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ


      

V. ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ

МУСТАҲКАМЛАШ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

    

21.

Олий таълим тизимини 2017-2021 йилларга мўлжалланган комплекс ривожлантириш дастурида белгиланган вазифаларни юқори самара ва сифат билан амалга оширишда тегишли олий таълим муассасаларига амалий ёрдам бериш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш.


2017-2021

йиллар

Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Навоий тоғ-металлургия комбинати, Маданият вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Бадиий Академия


22.

Олий таълим муассасалари лаборатория базасининг доимий янгиланиб ва тўлдириб борилиши, зарурий хом ашёлар билан таъминланиши, соҳага кириб келаётган янги техника ва технологияларнинг намуналарини таълим муассасаларига мунтазам етказиб берилишини таъминлаш.


доимий

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Навоий тоғ-металлургия комбинати, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, Гидрометеорология хизмати Маркази


23.

Бириктирилган корхона ва ташкилотлар базасида ўқув, илмий лаборатория комплексларини барпо этиш орқали талабалар ва илмий изланувчиларни ишлаб чиқариш жараёни билан боғлаш.


2017-2021

йиллар


Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Навоий тоғ-металлургия комбинати, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, Гидрометеорология хизмати Маркази


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 31 июль, 30-сон, 729-модда