ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Гуманитар фанларга оид олий ўқув юртлари (санъат, чет тиллар ва б.) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2017 й. ПҚ-3152-сон "Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.07.2017 й.

N ПҚ-3152



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЧИРЧИҚ ДАВЛАТ

ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА*


Бугунги кунда Тошкент вилояти халқ таълими тизимида жами 1348 та таълим муассасалари, жумладан 406 та мактабгача таълим муассасалари, 871 та умумий ўрта таълим мактаблари, 2 та Меҳрибонлик уйлари, 31 та болалар мусиқа ва санъат мактаблари, 19 та "Баркамол авлод" марказлари, 19 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари фаолият кўрсатмоқда. Қабул қилинган давлат дастурлари доирасида мазкур таълим муассасаларининг самарадорлигини ошириш, уларни моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, вилоятда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурларини татбиқ этиш, ёшларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний қобилиятларини ривожлантириш борасида таълим муассасаларини малакали педагог кадрлар билан таъминлаш йўналишларида қатор долзарб масалалар мавжуд.

Тошкент вилояти мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг тарбиячилар, бошланғич синф ўқитувчилари, айниқса аниқ фанлар ва чет тиллари бўйича ўқитувчиларга бўлган эҳтиёжларини қондириш, туманлар ва қишлоқ жойларидаги таълим муассасаларини юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлаш ҳамда халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини жойларда ташкил этишни янада такомиллаштириш ва таълим сифатини яхшилаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Иқтисодиёт ва Молия вазирликларининг таклифларига мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таркибида Чирчиқ давлат педагогика университети (кейинги ўринларда - Университет) ташкил этилсин.

2. Университетнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасалари учун юқори малакали ўқитувчиларни талаб даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш;

педагогик таълим соҳасини ривожлантиришнинг илмий-методик вазифаларини ҳал этишга, илғор хорижий педагогик технологияларни жорий этишга йўналтирилган илмий тадқиқотларни олиб бориш ва иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этиш;

юртимизнинг педагогика фани бўйича қадимдан ривожланиб келган ютуқлари, хорижий мамлакатлар таълим муассасаларининг тажрибаси ва Тошкент вилояти туманлари таълим муассасалари талаб-эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тегишли йўналишлар ҳамда мутахассисликлар бўйича ўқув-услубий адабиётларни яратиш;

ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, таълим ва илмий изланишлар жараёнига мутахассисларни жалб этиш мақсадида педагогика соҳасидаги етакчи республика ва хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;

хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказларига ёш истиқболли битирувчиларни магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали Университет илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш.

5. Университетда вилоятдаги мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари ва олий таълим муассасалари ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг таълим мазмунини такомиллаштириш бўйича фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгаш ташкил қилинсин. Мувофиқлаштирувчи Кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқлансин.

Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг асосий вазифалари этиб, қуйидагилар белгилансин:

Тошкент вилоятидаги мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасалари учун педагог кадрлар тайёрлаш, шунингдек, педагогик кадрлар ва соҳа мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасаларининг илмий-методик базаларини шакллантиришни мувофиқлаштириш ва ўқув-методик раҳбарликни амалга ошириш;

педагогика соҳасидаги талаб ва илғор хорижий тажриба, ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишни ҳисобга олган ҳолда, вилоят таълим муассасаларида давлат таълим стандартлари, ўқув режа ва дастурларини тизимли равишда такомиллаштиришни амалга ошириш;

вилоятдаги педагогика соҳасида илмий-услубий ишлар, жумладан фундаментал, амалий ва инновацион илмий изланишлар олиб боришни мувофиқлаштириш;

вилоят таълим муассасалари илмий-педагогик салоҳиятини ошириш, жумладан олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни мақсадли тайёрлаш асосида, педагогика соҳасини ривожлантиришнинг стратегик вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, вилоятдаги таълим муассасалари раҳбар ходимлари ва мутахассислари малакасини сифатли ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширилишини таъминлаш.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб Университет учун зарур педагог кадрларни жалб қилиш учун соатбай асосида ҳақ тўлаш ва ўқув адабиётлари билан таъминланишини молиялаштиришнинг аниқ чораларини кўрсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Тошкент кимё технология институти қошидаги Чирчиқ академик лицейига тегишли Чирчиқ шаҳар, Истиқбол кўчаси, 2-А уй ва Чирчиқ ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежига тегишли Чирчиқ шаҳар, Амир Темур кўчаси, 104-уйда жойлашган бинолари ва иншоотлари ҳудудлари билан Университетга оператив бошқариш ҳуқуқи билан бепул фойдаланишга бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

12. Белгилаб қўйилсинки, Университетни сақлаш харажатлари 2017 йилда "Маориф" соҳаси бўйича тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида, 2018 йилдан бошлаб эса мазкур соҳага ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.

13. Қуйидагилар Университетнинг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва мақсадли бадаллари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Университетга 2 та, шу жумладан 1 та хизмат, 1 та махсус енгил автотранспорт воситаси сақлашга лимит ажратсин.

16. Университетда Тошкент шаҳридан қатнаб ишловчи профессор-ўқитувчи ва ишчи ходимларга бориш келиши учун тегишли шароитлар ташкил этилсин.

17. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н. Юнусходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 31 июль, 30-сон, 730-модда


"Халқ сўзи" 2017 йил 29 июль









































Время: 0.2030
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск