Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2017 й. ПФ-5121-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш "Истеъдод" жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

27.07.2017 й.

N ПФ-5121



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ИСТИҚБОЛЛИ

ЁШ ПЕДАГОГ ВА ИЛМИЙ КАДРЛАРНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ "ИСТЕЪДОД"

ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА*


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг амалга оширилиши давлат ва жамият қурилишини изчил такомиллаштиришни таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш суръатларини жадаллаштириш, илғор инновацион ва илм-фан ютуқларига асосланган технологиялардан фойдаланган ҳолда замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга йўналтирилган ишларга янгича суръат берди. Бу муҳим мақсадлар юқори малакали мутахассислар, педагог ва илмий кадрлар тайёрлаш тизимини илғор хориж тажрибасини ўрганиш ва унинг энг яхши ютуқларини давлат ва жамоат тузилмалари, иқтисодиёт тармоқларида татбиқ этиш асосида жиддий қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш заруратини тақозо этади.

Ўзбекистон иқтисодиётининг соҳа ва тармоқларини халқаро меҳнат бозорида юқори малакали ва рақобатбардош мутахассислар, педагог ва илмий кадрлар билан ўз вақтида таъминлаш бўйича ягона давлат сиёсатини самарали амалга ошириш, уларни магистратура ва PhD дастурлари, малака ошириш ва стажировка ўташ орқали тайёрлаш, етакчи чет эл таълим муассасаларида таълим олиш учун талабгорларни танлов асосида саралаш механизмларини такомиллаштириш, уларнинг меҳнат ва илмий-педагогик фаолияти мониторингини олиб бориш, шунингдек, юқори малакали чет эллик олимлар, ўқитувчилар ва мутахассисларни олий таълим муассасалари, қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказларининг ўқув жараёнига кенг жалб этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш "Истеъдод" жамғармасининг номи "Ўзбекистон Республикаси Президентининг чет элда стипендиатларнинг малака ошириши, стажировка ўташи ва таълим олишини ташкил этиш "Истеъдод" жамғармаси" деб ўзгартирилсин (кейинги ўринларда - Жамғарма).


2. Қуйидагилар Жамғарма фаолиятининг асосий вазифалари ва мақсадли йўналишлари этиб белгилансин:

илғор илмий тадқиқотлар ва инновациялар, юқори технологияларнинг янги ютуқларида иштирок этиш, касбий билим, кўникма ва малакаларни замон талабларига ҳамоҳанг тарзда янгилаш, янги касбга, таълимга ва амалиётга йўналтирилган дастурларни ўзлаштириш мақсадида иқтисодиётнинг турли тармоқлари, давлат ва жамоат тузилмаларининг истиқболли мутахассислари, таълим муассасаларининг юксак интеллектуал-ижодий салоҳиятга эга бўлган педагог ва илмий кадрларини ривожланган давлатларнинг етакчи таълим ва илмий муассасаларида малакасини ошириш ва стажировка ўташини ташкил этиш;

иқтисодиёт тармоқлари, давлат ва жамоат тузилмаларининг ҳозир ва келажакда юқори малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжини инобатга олган ҳолда таъминлаш учун танлов асосида саралаб олинган олий таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчиларини, шунингдек республика иқтисодиёти тармоқларининг малакали кадрларини дунёнинг ривожланган мамлакатларидаги етакчи таълим ва илмий муассасаларида магистратура ва PhD дастурлари бўйича тайёрлашни ташкил этиш;

чет эллардаги нуфузли таълим ва илмий марказлар, халқаро ҳамда хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва изчиллик билан ривожлантириш орқали олий таълим муассасалари, шунингдек, раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ марказларининг ўқув жараёнларига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларни жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотларига улар томонидан чет элда малака ошириш, стажировка ўташ ҳамда магистратура ва PhD дастурлари бўйича таълим олишга тавсия қилинаётган номзодларни Жамғарма базасида дастлабки тайёрлашни ташкил қилишда кўмаклашиш;

иқтисодиётнинг турли тармоқлари, давлат ва жамоат тузилмаларининг истиқболли мутахассислари, педагоглари, илмий кадрлари ва иқтидорли ёшларнинг илмий-педагогик ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, илғор халқаро тажрибаларни эгаллашлари учун уларнинг нуфузли халқаро симпозиумлар, анжуманлар, олимпиадалар ва танловларда иштирокини ташкил этиш;

чет элда малака оширган ва стажировка ўтаган мутахассислар, илмий педагог кадрлар, шунингдек, магистратура ва PhD дастурлари бўйича таълим олганлар (кейинги ўринларда - стипендиатлар) ҳамда чет эллик мутахассислар иштирокида анжуманлар, семинарлар, маҳорат дарслари, тренинг ва бошқа тадбирларни ташкил этиш орқали илғор хорижий тажриба ҳамда замонавий педагогик технологияларни кенг жорий этиш ва оммалаштиришни таъминлаш;

келажакда иқтисодиётнинг асосий тармоқларида, шунингдек, янги, истиқболли фаолият соҳаларида, шу жумладан, сифатли кадрлар ва ресурслар захирасини яратиш ва тегишли йўналишлар бўйича илмий-таълим жараёнларини ҳар томонлама рағбатлантириш орқали замонавий материаллар ва илғор технологияларни ишлаб чиқиш соҳасида энг юқори даражада самарали фаолият олиб боришларини таъминлаш мақсадида стипендиатларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантириш;

иқтисодиётнинг турли тармоқлари, давлат ва жамоат тузилмаларидаги республиканинг истиқболли мутахассислари, педагог ва илмий кадрларининг хорижда малака ошириш, стажировка ўташ ва таълим олиш натижасида эгаллаган замонавий илғор билим ва кўникмаларини уларнинг келгусидаги меҳнат, педагогик ва илмий фаолиятини тизимли мониторингини олиб бориш орқали амалиётга жорий этилишини таъминлаш;

стипендиатларни республика олий таълим муассасалари, раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларининг ўқув жараёнларига изчил жалб этиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг чет элда стипендиатларнинг малака ошириши, стажировка ўташи ва таълим олишини ташкил этиш "Истеъдод" жамғармасининг Васийлик кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг чет элда стипендиатларнинг малака ошириши, стажировка ўташи ва таълим олишини ташкил этиш "Истеъдод" жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг чет элда стипендиатларнинг малака ошириши, стажировка ўташи ва таълим олишини ташкил этиш "Истеъдод" жамғармасининг ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Чет элда малака ошириш, стажировка ўташ ва таълим олиш учун номзодларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

2017/2018 ўқув йилида чет элнинг етакчи таълим ва илмий муассасаларида педагог ва илмий кадрларнинг малака оширишлари ва стажировка ўташлари, олий таълим муассасалари битирувчиларини магистратура ва PhD дастурлари бўйича ўқитишнинг мақсадли дастури 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Жамғарма Васийлик кенгашига тасдиқланган ходимлар сони доирасида Жамғарманинг ташкилий тузилмасига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Қуйидагилар жамғарма фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

стипендиатларнинг хорижий таълим ва илмий муассасаларда малака оширишлари, стажировка ўташлари ва таълим олишларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар - Жамғарманинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ олий таълим муассасалари объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлашга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси ресурсларининг 10 фоиздан кам бўлмаган миқдоридаги маблағлари ҳисобидан, шартнома асосида хўжалик фаолияти юритиш ва хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик ёрдамлари, халқаро молия институти ва хорижий ташкилотларининг грантлари;

ходимлар иш ҳақи учун тўловларни ўз ичига олган Жамғарманинг жорий фаолияти ва унга юклатилган бошқа вазифаларни бажариш билан боғлиқ харажатлар - Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланган миқдорда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда республика олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари (тўлов-контракт) маблағларидан ажратмалар, шунингдек, хўжалик фаолияти ва шартнома асосида кўрсатилган хизматлардан келган тушумлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг беғараз ёрдамлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Жамғарма 2022 йил 1 январгача давлат мақсадли жамғармаларига солиқ тўловлари ва мажбурий йиғимлардан озод қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Жамғармага хорижий таълим ва илмий муассасалар билан алоқаларни йўлга қўйиш, стипендиатларга хорижий мамлакатларнинг визаларини олиш, консуллик рўйхатига киритиш, нотариал ва бошқа хизматларни кўрсатиш, уларнинг юборилган мамлакатда малака оширишлари ва стажировка ўташлари бўйича таълим мониторингини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси:

чет элда малака ошириш, стажировка ўташ ва таълим олишга юбориладиган номзодларни танлаб олишни ташкил қилишда Жамғармага ҳар томонлама услубий ёрдам кўрсатилишини;

Жамғарма томонидан чет элда таълим олган шахсларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатлари нострификациясини (эквивалентлигини қайд этиш) тўғридан-тўғри (махсус синовлар ўтказмасдан) амалга оширилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Жамғармани замонавий алоқа воситалари, жумладан, ҳукумат алоқаси ва кенг полосали интернет тармоғига уланишини таъминласин.


10. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси Жамғарма томонидан тақдим қилинган рўйхатларга мувофиқ, ўрнатилган тартибда чегирмаларнинг мос тизимини қўллаган ҳолда чет элларга юборилаётган стипендиатларни авиачипталар билан ўз вақтида таъминласин.


11. Жамғарма Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, 171-уйда жойлаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 1 июлдаги "Истиқболли ёш педагог ва илмий кадрлар малакасини ошириш ва тажриба алмашув тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-3272-сонли Фармонининг 2, 3, 4, 9-бандлари ва 5-бандининг иккинчи хатбошиси ҳамда 1 - 4-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари У.С. Исмаилов ва А.Н. Юнусходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев



"Халқ сўзи", 2017 йил 28 июль






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 27 июлдаги

ПФ-5121-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

чет элда стипендиатларнинг малака ошириши,

стажировка ўташи ва таълим олишини ташкил этиш

"Истеъдод" жамғармасининг Васийлик кенгаши

ТАРКИБИ

1.

Арипов А.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Жамғарма Васийлик кенгаши раиси


2.

Кучкаров Дж.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Жамғарма Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари


3.

Лавозими бўйича

-

Жамғарма ижрочи директори, Жамғарма Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари


4.

Юнусходжаев А.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


5.

Исмаилов У.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


6.

Муродов О.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


7.

Голишев В.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


8.

Султонов Х.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


9.

Қуранбаев Қ.Қ.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси


10.

Раматов А.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси


11.

Мирзаев З.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири


12.

Отажонов Н.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси

13.

Джурабаев А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири


14.

Маджидов И.У.

-

олий ва ўрта махсус таълими вазири


15.

Ходжаев Б.А.

-

молия вазири


16.

Абдухакимов А.А.

-

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири


17.

Иноятов У.И.

-

халқ таълими вазири


18.

Шадманов А.К.

-

соғлиқни сақлаш вазири


19.

Камилов А.Х.

-

ташқи ишлар вазири


20.

Ғаниев Э.М.

-

ташқи савдо вазири


21.

Икрамов М.М.

-

адлия вазири


22.

Абдуллаев И.Б.

-

Бош прокурор


23.

Шерматов Ш.Х.

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в. б.


24.

Юлдашев Б.С.

-

Фанлар академияси президенти


25.

Абдураҳмонов И.Ю.

-

инновацион ривожланиш вазири

26.

Холмухамедов М.М.

-

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори


27.

Нурмуратов М.Б.

-

Марказий банк раиси


28.

Холмуродов С.Р.

-

Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқаруви раиси


29.

Гулямов Р.А.

-

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси


30.

Ахмедходжаев А.И.

-

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси


31.

Парпиев Б.Р.

-

Давлат солиқ қўмитаси раиси


32.

Тохирий М.В.

-

Давлат божхона қўмитаси раиси


33.

Шарапов А.К.

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси


34.

Абдувалиев А.А.

-

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси


35.

Мустафаев У.М.

-

"Ўзбекэнерго" АЖ бошқаруви раиси


36.

Абдуллаев А.А.

-

"Ўзкимёсаноат" АЖ бошқаруви раиси


37.

Хайдаров И.У.

-

"Ўзтўқимачиликсаноат" Уюшмаси бошқаруви раиси

38.

Тян В.Н.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК бош директори


39.

Султанов А.С.

-

"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси


40.

Санақулов К.С.

-

"Навоий кон-металлургия комбинати" ДК бош директори


41.

Фармонов А.К.

-

"Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ бош директори


42.

Лавозими бўйича

-

Жамғарма ижрочи директор ўринбосари, Васийлик Кенгаши котиби.


                  

Изоҳ: Жамғарма Васийлик кенгашининг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёхуд вазифаси юклатилган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 27 июлдаги

ПФ-5121-сонли Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

чет элда стипендиатларнинг малака ошириши,

стажировка ўташи ва таълим олишини ташкил

этиш "Истеъдод" жамғармасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ








ЖАМҒАРМА ВАСИЙЛИК КЕНГАШИ




































Ижрочи директор - Жамғарма

Васийлик кенгаши раиси ўринбосари
























Ижрочи директор

ўринбосари

Ижрочи директор

ўринбосари

Ижрочи директор

ўринбосари

Чет элда ўқишни

ташкил этиш бўлими


Бўлим бошлиғи - 1

Бош мутахассис - 1

Етакчи мутахассис - 1

Номзодларни дастлабки

танлаш ва тайёрлаш

бўлими


Бўлим бошлиғи - 1

Бош мутахассис - 1

Етакчи мутахассис - 1

Молия бўлими


Бўлим бошлиғи - Бош ҳисобчи - 1

Ишлар бошқарувчиси - 1

Иқтисодчи - 1

Ҳисобчи-кассир - 1

Чет элда малака ошириш ва стажировка ўташни ташкил этиш бўлими


Бўлим бошлиғи - 1

Бош мутахассис- 1

Етакчи мутахассис - 1

Мониторинг бўлими


Бўлим бошлиғи - 1

Бош мутахассис - 1

Етакчи мутахассис - 1

Ахборот таъминоти бўлими


Бўлим бошлиғи - 1

Тизим администратори - 1

Муҳандис-дастурчи - 1

Иш юритувчи-архивариус - 1
































Ҳуқуқий-кадрлар хизмати


Хизмат бошлиғи - 1

Ходимлар бўйича инспектор - 1





































































Юрисконсульт - 1


















      

Фонд ходимларининг умумий сони - 27 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари - 18 нафар.

Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони олий таълим муассасаларининг амалдаги нормативлари бўйича аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 27 июлдаги

ПФ-5121-сон Фармонига

5-ИЛОВА



2017/2018 ўқув йилида чет элнинг етакчи таълим ва

илмий муассасаларида педагог ва илмий кадрларнинг

малака оширишлари ва стажировка ўташлари, олий

таълим муассасалари битирувчиларини магистратура

ва PhD дастурлари бўйича ўқитишнинг

МАҚСАДЛИ ДАСТУРИ

Т/р

Олий таълим муассасалари


Йўналишлар бўйича юборилаётганлар сони


Жами


малака

ошириш


стажи-

ровка


докторан-

турада ўқиш


магистра-

турада ўқиш



Жами


600

45

40

75

760

1.

Андижон давлат тиббиёт институти


6

1

1

2

10

2.

Андижон давлат университети


10

1

1

1

13

3.

Андижон машинасозлик институти


8

1

1

1

11

4.

Андижон қишлоқ хўжалиги институти


8

1


1

10

5.

Бухоро давлат тиббиёт институти


12

1

1

1

15

6.

Бухоро давлат университети


11

1

1

1

14

7.

Бухоро муҳандислик-технология институти


5

1

1

2

9

8.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали


3




3

9.

Ўзбекистон давлат консерваторияси


9



1

10

10.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти


9



1

10

11.

Гулистон давлат университети


10

1

1

1

13

12.

Жиззах давлат педагогика институти


11

1

1

1

14

13.

Жиззах политехника институти


8

1

1

1

11

14.

Қорақалпоқ давлат университети


12



2

14

15.

Қарши давлат университети


8

1

1

1

11

16.

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


8

1

1

1

11

17.

Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали


4

1



5

18.

Қўқон давлат педагогика институти


6

1

1

1

9

19.

Навоий давлат кончилик институти


9

1

1

1

12

20.

Навоий давлат педагогика институти


8



1

9

21.

Солиқ академияси


1



1

2

22.

Наманган давлат университети


10

1


1

12

23.

Наманган муҳандислик-қурилиш институти


8


1

1

10

24.

Наманган муҳандислик-технология институти


12

1

1

2

16

25.

Миллий рассомлик ва дизайн институти


5



1

6

26.

Ўзбекистон Миллий университети


10

1

1

2

14

27.

Нукус давлат педагогика институти


16

1

1

1

19

28.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали


1




1

29.

Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали


3




3

30.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали


5

1



6

31.

Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали


3




3

32.

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


8

1

1

1

11

33.

Самарқанд давлат чет тиллар институти


13


1

1

15

34.

Самарқанд давлат тиббиёт институти


8

1

1

2

12

35.

Самарқанд давлат университети


10

1

1

2

14

36.

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


2


1

1

4

37.

Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти


11


1

1

13

38.

Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали


2


1


3

39.

Тошкент давлат Миллий рақс ва хореография олий мактаби


2



1

3

40.

Тошкент тиббиёт академияси


12

1

1

2

16

41.

Тошкент архитектура-қурилиш институти


10

1


1

12

42.

Тошкент давлат аграр университети


19

1

1

1

22

43.

Тошкент давлат шарқшунослик институти


7



1

8

44.

Тошкент давлат педагогика университети


11

1


2

14

45.

Тошкент давлат стоматология институти


4

1

1

1

7

46.

Тошкент давлат техника университети


40

1

1

2

44

47.

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


1



1

2

48.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети


15

1


2

18

49.

Тошкент давлат юридик университети


4



1

5

50.

Тошкент темир йўл муҳандислари институти


8

1

1

1

11

51.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти


11

1


1

13

52.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти


9

1

1

1

12

53.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти


14

1

1

1

17

54.

Тошкент ислом университети




1

1

2

55.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти


12

1

1

2

16

56.

Тошкент ахборот технологиялари университети


9

1

1

2

13

57.

Тошкент фармацевтика институти


2

1

1

2

6

58.

Тошкент молия институти


11

1

1

1

14

59.

Тошкент кимё-технология институти


17

1

1

1

20

60.

Термиз давлат университети


4

1


1

6

61.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти


16



1

17

62.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


35

1

1

2

39

63.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


7

1


1

9

64.

Урганч давлат университети


3

1


2

6

65.

Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали


1




1

66.

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали


3




3

67.

Фарғона давлат университети


4

1

1

1

7

68.

Фарғона политехника институти


14

1

1

1

17

69.

Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали


2




2

Изоҳ:


1. Чет элнинг нуфузли таълим ва илмий муассасаларида педагог ва илмий кадрларнинг малака оширишлари ва стажировка ўташлари, олий таълим муассасалари битирувчиларининг магистратура ва PhD дастурларида ўқишлари бўйича мақсадли дастури ҳар ўқув йили учун Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади.


2. Жамғарма томонидан чет элнинг нуфузли таълим ва илмий муассасаларида педагог ва илмий кадрларнинг малака оширишлари ва стажировка ўташлари, олий таълим муассасалари битирувчиларининг магистратура ва PhD дастурларида ўқишлари бўйича мақсадли дастурига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 31 июль, 30-сон, 723-модда






















































Время: 0.1616
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск