ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Байрамлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.08.2017 й. ПФ-5128-сон "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

02.08.2017 й.

N ПФ-5128



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИ ХОДИМЛАРИ

КУНИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб темир йўл соҳасини ривожлантиришга бўлган катта эътибор натижасида мазкур тармоқда юксак марраларга эришилмоқда. Бугунги кунга келиб темир йўл транспорти тизими ўз тараққиётининг янги босқичига кўтарилди.

Темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, мураккаб тоғ ва чўл шароитларида янги темир йўлларни барпо этиш, тезюрар поездлар ҳаракатини ташкил қилиш, темир йўлларни электрлаштириш, юк ва йўловчи ташиш вагонларини ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳаларнинг амалга оширилиши нафақат транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, балки бутун мамлакатни тараққий эттиришга хизмат қилмоқда.

Мамлакатимиз иқтисодиётида стратегик аҳамиятга эга бўлган "Навоий - Учқудуқ - Нукус - Султонувайстоғ", Амударё узра қурилган кўприк, "Тошгузар - Бойсун - Қумқўрғон" ва "Ангрен - Поп" темир йўлларининг қурилиши Ўзбекистонда мустақил, ягона темир йўллар тармоғини шакллантириш имконини яратди.

Мустақиллик йилларида юртимизда темир йўл соҳаси мураккаб тикланиш ва ривожланиш йўлини босиб ўтди. Натижада мамлакатимизнинг барча минтақаларини бир-бири билан ишончли ва самарали боғлайдиган ҳамда халқаро транспорт йўлакларига чиқиш имконини берадиган темир йўл транспорти коммуникацияларининг мустақил, ягона ва яхлит тизими барпо этилди.

"Ангрен - Поп" темир йўли ва туннелининг қурилгани ва фойдаланишга топширилгани Фарғона водийси вилоятларини республикамизнинг қолган ҳудудлари билан мустаҳкам боғлади, ушбу темир йўл Хитой - Марказий Осиё - Европа янги темир йўл транзит йўлагининг ажралмас ва муҳим бўғини бўлиб хизмат қилади.

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида темир йўл транспорти коммуникацияларини ва инфратузилмасини янада ривожлантиришга 7,5 миллиард долларлик капитал қўйилмалар, шу жумладан, 2,4 миллиард доллар миқдорида хорижий инвестициялар йўналтирилди.

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти томонидан янги темир йўлларни қуриш ва реконструкция қилиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш имконини берадиган инновация лойиҳаларини тармоққа жорий этиш, янги иш ўринлари яратиш, соҳа учун замонавий билимли кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, бунинг учун тегишли шарт-шароитлар яратиш ва бошқа ижтимоий масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Темир йўлларда юк ва йўловчиларни ташиш ҳажмини ошириш, темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш борасида охирги йилларда эришилган ютуқларни ҳисобга олиб ҳамда соҳа мутахассисларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, шунингдек, соҳада меҳнат қилаётган кенг жамоатчиликнинг таклифларини инобатга олиб:


1. 2017 йилдан бошлаб август ойининг биринчи якшанба куни "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни" деб эълон қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, мутасадди вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини соҳага мос тарзда, тантанали равишда ўтказишни таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддат ичида "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни"ни нишонлаш бўйича тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.


5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                         Ш. Мирзиёев



"Халқ сўзи" 2017 йил 3 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 7 август, 31-сон, 767-модда
































Время: 0.2186
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск