Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 4-сон, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 38-сон, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 3-сон "Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ташқи муҳандислик коммуникацияларига уланиш имконияти бўлган суғорилмайдиган ҳамда унумдорлиги паст қишлоқ хўжалиги ер участкаларини аниқлаш қоидаларининг 3-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 20.07.2017 й. Қарори (АВ томонидан 02.08.2017 й. 2464-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.08.2017 й.

N 2464-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЕР РЕСУРСЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ,

КАРТОГРАФИЯ ВА ДАВЛАТ

КАДАСТРИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

20.07.2017 й.

N 4


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.07.2017 й.

N 38


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ

ҚЎМИТАСИНИНГ

20.07.2017 й.

N 3


ҚАРОРИ



Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича

якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ташқи муҳандислик

коммуникацияларига уланиш имконияти бўлган суғорилмайдиган

ҳамда унумдорлиги паст қишлоқ хўжалиги ер участкаларини

аниқлаш қоидаларининг 3-бандига ўзгартириш

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5017-сон "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2013 йил 20 майдаги 10, 6/1 ва 2-сон қарори (рўйхат рақами 2464, 2013 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 308-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ташқи муҳандислик коммуникацияларига уланиш имконияти бўлган суғорилмайдиган ҳамда унумдорлиги паст қишлоқ хўжалиги ер участкаларини аниқлаш қоидаларининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ишчи гуруҳ таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқарма ва унинг бўлимлари, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ҳудудий бошқарма ва унинг бўлимлари, "Давархитектқурилиш" қўмитасининг ҳудудий бошқарма ва унинг бўлимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ва уларнинг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотлар, "Ўздаверлойиҳа" институтининг ҳудудий бўлимлари, "Ўзбекнефтгаз" МХК ҳудудий бўлимлари, "Ўзбекэнерго" АЖнинг ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва "Ўзгидромет" марказининг ҳудудий бўлинмаларининг вакиллари киритилади.".


2. Мазкур қарор "Ўзбекэнерго" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ҳамда "Ўзгидромет" маркази билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ер ресурслари, геодезия, картография ва

давлат кадастри давлат қўмитаси раиси

А. Абдуллаев

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири

З. Мирзаев

Давлат архитектура

ва қурилиш қўмитаси раиси

Б. Закиров

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 7 август, 31-сон, 786-модда






























Время: 0.1489
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск