ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 54/ҚҚ-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 16/ҚҚ-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 21-Қ/Қ-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагогларнинг бўш лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 30.06.2017 й. Қарори (АВ томонидан 03.08.2017 й. 1461-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.08.2017 й.

N 1461-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-

ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ

30.06.2017 й.

N 54/ҚҚ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ

30.06.2017 й.

N 16/ҚҚ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ

МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.06.2017 й.

N 21-Қ/Қ


ҚАРОРИ



Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директор

ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагогларнинг бўш

лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб

олиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2829-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2005 йил 24 мартдаги 04/ҚҚ, 01-76, 01/1184-сон қарори (рўйхат рақами 1461, 2005 йил 28 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 12-13-сон, 96-модда) билан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагогларнинг бўш лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

маркази директори

М. Холмухамедов

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест маркази директори

М. Каримов

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

А. Абдухакимов

         





Қарорга

ИЛОВА



Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директор

ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагогларнинг бўш

лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб

олиш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. Муқаддиманинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 февралдаги Р-2146-сон "Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорлари аттестацияси тўғрисида"ги Фармойиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 4 октябрдаги 400-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 1998 йил 13 майдаги 204-сон "Ўзбекистон Республикасида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг бўш (вакант) директор ўринбосарлари ҳамда касб-ҳунар коллежларининг бўш (вакант) ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари лавозимларига танлов ўтказиш тартибини белгилайди.".


2. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг директор ўринбосарлари ҳамда касб-ҳунар коллежларининг ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари (бундан буён матнда директор ўринбосарлари ва педагог деб юритилади) лавозимларига номзодлар танлов асосида қабул қилинади. Танлов бўш (вакант) лавозимларга эълон қилинади.".


3. Қуйидаги мазмундаги "1-1" банд билан тўлдирилсин:

"1-1. Директор ўринбосари ёки педагог лавозими бўшаганидан кейин 10 кун ичида:

директор ўринбосарлари лавозимига - Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси томонидан оммавий ахборот воситаларида ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасининг расмий веб-сайтида;

педагог лавозимига - касб-ҳунар коллежи томонидан оммавий ахборот воситаларида ва касб-ҳунар коллежининг расмий веб-сайтида (агар мавжуд бўлса) танлов ўтказиш тўғрисида эълон берилади.".


4. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Директор ўринбосарлари ва педагог лавозимларига танлов мазкур Низомга асосан тузиладиган танлов ўтказиш бўйича комиссия томонидан ўтказилади.".


5. 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Академик лицейларнинг директор ўринбосарлари лавозимларига ўтказилаётган танловда (асосан умумтаълим фанлари ёки педагогика фанлари бўйича) илмий даражага (илмий унвон) эга бўлган шахслар ҳамда педагогик соҳа бўйича бакалавр ёки магистр даражасига эга ёхуд дипломли мутахассислар иштирок этишлари мумкин.

5. Касб-ҳунар коллежларининг:

директор ўринбосарлари лавозимларига ўтказиладиган танловда илмий даражага (илмий унвон) ёки педагогик (касбий-таълим) ёхуд таълим муассасасининг йўналиши бўйича бакалавр ёки магистр даражасига эга, шунингдек дипломли мутахассислар иштирок этишлари мумкин;

умумтаълим фанлари бўйича педагог лавозимини эгаллаш учун танловда илмий даражага (илмий унвон) ёки педагогик мутахассислик бўйича бакалавр ёки магистр даражасига эга ёхуд дипломли мутахассислар иштирок этишлари мумкин;

махсус фан ва касбий таълим (амалиёт) педагог лавозимига ўтказиладиган танловда таълим муассасаси йўналиши ва ихтисосликларига мос келадиган илмий даражага (илмий унвон) ёки бакалавр ёхуд магистр даражасига эга, шунингдек дипломли мутахассислар иштирок этади. Халқ ҳунармандчилиги, спорт ва маданият йўналишларидаги касб-ҳунар коллежларининг касбий таълим (амалиёт) педагог лавозимини эгаллаш учун танловда ишлаб чиқариш корхоналарининг юқори разрядли ходимлари ва миллий ҳунармандчилик усталари, шунингдек спорт устаси ёки маданият соҳасида унвонга эга ўрта махсус маълумотга эга мутахассислар иштирок этишлари мумкин.".


6. 7-банддаги "ўтказилаётган" деган сўз "ўтказиладиган" деган сўз билан алмаштирилсин.


7. 9-бандда:

"Таълим муассасалари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

"графиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ёки" деган сўзлар "жадвали Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари ёхуд" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 10-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. 11-бандда:

биринчи хатбошидаги "қилингандан кейин:" деган сўзлар "қилинган кундан бошлаб 20 кун ичида:" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "таълим муассасасига" деган сўзлар "касб-ҳунар коллежига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 12-банднинг олтинчи - саккизинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4 х 6 см ўлчамдаги 4 дона рангли фотосурат;

директор ўринбосари лавозимларига номзоднинг таълим муассасасига бўлажак раҳбарлик фаолияти бўйича ихтиёрий шаклда ёзилган режаси (концепция).

Номзодга ҳужжатлар қабул қилиб олинганлиги ҳақида тилхат берилади.".


11. Қуйидаги мазмундаги "12-1" банд билан тўлдирилсин:

"12-1. Танлов номзодлардан ҳужжатларни қабул қилиш тугагандан кейин 15 кун ичида ўтказилади.".


12. 13 - 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Директор ўринбосари лавозимига танлов ўтказиш учун Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ёки бўйсунувида таълим муассасаси бўлган вазирлик ёки идора раҳбарининг буйруғи, педагог лавозимига танлов ўтказиш учун эса, касб-ҳунар коллежи директорининг буйруғи билан танлов комиссиялари тузилади.

14. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси ёки бўйсунувида таълим муассасаси бўлган вазирлик ёки идора, шунингдек касб-ҳунар коллежи раҳбари томонидан тайинланадиган масъул ходим номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқади ва танлов комиссиясига тақдим қилади.

15. Танлов комиссияси таркиби камида 5 кишидан иборат бўлади.

16. Танлов комиссияси кўпчилик томондан очиқ овоз бериш йўли билан танлов натижалари бўйича қарор қабул қилади. Овозлар тенг бўлган тақдирда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Танловни ўтказиш ва танлов натижалари танлов комиссияси баёни билан расмийлаштирилади.".


13. 18-банддаги "номзодлар билан таълим муассасаси" деган сўзлар "номзод билан касб-ҳунар коллежи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 19-банддаги "хулосасидан" деган сўз "қароридан" деган сўз билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 7 август, 31-сон, 788-модда








































Время: 0.2227
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск