ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Педагог кадрлар. Ишга қабул қилиш. Аттестация /

Академик лицейларга ўқитувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 03.08.2017 й. 2910-сон билан рўйхатга олинган 30.06.2017 й. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази 53/ҚҚ-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 20-Қ/Қ-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 3 августда 2910-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлигининг Ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими маркази

ҳамда Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлигининг

2017 йил 30 июндаги

53/ҚҚ ва 20-Қ/Қ-сон қарорига

ИЛОВА



Академик лицейларга ўқитувчиларни танлов асосида

ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2829-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан академик лицейларда бўш (вакант) бўлган ўқитувчи лавозимларига танлов ўтказиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом барча академик лицейларга нисбатан татбиқ этилади, ҳарбий академик лицейлар бундан мустасно.

2. Академик лицейларда ўқитувчи лавозимига номзодлар танлов асосида ишга қабул қилинади. Танлов бўш (вакант) бўлган ўқитувчи лавозимларига эълон қилинади.


3. Танлов мазкур Низомга асосан тузиладиган Академик лицейнинг ўқитувчи лавозимига номзодларни танлаб олиш бўйича комиссия (бундан буён матнда Танлов комиссияси деб юритилади) томонидан ўтказилади.


4. Академик лицейларнинг ўқитувчи лавозимига ўтказиладиган танловда олий маълумотга эга бўлган шахслар иштирок этади.

5. Академик лицейларга соатбай ҳақ тўлаш шартларида жалб этиладиган ўқитувчилар танловда иштирок этмаган ҳолда расмийлаштирилади.


6. Академик лицейларда ўқитувчи лавозимини эгаллаш учун ўтказиладиган танловда номзодлар ўз аризаларига асосан иштирок этади.


7. Суднинг ҳукмига кўра педагогик фаолият билан шуғулланиши ман этилган шахслар танловга қўйилмайди.


8. Академик лицейларда ўқитувчилар танловини ўтказиш бўйича тахминий саволлар мажмуи академик лицейлардаги ҳар бир ўқитувчи мутахассислиги бўйича алоҳида тегишли олий таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқилади.


2-БОБ. ТАНЛОВ ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Академик лицейларда ўқитувчи лавозими бўшаган кундан бошлаб 10 кун ичида академик лицейнинг манзили ва мурожаат этиш учун телефон рақамлари кўрсатилган ҳолда бўш (вакант) ўқитувчи лавозимига танлов ўтказиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг миллий вакансиялар базаси (ish.mehnat.uz)да ва академик лицейнинг расмий веб-сайтида эълон берилади.

10. Танловда иштирок этиш учун номзодлардан онлайн ариза, сўровнома (резюме)ларни оммавий ахборот воситаларида, миллий вакансиялар базаси (ish.mehnat.uz)да ва академик лицейнинг веб-сайтида қабул қилиш эълон берилган кундан бошланади ва 20 кун давом этади.

14. Танловда иштирок этиш учун номзодлардан ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугаганда танловда иштирок этиш учун ҳужжатларни топширган номзодларнинг сони 1 нафардан ошмаса, танлов ўтказилмайди ва академик лицей томонидан танлов ўтказиш тўғрисидаги эълон қайтадан берилади.



3-БОБ. ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ


15. Танлов ўтказиш учун академик лицей директорининг буйруғи билан тоқ сондаги камида 5 кишидан иборат қуйидаги таркибда комиссия тузилади:

комиссия раиси - академик лицей директори (у бўлмаганда, унинг вазифасини бажарувчи шахс);

комиссия раиси ўринбосари - олий таълим муассасаси таълим сифатини назорат қилиш бўлими ходими;

комиссия котиби - академик лицейнинг кадрлар бўйича инспектори;

комиссия аъзолари - академик лицейнинг директор ўринбосари, тегишли олий таълим муассасаси ва академик лицейнинг 3 нафар тажрибали педагогик иш стажига ва малака тоифасига эга бўлган ўқитувчилар.

16. Танлов икки босқичда - тест ва суҳбат шаклида ўтказилади.


17. Танлов номзодлардан ҳужжатларни қабул қилиш тугагандан кейин 10 кун ичида ва ҳар бир босқич бўйича алоҳида кунларда ўтказилади.

Танлов бўлиб ўтадиган куни ва вақти ҳақида танлов ўтказилишидан камида 3 кун олдин комиссия котиби томонидан номзодларга хабар берилади ва бир вақтнинг ўзида академик лицейнинг эълонлар тахтасига осиб қўйилади ҳамда академик лицейнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.


18. Тест саволлари танлов ўтказилаётган ўқитувчи лавозими мутахассислиги бўйича тузилади.


19. Тест саволлари комиссия раиси томонидан тасдиқланади.


20. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари комиссия котибида сақланади ва у уларнинг ошкора қилинмаслиги учун масъул ҳисобланади.


21. Танлов ўтказиш учун академик лицей томонидан алоҳида аудитория ажратилади.


22. Танлов ўтказилаётган аудиторияга микрокалькулятор, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.


23. Номзодга тест топшириқларини бажариш учун 40 та тест саволи берилади.


24. Тест саволларини ечиш учун 2 соат вақт берилади.


25. Номзодларга бериладиган тест саволлари китоб шаклида бўлади ва унинг титул варағида номзоднинг Ф.И.О., танлов ўтказилган кун, тест саволларига берилган жавобларни текшириш натижалари ва текширган шахснинг (шахсларнинг) Ф.И.О. ва имзоси кўрсатилади.


26. Ҳар бир тест саволида 4 тадан жавоб варианти берилади. Номзодлар тест саволларини ечишда фақат битта тўғри жавобни белгилаши лозим.

Тўғри жавоб тест саволи китобидаги тест саволининг ўзида белгиланади. Бунда тест саволида берилган вариантлардан (A, B, C, D) бири ҳаворанг пастали шарикли ручкадан фойдаланилган ҳолда доирага олиш орқали белгиланади.

Жавобларни белгилашда ўчириш ва тузатишларга ҳамда бир нечта жавобни белгилашга йўл қўйилмайди.

Жавоблар тўғри белгиланиши учун номзод шахсан жавобгардир. Жавобларни нотўғри белгилаган номзодларнинг эътирози кўриб чиқилмайди.


27. Тест синовларини ўтказиш вақтида номзоднинг аудиториядан чиқиши тақиқланади, номзоднинг соғлиғи ёмонлашган ҳолатлар бундан мустасно.


28. Тест синовларини ўтказиш вақтида тест синовлари ўтказилаётган аудиторияда номзодлар ва комиссия аъзоларидан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.


29. Тест синовларини ўтказишни бошлашдан аввал комиссия котиби номзодларга танлов ўтказиш тартибини тушунтириши шарт.


30. Тест топшириқларини белгиланган муддатдан олдин бажарган ёки тест топшириқларини бажариш учун ажратилган вақт тугагач, номзодлар тест материалларини комиссия котибига топширади.


31. Комиссия аъзолари тест синовлари ўтказилгандан сўнг 3 соат ичида тест саволларига берилган жавобларни текшириб, натижаларни (тўғри ва нотўғри жавоблар сони) тегишлича ҳар бир номзоднинг тест китоби титул варағига ёзиб қўйиши шарт.


32. Номзоднинг тест саволларига берган тўғри жавоблари комиссия томонидан берилган ҳар бир тўғри жавоб учун - 2,5 балл билан баҳоланади.


33. Тест синовлари натижалари тест синовлари ўтказилган кунда номзодларга эълон қилинади.


34. Тест синовлари натижаларига кўра 71 баллдан юқори балл тўплаган номзодлар тест синовларидан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ва улар танловнинг кейинги босқичига қўйилади.

35. Суҳбат танлов ўтказилаётган ўқитувчи лавозимининг мутахассислиги ва педагогика бўйича савол-жавоб шаклида ўтказилади. Бунда саволлар билетида 5 та савол берилади.


36. Саволлар билети комиссия раиси томонидан тасдиқланади.


37. Номзодлар суҳбат ўтказиладиган аудиторияга киритилган вақтда саволлар билетлари орасидан бирини танлаб олади.


38. Номзодларга саволлар билетидаги саволларга тайёрланиш учун 20 дақиқа вақт берилади.


39. Билетдаги саволларга белгиланган муддатдан олдин жавоб бериш учун тайёр бўлган ёки билетдаги саволларга тайёрланиш учун ажратилган вақт тугагач, номзод комиссия аъзоларига ўз билетидаги саволларни навбат билан ўқиб эшиттиради ва ушбу саволларга оғзаки жавоб беради.


40. Номзоднинг саволларга берган тўғри жавоблари комиссия томонидан берилган ҳар бир тўғри жавоб учун - "20" баллик тизимда баҳоланади.


41. Номзод томонидан саволга жавоб берилгандан сўнг, комиссиясининг ҳар бир аъзоси номзодга ўзининг баҳосини қўяди. Комиссия аъзолари томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, ўқувчига ўртача арифметик балл қўйилади.


42. Суҳбат натижалари суҳбат якунлангандан сўнг номзодларга эълон қилинади.


43. Ўртача арифметик балли "60" баллдан кам бўлган номзод суҳбатдан ўтмаган ҳисобланади.


44. Суҳбатдан муваффақиятли ўтган (ўртача арифметик балли "60" ва ундан юқори бўлган) номзодлар комиссия қарорига асосан танловдан ўтган ҳисобланади ва академик лицейнинг ўқитувчиси лавозимига тавсия этилади.


45. Танлов ўтказиш натижалари комиссия баёни билан расмийлаштирилади.


46. Танловга келмаган номзодлар учун қўшимча танлов ўтказилмайди.


47. Танлов натижасидан норози бўлган номзодлар академик лицей директорининг буйруғи билан тузиладиган апелляция комиссиясига апелляция бериш ҳуқуқига эга.


48. Апелляция комиссияси таркибига комиссия фаолиятида иштирок этмаган академик лицей ходимлари орасидан комиссия раиси ва камида тўрт нафар аъзо киритилади.

Номзод танлов натижасидан норози бўлган тақдирда, танлов натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида апелляция бериши мумкин. Номзод томонидан берилган апелляция апелляция комиссияси томонидан 24 соат ичида кўриб чиқилиши лозим.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


49. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 7 август, 31-сон, 787-модда
































































Время: 0.2011
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск