ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Фуқаролар вакилларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.07.2017 й. 561-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 31 июлдаги

561-сон қарорига

ИЛОВА



Фуқаролар вакилларининг фаолиятини

ташкил этиш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги ва "Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ фуқаролар вакилларининг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Фуқаролар шаҳарчалар, қишлоқлар, овулларда, шунингдек шаҳарларда, шаҳарчаларда, қишлоқлардаги ва овуллардаги маҳаллаларда ўзини ўзи бошқаришга доир ўз конституциявий ҳуқуқини фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатларига мувофиқ фуқаролар йиғинлари (фуқаролар вакилларининг йиғилишлари) орқали амалга оширади.

Фуқаролар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, бевосита ёки ўзларининг сайланадиган вакиллари орқали ўзини ўзи бошқаришда тенг ҳуқуқларга эга.

3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


фуқаролар вакили - фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар томонидан белгиланган вакиллик нормаси асосида фуқаролар йиғини ҳудудидаги ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолисининг умумий йиғилишларида сайланган ва улар номидан фуқаролар йиғинида фаолият олиб борадиган ҳамда манфаатларини ифодалайдиган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси;

фуқаролар вакилларининг йиғилиши - фуқаролар вакилларининг тегишли ҳудуддаги аҳолининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳамда қонунда белгиланган тартибда фуқаролар йиғинларининг ваколатларини амалга ошириш мақсадида ташкил этиладиган йиғилиши;


вакиллик нормаси - фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар томонидан фуқаролар йиғинлари учун белгиланадиган фуқаролар вакилларининг сони. Бунда фуқаролар вакилларининг сони сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар умумий сонининг камида ўн икки фоизини ташкил этиши керак.

4. Фуқаролар вакиллари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.



2-БОБ. ФУҚАРОЛАР ВАКИЛЛАРИНИНГ

САЙЛОВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорига мувофиқ фуқаролар йиғинлари раислари навбатдаги сайлови эълон қилингандан сўнг қонунда белгиланган тартибда тузилган Фуқаролар йиғинлари раиси сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) фуқаролар вакилларининг сайловини ташкил қилиш ва ўтказиш учун масъул ҳисобланади.

6. "Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ Ишчи гуруҳ:

ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолисининг фуқаролар вакиллари сайлови бўйича умумий йиғилишларини ташкил этади ва ўтказади;

ҳовлилар, уйлар, кўчалар фуқаролар вакиллари йиғилишининг иштирокчиларини рўйхатга олади ҳамда фуқароларнинг сайланган вакиллари ҳақидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда фуқаролар вакиллари йиғилиши баённомасини тузади;

Ишчи гуруҳ фуқаролар вакилларининг сайловини ташкил этиш ва ўтказишда тегишли ҳудуддаги фуқаролар йиғини кенгаши билан ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб боради.


7. Ишчи гуруҳ фуқаролар йиғинлари раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар томонидан белгиланган вакиллик нормасига асосан фуқаролар йиғинидаги фуқаролар вакилларининг сонини аниқлайди ва фуқаролар йиғинидаги ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолиси умумий йиғилишини ўтказиш жойи, куни ва вақтини белгилайди ҳамда уни ўтказишдан камида беш кун олдин бу ҳақда тегишли ҳудудда яшовчи фуқароларни хабардор қилади.

8. Фуқаролар вакилларининг сайлови бўйича фуқаролар йиғинидаги ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолиси умумий йиғилишини ўтказиш учун Ишчи гуруҳнинг ҳар бир аъзоси тегишли ҳудудларга бириктирилади.


9. Ишчи гуруҳнинг бириктирилган аъзоси фуқаролар йиғинидаги ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолиси умумий йиғилишининг иштирокчиларини рўйхатга олади ва имзо варақасини тайёрлайди.


10. Фуқаролар вакилларига номзодлар фуқаролар йиғинидаги ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолиси умумий йиғилиши томонидан кўрсатилади ҳамда тегишли ҳудудлар аҳолиси томонидан очиқ овоз бериш орқали сайланади.

Фуқаролар вакилларига номзодлар ўн саккиз ёшга тўлган ва тегишли ҳудудда доимий яшовчи, обрў-эътиборга, ҳаётий тажрибага эга бўлган фуқаролар орасидан кўрсатилади.


11. Овоз бериш натижаларига кўра фуқаролар йиғинидаги ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолиси умумий йиғилишида иштирок этган фуқароларнинг оддий кўпчилик овозини олган номзод фуқаролар вакили сифатида сайланган ҳисобланади.

Овозлар тенг бўлган тақдирда энг кўп овоз олган икки номзод орасида такрорий овоз бериш шу куннинг ўзида ўтказилади. Такрорий овоз беришда бошқа номзодга нисбатан кўпроқ овоз олган номзод фуқаролар вакили этиб сайланган ҳисобланади.


12. Сайлов натижалари фуқароларнинг сайланган вакиллари ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган фуқаролар йиғинидаги ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолиси умумий йиғилиши баённомаси билан тасдиқланади. Баённома Ишчи гуруҳ аъзоси ҳамда қоида тариқасида ҳар бир ҳудуддан камида биттадан фуқаро томонидан имзоланади.

Баённомага сайловда иштирок этган фуқароларнинг имзо варақалари илова қилинади.


13. Фуқаролар йиғинидаги ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолиси умумий йиғилиши баённомаси фуқаролар вакилларининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.


14. Фуқаролар вакиллари ўз ваколатини фуқаролар йиғини раиси навбатдаги сайлови бошланганлиги эълон қилингунига қадар амалга оширади.


3-БОБ. ФУҚАРОЛАР ВАКИЛЛАРИНИНГ ЙИҒИЛИШИНИ

ЧАҚИРИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ, ФУҚАРОЛАР

ВАКИЛЛАРИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ


15. Фуқаролар йиғинини чақиришнинг имкони бўлмаган тақдирда фуқаролар йиғини кенгаши фуқаролар вакилларининг йиғилишини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Фуқаролар вакилларининг йиғилишига ҳовлилар, уйлар, кўчалардаги фуқароларнинг вакиллари юборилади. Бунда фуқаролар вакилларининг йиғилиши қонунга мувофиқ фуқаролар йиғинини ўтказиш тартиби асосида ўтказилади.


16. Фуқаролар вакилларининг йиғилиши унда ушбу вакилларнинг камида учдан икки қисми ҳозир бўлган тақдирда ваколатлидир.


17. Фуқаролар вакилларининг йиғилишини олиб бориш учун раёсат сайланади. Фуқаролар вакилларининг йиғилишини фуқаролар йиғинининг раиси ёки раиснинг маслаҳатчиларидан бири олиб боради. Барча масалалар бўйича қарорлар очиқ ёки яширин овоз бериш орқали оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

18. Фуқаролар вакилларининг йиғилишида тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вакиллари ўз фаолиятларига доир масалалар бўйича маслаҳат овози билан иштирок этишга ҳақлидир.


19. Фуқаролар вакилларининг йиғилиши тегишли баённома билан расмийлаштирилади. Унда йиғилишнинг ўтказилган санаси, ҳозир бўлган фуқаролар сони, кун тартиби ва йиғилиш юзасидан қабул қилинган қарорлар акс эттирилади.


20. Фуқаролар вакилларининг йиғилишида қабул қилинган қарорлар фуқаролар йиғини қарорларига тенглаштирилади.


21. Фуқаролар вакиллари фуқаролар вакилларининг йиғилишида иштирок этиш орқали шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларда, шунингдек шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги маҳаллаларга тааллуқли бўлган ваколатларни амалга оширади.



4-БОБ. ФУҚАРОЛАР ВАКИЛИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


22. Қуйидагилар фуқаролар вакилининг асосий вазифалари ҳисобланади:

кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга оширишда иштирок этиш;

фуқаролар йиғинини комплекс ривожлантиришни таъминлашга, ўзи сайланган ҳудуд доирасида ободонлаштиришга, кўкаламзорлаштиришга ва санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган тадбирлар режаларининг амалга оширилишига кўмаклашиш;

қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг ижро этилиши, шу жумладан ўзи сайланган ҳудуд доирасида тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати, иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этиш устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда иштирок этиш;

коммунал тўловлар ундирилишини таъминлаш, иссиқлик ва электр энергиясидан, иссиқ ва совуқ сувдан тежамли фойдаланиш бўйича тадбирлар ўтказишда, ўзи сайланган ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, уйлар ва ҳовлиларни намунали сақлашга доир ишларни ихтиёрийлик асосида ташкил этишда кўмаклашиш;

ўзи сайланган ҳудудда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар томонидан тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда ҳамкорлик қилиш.

Фуқаролар вакили ўзи сайланган ҳудуд аҳолиси манфаатларидан келиб чиқиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.



5-БОБ. ФУҚАРОЛАР ВАКИЛИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


23. Фуқаролар вакили қуйидаги ҳуқуқларга эга:

маҳаллий аҳамиятга молик масалаларини кўриб чиқиш ҳақида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га ҳамда фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

ўзи сайланган ҳудуддаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш зарурлиги ҳақида фуқаролар йиғинига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) таклифлар киритиш;

фуқаролар йиғинининг фаолият дастурини ва харажатлар сметасини, ҳудудни комплекс ривожлантиришни таъминлашга, ўзи сайланган ҳудуд доирасида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштиришга ва санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган тадбирлар режалари лойиҳаларига таклифлар тақдим этиш;

ўзи сайланган ҳудуддаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалардан бўлган ёшларга, шу жумладан уларга никоҳ тўйи тадбирларини ўтказишда қўшимча моддий ёрдам кўрсатиш зарурлиги ҳақида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га ҳамда фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш;

ушбу Низомга ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа вазифаларни бажаришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га ҳамда фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш.


24. Фуқаролар вакилининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

ўз фаолиятида қонун ҳужжатларига ва ушбу Низом талабларига қатъий риоя қилиш;

фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилишлари)да фаол иштирок этиш;

ҳар чоракда ўз зиммасига юкланган вазифалар ижроси ҳақида ўзи айланган ҳудуд аҳолисига ҳисобот тақдим этиш;

ўзи сайланган ҳудудда истиқомат қилаётган оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигининг бузилишига, вояга етмаганлар ва ёшларнинг қадр-қиммати камситилишига, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига йўл қўймаслик;

фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) фаолиятида фаол иштирок этиш, фуқаролар йиғинининг қарорлари ўзи сайланган ҳудудда татбиқ этилишига кўмаклашиш орқали маҳалланинг нуфузи, обрў-эътиборини мустаҳкамлаш ва таъсирини ошириш;

ўзи сайланган ҳудудда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарорларининг тарғибот ишларини самарали ва мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;


25. Фуқаролар вакили қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ҳамда мажбуриятларни бажариши мумкин.



6-БОБ. ФУҚАРОЛАР ВАКИЛИ ВАКОЛАТЛАРИНИ

МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ТУГАТИШ


26. Фуқаролар вакилининг ваколатлари қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин тугатилади:

ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганда;

ўз вазифаларини мунтазам равишда узрли сабабларсиз бажармаганлиги сабабли у вакил этиб сайланган ҳудуд аҳолисининг камида учдан бир қисми ташаббусига асосан;

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда;

унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;

суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида бедарак йўқолган деб топилган ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;

соғлиғи ҳолати ёки бошқа узрли сабабларга кўра уч ой давомида ўз вазифаларини бажара олмай қолганда;

вафот этганда;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.


27. Фуқаролар вакили ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, тегишли ҳудудда бир ой ичида Ишчи гуруҳ томонидан ушбу Низом талабларига риоя этилган ҳолда янги сайлов ўтказилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


28. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 7 август, 31-сон, 776-модда


























































Время: 0.1483
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск