Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.08.2017 й. 566-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 1 августдаги

566-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг

Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг (кейинги ўринларда Бош бошқарма деб аталади) асосий вазифаларини, функцияларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда фаолиятининг ташкил этилишини белгилайди.


2. Бош бошқарма Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппаратининг мустақил таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда ёнғин хавфсизлиги хизмати деб аталади) тизимини бошқаради.


3. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


4. Бош бошқарма фаолияти қонунийлик, одиллик тамойилларига мувофиқ амалга оширилади ва режалаштириш асосида, хизмат фаолияти масалаларини ҳал этишда яккабошчилик ва уларни муҳокама қилишда коллегиаллик, ўз вазифаларини бажаришда ходимнинг шахсий масъуллигига асосланган ҳолда ташкил этилади.


5. Бош бошқарма юридик шахс ҳисобланади, банкларда шахсий ғазначилик ва бошқа ҳисоб рақамларига, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.


6. Ёнғин хавфсизлиги масалаларини, ёнғин хавфсизлиги хизмати фаолиятини муҳокама қилиш учун Бош бошқармада комиссия, кенгаш, ишчи гуруҳлар ва бошқа коллегиал органлар ташкил этилиши мумкин.


7. Бош бошқарма маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳузуридаги ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссиялар фаолияти юзасидан ахборот-таҳлил ва бошқа материалларни тайёрлаш, умумлаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун масъул ишчи орган ҳисобланади.


8. Бош бошқарма белгиланган тартибда ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш билан боғлиқ хўжалик фаолияти масалаларини ҳал этиш ва экспорт-импорт операцияларини бажариш ҳуқуқига эга.


9. Бош бошқармада иш юритиш ва махфийлик режимини таъминлаш тадбирлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



2-БОБ. БОШ БОШҚАРМАНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


10. Қуйидагилар Бош бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ёнғин хавфсизлиги хизмати тизимига раҳбарлик қилиш;

давлат ёнғин назорати ва ёнғинлар профилактикаси амалга оширилишини ташкил этиш;

ёнғинларни ўчириш, ёнғин ўчириш бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёнғинларни ўчиришда шошилинч хизматлар ва ваколатли органлар билан ўзаро самарали ҳамкорликни ташкил этиш;

алоҳида муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш;

ёнғин хавфсизлиги соҳасида норматив жиҳатдан тартибга солиш ва давлат чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;

ёнғин хавфсизлиги соҳасида лицензиялаш ва сертификатлаштириш;

ёнғин хавфсизлиги соҳасида ягона илмий-техник сиёсатни ўтказиш;

ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмалари фаолиятида замонавий илмий-техника ютуқларини, ахборот-коммуникация технологиялари ва автоматлаштирилган ахборот тизимларини татбиқ этиш;

ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари шахсий таркибини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини ташкил этиш, кадрларни танлаш, жойлаштириш ва тарбиялаш тартибини такомиллаштириш;

ёнғин хавфсизлиги соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш ва кенгайтириш;

хизмат бўлинмаларини моддий-техник таъминлаш ва ёнғин-техник маҳсулотларига давлат буюртмалари ишлаб чиқилишини назорат қилиш.


11. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) ёнғин хавфсизлиги хизмати тизимини бошқариш соҳасида:

ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмаларига ташкилий-методик раҳбарлик қилишни амалга оширади, уни такомиллаштириш бўйича чоралар кўради;

ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмалари фаолиятини йўналишлар бўйича текширишни амалга оширади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тадбирларнинг бажарилишини назорат қилади, тезкор-хизмат фаолиятининг самарали ташкил этилишида амалий ёрдам кўрсатади;

ёнғин хавфсизлиги хизматининг фуқаро муҳофазаси ишини ҳамда ёнғиндан сақлаш фуқаро муҳофазаси махсус тузилмаларининг жанговар ва сафарбарлик тайёрлигини ташкиллаштиради;

фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш тизимида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича функцияларни бажаради;

Ўзбекистон Республикаси ёнғин хавфсизлиги хизмати фуқаро муҳофазаси тезкор штабини белгиланган тартибда ташкил этади ва унинг ишини ташкиллаштиради;

ёнғин хавфсизлиги масалаларини ҳал этиш ва ёнғин хавфсизлиги хизмати фаолиятида ҳуқуқий ва ахборот жиҳатидан таъминлашни амалга оширади;

ёнғин хавфсизлиги хизмати фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича ишларнинг ҳолатини таҳлил қилади ва ўрганади, уларни такомиллаштириш бўйича чоралар кўради;

ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олишни ташкиллаштиради, шунингдек ёнғинларга доир ахборотларни тўплаш ҳамда ўзаро алмашиш ишларини таъминлайди;

ёнғин хавфсизлиги соҳасида илғор тажрибаларни татбиқ этиш, умумлаштириш ва ўрганишни амалга оширади ҳамда ушбу ишларни ёнғин хавфсизлиги хизмати бошқармалари органларида мувофиқлаштиради;

муайян мавзуга бағишланган кенгашлар, семинарлар, конференциялар ташкил этади ва ўтказади, ушбу тадбирлар натижалари бўйича материалларни умумлаштиради ва нашр қилади;

ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг малака талаблари ва касб лаёқатини баҳолаш рейтинги тизимини белгилайди;

ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмалари ва бошқарув органлари фаолиятини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилишини таъминлайди;

фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва уларнинг олдини олиш тизимида ёнғин хавфсизлиги хизмати кучлари ва воситаларига юкланган функциялар бажарилишига тайёрлигини назорат қилади;

аҳоли пунктлари ва объектларда ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ташкил этиш масалалари юзасидан белгиланган тартибда ҳужжатлар тайёрлайди;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чоралар кўради;

ўз ваколатлари доирасида тасдиқланган харажатлар сметасига асосан ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмалари ва бошқарув органларининг марказлаштирилган ҳолда ресурслар билан таъминланишини ва эҳтиёжларини аниқлайди;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан тушаётган молиявий маблағларнинг тақсимланишини ҳамда бўйсунувчи бўлинмаларнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилишни амалга оширади;

ёнғин хавфсизлиги талабларини ўз ичига олган стандартлар, нормалар ва қоидаларнинг ишлаб чиқилишида иштирок этади ва келишади;

моддий ресурслар ва пул маблағларининг сақланиши, улардан мақсадли фойдаланилиши бўйича ўз вақтида тегишли чоралар кўради ҳамда бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий режалаштириш услублари такомиллаштирилишини таъминлайди;


б) давлат ёнғин назорати ва ёнғинлар профилактикасини амалга оширишни ташкиллаштириш соҳасида:

давлат ёнғин назоратини амалга ошириш бўйича ёнғин хавфсизлиги хизмати органи ишларини услубий бошқаришни амалга оширади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини ташкил этади ва давлат ёнғин назоратини амалга оширади;

давлат ёнғин назорати мансабдор шахси томонидан ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилганлиги учун маъмурий жазонинг тўғри қўлланилганлигини назорат қилади;

аҳоли ва ташкилот ишчилари ўртасида ёнғин хавфсизлиги чоралари бўйича тарғибот, объектларнинг ёнғинга қарши ҳолатини таъминлашга мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш ишларининг мақсадли йўналтирилишини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ва бошқа чет эл ваколатхоналарининг сўровига биноан улар томонидан эгаллаб турилган ҳудуд, бино ва иншоотларни белгиланган тартибда текширади;

ёнғинлар юзасидан терговга қадар текширув ўтказишда ва дастлабки тергов ишларида кўмаклашади, шунингдек ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилиши бўйича маъмурий ишларни кўриб чиқади ва керакли маъмурий жазони қўллайди;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларини, давлат ва хўжалик бошқаруви органларини, шунингдек ташкилот раҳбарларини идоравий мансуб объектларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати ҳақида ёнғин келиб чиқишга олиб келувчи шароит ва сабабларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида белгиланган тартибда ахборот беради;

қурилиш, мукаммал таъмирлаш, қайта қуриш, кенгайтириш ҳамда бино, иншоот ва бошқа объектларни техник жиҳатдан қайта жиҳозлашда ёнғин хавфсизлиги талабларидан асосланган ҳолда чекинишларда ёки белгиланган талабларнинг йўқлигида лойиҳавий ҳужжатларни ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этиш бўйича кўриб чиқади;

комиссиянинг қурилиш учун майдон (трасса) танлаш (ажратиш) бўйича ишларида, шунингдек қурилиши (қайта қурилиши) тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш комиссияси ишларида иштирок этади ва мазкур йўналишда қуйи бўлинмалар ишларини назорат қилади;

бошқа махсус вакил органларининг лицензиат томонидан лицензиявий фаолиятида лицензиявий хизматлар ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этишида белгиланган тартибда иштирок этади;

давлат ёнғин назорати органлари ваколатига кирувчи низоли масалаларни кўриб чиқади ва ҳал этишда қарор қабул қилади;


в) ёнғинларнинг ўчирилишини, ёнғин ўчириш бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёнғинларнинг ўчирилишида фавқулодда хизматлар ва ваколатли органлар билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш соҳасида;

ёнғин хавфсизлиги қисмларида сменали ва гарнизон хизмати олиб борилишини ҳамда ёнғинларни ўчириш тартибини ва ташкиллаштирилишини ишлаб чиқади;

катта ва мураккаб ёнғинларни бартараф этишда ёнғин хавфсизлиги хизмати куч ва воситаларини мувофиқлаштириш ва бошқаришни таъминлайди;

техноген хавф юқори бўлган зоналардаги портлаш ва ёнғин хавфи юқори бўлган зоналар (объектлар) бўйича давлат кадастрини юритади;

катта ёнғинларни ўрганади, уларнинг муваффақиятли бартараф этилиши учун шароитлар яратишга, ёнғин хавфсизлиги хизматининг тегишли техника ва ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланишига доир чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёнғин ўчириш бўлинмаларининг куч ва воситаларини ва ёнғинларни ўчиришга жалб қилинаётган ёнғиндан сақлаш хизматининг бошқа турлари, шошилинч хизматлар ва ваколатли органлар билан ҳамкорлик тартибини белгилайди;

ёнғин-саф тайёргарлиги бўйича меъёрларни ишлаб чиқади, ёнғин хавфсизлиги хизмати шахсий таркибини жисмонан такомиллаштиришда кўмаклашади;

Ўзбекистон Ёнғин-ўчириш амалий спорти федерацияси ишида кўмаклашади;

ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги борасида бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирларни ишлаб чиқади;


г) алоҳида муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасида:

алоҳида муҳим объектларда ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмаларини ташкил этиш тартибини ишлаб чиқади;

алоҳида муҳим объектларда давлат ёнғин назоратини режалаштиради ва амалга оширади ҳамда давлат ёнғин назорати органи мансабдор шахслари ишларини бошқаради ва назорат қилади;

ёнғин хавфсизлиги хизмати қуйи тизими бўлинмаларининг касбий тайёргарлиги ва ёнғин ўчириш ҳамда ёнғинлар профилактикаси доирасидаги фаолиятини мувофиқлаштиришни ва услубий бошқаришни амалга оширади;

алоҳида муҳим объектларда ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмаларини ташкил этиш масаласида идоралараро комиссия таркибида иштирок этади;

алоҳида муҳим объектларда ёнғинларни ўчириш бўйича ёнғин хавфсизлиги хизматининг куч ва воситалари шайлигини назорат қилади;

гарнизон куч ва воситаларининг ёнғинларни ўчиришга жалб қилинишини ҳамда ёнғинларни ўчиришга раҳбарлик қилишни ташкиллаштиради;

объектларнинг раҳбарлари, муҳандис-техниклари таркибларини ва ишчи-ходимларини ёнғинларни ўчириш ва профилактикаси масалалари бўйича ўқитиш ишларини ташкиллаштиради;

алоҳида муҳим объектларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати бўйича ахборот-таҳлил материалларини, тезкор-хизмат ва бошқа маълумотларни тайёрлайди;


д) ёнғин хавфсизлигини норматив тартибга солиш ва давлат чораларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш соҳасида:

аҳоли яшаш пунктларида, объектларда ёнғин хавфсизлиги ҳолатини таҳлил қилади ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотларга ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритади;

мустақил равишда ёки давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан ҳамкорликда ёнғин хавфсизлиги доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шу жумладан ёнғин-техник маҳсулотларини ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва улардан фойдаланиш бўйича техник регламент лойиҳалари ишлаб чиқилишини ташкил этади;

ёнғин хавфсизлиги доирасида давлат дастурларини ишлаб чиқади ва кузатувни амалга оширади;

давлат ҳокимияти органлари ҳузурида ташкил этилган ёнғин хавфсизлиги комиссияси фаолияти бўйича ахборот-таҳлил ва бошқа материаллар тайёрланишини, умумлаштирилишини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлайди;

ёнғинга қарши тарғиботни, ёнғин хавфсизлиги доирасида ахборотлар билан таъминлашни амалга оширади ва ташкил этади ҳамда оммавий ахборот воситалари билан белгиланган тартибда ҳамкорлик қилади;

ёнғин хавфсизлиги хизмати бошқарув органлари ва бўлинмаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тарқатиш тартибини ишлаб чиқади;

нашр қилишда иштирок этади, зарур ҳолатларда касбий илмий-амалий маҳсулотларни чоп этади;

аҳоли яшаш пунктлари ва ташкилотларини ёнғиндан ҳимоя қилиш мақсадида кўнгилли ёнғин ўчириш тузилмаларини ривожлантиришда ва мустаҳкамлашда кўмаклашади;

ваколатли органлар томонидан тасдиқланадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ёнғин хавфсизлиги талабларидан иборат ҳужжатлар лойиҳасини келишади;


е) ёнғин хавфсизлиги доирасида лицензиялаш ва сертификациялаш соҳасида:

ёнғин хавфсизлиги доирасида лицензия ва сертификатлаштириш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилишида иштирок этади;

ёнғин-техник маҳсулотларини сертификатлаштириш ва синовдан ўтказиш ҳамда моддалар, материаллар, маҳсулотлар ва ускуналарни ёнғинга хавфлилигини тадқиқ этиш ишларини олиб боради;

стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарни ташкил этади ва уларнинг ишида қатнашади;


ж) ёнғин хавфсизлиги ягона илмий-техник сиёсатини ўтказиш соҳасида:

ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмалари учун ёнғин хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган илмий-техник маҳсулотларга эҳтиёжларни ҳамда илмий-тадқиқот ишлари ва ишланмаларнинг асосий йўналишларини аниқлайди;

ёнғин хавфсизлиги доирасида илмий-техник маҳсулотларга давлат буюртмачиси функциясини бажаради ва ушбу соҳада илмий тадқиқотларни мувофиқлаштиради;

ёнғин хавфсизлиги муаммолари бўйича давлат, мақсадли ва илмий-техник дастурларни татбиқ этишда иштирок этади;

илмий-техник ишланмалар ва хизматлар бўйича хўжалик-шартномавий фаолиятни амалга оширади;


з) ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг фаолиятида илмий-техник ютуқларни, ахборот-коммуникация технологиялари ва автоматлаштирилган маълумотлар тизимини татбиқ этиш соҳасида:

ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмаларини ахборот-коммуникация технологиялари масалалари бўйича норматив, технологик ва ахборот-таҳлил материаллари билан таъминлайди;

идоравий ахборот ресурсларини ва ахборот тизимини ҳимоялаш бўйича техник инфратузилмани татбиқ этади, ривожлантиради ва такомиллаштиради;

замонавий ахборот технологияларини, дастурий маҳсулотларни, маъмурий иш тартибини, маълумотларга ишлов беришнинг аппарат воситаларини, алоқа ва маълумотларни узатиш воситаларини қўллаш ва ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

компьютер хатарларининг олдини олиш масалалари бўйича вазирликлар, идоралар ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмалари билан ҳамкорликда иш олиб боради;

ёнғин хавфсизлиги хизматининг ахборот, автоматлаштирилган, телекоммуникация тизимлари, алоқа воситалари, ахборотни ҳимоя қилишнинг махсус техника ва техник воситалар билан таъминланганлик ҳолати мониторингини юритади;


и) шахсий таркибни танлаш тартибини такомиллаштириш, кадрларни тарбиялаш ва жойлаштириш, малакасини ошириш, тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг самарали тизимини ташкил этиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Кадрлар бош бошқармаси билан ҳамкорликда ёнғин хавфсизлиги хизматининг бошқарув органлари тизими ва бўлинмаларида кадрларни танлаш ва жойлаштириш тартибини белгилайди;

бошланғич, касбий ва психологик тайёргарлик ўтказишни, шунингдек ёнғин хавфсизлиги хизмати ва ёнғиндан сақлаш хизматининг бошқа турлари шахсий таркибининг малакасини оширишни ташкил этади;

ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмалари шахсий таркибининг хизмат ва ижро интизомига риоя этишини назорат қилади;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги соҳасида ўқув муассасаларига эҳтиёжни аниқлайди ва номзодлар танлашни назорат қилади;

дастурий-услубий таъминотни амалга оширади, шунингдек ёнғин хавфсизлиги хизмати шахсий таркибининг касбий тайёргарлиги режасини ва дастурини ишлаб чиқади;

Дастлабки тайёрлаш ва малака ошириш марказига раҳбарлик қилади;

ёнғин-техник мутахассислигига ихтисослаштирилган билим юртларининг ўқув жараёнида дастурий-услубий таъминотга кўмаклашади;


к) ёнғин хавфсизлиги йўналишида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш ва кенгайтириш соҳасида:

ўзининг фаолиятида ёнғин хавфсизлиги соҳасини амалга ошираётган хорижий давлатларнинг махсус органлари фаолияти тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилади, умумлаштиради ва уларнинг ижобий тажрибаларини татбиқ этиш бўйича таклифлар киритади;

ёнғин хавфсизлиги соҳасида халқаро тажрибалар ва мутахассислар алмашинуви, шунингдек ёнғинга қарши замонавий тизим ва воситаларни татбиқ этиш борасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш бўйича фаолиятни белгиланган тартибда амалга оширади;

ёнғинни ўчириш амалий спорти йўналиши бўйича халқаро ҳамкорликни амалга оширади, халқаро мусобақа ва чемпионатларда иштирок этади;


л) ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларини моддий-техник таъминлаш ва ёнғин-техник маҳсулотларига давлат буюртмаларини бажариш соҳасида:

ёнғинни ўчириш техникаси ва ёнғин ўчириш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш доирасида ягона техник сиёсатни амалга оширади;

ёнғин хавфсизлиги хизмати учун зарур бўлган асосий, махсус, ёрдамчи ва бошқа техникалар, махсус кийимлар, ёнғин-техник маҳсулот ва асбоб-ускуналар, ташкилий техника ва бошқа товар-моддий бойликлар, бино ва иншоотларнинг ҳисобини олиб боради ва ҳолатини таҳлил қилади;

ўз ваколати доирасида ёнғин хавфсизлиги хизмати базасини моддий-техник жиҳозлаш ва мустаҳкамлаш бўйича дастурлар бажарилишини таъминлайди;

ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг ёнғинни ўчириш техникаси, ёнғин-техник асбоб-ускуналари, алоқа воситалари, бино ва иншоотларидан фойдаланиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ишларини режалаштиришни амалга оширади;

товар-моддий бойликларни харид қилиш, ҳисобини юритиш ва ҳисобдан чиқариш тартибини белгилайди;

ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмалари ва бошқарув органларига техникалар ва бошқа товар-моддий бойликларнинг амалда ва манзилли келиб тушиши назоратини амалга оширади;

ёнғин ўчириш техникасидан фойдаланиш, уни таъмирлаш ва ишлатиш билан боғлиқ техник ва ташкилий масалалар бўйича вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга кўмаклашади;

давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқарилаётган ёнғин-техник маҳсулотлари сифатини назорат қилишни амалга ошириш бўйича қабул қилиш комиссиялари ишларини ташкиллаштиради ҳамда уларнинг ўз вақтида етказиб берилишини амалга оширади;

ёнғин хавфсизлиги хизмати тизимидаги рационализаторлик ва ихтиро фаолиятида кўмаклашади;

ёнғин хавфсизлиги хизматини воситалар билан марказлаштирилган тарзда техник таъминлашнинг ўзлаштирилишини таъминлайди.

Бош бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.



3-БОБ. БОШ БОШҚАРМА ТУЗИЛМАСИ


12. Бош бошқарма тузилмасига қуйидагилар киради:

Касбий тайёргарлик ва ёнғин ўчирилишини ташкил этиш бошқармаси;

Ёнғин назорати ва профилактикаси бошқармаси;

Алоҳида муҳим объектларда ёнғин хавфсизлигини ташкил этиш бошқармаси;

Ахборот-таҳлил бўлими;

Кадрлар бўлими;

Ҳарбий сафарбарлик бўлими;

Молия-иқтисодиёт бўлими;

бош юрисконсульт.


13. Бош бошқармага мураккаб ёнғинларни ўчириш бўйича ихтисослаштирилган отряд, Навоий КМК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, Хўжалик таъминоти бўлими, шунингдек мақомига кўра бошқармага тенглаштирилган марказлар (Ёнғинни ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш маркази, Ёнғин хавфсизлигини илмий-техник таъминлаш маркази, Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа маркази, Дастлабки тайёрлаш ва малака ошириш маркази) бевосита бўйсунади.


14. Бош бошқармага бошлиқ раҳбарлик қилади, уни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан амалга оширилади.

Бош бошқарма бошлиғининг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари бўлади.

Бош бошқарма бошлиғи бир вақтнинг ўзида лавозими бўйича давлат ёнғин назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайдиган Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича Бош давлат инспектори ҳисобланади.

Бош бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича Бош давлат инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланади.



4-БОБ. БОШ БОШҚАРМАНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


15. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ёнғин хавфсизлиги доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва киритиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари ҳамда фуқаролар томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши бўйича назоратни амалга ошириш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли ҳудудларда ёнғинга қарши алоҳида режим ўрнатилиши тўғрисида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш;

аҳоли яшаш пунктлари, ҳудудлар, бино ва иншоотлар учун ёнғин хавфсизлигининг умумий талабларини белгилаш;

ёнғин хавфсизлиги талабларини ўз ичига олган техник регламентлар, стандартлар, нормалар, қоидалар ва бошқа норматив ҳужжатларни келишиш;

барча турдаги ёнғиндан сақлаш бўлинмалари томонидан ёнғинларни ўчиришни ташкиллаштириш тартибини белгилаш;

бош бошқарма ваколатига тааллуқли масалалар бўйича фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

ёнғинлар тўғрисида аҳолини тезкор хабардор қилиш мақсадида, фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлиқ ёки қисман молиялаштириладиган оммавий ахборот воситаларидан бепул фойдаланиш.

Бош бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.


16. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.



5-БОБ. БОШ БОШҚАРМА БОШЛИҒИНИНГ

АСОСИЙ ВАКОЛАТЛАРИ


17. Бош бошқарма бошлиғи ўз ваколати доирасида:

Бош бошқарма ва бевосита ўзига бўйсунувчи бошқарма ва бўлинмалар органларининг фаолиятини бошқаради, ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Бош бошқармага юкланган масала ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

давлат ёнғин назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини қонунчиликка мувофиқ белгилайди;

давлат ёнғин назорати органи ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ваколатли органлар билан ҳамкорликни ташкиллаштиради;

ўз ваколати доирасида буйруқлар ва бошқа норматив ҳужжатлар чиқаради, уларнинг бажарилишини назорат қилади;

ёнғин хавфсизлиги талаблари, стандартлари, нормалари ва қоидалари бузилишини бартараф этиш учун барча ташкилотларга бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар беради, давлат ёнғин назорати органи ваколатига тааллуқли бўлган бошқа масалаларни ҳал этиш бўйича мустақил қарорлар қабул қилади;

Бош бошқармага, унинг ҳузурида ташкил этилган бошқарув органи ва бўлинмаларига кадрларни танлаш ва жойлаштиришни, уларнинг касбий тайёргарлигини, улар томонидан қонунчиликка ва хизмат интизомига риоя этилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига Бош бошқарманинг штати ва тузилмаларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;

Бош бошқарма, шунингдек унинг ҳузурида ташкил этилган бошқарув органлари ва бўлинмалари шахсий таркибини (Бош бошқарма ўринбосаригача) ишга қабул қилади, лавозимга тайинлайди, бошқа ишга ўтказади, эгаллаб турган лавозимидан четлатади, белгиланган тартибда ишдан бўшатади;

бош бошқарма ва унинг таркибида ташкил этилган бошқарув органлари ва бўлинмалари шахсий таркибига меҳнат таътили беради;

бош бошқарма бўлинмалари ва унинг таркибида ташкил этилган бошқарув органлари ва бўлинмалари тузилмалари тўғрисидаги низомларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирига тасдиқлаш учун киритади;

бош бошқарма ва унинг таркибида ташкил этилган бошқарув органлари ва бўлинмалари шахсий таркибини аттестациядан ўтказади;

бош бошқарма ва унга бевосита бўйсунувчи бошқарув органлари ва бўлинмалар шахсий таркибига навбатдаги махсус унвон бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига таклифлар киритади;

рағбатлантириш масаласини, шу жумладан давлат ва идоравий мукофотларга тақдим этишни, Бош бошқарма, бевосита бўйсунувчи бошқарув органи ва бўлинмалари ходимларига интизомий жазо беришни кўриб чиқади, шунингдек мазкур масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига таклифлар киритади;

идоравий кўкрак нишонлари билан белгиланган тартибда тақдирлайди;

ёнғин хавфсизлиги хизматига ажратилган молиявий (шу жумлада валюта) маблағлар ва моддий захираларни белгиланган тартибда тасарруф этади, фуқаролик-ҳуқуқий, меҳнат ва бошқа шартномаларни тузади;

ёнғин хавфсизлиги хизмати бошқарув органи ва бўлинмаларининг иши юзасидан назоратни ташкил этади, назорат, текшириш ва хизматга оид бошқа масалаларни ҳал этиш мақсадида Бош бошқарма ходимлари ва хизматчиларини хизмат сафарига юборади;

ҳудудий ва объектдаги ёнғин хавфсизлиги бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарларининг лавозимга тайинланиши ва лавозимдан озод этилишини келишади;

республика ваколатли органларда ва бошқа ташкилотларда, шунингдек халқаро ташкилотларда ёнғин хавфсизлиги ва хизмат фаолияти масалалари бўйича ёнғин хавфсизлиги хизмати номидан вакиллик қилади.


18. Бош бошқарма ходимларининг штат жадвали, лавозимлари ва уларга тегишли махсус унвонлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан тасдиқланади.



6-БОБ. БОШ БОШҚАРМАНИ ҚАЙТА

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ


19. Бош бошқармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 7 август, 31-сон, 779-модда





















































Время: 0.1442
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск