Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Уй-жой қонунчилиги / Тураржой билан таъминлаш. Тураржойларни ижарага олиш ва брон қилиш /

Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун маблағлар тўплаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.08.2017 й. 570-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 1 августдаги

570-сон қарорига

1-ИЛОВА



Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий

таъмирлаш учун маблағлар тўплаш ва улардан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун маблағлар тўплаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


пудрат ташкилотлари - хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш бўйича шартнома асосида ишларни амалга оширувчи "Таъмирлаш-тиклаш хизмати" ДУК ва бошқа пудрат ташкилотлари;


тўплаш ҳисобварағи - хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига банкларда кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлашни амалга ошириш учун очилган 20412 - "Нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамғарма депозитлари" ҳисобварағи;


махсус ҳисобварақ - пудрат ташкилотларига мақсадли маблағлар ҳисобига кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлашни амалга ошириш учун очилган 22626 - "Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари" ҳисобварағи.



2-БОБ. БАНК ҲИСОБВАРАҚЛАРИНИ ОЧИШ ТАРТИБИ


3. Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун пул маблағларини тўплаш мақсадида, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига ўзларининг асосий ҳисобварағи жойлашган тижорат банкларининг филиалларида тўплаш ҳисобварағи очилади.


4. Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлашда иштирок этадиган пудрат ташкилотларига ўзларининг асосий ҳисобварағи жойлашган тижорат банкларининг филиалларида махсус ҳисобварақ очилади.



3-БОБ. КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАРНИ КАПИТАЛ

ВА ЖОРИЙ ТАЪМИРЛАШ УЧУН МАБЛАҒЛАР

ТЎПЛАШ МАНБАЛАРИ


5. Қуйидагилар кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун маблағлар тўплаш манбалари ҳисобланади:

а) турар ва нотурар жой мулкдорларининг мажбурий бадалларидан шаклланган маблағлар;

б) кўп квартирали уйларнинг ташқи фасади, том ва ертўла қисмлари ҳамда бошқа ижарага берилган майдонлар учун ижарачилардан келиб тушадиган маблағлар;

в) кўп квартирали уйларнинг умумий фойдаланиш жойлари ва муҳандислик коммуникацияларини капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда лифт ускуналарини таъмирлаш ва алмаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари маблағлари, шу жумладан йил бошидаги қолдиқ бўш маблағлар ва I - III чорак якунлари бўйича ошириб бажарилган даромад қисми, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан жалб қилинадиган бюджетдан ташқари маблағлар;

г) кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

д) қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар.


6. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлашга ажратмалар меъёрларини кўп квартирали уйнинг ҳақиқий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ушбу Низомнинг 5-банди "а" ва "б" кичик бандларда кўрсатилган манбалардан тушадиган маблағларнинг 30 фоизидан 80 фоизигача миқдорида белгилайдилар.

Бунда кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун ҳар бир хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати бўйича аниқ ажратмалар меъёри Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари билан, агар тижорат банки кредити ҳисобидан амалга оширилса, тижорат банки билан ҳам келишилган ҳолда белгиланади.


7. Ушбу Низомнинг 5-банди:

"а" ва "б" кичик бандларда белгиланган манбалардан келиб тушган маблағлар хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига очилган тўплаш ҳисобварағига кирим қилинади ва ажратманинг белгиланган меъёридан ортиқ қисми хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг асосий ҳисобварағига мемориал ордер орқали ўтказилади ва ушбу маблағлар хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ мустақил равишда тасарруф этилади;

"в", "г" ва "д" кичик бандларда назарда тутилган манбалардан тушадиган маблағлар бевосита тўплаш ҳисобварағига ўтказилади ва ундан асосий ҳисобвараққа ажратма қилинмайди.


8. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати кўп квартирали уйнинг ҳар бир квартирасига шахсий ҳисобварақ очади.

Шахсий ҳисобварақда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати номи, кўп квартирали уй рақами, квартира рақами ва уй-жой мулкдори шахси тўғрисидаги маълумотлар, тўланган маблағлар суммаси, сарфланган маблағлар суммаси ва қолдиқ сумма кўрсатилади.


9. Фавқулодда ҳолатлар (ҳалокатлар, табиий офатлар ва бошқалар) юз берган тақдирда, банк томонидан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг барча ҳисобварақларидаги маблағлар хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг умумий йиғилиши қарори билан белгиланган шахсларга берилади.



4-БОБ. КАПИТАЛ ВА ЖОРИЙ ТАЪМИРЛАШДА МОЛИЯВИЙ

РЕСУРСЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


10. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлашни амалга ошириш учун очилган тўплаш ҳисобварағидан қуйидаги харажатлар амалга оширилишига рухсат этилади:

кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун пудрат ташкилотларига тўловларни амалга ошириш;

кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш мақсадида олинган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида ташкил этилган Ягона ҳисоб-китоб марказлари томонидан мажбурий бадаллар йиғиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириш.

11. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг тўплаш ҳисобварағидаги маблағлар пудрат ташкилотлари билан тузилган пудрат шартномасига асосан ҳисобдан чиқарилади.


12. Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун пудрат ташкилотларига очилган махсус ҳисобвараққа фақат шартнома тузган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг тўплаш ҳисобварағи ёки ссуда ҳисобварағидан келган маблағлар кирим қилиниши мумкин.


13. Пудрат ташкилотларига очилган махсус ҳисобварақдан маблағлар мақсадли равишда сарфланади. Мазкур ҳисобварақдан бошқа мақсадларга пул маблағларини сарфлашга рухсат этилмайди.


14. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида ташкил этилган Ягона ҳисоб-китоб марказлари томонидан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига шартнома асосида кўрсатилган хизматлар учун тўловлар хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг қуйидаги ҳисобварақларидан амалга оширилади:

бухгалтерлик ҳисобини юритиш ва консалтинг хизматлари - асосий ҳисобварағидан;

мажбурий бадаллар йиғиш бўйича кўрсатилган хизматлар - тўплаш ҳисобварағидан.


5-БОБ. КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАРНИ КАПИТАЛ

ВА ЖОРИЙ ТАЪМИРЛАШГА АЖРАТИЛГАН ПУЛ

МАБЛАҒЛАРИДАН БЕЛГИЛАНГАН МАҚСАДЛАРДА

ФОЙДАЛАНИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


15. Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлашга йўналтирилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


16. Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш бўйича бажарилган ишларнинг назорат ўлчовлари ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.


17. Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлашда бажарилган ишлар ҳажми ва қиймати ошириб ёзилганлиги аниқланган тақдирда, ортиқча олинган маблағлар пудрат ташкилотларидан ундирилади, аниқланган ошириб ёзишлар учун жавобгарлик эса қонун ҳужжатлари асосида белгиланади.


18. Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун маблағлар тўплаш ва улардан фойдаланиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


19. Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун тўплаш ҳисобварағига ўтказилган ва йил охиригача фойдаланилмаган ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган маблағлар тўплаш ҳисобварағида жамланади ва олиб қўйилмайди.


20. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати тугатилган ёки кўп квартирали уйлар бузиб ташланган тақдирда, тўплаш ҳисобварағида йиғилган ва фойдаланилмаган маблағлар хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг умумий йиғилиши қарорига асосан уларнинг аъзоларига, улушларига мутаносиб равишда қайтариб берилади.






Низомга

ИЛОВА



Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш

учун маблағлар тўплаш ва улардан фойдаланиш

СХЕМАСИ

       

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

1-босқич

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати


     

Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун пул маблағларини тўплаш мақсадида, ўзининг асосий ҳисобварағи жойлашган тижорат банки филиалига тўплаш ҳисобварағини очиш бўйича мурожаат қилади.

       


Асосий ҳисобварақ очилган кунда









2-босқич

Тижорат банки филиали


      

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига тўплаш ҳисобварағини очиб беради.

      


2 иш кунида









3-босқич

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати, Ягона ҳисоб-китоб маркази


        

Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун барча манбалардан (мажбурий бадаллар, ижара ҳақи ва ҳ. к.) пул маблағларининг тўплаш ҳисобварағига келиб тушишини таъминлайди.

          


Тўлов амалга оширилган кунда









4-босқич

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати


         

1. Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлашга ажратмалар меъёрини Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлими билан келишади.



2 иш кунида


2. Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш ишлари тижорат банки кредити ҳисобидан амалга оширилса, ажратмалар меъёрини тижорат банки билан ҳам келишади.



2 иш кунида


3. Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлашга ажратмалар меъёри хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг умумий йиғилишида тасдиқланади.

         


2 иш кунида







5-босқич

Тижорат банки филиали


       

1. Манбалардан тушаётган маблағларни тўплаш ҳисобварағига кирим қилади.


2. Кирим қилинган маблағларнинг белгиланган меъёридан ортиқча қисмини хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг асосий ҳисобварағига ўтказади.

       


2 иш кунида









6-босқич

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати


     

Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш бўйича "Таъмирлаш-тиклаш хизмати" ДУК ёки бошқа пудрат ташкилотлари билан шартнома тузади.

        


2 иш кунида









7-босқич

"Таъмирлаштиклаш хизмати" ДУК, бошқа пудрат ташкилотлари


      

Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун маблағларни кирим қилиш мақсадида, махсус ҳисобварақ очиш бўйича тижорат банки филиалига мурожаат қилади.

        


Шартнома тузилганидан сўнг









8-босқич

Тижорат банки филиали


      

"Таъмирлаш-тиклаш хизмати" ДУК ва бошқа пудрат ташкилотларига кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун маблағларни кирим қилиш учун махсус ҳисобварақ очади.

        


2 иш кунида










9-босқич

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати


        

Тузилган шартномага мувофиқ тижорат банки филиалига тўлов топшириқномасини тақдим этади.

      


Шартнома шартларига мувофиқ









10-босқич

Тижорат банки филиали


         

Тақдим қилинган тўлов топшириқномасига мувофиқ хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг тўплаш ҳисобварағидаги маблағларни "Таъмирлаш-тиклаш хизмати" ДУК ёки бошқа пудрат ташкилотининг махсус ҳисобварағига ўтказиб беради.

          


1 иш кунида









11-босқич

Ихтисослаштирилган ташкилотлар


      

Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш бўйича бажарилган ишларнинг назорат ўлчовларини амалга оширади.

       


Буюртмачининг мурожаатига кўра



               


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 7 август, 31-сон, 780-модда































Время: 0.1693
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск