Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.2017 й. 571-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва унинг тизимидаги таркибий бўлинмалар ҳамда республика ва ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.08.2017 й.

N 571



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИ ВА

УНИНГ ТИЗИМИДАГИ ТАРКИБИЙ БЎЛИНМАЛАР

ҲАМДА РЕСПУБЛИКА ВА ҲУДУДИЙ АРХИТЕКТУРА-

ШАҲАРСОЗЛИК КЕНГАШЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 майдаги ПФ-5030-сон Фармони ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 майдаги ПҚ-2936-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси тўғрисида низом 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низом 5-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари тўғрисида намунавий низом 6-иловага мувофиқ;

Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлим (бошқарма)лари тўғрисида намунавий низом 7-иловага мувофиқ;

Давлат экспертизаси ҳудудий бошқармаси тўғрисида намунавий низом ҳамда унинг намунавий тузилмаси 8 ва 8а-иловаларга мувофиқ;

Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекцияси тўғрисида намунавий низом 9-иловага мувофиқ;

Қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг маркази тўғрисида намунавий низом ҳамда унинг намунавий тузилмаси 10 ва 10а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси бир ой муддатда:

Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари тўғрисидаги;

Давлат экспертизаси ҳудудий бошқармалари тўғрисидаги;

Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекциялари тўғрисидаги;

Қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг марказлари тўғрисидаги низомларни тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 11-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 1 августдаги

571-сон қарорига

8а-ИЛОВА



Давлат экспертизаси ҳудудий бошқармасининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

        


Бошлиқ










Эксперт- мутахассислар


6

Бухгалтерия


1


Кадрлар ва махсус қисм бўйича инспектор

1


          

Ходимларнинг чекланган умумий сони - 9, шу жумладан бошқарув ходимлари - 3, эксперт-мутахассислар - 6.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 1 августдаги

571-сон қарорига

10а-ИЛОВА



Қурилишда танлов савдолари ва нархларни

шакллантириш ҳудудий консалтинг марказининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

        


  

Директор

     














      

Танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш, танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўлими

8


Нархларни шакллантириш бўлими

2


Бухгалтер


1












Юрисконсульт

1



       

Ходимларнинг чекланган умумий сони - 13.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 1 августдаги

571-сон қарорига

11-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 2 декабрдаги 538-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 12-сон, 128-модда) 2 ва 5-бандлари, шунингдек қарорга 4, 5, , , 6 ва 6б-иловалари.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 48-модда) 1-илованинг 51-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институтини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 6 февралдаги 14-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 6-7-сон, 33-модда) 6-илованинг 4-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида" 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори)" 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 34-модда) илованинг 38-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 29 апрелдаги ПҚ-847-сон қарори)" 2008 йил 10 июндаги 120-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 6-сон, 27-модда) илованинг 2-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ҳамда шаҳар ва туман архитектура ва қурилиш бошқармалари (бўлимлари) фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2009 йил 11 ноябрдаги 294-сон қарори.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (Вазирлар Маҳкамасининг "Республика лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 23 мартдаги 50-сон қарори)" 2010 йил 13 майдаги 90-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 5-сон, 20-модда) илованинг 3 ва 5-бандлари.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда) илованинг 28-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиботлари ва давлат назорати тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2011 йил 29 июлдаги 222-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 7-сон, 67-модда) 1-банди, 2-иловаси, шунингдек 4-илованинг 2-банди.

11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари) 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 64-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 3 мартдаги ПҚ-2137-сон қарори) 2014 йил 30 апрелдаги 108-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 4-сон, 40-модда) илованинг 2-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида ("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни)" 2016 йил 28 апрелдаги 129-сон қарорига 1-илованинг 2, 3 ва 5-бандлари.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини лойиҳалаштириш ишларини ва экспертизадан ўтказишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарори) 2016 йил 23 майдаги 166-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 5-сон, 41-модда) илованинг 1-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 7 август, 31-сон, 781-модда




































Время: 0.1547
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск